Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

Жуда таъсирли видео

Ибрат олинг, кишиларнинг кўриниши, кийимига эмас, кўнглига баҳо беринг😊


Аслида ким фақир эканлигини кейин англайсиз😔

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж сафарига рухсат берилди. Зиёратчилар коронавирусга қарши эмланган бўлишлари шарт.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

1⃣Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари Улуғбек Тошкенбоевнинг айтишича, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамров даражасини сунъий қўшиб ёзиш ҳолатлари авж олмоқда.

2⃣Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов 2020 йилдан болалар боғчаларида автоматлаштирилган тизим тўлиқ йўлга қўйилгани, ўтган йилдан бошлаб қўшиб ёзишларга чек қўйилганини таъкидламоқда.

Хўш, кимнинг гапига ишонса бўлади? Бу ҳақда донолар доноси нима дейдилар?😉😄👆👆

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мобил_мухбир_хабар_қилади

📌Пискентда нима сабабдан одамлар бир жойга тўпланишди?🧐

📌Шоҳжахон Эргашев боксни ташладими?😳

📌Ўрта Осиё кўпкари қиролини танийсизми?🤔

Барча саволларга жавоб мобил мухбиримиз Иброҳим Саматов тайёрлаган репортажда😎

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лирика

Баҳор келди дейсан кўзёш тўкасан,
Юз йилда бир марта келармиди у,
Ҳар йили келса-да ҳар гал кутасан
Сенинг кутганингни билармиди у...


@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Ҳеч қачон таслим бўлманг, зеро сўнгги паллада ҳам ғалаба қозонишга имкон бўлади!

Хайрли кун, яхшилар! 🙋‍♀

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Coca-Cola, тиш пастаси ва водород перекиси аралаштирилганда нима содир бўлишини биласизми? Йўқми, унда томоша қилинг!

P.S.: Сизга буни синаб кўришни асло тавсия қилмаймиз.☝️

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор
#мобил_мухбир_хабар_қилади

Қуйи Чирчиқ тумани 18-мактабдаги қаровсиз қолган оптик тола кабеллари мактабга тортилди. 👏👏👏

Спортзал борасидаям ижобий хабар кутиб қоламиз, масъуллар!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
Баъзан биз кўп тўхталадиган юқори тажриба ва кўп йиллик кўникмадан замонавий дунёқараш ва юқори билим устун келиши ёхуд Финляндиядаги ёш аёл раҳбарлар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 апрелдан “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган муҳтож оила фарзандлари “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида “ВС” категорияга бепул ўқитилади.👍

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Абитуриентлар ОТМга кириш имтиҳонларида 5 фандан тест топшириши расман тасдиқланди.📔

📜 Давлат тест маркази хабарида , бу йил максимал балл 280,5 балл бўлади. 3 та мажбурий фан блокидан имтиҳон олиниши аниқ бўлди: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихида жами 45 та савол бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 баллдан берилади, дейилади.

Таълим йўналишига мос фанларга 3,1 баллдан берилади. Бу блокда 2 тадан фан бор. Масалан, юриспруденция йўналишида имтиҳон тарих ва чет тили ҳамда 3 та мажбурий фандан бўлади.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёқимли_иштаҳа

Чойхонада ўтирганда силадаям шунақа бўладими?😄

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
Вилоятимизнинг айрим ҳудудларида нима учун сув муаммо бўлаётганини сабабни энди тушундик. Мана қаранг , бир-иккита "шоввозлар" нинг найранглари сабаб Бекободлик аҳолига жабр бўлди.

Бекободдаги иккита МЧЖ раҳбарлари “Сувоқова” ДУК Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси билан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан тузилган пудрат шартномасига асосан амалга оширилган ишлар бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритади, бу ҳамкамдек, қилинмаган ишларни "бажардик" деб бюджетнинг 722 млн сўм пулни еворади.

Хуллас, икки раҳбарнинг иш терговда.

Ачинасан, содда, самимий одамларга ачинасан. Қанчасини уйига ҳужжатларда ичимлик суви тортилган бўлса, ўзи бехабар аҳоли эса ёруғ кунларни, хонадонидан зилол сув чиқиб туришини орзу қилаётгандир😔😒

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#суратлар_сўзлаганда
#янги_юлдузчадан

Ушбу расмлар куппа-кундуз куни Чирчиқ шаҳрининг биргина маҳалласидан олинган. Институтнинг икки ўқув биноси орасидаги масофа унчалик узоқ эмас. Шу жойга бориб келгунимча ўнга яқин мушуклар йўлимдан чиқди!😱😔 Худди келишиб олишгандай...

😅 1-курсдан бери бир саволга жавоб қидираман. Бу ерда нега бунча мушук кўп? Яна ҳаммаси зотдор мушукларми дейман😁қишлоғимиздаги мушуклар буларнинг олдида анча нимжон😃 Саволимга жавоб тополмай ўқишни битириб кетаманооов.

Бир нечта тахминлар бор. Одамлари ҳайвонларга эътиборли, айниқса, мушукларга😝

Бугун ўзимни ҳар галгидан ҳам кўпроқ «Мушуклар мамлакати»га тушиб қолгандек ҳис қилдим...

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси тадбиркордан пора талаб қилиб олаётганда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти, Янгийўл туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи С.Ж. “R.M.” МЧЖ томонидан қурилган “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор” шаҳобча биносининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига, жамият раҳбаридан 10 тонна цемент олиб беришни талаб қилиб, цементни бозор нархида ўртача 10 млн сўмга ҳисоблаб, дастлаб “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси учун аккумулятор ҳамда 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

"Тозалаш" ишлари давом этмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇
@yoshlar_kundaligi_rasmiy