Yoshlar kundaligi | Rasmiy
57.5K subscribers
12.5K photos
7.4K videos
52 files
17.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

🇺🇿 Қиз боланинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши, касб-ҳунар эгаллаши оила бахти, фарзандлар камоли учун, шу асосда бутун жамият равнақи учун хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрамдан_байрамгача

🔥 ДАҲО АЁЛЛАРНИНГ БОЛАЛИГИ ҲАҚИДА ТОП-5 ҲИКОЯ

‼️ “Аёл буюк бўлмаса ҳам буюкларни дунёга келтиради”, тушунчаси бироз нотўғри. Буюк инсонлар етишиши учун аёл илмли бўлиши керак. Қолаверса, даҳо даражасига кўтарилган аёллар ҳам оз эмас. Бугун #Даҳонинг_болалиги рукнидан жой олган аёлларни эслаймиз. Хўш, даҳоларнинг болалиги қандай ўтган?

🌹 МУЗАЙЯНА АЛАВИЯ

🌹 ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА

🌹 МУКАРРАМА ТУРҒУНБОЕВА

🌹 ТАМАРА ХОНИМ

🌹 ДИЛБАР ИКРОМОВА

Сиз яна қайси машҳур аёллар ҳақида ўқишни истайсиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

🔰 Бугунги кунда Тошкент вилоятида 3 млн. 7 минг 26 киши истиқомат қилаётган бўлса уларнинг 1 млн. 498 минг 111 нафарини (49,8 фоизини) хотин-қизлар ташкил этади.

🔰 Муҳтарам аёлларимиз турли соҳаларда, жумладан, раҳбарлик лавозимида – 3865 нафари, тадбиркорлик соҳасида - 6510 нафари, прокуратура соҳасида – 14 нафари, суд идораларида – 51 нафари, ички ишлар тизимида – 126 нафари, тиббиёт соҳасида – 48 минг, қишлоқ хўжалиги соҳасида – 22 минг, давлат идораларининг турли йўналишларида – 27 минг, таълим соҳасида – 30 мингдан зиёдроқ хотин-қизлар фаолият юритмоқда.

🔰 Таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг 21 нафари фан доктори, 47 нафар фалсафа доктори, 24 нафари профессор, 43 нафари доцент илмий унвонларига эга.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг байрам табригидан олинди

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Респект

💐 АЁЛГА ГУЛ БЕРИНГ, ШУНДАЙ ГУЛЛАРКИ...

😍 Отаси билан велосипедда онасини табриклашга кетаётган бoлакай кун қаҳрамонига айланди.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Сен баҳорга ўхшайсан фақат,
Бошқа тавсиф билмайди юрак.

Шеър: Жўрабек РАМАЗОН

🖼Образда: Маҳрусбек Маҳкамов, Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

ҚАЙИҚ

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчисида эса “ҳаракат” деб ёзилган экан.

Қайиққа чиққан одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини биргаликда айлантирсам, қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етолмайди. Мақсадга етиш учун “ният” ва “ҳаракат” бирдек ҳаракатланиши лозим”.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

🚙Энди машиналарга янги жарималар солиниши мумкин

🔴🟡🟢
Автомобилларнинг ҳавога чиқараётган заҳарига қараб қизил, сариқ, яшил стикер ёпиштирилади.

🔖Машинаси борларга жўнатиб қўямиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

Орзу-ҳавас қурсин...

"
Love story" керакми ё соғлиқ? Сиз нима қилган бўлардингиз?

Yoshlar kundaligi
#эшитдингизми

1 апрелдан бола туғилгандаги суюнчи пули ҳаммага берилмайди

Эндиликда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
➡️биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
➡️иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔠🔠🔠🔠🔠

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДАГИ КАТТА ҲАШАРЛАР

Ўзбекистонда 2024 йил 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Яқин тарихимизга назар ташласак, юртимизда ҳашар йўли билан улкан лойиҳалар амалга оширилган. Улардан баъзиларини эслаб ўтмоқчимиз.

Катта Фарғона канали

Фарғона водийсида қурилган энг йирик гидротехника иншоотларидан бири. Ўзбекистон ҳудудидан каналнинг 283, Тожикистондан 62 ва Қирғизистондан 13 километри ўтади. Асосий ўзанининг узунлиги 350 км.

1939 йил августида халқ ҳашари билан 45 кунда қуриб битказилди. Канал қурилишида 160 минг киши қатнашди. 270 километрли трассадан 17,8 миллион куб метр тупроқ қазиб чиқарилди. Шунинг фақат ўндан бири механизмлар ёрдамида қазилган.

Фарход гидроэлектрстанцияси

Сирдарёнинг ўрта оқимида жойлашган гидроэлектрстанция.қурилиши ҳақидаги қарор 1942 йил 18 майда қабул қилинган. ГЭС қурилиши 1943 йил 10 февралда умумхалқ қурилиши сифатида ‒ ҳашар йўли билан бошланган.

1948 йилда 1 та гидроагрегат ишга туширилган. 1951 йилда саноат фойдаланишига қабул қилинди. Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларини, шунингдек, “Бекободцемент”, “Ўзбекистон металлургия комбинати” каби йирик корхоналарни электр энергияси билан таъминлайди.

Тошкентни қайта тиклаш

1966 йил 26 апрелда юз берган зилзила оқибатида Тошкент вайронага айланди. 2 миллион метр квадратдан зиёд турар-жой майдони, 236 та маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва овқатланиш шохобчалари, 26 та коммунал хўжалик корхонаси, 180 га яқин ўқув юрти, 8 минг ўринли мактаблар, 36 та маданий-маиший муассасалар, 185 та тиббиёт ва 245 та саноат корхона бинолари жиддий талофат кўрди. 300 минг одам (ўшанда Тошкентда ярим миллион аҳоли истиқомат қилган) бошпанасиз қолди.

Пойтахтни қайта қуриш учун қўшни давлатлардан минглаб одамлар жалб қилинди. 1966 йилнинг декабрида қурилиш ишларининг биринчи босқичи тугади. 300 мингдан зиёд фуқаролар бошпанали бўлди. Қисқа, уч ярим йил ичида зилзила оқибатлари тўлиқ бартараф этилди.

Орол тубига саксовул экиш

2019 йилдан буён Орол денгизининг суви қуриган тубида яшил қопламалар ва ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 млн. гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил қопламалар барпо этилган.

Жараёнда республикамизнинг барча ҳудудларидан йиғилган кўнгиллилар ҳашар йўли билан ўз ҳиссасини қўшишмоқда.

Сардоба фожиасидан жабр кўрганларга ёрдам бериш

2020 йилда Бухородаги табиий офат, кейин Сардоба воқеаларида салбий таъсирни юмшатиш, аҳолига ёрдам кўрсатиш истаги одамларимизда шу даражада юксак бўлдики, буни таърифлаш қийин. Мухтасар айтганда, бу воқеалар Ўзбекистонимизда давлат ва халқнинг бирлиги, бирдамлигини яққол намоён этди.

Халқ ҳашар йўли билан Сардоба фожиасидан зарар кўрган ҳудудларни тартибга келтириш, янги бинолар қуриш, кўчириш ва етказиш ишларини амалга оширди.

💬 Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тавсия

БИР КУНДА ЎҚИЛАДИГАН КИТОБЛАР

Адабиётда баҳор фасли билан боғлиқ машҳур ҳикоя ва қиссалар жудаям кўп. Бугун сизларга ана шундай асарлардан бир нечтасини тавсия қиламиз ва ишонамизки, дам олиш кунларини мутолаа билан мазмунли ўтказасиз.

1. "Қор қўйнида лола" - Чўлпон
2. "Қизғалдоқ" - Нурилла Чори
3. "Ўрик гули" - Алишер Ибодинов
4. "Қирмизи бинафша" - Тосио Удо
5. "Қалдирғочлар баҳорда келади" - Мақсуд Қориев
6. "Баҳорнинг ўн етти дақиқаси" - Юлиан Семёнов
7. "Бодом қишда гуллади" - Шукур Холмирзаев
8. "Эрта қайтган турналар" - Чингиз Айтматов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

ЎЗБЕКЧА РАҚСГА ТОБИНГИЗ ҚАЛАЙ?

Йигитнинг рақсига респект! Бир ўзи даврани тўлдириб юборди.

Ачинарлиси эса ҳеч ким қўшилиб кетолмади рақсга. Бирга бир тушолмади майдонга. Агар шу жойда “Лезгинка” ё бошқа миллат ўйини бўлганда чангитиб юборишарди тўйхонани. Афсус, ўзбекча рақсни билишмайди‑да. Атрофдаги йигитларни мўлтираб туришини‑чи.

Алам қиладигани турк, грузин, чечен ё бошқа халқ рақсларини ўрганиш учун курсларга борамиз, интернетдан онлайн дарслар оламиз. Уларни ўрганишни обрў деб биламиз. Ўзимизни рақсга келганда “бўлаверади” қабилида иш тутамиз.

“Дилхирож”, “Андижон полкаси”, “Лазги”га аслида юрагида ўти бор йигитлар рақс тушган. Бу рақслар жанговар руҳни кўтариш, муҳаббат ва дўстликни изҳор қилишга хизмат қилган. Бугун бу қўшиқларга қизлар хиром айламоқда.

Тўйларимизда ўйнаётган йигитларга бир қаранг. Бири илондай эшилади, бири телбаларча ўзини ҳар ёққа уради, яна бири эса серрайиб қарсак чалади холос. Биз бировларнинг ноғорасига ўйнашни яхши эпладик. Лекин ўз куйимизга ўзимиз рақс тушолмаймиз.

Сиз‑чи, ёшлар, ўзбекча рақсга тобингиз қалай?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM