Yoshlar kundaligi | Rasmiy
103K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда тақиқланган манбаа ва контентларнинг янгиланган рўйхати

Олий суд томонидан 2019-2024 йилларда интернет тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбаа ва контентлар (материаллар) рўйхати эълон қилинди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ_шаҳри

◀️Етакчи ўз ҳудудида сумалак сайли уюштирди ва барча ҳамкасбларини таклиф этди. Жараён энди бошланди ва тонггача давом этиши режалаштирилган.

Тошкент вилояти ёшлари Наврўзга ҳозирликни ҳозирданоқ бошлаб юборишибди😉

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

"Метрка" керакми, дарахт буюртма қилинг!

Ўзбекистонда фарзанд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда дарахт экиш учун буюртма бериш, унинг номига тамғаланган ҳолда дарахт кўчатларини экиб, “Янги авлод боғлари”ни барпо қилиш
режалаштирилмоқда.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бола_тилидан

- Бошингизнинг ичида нима бор?
- Ўрта Чирчиқ тумани
😁

📌Бизнинг ҳамкор: Нурафшон шаҳар 7-ДМТТ

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Шавкат Мирзиёев Tashkent City Mall мажмуасига ташриф буюриб, IMAX форматдаги кинотеатрда қисқа фильм томоша қилди

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес

⁉️ "ТОПИЛМАЙДИ" АСЛ МУАЛЛИФ КИМ?

🎼 Тожикистонлик таниқли хонанда Алишер Илмолимов бундан 10 йил олдин "Намеёби" номли қўшиқ куйлайди. Таржимаси "Топилмайди" бўлган тарона ўз вақтида шов-шувга сабаб бўлган. Кейинроқ ўзбекчасини ҳам куйлаб, яна бир бор олқишга кўмилди. Орадан вақт ўтиб қўшиқнинг эгалари кўпайди. Шулардан бири Шерзод Эргашев бўлади.

🎙 Санъаткорлар ва мухлислар Шерзодни яхши созанда сифатида билишарди. Аммо "Ота-онанг топилмайди"дан кейин хонандага айланди қолди.

🔰 Айримлар қўшиқни асл ижрочига эмас, оммалаштирган инсонга тегишли деб ҳисоблайди. Аслида бу хато, бундай бўлиши мумкин ҳам эмас. Буни ижодий машаққат нелигини биладиганлар яхши тушунади.

🎞 Гап яна Шерзодда. Хуллас, у шу қўшиқни айтганидан кейин юз мартадан ошиқ фейсбукка жойлади, ҳалигача жойлаяпти. Яхшигина аудитория йиғди шунинг орқасидан. Камига клип олиб, "RizaNova"га ҳам сиздирди очиқчасига.

📌 Машҳурликнинг осон йўлини топганидан қувонибми, қўшиқларни "чопиш"ни анъанага айлантирди, назаримизда. Масалан, Аббосхон Убайдуллаевнинг "Қизим", Шерали Жўраевнинг "Соғинсам отажоним", Абдужалил Қўқоновнинг "Одам бўлиш қийин экан" каби қўшиқларини Шерзод ўз репертуарига қўшиб олди ва ижтимоий тармоқларда қайта-қайта айлантирди.

🤏 Шерзодни катта жиноятда айбламоқчи эмасмиз, унга хусуматимиз йўқ. Шу соҳада нон егандан кейин ўзи ҳам меҳнат қилиб нимадир яратса яхши бўларди. Холис гап шу.

📷 Юқоридаги қўшиқлар айтилишидан олдин ҳофизимиз "Эътиборингизга фалончининг фалон қўшиғини тақдим этмоқчиман" деганда шунча гап йўқ эди. Асл муаллифларнинг ҳам кўнгли оғримас эди шунда. Ҳар ҳолда муаллифлик ҳуқуқи, ижодий меҳнат, сарфланган вақт деган гаплар бор.

👌 Видеода бир-бирига жудаям ўхшайдиган икки қўшиқ жамланган.

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

Facebook ва Instagram фаолиятида жиддий узилиш

Фойдаланувчилар аккаунтидан чиқиб кетиб, қайта кира олмаяпти. Facebook кириш коди сўраяпти. Instagram эса хабарлар тасмасини янгиламаяпти.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

МУКОФОТЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган хотин-қизлардан бир гуруҳи орден ва медаллар билан мукофотланди. Улар орасида вилоятимиз вакилалари ҳам бор.

🏅Дўстлик” ордени билан:

💐Сергеева Юлия Владимировна - Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ким Пен Хва чорва” фермер хўжалиги бошлиғи.

🏅Соғлом турмуш” медали билан:

💐Халикова Олга Андреевна - Юқори Чирчиқ тумани спорт мактаби директори.

🏅Шуҳрат” медали билан:

💐Гиёзова Инобат Сулаймоновна - Паркент туманидаги “Кумушкон саховати” оилавий туризм корхонаси директори;

💐Кучкарова Сайёра Юлдашевна - “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг Рух заводи велслаш цехи шихталовчиси.

Мукофотлар муборак бўлсин, азиз опа-сингиллар!

Yoshlar kundaligi
#Таҳлил

ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ФАҚАТ ЭРКАКЛАР УЧУН(МИ?)

Ҳарбий мажбурият аёлларга ҳам тегишли бўлган мамлакатлар ҳақида эшитганмисиз? Қуйида шулар тўғрисида сўз юритамиз.

🇮🇱Исроил

Бу мамлакатда аёллар ҳарбий хизматга боришлари шарт ва мажбур. Бироқ ҳамма ҳам армияга қабул қилинмайди. Ҳарбий хизматга чақирилганлар тиббий кўрикдан, психологик тестдан ва суҳбатдан ўтади. Ҳарбийлар сафига кирган хонимлар икки йил хизмат қилишади (эркакларникидан бир йил кам).

🇰🇵Шимолий Корея

Мамлакатда 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган ҳар қандай қизга чақирув қоғози юборилади. Бу ерда хизмат муддати жуда узоқ. Аёллар учун етти йил, эркаклар учун эса ўн йил этиб белгиланган. Аёллар ва эркаклар турли бригадаларда хизмат қилишади.

🇳🇴Норвегия

Бу давлатда  2014 йил аёллар учун мажбурий хизмат жорий қилишган. Норвегия аёлларни ҳарбий хизматга жалб қилган биринчи Европа давлати ҳисобланади. Бу ерда чақирув ёши 19 ёшдан 45 ёшгача (эркаклар бир йил олдин чақирилади), хизмат муддати — 19 ойгача. Казармалар жинс бўйича бўлинмайди.

🇸🇪Швеция

2017 йилдан бери Швецияда эркаклар ва аёллар ҳарбий хизматга боришлари шарт.  Аёлларга 18 ёшдан бошлаб чақирув қоғози жўнатилади.  Швецияда номзодларни кўриб чиқадиган жиддий комиссия мавжуд. Ҳарбий хизматга судланган, оғир касал ва университет талабалари қабул қилинмайди. Хизмат муддати етти ойдан ўн беш ойгача.

🇹🇱Шарқий Африка

Аёллар эркаклар билан бир қаторда хизмат қиладиган бу мамлакптда хизмат муддати Исроилга қараганда бир оз камроқ - 1,5 йилни ташкил қилади. Хизматни ўташ олдидан улар тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.

🇨🇳Хитой

Бу давлатда ҳам универсал чақирув мавжуд. Бироқ бу ерда ҳарбий хизмат мажбурий эмас, ихтиёрий ҳисобланади. Хитой армиясини асосан кўнгиллилар ташкил этади ва уларнинг сони Қуролли кучларнинг эҳтиёжларини қондиради.

🇩🇪Германия

Германияда қизларни ҳарбий хизматга жалб қилиш  2001 йилдан бошланган. Шу пайтгача аёллар асосан соғлиқни сақлаш ва ҳарбий оркестрларда ишлаб келган. Бугунги кунда ҳарбий хизматни ўтаётган аёллар сони 23 мингга яқин.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
#Эътироф

Танловда Карим раис ғолиб бўлди


"Энг намунали маҳалла раиси" кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда Бекобод тумани "Гулистон" маҳалласи раиси Карим Мамадалиев ғолиб бўлди.

Yoshlar kundaligi
#Қўшниларда_нима_гап

АЁЛЛАР УЧУН ЖАМОАТ ТРАНСПОРТЛАРИ ТЕКИН БЎЛАДИ

⚡️Қозоғистонда байрам муносабати билан хотин-қизларга кичик туҳфа тайёрланди. 8 март куни аёллар учун жамоат транспортидан фойдаланиш бепул бўлади. Транспортлар соат 6:40 дан 21:00 гача ишлайди.

Yoshlar kundaligi
#Қонун_лойиҳаси

Ўзбекистонда “Илм-фан куни” белгиланмоқда

📌4 ноябрни Илм-фан куни деб белгилаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасида белгиланган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен олдинга юрдим ҳар сафар,
Ўтган сари ўтаверди вақт.
Қандайлигинг билсайдим агар,
Сени бунча куттирмасдим бахт.


Шеър: Мирзо Озод

🖼️
Образда: Мирзанеъматовлар оиласи

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

‼️Бугун барча метан "заправкалари" очилади

🔰 Табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани муносабати билан бугундан эътиборан мамлакатимиздаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади Энергетика вазирлиги.

📌 Ҳайдовчиларга юбориб қўйинг. Барибир, баҳор яхши-да.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM