#Муҳокама_учун_мавзу
👸 ГЎЗАЛЛИК ЖАСОРАТ ТАЛАБ ҚИЛАДИМИ?
😀Бугун сизга бариатрик жарроҳлик, яъни ошқозон қисқартиришнинг оқибати, нархлари ҳамда руҳий ва жисмоний зарари ҳақида маълумот бермоқчимиз.
➖КИМ КЎҲЛИК...
✂️ Ўзларининг тўладан келган қомати билан кўз ўнгимизда қолган машҳур аёл актрисалар Муяссар Бердиқулова, Зуҳра Солиева, хонанда Феруза Жуманиёзова, Шаҳноза Отабоева, инстаблогер Муборак Абдуллаева "бир, икки, уч" дегунча хипчабелга айланиб қолганига гувоҳ бўлдик. "Ё операциянгдан" деб ёқа ушлайди одам. Аслида бу ҳолга келиш осон бўлмаган. Ҳар ҳолда жарроҳлик ҳеч қачон оғриқсиз ўтмаган.
➖ ОПЕРАЦИЯ СТОЛИДАН ТУРГАЧ
📌 Жарроҳлик амалиётидан сўнг беморнинг кесилган жойидан қон кетиши, темир танқислиги анемияси ривожланиши мумкин. Ўн икки бармоқли ичакда, ошқозоннинг шиллиқ қаватида яхши сўриладиган Б12, Д3 витаминлари камайиб кетиши учрайди.
Олий тоифали жарроҳ Шуҳрат Ҳошимов бу ҳақида шундай дейди:
Вазнингизни шу қадар назорат қила олишингиз қийин бўлса, марҳамат, бу амалиётни қўлланг. Аммо бутун умр дориларга, витаминларга боғланиб қолишингизни, “яна семириб кетсам-чи” деган қўрқув мияга келишини унутманг. Иложи борича табиий йўллар билан озишга ҳаракат қилинг.
➖ОНА БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?
⁉️ Хўш, турмушга чиқмаган қизларжон, бундай гўзалликдан кейин турмуш қуриш керак-а? Лекин битта муаммо бор. Оз овқат тановул қилиб ҳомилани қандай боқмоқчисиз? Шифокорлар фарзандли бўлишни жарроҳликдан икки-уч йил ўтиб режа қилишни тавсия қилмоқда. Ҳомиладорлик жараёни оғир кечиши, витаминлар етишмовчилиги ҳамда фақат мутахассис кузатувида бўлишингиз зарурлигини эслатмоқда.
➖ ФАҚАТ НАФСНИ ТИЙИШ КЕРАКМИ?
Операциянинг мақсади кам таом ейиш экан. Бу ерда нафснинг ҳам аҳамияти катта. Агарда кам таом тановул қилинса, озишга имконият катта бўлади. Жарроҳлик йўли эса аёлларимизни иложсиз овқат едирмай қўяр экан холос. Фақат шу, нуқта.
➖ НАРХЛАР, ДОЛЛАРЛАР...
💰Агар айрим сунъий гўзалликларни бирма-бир ҳисоблайдиган бўлсак:
— ошқозон кичрайтириш учун — 3 минг 500 АҚШ долларидан 4 минг АҚШ долларигача;
— лаб учун ботокс — 1 млн. сўмдан бошланади;
— кўз атрофига ботокс — 500 мингдан;
— кўз қовоғидаги ёғларни олиш (жарроҳлик йўли билан) — 3 млн сўм.
➖ХАВФЛИ ВАЗИЯТ
💻 Ижтимоий тармоқлар орқали бундай операциялар оқибати ўлим билан якунланаётганини ҳам ўқияпмиз. Қанчадан-қанча ногиронлар шукр қилиб яшаётган бир вақтда, сизлар гўзал қоматингизни янада гўзаллаштиришга шошилманг! Ҳар қандай жарроҳлик хавфли бўлишини унутманг!
❓Сиз бу ҳақида нима дейсиз?
Yoshlar kundaligi

#Учрашув
◀️ Баҳорнинг иккинчи кунида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Паркентнинг "Қизилтоғ" қўрғонида Маданият ва санъат соҳаси вакиллари, Ахборот кутубхона масъуллари билан учрашди. Қолаверса учрашувга қатор ОАВ вакиллари ҳам жалб этилди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган учрашувдан айрим диққатга арзирли масалалар билан ўртоқлашамиз.
ТАКЛИФЛАР
✓ 2025 йил Нурафшонда қуриб топшириладиган театрнинг бир хонаси овоз ёзиш студияси бўлади. Бу ҳақида вилоят филармонияси раҳбари берган таклиф маъқулланди.
✓ Бу йилги асосий Наврўз шодиёнасида вилоят тадбирини дуторчи қизлар ансамбли қиздиради. Мусиқа ва санъат мактаби раҳбарининг ташаббуси вилоят раҳбари томонидан тўла қўллаб қувватланди. Уларга ўзлари истаганча дутор чолғулари олиб берилади.
ТАНҚИДЛАР
-- Маданият тизимида мутахассислиги "гидротехник" бўлган инсон "Дўмбирачи" штатида ўтирибди.
-- Маданият марказларининг кўпи авария ҳолатида. Яхши шароитда бўлганларидан ҳам мақсадли фойдаланиш қойил қилинмаяпти.
ЭЪТИРОФ
✅ Бекобод фольклор жамоаси Президент назарида. Уларга 10 миллиард маблағ ажратилди. Миллий кийим-бош ва мини автобус топширилган.
ТАШАББУС
📌 Маданият марказларининг фойелари, кутубхоналар ва караокелар ташкил қилиш учун берилади.

#Тайинлов
📌 Сайёра Файзиева Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимига тайинланди.
✔️ Мазкур вазифага тайинлангунга қадар Сайёра опа Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Yoshlar kundaligi жамоаси опанинг келгуси ишларида омад тилайди.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов
📌 "Heaven's Garden" дам олиш маскани асосчиси Абдурасул Абдухалилов Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди.
🙏 А. Абдухалилов фаолияти давомида ички ишлар идораларида, хусусий тадбиркорлик субъектида масъул вазифаларда ишлаган. 2023 йилда Президент фармойишига кўра "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланган.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_қаҳрамони
📌 Олмаота. Бугун. Жарроҳлик амалиётини олиб бораётган шифокорлардан бири зилзила пайтида бемор йиқилиб кетмаслиги учун уни маҳкам қучоқлаб олди.
👏Беморнинг ҳаётини ўзиникидан устун қўйган тиббиёт ходимлари омон бўлсин!
Yoshlar kundaligi
👏Беморнинг ҳаётини ўзиникидан устун қўйган тиббиёт ходимлари омон бўлсин!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар
Президент қарорига кўра, вилоятимизнинг икки вакили Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди:
➖Турсунбоева Фотима Ботир қизи - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера ижрочиси;
➖Хақназарова Умида Урал қизи - Тошкент давлат аграр университетининг ипакчилик мутахассислиги бўйича 2-босқич магистранти.

Зойир Мирзаев билан чатда гаплашдим
Фейсбукда Зойир Мирзаев ўз профилида берилаётган ахборотлар ҳақидаги баҳсларда тез-тез фикр билдириб туради. Ўртача битта постга 23 тадан 60 тагача изоҳ ёзиши мумкин.
Мирзаев катта бир вилоятни бошқаришдан ортиб фейсбукдаги аккаунтидан ҳам доим хабар олиб туриши жудаям серғайрат одамларниям ҳайрон қолдиради. Ўзининг бир вақтлар Daryo нашрига берган интервьюсида айтишича, йўлда кетаётганда изоҳларни ўқийди ва фикр ёзади.
Ҳавола қилинаётган изоҳлар ва уларга ҳоким буванинг жавоблари турли постлар, турли мавзуларга оид баҳслардан олинган. Бу жиҳатдан олганда, интернет замонида раҳбарлар ҳам виртуал дунёдаги обрўси учун курашиши тўғри, мантиқли.
Аммо бу яхши одат юқумли эмаслиги чатоқ-да. Масалан, Зангиота, Янгийўл тумани ва шаҳри, Чирчиқ шаҳрининг на ҳокимлари, на ўринбосарлари, на ташкилотлар раҳбарлари виртуал баҳсларда кўринмайди. Фақат ёш, янги авлод раҳбарлари интернетга киради ва дангал халқ билан гаплашишдан чўчимайди.
Ёшларга ишонаверинг, Зойир тоға. Янги авлодда коммуникативлик, одамлар билан мулоқот кучли.