Yoshlar kundaligi | Rasmiy
108K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#кайфият

Оҳангаронда миллий Қорбобо ясашибди

Сурат бугун олинган. Тиниб-тинчимаган одамларе, нималарни ўйлаб топишмайдия😊

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойликлардан яна бир инновация: иккитаси бирда кинотеатрлар

🍜Бундай кинотеатрларнинг ўзига хослиги шундаки, томошабин кино кўриш билан бир вақтнинг ўзида таом тайёрлаб ейиши ҳам мумкин. Овқатларнинг ҳар хил ҳидлари бўлмаслиги учун кучли, аммо шовқинсиз вентиляция тизимидан фойдаланилган.

😉Хўш, сиз-чи шундай кинотеатрга тушган бўлармидингиз?

Yoshlar kundaligi
📖 МАШҲУР АЁЛЛАРНИНГ СЕВИМЛИ КИТОБЛАРИ

📔 Китоб ўқиш – замонавий инсон ҳаётидаги энг муҳим жараён. Бадиий асарлар дунёқарашимизни кенгайтирибгина қолмай, шахсимизни тарбиялаш ва камол топтиришга ҳам ҳисса қўшади.

‼️Бугун машҳур аёлларнинг севимли китобларини сизга тавсия қиламиз.

📚 Жоан Кэтлин Роулинг: Машҳур "Гарри Поттер" асари муаллифининг энг севимли китоби Жейн Остеннинг "Эмма" асаридир. Ушбу китобни Роулинг йигирма маротаба қайта ўқиб чиққан.

📚 Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Малала Юсуфзай Пауло Коэлонинг "Алкимёгар" китобини тавсия қилади. “Бу китоб ўзингга ишониш ва ўз йўлингдан бориш ҳақида. Бу умид берувчи ва илҳомлантирувчи ҳикоя", дея таъриф беради Малала.

📚 Британия шаҳзодаси Гаррининг турмуш ўртоғи, малика Меган Маркл Бенжамин Хоффанинг "Винн   и Пухнинг Таоси" ва Мигел Руиснинг "Тўрт келишув" каби ўзини-ўзи ривожлантириш асарларини ўқиган. Шунингдек, Антуан де Сент-Экзюперининг "Кичкина шаҳзода" сини қайта-қайта ўқишни яхши кўради.

📚 Инстаблогер ва телебошловчи Аиза Долматова ўзининг саҳифасида ўқиган китобларидан иқтибослар келтириб боради. У севимли китоби Констанс Сэйерснинг "Ҳелен Ламбертнинг тўртта ҳаёти" романи эканлигини айтган.

📚 Машҳур актриса Мэрилин Монрони одамлар малласоч аҳмоқ қиз деб аташарди. Лекин унинг бой кутубхонаси, интеллектуал ва психологик адабиётлар тўплами бор эди. Ёқтирган китоби эса  Жеймс Жойснинг "Улисс" асари эди. Бу китобни у ҳар доим ёнида олиб  юрган.

P/S: Cизчи, қандай китоблар ўқигансиз? Қайси китобларни тавсия қилган бўлардингиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

😁 ЯКШАНБА МУТОЙИБАСИ: КУЛАЙИНМИ, ЎЛАЙИНМИ?!

Хавфсизлик техникаси қоидаларини бузувчи кишилар қанча кўпайса, улар аслида шунча камаяди🤯.

Нима учун “маишат”, “ишрат”, “ейиш”, “ётиш”, “ичиш” сўзларида “иш” сўзи борлигини ҳеч ақлимга сиғдира олмайман🧐.

20 йиллик тажрибага эга ишбоши (прораб) ўз уйини таъмирлаш пайтида ўзини тия олмай 20 қоп цементни қўшнисига ярим нархига сотиб юборди🤣.

Дангасаларга маслаҳат: мабодо сизни ит қувласа — қочманг, у барибир сизга етиб олади, бекорга чарчаганингиз қолади😳.

Мен шу даражада дангасаманки, бирор жойдан пул келишига ишора қилиб кафтим қичиса ҳам, уни қашилашга эринаман🥱.

Биттаси ҳаётимни 360 градусга ўзгартирдим, деб ёзибди. Шу гапдан кейин геометрия нақадар муҳим фан эканлигини тушуниб етдим🤧.

Бу оламда энг бешафқат касб эгалари шифокорлардир: улар қаеринг оғрияпти, деб сўраб, кейин ўша ерга қаттиқ босишади🤕.

✍️ Мавлон Марасулов

📌 Постни дўстларингизга ҳам улашиб қўйинг. Улар ҳам бир яйрасин🤗.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧 Қадрдон оҳанглар: «Асрасин»
🎤 Ижро: Озода Нурсаидова


Севгини нима тоблантиради, биласизми? Бу – ҳижрон, бу – соғинч.

Сени соғиндим. Биламан, сен ҳам мени соғинасан. Мендан йироқда мен учун дуо қиласан, тангридан мени асрашини сўрайсан.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Баҳорда қор ёғди,
Ғунчалар титради,
Қалқиди гуллар.
Иссиқхоналарда
Жон сақладик,
Қўзигуллар,
Атиргуллар сингари.

Исакава Такубоку, япон шоири

📸 Суратда: Нозина Исакова, Анора Абдурашидова, Зилола Ҳакимжонова.

Yoshlar kundaligi
#Муҳокама_учун_мавзу

👸 ГЎЗАЛЛИК ЖАСОРАТ ТАЛАБ ҚИЛАДИМИ?

😀Бугун сизга бариатрик жарроҳлик, яъни ошқозон қисқартиришнинг оқибати, нархлари ҳамда руҳий ва жисмоний зарари ҳақида маълумот бермоқчимиз.

КИМ КЎҲЛИК...

✂️ Ўзларининг тўладан келган қомати билан кўз ўнгимизда қолган машҳур аёл актрисалар Муяссар Бердиқулова, Зуҳра Солиева, хонанда Феруза Жуманиёзова, Шаҳноза Отабоева, инстаблогер Муборак Абдуллаева "бир, икки, уч" дегунча хипчабелга айланиб қолганига гувоҳ бўлдик. "Ё операциянгдан" деб ёқа ушлайди одам. Аслида бу ҳолга келиш осон бўлмаган. Ҳар ҳолда жарроҳлик ҳеч қачон оғриқсиз ўтмаган.

ОПЕРАЦИЯ СТОЛИДАН ТУРГАЧ

📌 Жарроҳлик амалиётидан сўнг беморнинг кесилган жойидан қон кетиши, темир танқислиги анемияси ривожланиши мумкин. Ўн икки бармоқли ичакда, ошқозоннинг шиллиқ қаватида яхши сўриладиган Б12, Д3 витаминлари камайиб кетиши учрайди.

Олий тоифали жарроҳ Шуҳрат Ҳошимов бу ҳақида шундай дейди:

Вазнингизни шу қадар назорат қила олишингиз қийин бўлса, марҳамат, бу амалиётни қўлланг. Аммо бутун умр дориларга, витаминларга боғланиб қолишингизни, “яна семириб кетсам-чи” деган қўрқув мияга келишини унутманг. Иложи борича табиий йўллар билан озишга ҳаракат қилинг. 

ОНА БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

⁉️ Хўш, турмушга чиқмаган қизларжон, бундай гўзалликдан кейин турмуш қуриш керак-а? Лекин битта муаммо бор. Оз овқат тановул қилиб ҳомилани қандай боқмоқчисиз? Шифокорлар фарзандли бўлишни жарроҳликдан икки-уч йил ўтиб режа қилишни тавсия қилмоқда. Ҳомиладорлик жараёни оғир кечиши, витаминлар етишмовчилиги ҳамда фақат мутахассис кузатувида бўлишингиз зарурлигини эслатмоқда.

ФАҚАТ НАФСНИ ТИЙИШ КЕРАКМИ?

Операциянинг мақсади кам таом ейиш экан. Бу ерда нафснинг ҳам аҳамияти катта. Агарда кам таом тановул қилинса, озишга имконият катта бўлади. Жарроҳлик йўли эса аёлларимизни иложсиз овқат едирмай қўяр экан холос. Фақат шу, нуқта.

НАРХЛАР, ДОЛЛАРЛАР...

💰Агар айрим сунъий гўзалликларни бирма-бир ҳисоблайдиган бўлсак:

— ошқозон кичрайтириш учун — 3 минг 500 АҚШ долларидан 4 минг АҚШ долларигача;

— лаб учун ботокс — 1 млн. сўмдан бошланади;

— кўз атрофига ботокс — 500 мингдан;

— кўз қовоғидаги ёғларни олиш (жарроҳлик йўли билан) — 3 млн сўм.

ХАВФЛИ ВАЗИЯТ

💻 Ижтимоий тармоқлар орқали бундай операциялар оқибати ўлим билан якунланаётганини ҳам ўқияпмиз. Қанчадан-қанча ногиронлар шукр қилиб яшаётган бир вақтда, сизлар гўзал қоматингизни янада гўзаллаштиришга шошилманг! Ҳар қандай жарроҳлик хавфли бўлишини унутманг!

Сиз бу ҳақида нима дейсиз?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

Марказий Осиё мамлакатларида бир вақтнинг ўзида ер силкиниши содир бўлди

Yoshlar kundaligi
#Учрашув

◀️ Баҳорнинг иккинчи кунида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Паркентнинг "Қизилтоғ" қўрғонида Маданият ва санъат соҳаси вакиллари, Ахборот кутубхона масъуллари билан учрашди. Қолаверса учрашувга қатор ОАВ вакиллари ҳам жалб этилди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган учрашувдан айрим диққатга арзирли масалалар билан ўртоқлашамиз.

ТАКЛИФЛАР

✓ 2025 йил Нурафшонда қуриб топшириладиган театрнинг бир хонаси овоз ёзиш студияси бўлади. Бу ҳақида вилоят филармонияси раҳбари берган таклиф маъқулланди.

✓ Бу йилги асосий Наврўз шодиёнасида вилоят тадбирини дуторчи қизлар ансамбли қиздиради. Мусиқа ва санъат мактаби раҳбарининг ташаббуси вилоят раҳбари томонидан тўла қўллаб қувватланди. Уларга ўзлари истаганча дутор чолғулари олиб берилади.

ТАНҚИДЛАР

-- Маданият тизимида мутахассислиги "гидротехник" бўлган инсон "Дўмбирачи" штатида ўтирибди.

-- Маданият марказларининг кўпи авария ҳолатида. Яхши шароитда бўлганларидан ҳам мақсадли фойдаланиш қойил қилинмаяпти.

ЭЪТИРОФ

Бекобод фольклор жамоаси Президент назарида. Уларга 10 миллиард маблағ ажратилди. Миллий кийим-бош ва мини автобус топширилган.

ТАШАББУС

📌 Маданият марказларининг фойелари, кутубхоналар ва караокелар ташкил қилиш учун берилади.

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза_учун

Кимдир отаси бооой бўлишини истайди, яна кимдир отаси бўлишини...

Yoshlar kundaligi
#Тайинлов

📌Сайёра Файзиева Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимига тайинланди.

✔️Мазкур вазифага тайинлангунга қадар Сайёра опа Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Yoshlar kundaligi жамоаси опанинг келгуси ишларида омад тилайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

📌"Heaven's Garden" дам олиш маскани асосчиси Абдурасул Абдухалилов Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди.

🙏А. Абдухалилов фаолияти давомида ички ишлар идораларида, хусусий тадбиркорлик субъектида масъул вазифаларда ишлаган. 2023 йилда Президент фармойишига кўра "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM