Yoshlar kundaligi | Rasmiy
79.9K subscribers
12.1K photos
7.08K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

🚙Энди Қирғизистонда ҳам автомобиль ишлаб чиқарилади
.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бола_тилидан

🍉Тарвуз ростдан ҳам дарахтда пишармиш 😳
⁉️Янги Ўзбекистоннинг пойтахти - Сурхондарё 😎

Бизнинг ҳамкор: Нурафшон шаҳар 2-ДМТТ

Yoshlar kundaligi
#Кузатиш

Бугунги кун психологлари қандайдир нотўғри йўлдан кетяпти. Айниқса, аёлларнинг қалбига "ёқимли ўлим вируси" юқтиряпти. Эгоизм, айёрлик, қасдма-қасдига яшаш, ўч олишга очиқчасига даъватлар урчиди. Бу иллатнинг оилалар таназзулига таъсирини ўлчайдиган ускуна йўқ, афсуски.

Аёл итоати ва хушмуомаласи билан гўзал. Унинг бахти шунда. Оиладаги тенглик деганда аёлнинг безбетлиги, тўрсайиб эрига гап қайтариши тушунилмайди. Муҳаббатни нафратга айлантирадиган омил – чучмал психологларнинг бир тийинга қиммат маслаҳатларидир.

Аёл киши қулоғи билан севади. Унга ёқимли ва эгоизмни ривожлантиришга хизмат қиладиган гаплар айтиб бошини айлантираётган руҳшунослар на олим, на ҳаёт мактабини тузукроқ кўрган инсон. Уларнинг гапига тупуриб, аёл ўз ҳаётини асраб-авайлайвериши керак. Аёл ўйлаши керак: эртага мен ўзимга ўхшаган итфеъл характерли қизни ўғлимга раво кўраманми, хўш, айнан мана шу "ақлли" психолог хонимни келин қилган бўлармидим? Албатта йўқ, у фаришта, ҳалим, ўғлига ақл ўргатадиган эмас, хотинлик қиладиган қизни излайди.

Ўзбекистонда ҳақиқий психология илми бор ва улар ҳам интернетда вазминлик билан, илмий асосланган гаплар билан чиқиш қиладилар. Улар рекламага муҳтож эмас. Яна шуни дангал айтиш керакки, телефон экранларини тўлдириб, тутуруқсиз чиқишлари билан ўзини пиар қилаётган аёлларнинг ҳеч бири ҳақиқий психолог эмас. Улар инфолўли.

Психология қутуриш сирлари ҳақидаги фан эмас. Ўзини босиб олиш, орқа-олдига қараб иш тутишни ўргатадиган соҳа, фан. Шу. Умуман, шу кунларда бир-иккита психологларнинг "оламшумул" нутқлари, пулга очилиш, саёҳатга очилиш, қанақадир диний ибодатга ўхшаб кетадиган кармалари, асл мусиқадан узооқларда бўлган мусиқалари ҳақида ёзмоқчи бўлиб юрибман. Қуруқ сафсатадан иборат, мантиқий асослари ўта заиф ва оми, ўртача, ундан паст савияли хотин-қизлар учун мўлжалланган дарс машғулотларини таҳлил қилмоқчиман.

Эгоизмда ҳам меъёр бўлиши керак. Акс ҳолда бундай ахлоқсиз психология билан қуролланган аёл ҳеч кимга керак бўлмаган, ўзидан бошқа бировга ёқмайдиган бир қоп гўштга, ижтимоийлашмаган махлуққа айланади, қариганда итдек хор бўлади.

Хорун Рашидов.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Яна баҳор келди, яна оламда,
Ажиб бир гўзаллик, ажиб бир баёт.
Мен сени қутлайман шу улуғ дамда,
Азиз елкадошим, музаффар ҳаёт
!

✍️ Шеър: Абдулла Орипов

📷Фото: Нозим Абдулла
🖼Образда: Мирзанеъматовлар оиласи

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Uzbekistan Airways 30% чегирма эълон қилди

✈️Баҳорий тенг кунлик - Наврўз муносабати билан компания чегирма эълон қилди. Чегирмалар 21-24 март кунлари амалга ошириладиган маҳаллий парвозларга амал қилади.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

БАҲОРНИ КИМ ҚАНДАЙ ҚАРШИЛАЙДИ?


Бугун уйғониш фаслини қаршиладик. Совуқнинг заҳри тўлиқ босилмаган бўлсада баҳорга етганимизнинг ўзи кўнгилларга ажиб илиқлик бағишлайди. Ҳадемай кунлар илиб, дарахтлар гулга бурканади. қир-адирларга яшил гилам тўшалиб, кўкда варраклар парвоз қилади.

Баҳор дунё мамлакатларида турлича қаршиланади. Келинг, бугун шу мавзудаги қизиқарли фактларга назар соламиз.


🇮🇳Ҳиндистон

Ҳиндистонда бу фасл қишнинг тугаши ва баҳор келишининг рамзи бўлган байрам Холи билан қаршиланади. Байрам 5 кун давом этади, улар бир-бирига ёрқин рангдаги кукунларни сепишади. Ушбу байрамда шаҳарлар ранг-баранг гуллар билан безатилади.

🇨🇳Хитой

Хитойликлар учун бу ой тақвимига кўра янги йилнинг бошланишидир. Хитой аҳолиси бу кунга шу қадар масъулият билан тайёргарлик кўришадики, байрамнинг руҳияти сизни ҳайратда қолдиради. Байрамона стол, балиқли таомларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Анъанага кўра, Хитой оиласининг барча аъзолари шу куни чучвара тайёрлайдилар.

🇹🇯Тожикистон

Гуллар тожиклар учун баҳор хабарчисидир. Болалар гулдаста тайёрлаб уйма-уй юриб, қўшиқ айтишади. Кейин гуллар аёлларга берилади. Улар кўзларига суриб, баҳоргача омон қолганлари учун Худога шукрона айтадилар. Бунинг эвазига болалар мазали ширинликлар, таомлар ва мевалар билан меҳмон қилинади. Бу анъана “Гулдардони” деб аталади.

🇲🇩Молдова

Молдовада баҳорнинг илк куни одамлар бир-бирларига қизил ва оқ гуллардан ясалган кичик туморлар совға қилишади. Одамлар бу туморларни 31 мартгача тақиб юришади, кейин эса уларни ечиб, гуллаган дарахтларга осиб қўйишади. Бу анъана йил давомида одамга омад келтиради, деб ишонилади.

🇰🇬Қирғизистон

Баҳор бошланган куни бу ерда эски гиналарни унутиб, кечирим сўраш одат тусига кирган. Кўклам кириб келиши олдидан тунда барча идишларга сут, айрон, дон, булоқ суви солинади. Шунда бу йили яхши ҳосил бўлади, деб ишонишади. Бу кунда аёллар оқ, қизил ёки кўк рангли либослар кийишади.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

Душанбе электр ва иссиқликсиз қолди

Yoshlar kundaligi
#Медиа_тур

Баҳорнинг илк куни. Тошкент тумани.

📷Фото: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_рақам_шарҳи

🚶Тошкент вилоятида 5547 нафар ўқувчида қомат бузилиши аниқланган. Бу меъёридан ортиқ юк кўтариш оқибатида келиб чиқади.

Хўш, фарзандларимиз мактабга кўтариб бораётган ўқув қуролларининг вазни ўзи қанча бўлиши керак?

🤝Ҳамкорларимиз: Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Баҳорнинг илк кунида Тошкент туманида махсус пресс-тур ўтказилди.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Гулга гул берган ошиқ
Қайда жазога лойиқ...


✍️ Шеър: Муғанний

📷 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼Образ: Анора Абдурашидова, Бахтиёр Қурбон

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Сенат қарздорлиги туфайли электрдан узилди

💡Электрдан 1,8 млн. доллар қарздорлик сабабли парламент биносида свет ўчди. Бу эса муҳокама жараёнини тўхтатиб қўйди.

☝️Айтганча, бу Ўзбекистонда эмас, Ганада юз берган.

Yoshlar kundaligi