Yoshlar kundaligi | Rasmiy
111K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

ОЗОДАНИНГ "КЎК ЖИГУЛИ"СИ

Ёшлар кўп, ёшликни ҳис қилаётганлар кам. Йигит-қизлар кўп, аммо севишишни биладиганлар кам. Бугун ёшлар романтикани унутганми ё тушунмайдими?

Қачон бошланди, билмадим: лекин романтика деганда миллион-миллион сўм пул сарфлаб қиммат ресторанларда ўтириш, тилло зийнатлар, сўнгги русумдаги телефонлар совға қилиш, уйларни безатиб шам ёқиш, пуфак учириш тушуниляпти. Ахир, буларнинг остида турган нарса фақат — пул, пул, пул. Севгини пулга сотадиган авлод қачон пайдо бўлди?

Битта гул, битта шоколад, икки соатлик кино ё хиёбонда одамга ўхшаб ярим соат сайр — киноларда қолиб кетди. Интернет "меҳр кўзда" деган нақлни оёқости қиляпти. Бугун ошиқ-маъшуқлар орасида неки можаро бор — интернет орқасидан. Ёш оилаларда ҳам.

Озода Нурсаидова эса ретро романтикани бир эслатай дебди. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси ҳақида гапирмаймиз. Лекин сюжети самимий, дилга яқин.

Яна бир томони анчадан бери қизини ҳимоя қила оладиган дадил йигитлар образи клипларимиздан тушиб қолаётган эди. Озода шуни қайтаришга ҳаракат қилибди. Тўғри-да, ошиқ йигит  фақат калтак есин деган қоида йўқ-ку.

Хуллас, "Кўк жигули" ёши катталарни олис ёшлик йилларига, ёшларни эса романтика оламига олиб кетади.

Сиз нима дейсиз?

Yoshlar kundaligi
#Таҳлил

ДУНЁ ТАЖРИБАСИ: ЎҚУВЧИ САБАБСИЗ ДАРСГА КЕЛМАСА ...

🇺🇿Ўзбекистонда таълим соҳасида назорат янада кучайди. Давомати паст бўлган ўқувчилар назорати Миллий гвардия ходимларига юклатилди. Қолаверса, чақирув тугмалари ўрнатилмоқда. Хўш, бу борада дунё мактабларида вазият қандай?

🇺🇸АҚШ

Америкада давоматни назорат қилишнинг ўзгача усули жорий этилган. Маълум бўлишича, ўсмирнинг қаердалигини кузатиш учун ҳулқи ёмон ўқувчилар камарига GPS-навигатор ўрнатилган.  АҚШ ҳукумати ушбу дастурни амалга ошириш учун катта миқдорда пул ажратган.

🇬🇧Буюк Британия

Эрталаб дарс бошланишидан олдин мактаб дарвозалари ёпилади. Кеч қолганлар қабулхонага бориб, кечикиш сабабини тушунтиришлари керак. Шунингдек, ўқувчилар дарс пайти таълим муассасасини тарк этишлари мумкин эмас. Фақат ота-онанинг ёки васийнинг ёзма илтимоси ва директорнинг рухсатига кўра жавоб берилиши мумкин. Бўлмаса 2500 фунтгача жарима ёзилади. Агар жарима 28 кун ичида тўланмаса, иш судга оширилади.

🇦🇹Австрия

6 ёшдан 15 ёшгача мактабда ўқиш мажбурийдир. Агар мактаб ўқувчиси бесабаб кетма-кет уч кун дарс қолдирса, ота-оналар 110 евродан 400 еврогача жарима ёки икки ҳафтагача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Мамлакатда узрли сабабларсиз уч мартадан ортиқ дарс қолдириш маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланади. Болани таълим жараёнидан бир муддат олиб кетиш учун ота-оналар тегишли асосларни кўрсатиб, ариза ёзишлари керак. Агар боланинг дарсга келмаганлиги сабаби кўрсатилмаган бўлса ва ота-оналар муассаса юборган сўровга жавоб бермаса, уларнинг фарзандлари мактабдан ҳайдалади.

🇮🇹Италия

Бошланғич мактабдаги фарзандларини сўроқсиз олиб кетган ота-оналарга 30 еврогача жарима солинади. Лекин хусусий мактабларда бу бироз осонроқ кечади. Аммо агар дарсда йўқлиги ўқувчининг ўзлаштириш жараёнига таъсир ўтказса, у ўқув йилини қайтадан бошлашга мажбур бўлади.

🇪🇸Испания

Испанияда мактаб ўқувчиси сабабсиз равишда кўп дарс қолдирса, унинг ота-онаси уч ойдан олти ойгача озодликдан ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Огоҳлантиришсиз дарс қолдирганлик учун 1500 еврогача жарима тўланади.

🇸🇪Швеция

Бошланғич мактаб ўқувчиларига "саёҳатлар, оилавий байрамлар ёки диний байрамлар" учун қисқа муддатли таътил берилиши мумкин. Шу билан бирга, бу ўқув йили давомида 10 кундан ошмаслиги керак. Боланинг мактабдаги ўзлаштириши ва хулқига қараб таълим муассасаси раҳбари бу таътилга рухсат бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилади.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

Ангренлик ўзбек йигит хитойлик қизга уйланди.

Хитойликлар нафақат бозоримизни, балки эркакларимизни ҳам эгаллаяпти.😄

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Боғчаларда қизил гуллар
терганда мен дедим сен, сен...

Қўшиқдан.

📷Фото: Абдул Азиз
🖼Суратда: Илҳом Иминжонов, Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

ТАШЛАНДИҚ ГЎДАКНИНГ ПОРЛОҚ КЕЛАЖАГИ

🇺🇸 1955 йил 24 февралда Американинг кичик бир шаҳарчасида туғилган бу болакай дунёга келиши билан ташландиқ номини олди.

💭 Университет талабалари бўлган ота-онаси қизалоқ кутишгани учун чақалоқни боқишни истамас, уни камбағал ва фарзандсиз оилалардан бирига тортиқ қилганди...

Эҳтимол шу сабаб унинг болалик орзулари ҳам ғайритабиий: Бола ақлини танир экан, келажакда кўп пул топиб, туққан онасини излаб топишни хаёл қиларди...

💸 Шундай бўлди ҳам: орадан кўп ўтмай у дунё таниган миллионерга айланди-ю, онасини топиш учун махсус детективни ёллади. Натижада нафақат онасини топди, балки Мона Сипсон исмли синглиси ҳам борлигини билиб олди...

❗️Фақат болакайнинг ўша кунга эришгунча бўлган ҳаёти енгил ўтмади: у ўқиётган коллежни ташлашга мажбур бўлган. Ўқишни давом этса, уни боқиб олган ва тежаб-тергаб турмуш кечирадиган ота-онасининг топган-тутгани таҳсил пулини тўлашга кетишини яхши биларди.

☝️ Камига коллеж уни қизиқтирмаганди ҳам... "Мен фақат ўзим қизиққан ишлар билан шуғулланишим керак", дерди у.

📌 Олий маълумотсиз, 18 ёшгача дарбадар тентираган, мактабдан сўнг ҳеч қаерда ўқимаган бу бола чиндан фақат ўзи қизиққан ишлар билан шуғулланди. Бир дақиқа ҳам вақтини беҳуда ўтказмади ва отасининг гаражида ўз компаниясини ташкил қилди.

💸 25 ёшидаёқ миллионерга айланган, техника асрини қалқитиб юборган бу бола қудратли "Apple" асосчиси, компьютер даҳоси ...

Стив эди. Стив Жобс эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Мактаблардаги бўш синфлар репетиторларга ижарага берилади

📌Бу ҳақида президент бошчилигидаги селекторда айтилди. Мактаблардаги бўш синф хоналари чет тили репетиторлари ва ўқув марказлари учун бепул ижарага берилади.

✔️Хусусий курсларда ўқиб, C1 сертификатини олган ёшларга ўқиш харажатлари, немис, француз, корейс, япон ва хитой тиллари бўйича эса B2 даражаси сертификатини олиш харажатлари қоплаб берилади. Яна бир янгилик – бу йил нафақат сертификат олишдаги имтиҳон харажати, балки олти ойлик ўқиш пули ҳам тўлаб берилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

📱🤔Дарсда смартфонлардан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик баҳсли мавзулардан бирига айланди. Европа мамлакатлари бу борада салбий фикрда эмас. Чунки улар ҳозирги рақамли даврда мазкур қурилма дарс жараёнига керак, деб ҳисоблашади. Хўш, Марказий Осиё давлатлари бунга қандай муносабатда?

🇰🇿Қозоғистон

Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт Тоқаев янги қонунга имзо чекди. Қонун билан ўрта таълим муассасаларида уяли алоқа қурилмасидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланади. Қисқа муддатли ўқув режасида талаб қилинмаса, ўқувчиларга дарс давомида мобил телефонлардан фойдаланишга рухсат берилмайди.

🇹🇲Туркманистон

Туркманистон мактабларида 2020 йил 13 январдан буён ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида дарс вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланади. Тақиқ нафақат ўқувчиларга, балки ўқитувчиларга ҳам тегишли. Ўқувчилар телефонларидан фақат мактабдан ташқарида фойдаланишлари мумкин.

🇰🇬Қирғизистон

Қирғизистонда 2020 йилдан бери дарс пайтида смартфонлардан фойдаланиш тақиқланади. Лекин мавзуга доир маълумотларни излаш, электрон китоблардан фойдаланиш, тестларни ечиш каби ҳолатларда мумкин. Бу қарорнинг қабул қилинишига болалар бир-бири билан мулоқот қилишдан, дўстлашишдан тўхтаб қолгани, мактаб ўқувчилари видеотасвирлар тайёрлаб, ўқитувчиларга қарши провокациялар уюштиргани сабаб бўлган.

🇹🇯Тожикистон

Жорий йил бошидан мактабларда ўқувчиларга мобил телефон ва планшетлардан фойдаланиш тақиқланди. Эслатиб ўтамиз, Тожикистон мактабларида мобил алоқа воситаларига 2018 йилда чеклов ўрнатилган, бироқ дарсликлар етишмаслиги туфайли бирмунча вақтга фойдаланиш учун рухсат этилганди. Энди вазият ўзгарди ва мактаблар зарур барча ашёлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари Қирғизистон ҳукумати дарсларда смартфоннинг мавжудлиги болага кўчириш имкониятини беради, яъни ўқувчида фикрлаш жараёни тўхтаб қолади, деган фикрда.

P/s: Сизнингча, дарс жараёнига мобил алоқа воситалари керакми?

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҚАЙСИ МАНЗИЛДА ЖОЙЛАШГАН?

"Ёшлар кундалиги" ушбу таълим муассасаларининг манзил ва локацияларини тақдим этади.

1.Тошкент давлат аграр университети
📌Қибрай тумани Университет кўчаси 2-уй
📍Локация

☎️(71)-260-47-70

2.Чирчиқ давлат педагогика университети
📌Чирчиқ шаҳри Амир Темур кўчаси 104-уй
📍Локация
☎️ (70)-716-68-05

3.Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети
📌Чирчиқ шаҳри Спортчилар кўчаси 19-уй
📍Локация
☎️ (70)-717-17-76

4.Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали
📌
Олмалиқ шаҳри Мирзо Улуғбек кўчаси 45-уй
📍
Локация
☎️
(71)-123-45-67

5.Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали
📌Нурафшон шаҳри Бобур МФЙ Тошкент йўли кўчаси 55А-уй
📍Локация
☎️ (71)-238-65-66

6.Халқаро қишлоқ хўжалиги университети
📌Қибрай тумани, Университет кўчаси 2-уй
📍Локация
☎️(99)-981-09-19

7.Фармацевтика техник университети
📌Зангиота тумани, "Хонобод" МФЙ
📍Локация
☎️ (7I)-203-81-81

8.Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилояти филиали
📌Қибрай тумани, Университет кўчаси 2-уй
📍Локация
☎️ (97)-754-09-21

9.Аниқ ва ижтимоий фанлар университети
📌 Тошкент тумани "Қизғалдоқ" МФЙ Тхай ёқаси кўчаси
📍Локация
☎️ (95)-150-22-22

10.Ангрен университети
📌Ангрен шаҳар "Озодлик" МФЙ Флейшмахер кўчаси 2-уй
📍Локация
☎️ (94)-598-88-88

11.Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳар филиали
📌Олмалиқ шаҳри Амир Темур кўчаси 56-уй
📍Локация
☎️ (70)-614-22-57

12.Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти
📌Чирчиқ шаҳри Металлургчилар кўчаси 13-уй
📍Локация
☎️ (55)-901-06-04

13.Ипак йўли инновациялар университети
📌Олмалиқ шаҳри "Ойдин" МФЙ Эҳтиром кўчаси 4/2 17 Б уй
📍Локация
☎️ (70)-613-14-13

Yoshlar kundaligi
#Ретро_сурат

1993 йил. Олмалиқ. "Металлург"маданият саройи.

Орадан 31 йил ўтибди. Сизнингча, ўзгариш каттами?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳор яқин...

Нозим Абдулла сурат-лавҳаси

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Светофорнинг қизил чироғида ўтган ҳайдовчи тақдирланди

🚑Тез ёрдам машинасига йўл бериш учун светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган "қоидабузар" Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги хизмати томонидан тақдирланди.

🤞Ҳурматли ёшлар! Махсус автотранспортларга йўл бериш учун бузилган йўл ҳаракати қоидасига жарима белгиланмайди, унутманг. Видеони кўринг ва ҳуқуқингизни билиб олинг.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Грант ёки контракт?😁

Хўш йигитлар, бу вазиятда сиз қандай танлов қилардингиз?

Yoshlar kundaligi
«УЧАР ҚАҲРАМОНЛАР» КИНОДА БЎЛАДИ. ҲАЁТДА-ЧИ…?

Бор, албатта! Фақат кинодан фарқли равишда, ҳаётда уларнинг «осмон»да учишлари шарт эмас.

Биласизми, Ньютон нега буюк? Чунки у бошқалар учун арзимас, аммо кун келиб, бутун инсоният келажаги учун муҳимлик касб этувчи ўзидаги ҳар қандай нарсадан унумли фойдаланган.

🍎 Масалан, олма! Ньютоннинг бошига олма тушиши унинг дунёқарашини мукаммаллаштириб юборганди. Шу олма ортидан бутун олам тортишиш қонунини яратди. Биргина олма-я…

🧑🏻‍💻 Стив Жобс эса ўз ходимларига белгиланган вақт давомида компанияга ном топа олишмаса, компанияни Oлма деб аташини таъкидлаб, қўрқитганди. Ва худди шундай қилди.

👩🏻‍💻🧑🏻‍💻 Бугун «Аpple» компанияси эришган обрў ва миллионлар билан қанчадан-қанча инсонлар ҳаёти, тақдири ўзгарди. Энди мен ҳам олмадан нимадир қилишим керакми, дейсизми?

🍏Стивен Ҳокинг олмадан нимадир қилиш тугул, олмани ушлай ҳам олмаган. Унинг бутун аъзоси фалаж эди. 21 ёшидан бошлаб (айни гуллаган ёшлик вақтларида) 55 йил давомида на бир ҳаракат қила олди, ва на гапира олди. Бироқ...

🗣 Дунёнинг энг кучли назариётчи физиги сифатида етишиб чиқди. Нуфузли Кембриж университетининг энг машҳур академик кафедрасида математика фанлари бўйича профессор унвонига эришди, ваҳоланки бу лавозимни бир вақтлар буюк физик қонунлар асосчиси Исаак Ньютон олган эди. Казо-казолар унинг биргина маърузасини тинглаш учун навбатга ёзилишарди.

‼️Бу муваффақиятларга у соғлом тана билан эришган деб ўйлайсизми? Асло! Буларнинг барига у фалаж тана ва у учун махсус ишланган овоз синтезатори ёрдамида эришди.

☝️Ҳокинг ҳаракатлари чекланса-да, фикрлашдан тўхтамади. Изланишда давом этаверди. Саломатлиги билан боғлиқ босимларни табиий қабул қилди. Мана учмасдан ҳам қаҳрамон бўлган шахс! Чунки у фикрлади – у яшади.

Биз-чи? Сиз-чи? Сизга ўқиш, изланиш учун нима халақит қилаяпти? Ўз фикрингизга эга бўлиш учун яна қандай туртки кутяпсиз?

🧐 Энди бир ўйлаб кўринг-чи, агарда Стивен Ҳокинг соппа-соғ бўлганида нималар қилган бўларди?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

❗️Давлат гранти асосида ўқиган талабага университет томонидан диплом берилмаса ва 3 йил ишлаб беришга мажбурлиги айтилса, талаба судга мурожаат қилиб, дипломини олиши мумкин!

"Бюджетник"ларга ташлаб қўямиз.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Йиқилдик, эгилдик — синмадик,
Қаддимиз ғоз қолди, азизим.
Баҳордан бошқасин билмадик,
Баҳорга оз қолди, азизим!


✍️ Шеър: Мирзоозод Мирзанеъматов

📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образ: Моҳларойим Мирзанеъматова

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Телефонми ё китоб?

🎞Хитой мактабларида болаларга "Телефонга боғланиб қолиш оқибати" ҳақида ибратли ролик кўрсатишаркан.

☝️Роликни кўриб бўлиб танланг, телефонми ё китоб? Келажагингиз танловингизга боғлиқ.

Yoshlar kundaligi
#янгилик

"Права" учун "форма-083/ҳ"ни энди онлайн олиш мумкин!

📍Эндиликда тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисида бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш учун ушбу муассасаларга қайта бориш шарт эмас.

📌Шунчаки, my.gov.uz орқали "Соғлиқни сақлаш" бўлимидан керакли хизматни танлаб, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани бепул ва онлайн юклаб олиш кифоя.

🙅‍♂Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

ДУНЁ МАКТАБЛАРИДАГИ ҒАЛАТИ ТАҚИҚ ВА ҚОИДАЛАР

🇺🇸АҚШ

Американинг таълим департаменти болаларга ўзлари билан тушлик олиб келишни тақиқлади. Ва бу тақиқ заҳарланишнинг олдини олиш учун эмас. Бу болаларнинг тушликка икра ва қизил балиқ олиб борадиган бойларга, фақат нон ва ичимликка қодир бўлганларга бўлиниб кетишининг олдини олиш учун жорий қилинган.

🇩🇪Германия

Германияда уй вазифасини тақиқлаш тобора оммалашиб бормоқда. Мақсад - ўқувчиларни спорт ва ижодга жалб қилиш. Олмонлар ўқувчига  дарс пайти ўзлаштирган билимлар етарли деб ҳисоблашади.

🇬🇧Буюк Британия

Бу мамлакатда ўқитувчиларга қизил ручкадан фойдаланиш тақиқланади. Чунки улар бу ранг жуда тажовузкор ва психологик жиҳатдан ўқувчининг онгига таъсир қилади, деган фикрда. Рухсат берилган ранглар бу - қора ва кўк.

🏴 Англия

2016 йилдан буён Англиядаги мактабларда тегмаслик қонуни жорий қилинди. Мақсад зўравонликнинг олдини олиш ва болаларни шахсий маконни ҳурмат қилишга ўргатиш эди. Кўпгина ота-оналар бу тақиқдан норози бўлишган, чунки ҳатто зарарсиз қучоқлаш ва қўл ушлаш ҳам тақиқланган.

🇫🇮Финляндия

Бу ерда сиз дарс пайтида бемалол ўрнингиздан туришингиз, юришингиз ва бемалол сув ичишингиз мумкин. Улар ушбу ёндашув ортда қолган ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини яхшилайди, деган фикрда.

🇨🇳Хитой

Бу ерда ўқувчиларга куннинг ўртасида ярим соатлик дам олиш учун рухсат берилган. Ўқитувчилар бу маълумотни яхшироқ ўзлаштиришга, хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беришига ишонади. Бошланғич мактаб ўқувчилари тўғридан-тўғри столларда ухлашлари ва ҳатто ўзлари билан адёл ва ёстиқ олиб келишлари мумкин.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi