Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Дангал

Шантажчи бўлсанг ўзингга, сенлар қачон тўясан ўзи? – Халқ қабулхонасидан шантажчи аёлларга қаратилган дангал видео.

‼️ Шунақа танишларга юбориб қўйинг, уларнинг куни битди. Энди фақат қонун билан гаплашилади.

Yoshlar kundaligi
Сўровнома

Армияга боришда ҳалиям "соққа" рол ўйнаяптими? Тиббий кўрикдан ўтиш-чи, қанчадан бўлаяпти? Сизнинг фикрингиз қандай?
Anonymous Poll
65%
«Соққа»сини берсанг ўтасан
35%
Ҳаммаси яхши, муаммо йўқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Тинчлик - улуғ неъмат!

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бугун бўлиб ўтган мудофаа масаласидаги йиғилишда шундай мисол келтирди. Хулоса ўзингиздан.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Навоийни ўқиган болалар.

Матн: Эркин Аъзам.
Тўлиқ ҳикоя: бу ерда.

Образ: Зилола Ҳакимжонова, Отабек Турсунқулов, Бахтиёр Қурбонов.



Бугун улуғ шоир ва мутафаккир ҳазрат мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Бир пайтда Ўрта Осиёда энг йирик шифер ишлаб чиқарувчи бўлган "Оҳангароншифер" корхонаси сотилади

📌 "Ёшлар кундалиги"нинг Давлат активларини бошқариш агентлигидаги манбаси бу хабарни тасдиқлади.

🔹Маълумот ўрнида, мазкур завод айни пайтда банкрот деб эълон қилинган, унга қарашли уй-жой, дала ҳовлилар сотилган, 400 га яқин ишчи-ходимлардан катта миқдордаги қарздорлик мавжуд.

Yoshlar kundaligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Мирзаев хотин-қизларнинг контракт пулини тўлайдиган бўлди

Тошкент вилоятидаги ёрдамга муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш учун 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ ажратилди.

Зойир Мирзаев бу ҳақдаги ҳужжатга қўл қўйди. Фармойиш матни интернетда эълон қилинди.

Мазкур маблағ қандай мезонлар асосида, айнан кимларга берилиши очиқланмаган.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар

Навоий тирик бўлганда, ундан нимани сўрардингиз - Ёшлар бу саволга қандай жавоб берди?

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥇🥇🥇 🇺🇿 Акбар Жўраев Осиё чемпионатида 3 та олтин медал соҳиби бўлди!

Айни кунларда пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар бўйича иштирок этган вилоятимиз вакили Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритди.

Акбар Жўраев даст кўтаришда 180 кг, силтаб кўтаришда 220 кг, икки кураш натижасига кўра 400 кг натижани қайд этиб, 3 та олтин медалга сазовор бўлди.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Бодом қишда гуллади...

Шукур Холмирзаев

Паркент боғларида бодом гуллади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Миср эҳромлари пойида «анжанча»сига ҳиром айлаётган ўзбегим гўзали❤️

Ҳаёт гўзал, яшамоқ бахт! Кайфиятни туширманг, фақат олға!

Yoshlar kundaligi
#Танқид #Фикр

ЙПХ мутасаддилари диққатига!

Кўп қаватли уйлар атрофлари, мактаб ва боғчалар жойлашган ҳудудга киришни тақиқловчи йўл белгилари қўйилган.

Ҳолбуки, бу иш орқали шафёрлар йўл ёқасидаги уйига узоқ масофадан айланма йўллар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда.

Йўл ҳамманики. Шафёрлар ҳам шу халқнинг вакили, кимгадир ота, она, фарзанд, бобо. Уларни менсимасдан, йўл белгиларини ўрнатиш, кейин ЙПХ ходимлари рейдини ташкил қилиб, аҳолини норози қилиш кимга керак?

Эътибор беринг, ўша мактаб ёки боғчада болалар куннинг иккинчи ярмида бўлмайди. Икки сменали ўқиш бўлган тақдирда ҳам, оқшом маҳали йўлни икки томонлама қатновга очиш мумкин.

Масалан, А373 магистрали Оҳангарон шаҳри 5-кичик туман аҳолиси машина билан уйига кириш учун мана шундай тўсиқ қўйилган, аҳоли кескин норози бўлмоқда.

Шу йўлнинг собиқ туман ҳокимлиги олдидан ўтган қисмида ҳам қатнов бир томонлама қилиб, шафёрларга ноқулайлик туғдирилган.

Саволлар туғилади:

1) Тақиқловчи белгиларни вақтли қилиб жойлаш мумкинлигини Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ биладими ўзи? Масалан, мактаб ёки боғча ҳудудига оид алоҳида белгилар соат 07:00 дан, боринг ана, кеч соат 20:00 гача амал қилсин. Бошқа пайт одатий тартиб бўлса нимаси ёмон?

2) Мана шу йўл бўйи инфраструктураси янгитдан қурилиб, режа аҳолига тақдим қилинганда ички қатновлар учун икки томонлама йўл бўлиши ваъда қилинган. "Шахсан бош вазир Абдулла Арипов аҳоли билан мулоқотда шундай ваъда берган", демоқда оҳангаронликлар. Халқ бунга рози бўлиб, ҳовли-жойини қурилиш учун бўшатиб берган, инфраструктура бўлиши учун рози бўлган. Нега бу ваъда бузилди? Нега аҳолини бемалол алдаш мумкин деб ўйлайсизлар?

3) Йўл белгиларини ўрнатишда жамоатчилик фикри ўрганиладими ўзи?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_рақам_шарҳи

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АШАДДИЙ ЖИНОЯТЧИЛАР ОРОЛИМИ?

Адлия вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси: Тошкент вилоятида ҳокимликлар, давлат ташкилотлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 2023 йилда жами 81 минг мартадан кўпроқ қонунбузилиши содир этилган!

🤦‍♂ Агар бу рақам рост бўлса, Тошкент вилоятида ишлар пачава. Ҳамма бир-бирини алдаётган бўлиб чиқади.

✏️ Агар бу рақам шиширилган, нотўғри факт бўлса, Адлия бошқармаси қўпол хатога йўл қўйди, Тошкент вилоятини устидан кулган бўлади.

Хўш, бу қандоқ гап бўлди? Қурилиш соҳасида қарийб 10 мингта қонунбузарлик содир бўлибди. Даҳшатли рақам. Уй-жой, коммунал соҳада бир йилда 49 мингта қонунбузарлик)))

🔢 Яна бир рақам: Тошкент вилояти ҳокимлиги, бошқа давлат корхоналари кунига 222 та қонунбузарлик содир этяпти, демоқда вилоят Адлия бошқармаси.

Нималар бўлаяпти ўзи?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Ҳафта қандай ўтди? Эртага дам олиш куни. Оилангиз ва дўстларингиз билан саёҳатга боринг. Табиатга боринг, ҳаётдан завқланинг.

Табиатда ёқимсиз об-ҳаво, фасл йўқ. Ёқимсиз кайфият ва иллатларгина бор.

Сиз дунёдаги энг ёқимтой одамсиз, азизим. ❤️😍🙋‍♂️🙋‍♀️🔥🚀

P.S. Чиноз тумани, "Яллама" қишлоғидаги шаршара.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рекорд

◀️ Миразимовлар оиласининг вакиллари бўлган ушбу икки йигитча инстаграм тармоғида рекорд натижа қайд этди.

📷 Миллатнинг бу фарзандларининг қуйидаги видеоси 4 ой давомида 200 миллион марта томоша қилинди. Мана буни натижа деса бўлади. Болажонлар оқибат тушунчасини шу сўзсиз видео орқали ўзбеклар мисолида бутун дунёга намуна қилишди.

Ота-оналарига респект👍

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Атиргуллар очди чирой,
Қара, кўшки биллур сарой.
Юлдузлар ичра танҳо ой,
Азизимсан менинг, менинг азизим.

Шеър: Азим Суюн
📷Фото: Шерзод Қорабоев

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дангал

Эрта турмуш бахтли ҳаёт калити эмас!

📌 Қизингизни кўнглига ҳам қараб кўринг, қалбига қулоқ тутинг. Балки у ўнлаб одамларни ортидан эргаштириб, юзлаб ўзига ўхшаган қизларга намуна бўлгиси келар. Минглаб инсонларни бошқарган Тўмарис ёки Амир Темурнинг энг яқин маслаҳатгўйи бўлган Бибихоним эсингиздами?

Олиманинг фарзанди ё ота-онаси бўлсангиз, ҳеч бўлмаса турмуш ўртоғингиз зиёли аёл бўлса, бунинг нимаси ёмон? Видеони кўрсангиз, яна ўзингиз тушунасиз. А лаббай?😉

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиб_қўйган_яхши

Ўзбекистонда қайси нодавлат ОТМларнинг лицензияси бекор қилинди?

◀️ Valley innovative university;

◀️ Туркистон янги инновациялар университети;

◀️ Тошкент технологиялар университети;

◀️ Наманган халқаро университети;

◀️ Урганч шаҳридаги Вinary халқаро университети.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Позитив

Ўн етти ёшлилар...

📸📷 Абдуллатиф Абдурашидов фотолавҳаси.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогерлар овози: Янгиободда "тойиш" қанчага тушади?

📍Angren_active инстаграм тармоғи админи.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM