Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#мурожаат

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРИ АДҲАМ ИКРАМОВ ҲАМДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРИ КОНГРАТБАЙ ШАРИПОВ ДИҚҚАТИГА!

Можарога ким чек қўяди?

Биз бир гуруҳ ота-оналар сизга бу мурожаатни жўнатишга мажбур бўлдик.

Фарзандларимиз Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактабида фаолият юритаётган спорт тўгаракларига қатнашади. Оҳангарон тумани спорт мактабининг 3 нафар ўқитувчиси универсал жанг, самбо, миллий кураш спорт турларидан Оҳангарон шаҳрининг 200 нафар ўғил-қизларига бепул таълим беради. Ёш спортчилар орасидан ўнлаб жаҳон, Осиё чемпионлари етишиб чиққан.

Мураббийлар машғулот ўтаётган хона илгари қаровсиз, хароба аҳволда эди (юқорида суратлари бор). Ота-оналар ва мураббийлар ҳамкорлигида 3 марта Опенбюджетдан пул ютиб хароба жой таъмирлатилди, спорт жиҳозлари харид қилинди. Бугун бу ерда фарзандларимиз шуғулланиши учун барча шароит мавжуд.

Муаммо шундаки, Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактаби директори эндиликда спортзални печатлаб, фарзандларимизни киргизмоқчи эмас.

Мураббийлар ва бизнинг меҳнатимиз сингган, жиҳозли тайёр зални бошқа бировга фойдаланишга бермоқчи. Президентимиз болалар спорт билан шуғуллансин деб қатор фармон ва қарорлар чиқараётган бир пайтда бу адолатсизликни қандай баҳолаш керак? Бизнинг дардимизни ким эшитади?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

Блогерлар овози: Пахта экса бўлади, буғдой экса бўлади, лекин йўлак қуриб бўлмайди.

📍Олмалиқ шаҳридан блогер Раҳмонали Холмирзаев.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

📍 Бўстонлиқ. Ғазалкентдан хабар: "Уйимиз олдида каттакон кўл пайдо бўлди, ертўлани сув босди".

‼️Туман мутасаддилари бу ҳолатга ўз муносабатларини билдиришади, деган умиддамиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Замона олимларидан бири айтган экан: менга қолса, гўзал қизларга ҳар ой давлат ойлик бериб туриши керак. Чунки, улар миллатнинг эстетик дидини тарбиялайди...

Суратда: таниқли актриса Райҳон Асадова.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Мирзиёев ва Лукашенко биргаликда «Ҳумо арена»да ҳоккей томоша қилди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эшитдингизми

📣 Маҳаллада дув-дув гап: Ишчилар кунни мадҳия куйлаш билан бошламоқда.

Yoshlar kundaligi
#Дангал

Шантажчи бўлсанг ўзингга, сенлар қачон тўясан ўзи? – Халқ қабулхонасидан шантажчи аёлларга қаратилган дангал видео.

‼️ Шунақа танишларга юбориб қўйинг, уларнинг куни битди. Энди фақат қонун билан гаплашилади.

Yoshlar kundaligi
Сўровнома

Армияга боришда ҳалиям "соққа" рол ўйнаяптими? Тиббий кўрикдан ўтиш-чи, қанчадан бўлаяпти? Сизнинг фикрингиз қандай?
Anonymous Poll
65%
«Соққа»сини берсанг ўтасан
35%
Ҳаммаси яхши, муаммо йўқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Тинчлик - улуғ неъмат!

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бугун бўлиб ўтган мудофаа масаласидаги йиғилишда шундай мисол келтирди. Хулоса ўзингиздан.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Навоийни ўқиган болалар.

Матн: Эркин Аъзам.
Тўлиқ ҳикоя: бу ерда.

Образ: Зилола Ҳакимжонова, Отабек Турсунқулов, Бахтиёр Қурбонов.



Бугун улуғ шоир ва мутафаккир ҳазрат мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Бир пайтда Ўрта Осиёда энг йирик шифер ишлаб чиқарувчи бўлган "Оҳангароншифер" корхонаси сотилади

📌 "Ёшлар кундалиги"нинг Давлат активларини бошқариш агентлигидаги манбаси бу хабарни тасдиқлади.

🔹Маълумот ўрнида, мазкур завод айни пайтда банкрот деб эълон қилинган, унга қарашли уй-жой, дала ҳовлилар сотилган, 400 га яқин ишчи-ходимлардан катта миқдордаги қарздорлик мавжуд.

Yoshlar kundaligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Мирзаев хотин-қизларнинг контракт пулини тўлайдиган бўлди

Тошкент вилоятидаги ёрдамга муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш учун 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ ажратилди.

Зойир Мирзаев бу ҳақдаги ҳужжатга қўл қўйди. Фармойиш матни интернетда эълон қилинди.

Мазкур маблағ қандай мезонлар асосида, айнан кимларга берилиши очиқланмаган.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар

Навоий тирик бўлганда, ундан нимани сўрардингиз - Ёшлар бу саволга қандай жавоб берди?

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥇🥇🥇 🇺🇿 Акбар Жўраев Осиё чемпионатида 3 та олтин медал соҳиби бўлди!

Айни кунларда пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар бўйича иштирок этган вилоятимиз вакили Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритди.

Акбар Жўраев даст кўтаришда 180 кг, силтаб кўтаришда 220 кг, икки кураш натижасига кўра 400 кг натижани қайд этиб, 3 та олтин медалга сазовор бўлди.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Бодом қишда гуллади...

Шукур Холмирзаев

Паркент боғларида бодом гуллади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Миср эҳромлари пойида «анжанча»сига ҳиром айлаётган ўзбегим гўзали❤️

Ҳаёт гўзал, яшамоқ бахт! Кайфиятни туширманг, фақат олға!

Yoshlar kundaligi
#Танқид #Фикр

ЙПХ мутасаддилари диққатига!

Кўп қаватли уйлар атрофлари, мактаб ва боғчалар жойлашган ҳудудга киришни тақиқловчи йўл белгилари қўйилган.

Ҳолбуки, бу иш орқали шафёрлар йўл ёқасидаги уйига узоқ масофадан айланма йўллар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда.

Йўл ҳамманики. Шафёрлар ҳам шу халқнинг вакили, кимгадир ота, она, фарзанд, бобо. Уларни менсимасдан, йўл белгиларини ўрнатиш, кейин ЙПХ ходимлари рейдини ташкил қилиб, аҳолини норози қилиш кимга керак?

Эътибор беринг, ўша мактаб ёки боғчада болалар куннинг иккинчи ярмида бўлмайди. Икки сменали ўқиш бўлган тақдирда ҳам, оқшом маҳали йўлни икки томонлама қатновга очиш мумкин.

Масалан, А373 магистрали Оҳангарон шаҳри 5-кичик туман аҳолиси машина билан уйига кириш учун мана шундай тўсиқ қўйилган, аҳоли кескин норози бўлмоқда.

Шу йўлнинг собиқ туман ҳокимлиги олдидан ўтган қисмида ҳам қатнов бир томонлама қилиб, шафёрларга ноқулайлик туғдирилган.

Саволлар туғилади:

1) Тақиқловчи белгиларни вақтли қилиб жойлаш мумкинлигини Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ биладими ўзи? Масалан, мактаб ёки боғча ҳудудига оид алоҳида белгилар соат 07:00 дан, боринг ана, кеч соат 20:00 гача амал қилсин. Бошқа пайт одатий тартиб бўлса нимаси ёмон?

2) Мана шу йўл бўйи инфраструктураси янгитдан қурилиб, режа аҳолига тақдим қилинганда ички қатновлар учун икки томонлама йўл бўлиши ваъда қилинган. "Шахсан бош вазир Абдулла Арипов аҳоли билан мулоқотда шундай ваъда берган", демоқда оҳангаронликлар. Халқ бунга рози бўлиб, ҳовли-жойини қурилиш учун бўшатиб берган, инфраструктура бўлиши учун рози бўлган. Нега бу ваъда бузилди? Нега аҳолини бемалол алдаш мумкин деб ўйлайсизлар?

3) Йўл белгиларини ўрнатишда жамоатчилик фикри ўрганиладими ўзи?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_рақам_шарҳи

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АШАДДИЙ ЖИНОЯТЧИЛАР ОРОЛИМИ?

Адлия вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси: Тошкент вилоятида ҳокимликлар, давлат ташкилотлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 2023 йилда жами 81 минг мартадан кўпроқ қонунбузилиши содир этилган!

🤦‍♂ Агар бу рақам рост бўлса, Тошкент вилоятида ишлар пачава. Ҳамма бир-бирини алдаётган бўлиб чиқади.

✏️ Агар бу рақам шиширилган, нотўғри факт бўлса, Адлия бошқармаси қўпол хатога йўл қўйди, Тошкент вилоятини устидан кулган бўлади.

Хўш, бу қандоқ гап бўлди? Қурилиш соҳасида қарийб 10 мингта қонунбузарлик содир бўлибди. Даҳшатли рақам. Уй-жой, коммунал соҳада бир йилда 49 мингта қонунбузарлик)))

🔢 Яна бир рақам: Тошкент вилояти ҳокимлиги, бошқа давлат корхоналари кунига 222 та қонунбузарлик содир этяпти, демоқда вилоят Адлия бошқармаси.

Нималар бўлаяпти ўзи?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Ҳафта қандай ўтди? Эртага дам олиш куни. Оилангиз ва дўстларингиз билан саёҳатга боринг. Табиатга боринг, ҳаётдан завқланинг.

Табиатда ёқимсиз об-ҳаво, фасл йўқ. Ёқимсиз кайфият ва иллатларгина бор.

Сиз дунёдаги энг ёқимтой одамсиз, азизим. ❤️😍🙋‍♂️🙋‍♀️🔥🚀

P.S. Чиноз тумани, "Яллама" қишлоғидаги шаршара.

Yoshlar kundaligi