Yoshlar kundaligi | Rasmiy
46.9K subscribers
12.7K photos
7.58K videos
52 files
17.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ретросурат

"Абдуллажон"даги сартарошхона қаерда?

💥Машҳур ”Абдуллажон” фильми Ўрта Чирчиқ туманидаги Ўртасарой қишлоғида суратга олинганини билмасангиз керак.

‼️Фильмда Абдуллажоннинг сочи олинган саҳна бор. Бу ўша сартарошхонанинг кинодаги ва ҳозирги кўриниши.

📌Айтганча, "Чангак", "Яраланган қуш ҳамон учмоқда" фильмлари ҳам шу қишлоқда олинган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

💥 Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси челленжни давом эттириш учун вилоят Божхона бошқармасига чақириқ ташлади.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

ДУНЁНИНГ ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАРИДА БОЛАЛАР ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАНАДИ?

Фарзанд тарбияси мураккаб жараён бўлиб, у жуда кўп ташқи ва ички омиллар билан боғлиқ. Ҳеч қизиқиб кўрганмисиз, бошқа давлатлардаги ота-оналар қандай тарбия усулларидан фойдаланишади? Келинг, назар ташлаймиз.

🇺🇸АҚШ

Агар бола айбдор бўлса, тинчлана олмаса ва ўзини ёмон тутишда давом этса, ота-оналар "тайм-аут" техникасидан фойдаланадилар. Бола хатти-ҳаракати ҳақида ўйлаши ва шунчаки тинчланиши учун хонада ёлғиз қолдирилади.  Америкалик ота-оналар ҳар доим фарзандига нима учун жазолаётганликларини тушунтирадилар.

🇫🇷Франция

Франциядаги ота-оналар ўз фарзандларининг ғалаёнларига хотиржам муносабатда бўлишади, улар болани ўзларига тўлиқ бўйсундиришни хоҳламайдилар, тарбиянинг юмшоқ усулларини афзал кўришади. Агар бола жиддий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, у жазоланади.

🇩🇪Германия

Германияда болалар ёшлигиданоқ бюджетни режалаштириш, кунлик жадвал тузиш, вақтни беҳуда совурмасликка ўргатилади. Шунинг учун ҳам бу миллат аниқлик ва вақтни қадрлаши билан бошқаларидан ажратиб туради.

🇯🇵Япония

Тарбия усули бир неча босқичларга бўлинади: беш ёшга тўлгунга қадар болага подшоҳ каби, 5 ёшдан 15 ёшгача "қул" каби муносабатда бўлишади. 15 га тўлганида эса унга катталардай муомала қилишади . Японияда болаларга бақириш одат эмас, балки хотиржам оҳангда нима нотўғри қилинганлиги тушунтирилади.

🇨🇳Хитой

Бу ерда ўғил ва қиз болаларни тарбиялашда алоҳида жиҳатлар йўқ, яъни ҳамма бир хил тарбияланади. Чунки катталар ҳаётида "аёлнинг вазифаси" ёки "эркакнинг бурчи" деган гап йўқ. Ота ҳам, она ҳам пул топиши ёки аксинча, бола билан уйда қолиши мумкин.

P/s. Хўш, сизга қайси мамлакат тажрибаси ёқди?

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙДАН ЁШЛАРГА ЕТТИ НАСИҲАТ

Севгида қуёш каби бўл. Дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл. Бировларнинг хатоларини ёпишда кеча каби бўл. Тавозуда тупроқ каби бўл. Ғазаб онида ўлик каби бўл. Ҳар не бўлсанг бўл - ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл.

Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.

Инсон табассуми билан тарбиясини, нимага кулгани билан савиясини намоён қилади.

Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.

Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.

Яхши дўсти борнинг ойнага эҳтиёжи йўқдир.

Yoshlar kundaligi
#Ҳоким_қарори

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА МИЛЛИЙ ФУТБОЛ МАРКАЗИ ҚУРИЛАДИ

📌Юқори Чирчиқ туманида Футбол терма жамоалари тайёргарлик марказига туташ бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги 9,9 гектар ер майдони миллий футбол маркази ва унинг таркибий бўлинмалари учун ажратилди.

⚽️Мазкур ажратилган ер майдонида футбол маркази ва унинг таркибий бўлинмалари учун зарур бино-иншоотлар, футбол майдонлари, футзал ва футбол ёпиқ иншоотлари, меҳмонхона, спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона каби объектлар барпо этилиши белгиланган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇮🇱Маҳбуслар озод этилади: Ҳамас Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни босқичма-босқич озод қилишга рози — Al Hadath.

🇺🇿Кутилган қонун:
Ўзбекистонда ўқитувчиларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қонун билан тақиқланмоқда — Prezident.uz.

🇬🇧Эйнштейн даражасида:
Буюк Британиялик 12 ёшли мактаб ўқувчиси Ер юзидаги "Энг ақлли одамлар клуби” деб аталадиган Mensa ташкилотига қабул қилинди — Daily Mail.

🇫🇷Адолат истаб:
Норозилик намойишлари ўтказаётган фермерлар томонидан автомобиль йўлларининг тўсилиши Францияда озиқ-овқат инқирозига сабаб бўлмоқда — BFM TV.

🇰🇬"Свет"сиз ва сувсиз:
Бишкек электр тизимида катта авария содир бўлди: шаҳар "свет"сиз ва иссиқ сувсиз қолди — Kg.24.

Yoshlar kundaligi
#Ретросурат

Нурафшон (аввалги Тўйтепа). 1998 йил.

Орадан 26 йил ўтибди. Хўш, сиз бу жойни танидингизми?

Yoshlar kundaligi
ТАЙИНЛОВ

Арзиқулов Тўрақул Содиқович Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори Т. Арзикулов тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаментида масъул лавозимда  фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Хитой уйга вазифаларни текширишнинг янги босқичида. Биз-чи?🙈

Yoshlar kundaligi
Тайинлов

Бугун олий таълим ва телевидение соҳасида янги тайинловлар амалга оширилди.

📌Конгратбай Шарипов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди. Аввалги вазир Иброҳим Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбар этиб тайинланганди.

📌Бош вазир котибияти раҳбари Абдурашид Жўрабоев Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги раиси этиб тайинланди. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон МТРКга раҳбарлик қилиб келган Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

⚡️Бугун Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

📌Бўка тумани "Янги ҳаёт" маҳалласидан келган Фурқат Султонов фаолиятини ривожлантириш учун муаммосини дангал қўйди.

✔️Натижа қандай бўлди дейсизми? Муаммоси бугуннинг ўзидаёқ ҳал бўлганини унинг мамнун кўзларидан англаш қийин эмас. Ишларга омад, Фурқатжон! 😊

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ва_бизнесни_қўллаб_қувватлаш_йили

ЕТАКЧИ ЭНДИ ҲОКИМГА ЁРДАМЧИ!

🔥Юк кўтарган юзага чиқади, деб бежиз айтишмаган. Нуриддин Аширқулов ўтган йили Боғишамол маҳалласида етакчи вазифасига киришганди. Машаққатдан чўчимайдиган, масъулиятни бир лаҳза унутмайдиган йигит қисқа вақт ичида ёшларнинг яқин инсонига айланиб улгурди.

💎Тиришқоқ йигит тезда мутасаддилар назарига тушди. Куни кеча у Бекобод шаҳри ҳокимининг ёрдамчиси этиб тайинланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадқиқот

ХОНЛИКЛАР ДАВРИДА АРМИЯ
: МАВЗУГА НАЗАР

Сир эмаски, ҳар қайси давлатнинг сиёсий нуфузи унинг армиясига боғлиқ. Шунинг учун ҳам давлат бюджетининг катта қисми замонавий қурол-яроғ ва ҳарбийларнинг ойлик маошлари учун ажратилади.

"Ёшлар кундалиги" бу сафар хонликлар даврида ҳарбийларга ажратилган ойлик маош, имконият ва имтиёзларга қизиқиб кўрди. Демак, тарихга назар ташлаймиз.

БУХОРО АМИРЛИГИ

Бухоро амирлигида қўшин уч қисмдан иборат бўлган: пиёда аскар, отлиқ ва тўпчи. Пиёда аскарлар 800 тадан 2000 тагача, тўпчилар эса 250 нафар бўлиб, умумий мунтазам ва номунтазам қўшин 10 минг нафаргача бўлган. Аскарлар учун махсус ҳарбий кийим-бошлар ҳар уч йилда алмаштириб турилган.

Айрим пайтларда мунтазам қўшин аскарлари ойлик маош сифатида турли маҳсулотлар билан таъминланган. Кейинчалик алоҳида ойлик маош жорий этилган. Оддий аскар ҳар уч ойда бир тилла маош олган. Элликбоши ҳар ойда саксон беш танга, юзбоши бир ойда олти тилла, бош саркарда икки минг тилла танга маош олган.

Уруш вақтида ҳарбийларга ҳар куни бир тангадан берилган. Шунингдек, аскарлар солиқлардан озод этилган. Хизмат вақтида вафот этган аскарнинг оиласига маълум миқдорда пул ва кафанлик ҳам берилган. Ўзини кўрсатган ҳарбийлар учун ер ва мулк инъом этилган.

ҚЎҚОН ХОНЛИГИ

Бу хонлик қўшини Бухоро ва Хива хонликларига нисбатан кучлироқ эди. Қўқон хонлиги 30 мингга яқин отлиқ ва пиёда қўшинга эга бўлган.

Қўшин тўрт гуруҳга ажратилган: пиёда, отлиқ, артиллерия ва махсус бўлим. Армиянинг асосини отлиқ қисм ташкил этган. Ҳар бир отлиққа 80 тиллагача бўлган от ва эгар-жабдуқ берилган.

Ҳарбий хизматчилар унвонига қараб бир йилга 200 тангадан 8 минг тангагача маош олишган. Оддий аскарга бир йилда 43 танга, ўнбошига 65 танга, элликбошига 98 танга, юзбошига 147 кумуш танга тўланган. Уруш бошланиши олдидан юзбошига 2 тилла, оддий аскарга бир тилладан берилган.

ХИВА ХОНЛИГИ

Хива хонлигининг қўшини ҳақида манбаларда турлича фикрлар билдирилган. XVI-XIX асрларда хонлик ўртача 30-50 минг қўшин йиғиш имкониятига эга бўлгани айтилади.

Хонликда навкарлик хизматининг аниқ муддати белгиланмаган бўлиб, умрбод адо этилган ва вазифа отадан ўғилга мерос тариқасида ўтган. Фақат ёлғиз фарзандлар, бой ёки савдогарлар ҳамда вафот этганлар навкарлар рўйхатидан ўчирилган.

Навкарлар таъминоти хазина ҳисобидан тайинланадиган доимий маош (пул ва натура, яъни маҳсулот шаклида) ҳамда мавсумий таъминот (ҳосил йиғилган пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан улуш бериш) тарзида амалга оширилган. Юриш ва мудофаа жангларида алоҳида жасорат кўрсатган навкар ва ҳарбий мансабдорлар ер майдони, пул ёки қимматбаҳо буюмлар билан мукофотланган. Шунингдек, "ўнбеги", "баҳодир" унвонлари билан тақдирланган.

Уруш бўлмаган, тинчлик пайтларда армия хон ва унинг оиласини қўриқлаган. Чегара ҳимояси учун махсус қўшин тузилган бўлиб, тун-у кун чегарада хизмат қилишган.

"Ёшлар кундалиги" мухбири Тўхтамурод Асқаров тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Аҳа-ҳай, биродарлар! Бу дунёда йигит дегичнинг бир дарди бўлади. Йигитнинг дарди ўлдим-куйдим бўлмайди. Ҳар йигитнинг орияти бус-бутун бўлсин. Эрнинг дарди элнинг орияти бўлади.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Бугун ўзбек адабиётининг орият қўшиғини ёзган адиб Тоғай Мурод таваллуд топган кун.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Тоғай Муродни ўқимаган ўзбек - ўзбек эмас! Тоғай Муродни ўқимаган эрлар орият дарсини ўқимапти.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Адибимиз, мумтозимиз, буюгимиз, энг асилимиз - Тоғай Муродни ўқинг!



Тоғай Муродга

Момоси, мен Тарлонни
Осмонларга беркитдим.
Юлдузларнинг қўйнида
Кишнаб-кишнаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Армонларга беркитдим.
Орзуларнинг бўйнида
Нишлаб-нишлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Музликларга беркитдим.
Совуқларнинг бўйида
Қишлаб-қишлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Сўзлигимга беркитдим.
Хоинларнинг ўйига
Муштлаб-муштлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Ўзлигимга беркитдим.
Ғанимларим бурнини
Тишлаб-тишлаб юрибди.

Элёр Мурод шеъри.

Yoshlar kundaligi
#Кун_сурати

📍Янгийўл тумани, Ниёзбоши маҳалласидаги маданият саройи. Ёшлар бугунги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

‼️Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати чорак финал баҳсида мезбон Қатар жамоасига қарши тўп суради.

Олға, Ўзбекистон!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

ЎЗБЕКИСТОН-ҚАТАР: ЎЙИННИ ЁШЛАР БИЛАН КЎРИНГ!

Бугун соат 20:30 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйинни қуйидаги манзилларда жамоа бўлиб томоша қилиш мумкин:

◀️Янгийўл тумани: "Гулистон" МФЙ ҳудудида жойлашган Баркамол авлод болалар ижодиёт мактабида;
📍Локация

◀️Оҳангарон шаҳри: Ёшлар марказида;
📍Локация

◀️Оҳангарон тумани: Ёшлар марказида;
📍Локация

◀️Пискент  тумани: Маданият ва ёшлар марказида;
📍Локация

◀️Чиноз тумани: спорт мактаби биносида;
📍Локация

◀️Бекобод шаҳри: Ёшлар марказида;
📍Локация

◀️Олмалиқ шаҳри: 7-мактаб биносида;
📍Локация

◀️Қуйи Чирчиқ тумани: "Навқирон" МФЙ ҳудудидаги Маданият марказида;
📍Локация

◀️Бекобод тумани: Маданият маркази биносида;
📍Локация

◀️Қибрай тумани: Тошкент давлат аграр университети фаоллар залида;
📍Локация

◀️Чирчиқ шаҳри: Ёшлар маркази ёнидаги Кинокарвон залида;
📍Локация

◀️Тошкент тумани: "IT scool" ўқув  маркази биносида;
📍Локация

◀️Оққўрғон тумани: Навбаҳор маҳалласидаги 31-мактаб биносида;
📍Локация

◀️Зангиота тумани: Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиалида;
📍Локация

◀️Янгийўл шаҳри: Маданият марказида;
📍Локация

◀️Ангрен шаҳри: "Билим Зиё" ўқув маркази биносида;
📍Локация

◀️Паркент тумани: Спорт мактабида;
📍Локация

◀️Нурафшон шаҳри: Ёшлар маркази биносида;
📍Локация

◀️Ўрта Чирчиқ тумани: "Файзобод" МФЙдаги 3-мактаб биносида;
📍Локация

◀️Юқори Чирчиқ тумани: Султонравот маданият марказида;
📍Локация

◀️Бўка тумани: Баркамол авлод болалар ижодиёт марказида.
📍Локация

◀️Бўстонлиқ тумани: Ҳокимлик биносида.
📍Локация

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

🇰🇿Концепция ўзгарди:
Собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали Қозоғистон Миллий музейи атриумидан олиб ташланди — Baq.kz.

🇰🇬Барчаси назоратда:
Бишкекдаги ягона иссиқлик ва энергия станциясида юз берган портлашда террорчилик ёки қўпорувчилик ҳаракати белгилари йўқлиги маълум қилинди —Kg.24.

🇹🇲Чорва хавф остида:
Туркманистоннинг Марям вилоятида чорва моллари озуқа етишмаслигидан нобуд бўлмоқда — Хроника Туркменистана.

🇹🇯Ўқитувчиларга муҳтожлик:
Тожикистон ўқув даргоҳларида ўқитувчилар танқислиги кузатилмоқда. Давлат талабалардан умид қилмоқда Avesta.tj.

🏫Илтимос, мактабга борайлик
: Афғонистонлик қизлар мамлакатдаги мактабларни қайта очишни сўрашмоқда —ToloNews.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

◀️Кўролмаслик жуда ёмон хасталик. Шунақа инсонларга жўнатиб қуямиз😁

😄Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

Вилоят Божхона бошқармаси челленжни давом эттириш учун Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасига чақириқ ташлади.

Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ: АГАР ТАЛАБА ДАРС ҚОЛДИРСА ...

🇷🇺Россия

Олийгоҳлар ўқув дастурини тўлиқ бажармаган талабаларни ўқишдан четлаштиришга ҳақли. Бундан ташқари, маърузаларни ўтказиб юбориш орқали сиз имтиҳондан ўтмаслик ёки кредит модуль хавфини туғдирасиз ва талаба қарзи ўқишдан четлатиш учун асос бўла олади.

🇩🇪Германия

Агар талаба иккитадан ортиқ дарс қолдирса, ўқитувчи имтиҳон топширишга рухсат бермаслик ҳуқуқига эга. Ҳатто узрли сабаблар ҳам ёрдам бермайди. Ўқитувчи учун талабанинг дарсда бўлиши муҳим. Хуллас, бу ерда давомат биринчи ўринда.

🇰🇿Қозоғистон

Талабаларнинг барча дарсларга қатнашиши мажбурийдир. Узрли сабаби бўлганлар бундан мустасно. Сабабсиз дарс қолдирганлар ҳар бир ҳафта учун якуний баҳонинг 5 фоизини чегириб ташлаш орқали жазоланади.

🇺🇸АҚШ

Агар талаба мунтазам равишда дарсларни ўтказиб юборса, кредит модуль тизими ишга тушади. Сиз қолдирган дарсларингиз учун пул тўлайсиз. Қолдирилган дарс соатлари меъёридан ошса, ўқишдан четлатиласиз.

🇨🇳Хитой

Касал бўлсангиз, шифокорга мурожаат қилинг ва "справка" олинг. Яқин қариндош вафот этдими? Муайян кунларда дарсларни ўтказиб юбориш учун деканатга батафсил ариза ёзинг, аризага ўқитувчиларингиз ҳам имзо чекиши керак. Талаба ўқиш билан параллел равишда ҳеч қаерда ишлай олмайди. Бу расман тақиқланган.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi