Сўровнома
Ангрен, Оҳангарон шаҳри ва тумани, Қибрай, Янгийўл, Пискент, Чиноз, Бекобод, Бўстонлиқ, Қуйи Чирчиқда дори-дармонларни қиммат пуллаш, беморларни сарсон қилиш бўйича эътироз кўпаймоқда. Ушбу тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари лавозимига лойиқми?

Anonymous Poll
24%
Ҳа
76%
Йўқ
#Туйғу
«Тонгдан уялинглар», дер эди момом,
Саҳар қушлари-ла уйғонар эдик.
«Шомдан уялинглар», дер эди момом,
Шафақларга боқиб ўйланар эдик.
Қуёшдан уялмоқ, ойдан уялмоқ,
Қайси насабда бор, кимнинг наслида?..
Ҳаёга суянмоқ, орга таянмоқ –
Худо берган давлат экан аслида.
✍ Шеър: Эшқобил Шукур
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
Yoshlar kundaligi
«Тонгдан уялинглар», дер эди момом,
Саҳар қушлари-ла уйғонар эдик.
«Шомдан уялинглар», дер эди момом,
Шафақларга боқиб ўйланар эдик.
Қуёшдан уялмоқ, ойдан уялмоқ,
Қайси насабда бор, кимнинг наслида?..
Ҳаёга суянмоқ, орга таянмоқ –
Худо берган давлат экан аслида.
✍ Шеър: Эшқобил Шукур
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
Yoshlar kundaligi
#Биласизми
ФЕВРАЛЬ ЮЛДУЗЛАРИ ➖ СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?
⚜️2 февраль
➖ Шакира Изабель Мебарак (1977) — колумбиялик хонанда
⚜️3 февраль
➖ Константин Франсуа Волней (1757-1820) — француз сиёсатчиси, шарқшунос олим, сиёсатчи;
➖ Тоғай Мурод (1948-2003) — истеъдодли адиб, "Ўзбекистон халқ ёзувчиси";
⚜️5 февраль
➖ Криштиану Роналду (1985) — португалиялик футболчи, Саудиянинг "Ан-наср" клуби аъзоси;
➖ Неймар да Силва Сантос Жуниор (1992) — бразилиялик футболчи, олимпия чемпиони;
⚜️8 февраль
➖ Дмитрий Менделеев (1834-1907) — рус кимёгари, кимёвий элементларнинг даврий қонунини кашф этган рус олими, ўқитувчи;
⚜️9 февраль
➖Алишер Навоий (1441-1501) — улуғ маърифатпарвар, мутафаккир ва буюк шоир;
⚜️10 февраль
➖Эркин Усмон (1952-2016) — ўзбек ёзувчиси, таржимон;
⚜️11 февраль
➖Томас Эдисон (1847-1931) — дунёга машҳур америкалик ихтирочи;
⚜️12 февраль
➖Чарлз Дарвин (1809 -1882) — инглиз табиатшуноси, замонавий эволюция назариясининг муаллифи;
⚜️13 февраль
➖ Сайфи Олимов (1901- 1984) — актёр, режиссёр, ўзбек театри ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти;
⚜️14 февраль
➖ Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) — мумтоз адабиётимизнинг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби, моҳир саркарда;
⚜️15 февраль
➖ Галилео Галилей (1564-1642) — итальян физиги, астрономи ва механиги, экспериментал физика асосчиси;
➖ Саида Зуннунова (1926-1977) — шоира;
⚜️19 февраль
➖Николай Коперник (1473-1543) — поляк астрономи, математик ва механик, гелиоцентрик назария асосчиси;
⚜️20 февраль
➖ Мирзо Кенжабек (1956) — шоир, таржимон, ёзувчи;
⚜️22 февраль
➖ Жорж Вашингтон (1732-1799) — Америка давлат арбоби ва ҳарбий раҳбари, АҚШнинг биринчи Президенти.
⚜️24 февраль
➖ Стивен Пол Жобс (1955-2011) — америкалик муҳандис ва тадбиркор, "Аррle" компанияси асосчиси ва директори;
✍ Февралда туғилган машҳурлардан яна кимларни танийсиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Подиум
Бу 4 та нарса ёшингизни ҳаддан ташқари катта кўрсатади. Иложи борича бу хатоларни қилманг😱

Сўнгги соатларда
➖🛫Биринчиси бизда: Марказий Осиёдаги биринчи хусусий аэродром Ўзбекистонда қурилади. Қурилиш 2024 йилнинг иккинчи ярмида бошланади — ЎзА.
➖🛫Тоза ҳаво учун: Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни “Автомобилсиз кун” сифатида белгиланиши мумкин – Фармон лойиҳаси.
➖🇵🇸Синовли кунлар: Ғазодаги касалхоналарда захиралар тугаб бораётгани туфайли болалар наркозсиз операция қилинмоқда — Al Jazeera.
➖🛳Ғойиб бўлган кема: Арктикада икки аср олдин чўкиб кетган кема топилди. У 1845 йилда Шимоли-ғарбий довонни топиш учун Англияни тарк этган ва шу бўйи йўқолган — The Guardian.
➖🇫🇷Жума, шанба дам: Франция давлат идоралари синов тариқасида тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилмоқда — France24.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу
Асаби чатоқлар кўрмасин!
👫Айни вақтда ижтимоий тармоқларни Бухоро шаҳридаги боғчаларнинг бирида содир этилган ўғирлик "портлатмоқда". Ўғри узоқдан келмаган. Мана шу муассасанинг ходими эканлиги видеода акс этиб турибди. Аслида бу воқеа қайси ҳудудда бўлгани аҳамиятсиз. Ачинарлиси, ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормай қўйганимиз, норасида гўдакнинг ризқини ейишдан жирканмаётганимиз...
☝️Кексалари бор хонадонларда илгари ҳомиладор аёлга ҳатто қўшнининг ерга тўкилиб ётган мевасиниям эгасининг розилигисиз емаслик, бу ҳали туғилмаган гўдакнинг эртасига, ҳалол бўлиб вояга етишига рахна солиши айтиларди. Ҳозир-чи? Ўзимиз кўра билатуриб ҳимоясиз, ҳақини талаб қила олмайдиган гўдакнинг ризқини фарзандимизга тутяпмиз. Ҳаром едирган боламиздан эртага қандай ёруғлик кутяпмиз?
‼️Бу билан боғчалар номига мағзава ағдармоқчи эмасмиз. Гуруч курмаксиз бўлмайди, бундайлар ҳамма жойда бор. Мақсадимиз - қайси соҳада ишласак ҳам нафснинг домига тушмайлик, виждон аталмиш покиза қўрғонимизни асрайлик, бировнинг ҳақидан ҳазар қилайлик!

#Матбуот_анжумани
Тошкент туманида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги соҳаларида амалга оширилган ишлар юзасидан медиа-тур ўтказилди.
📽 Батафсил Зилола тайёрлаган лавҳада.

Audio
#Халқ_оғзаки_ижоди
Камбағаллик ёмон дарддир, оғалар — Абдураҳмон бахши
Халқ дангал келади. Бахши дангал келади. Гапни букмай, етти қават пардага ўрамай айтади-қўяди.
Камбағаллик қисматми ёки иллат? Бу саволга жавоб бериш мушкул. Камбағаллик билан баравар жоҳиллик, гўллик, илмсизлик бўлса, урди худо деяверинг.
Бахши эзиб айтади, бахши жўшиб айтади. Нақд гапдан айтади. Бу замонда камбағал бўлманг: урилиб, туртилиб хорликда ўтиб кетасиз. Қашшоқликнинг чораси – болаларни ўқитиш, меҳнат. Бироқ ёғли иш қайда?
Тақсимлаб бўлинган бойликни яна қайта тақсимлашни сўраб майдонга чиққан шери мард болаларга тўзим берсин. Охир-оқибат улар ғолиб келади. Тарих мантиғи шундай барибир.
Ноумид бўлманг, бир кун сиз томонда ҳам қуёш чиқади.

Муборак айёмнинг
тиниқ тонгидай,
Мусаффо рангларга
тўлганда борлиқ,
Хушбўй табиатнинг
етти рангидан,
Осмон гардишида
қолганда ёрлиқ.
Энг порлоқ туйғулар
тилаймиз сизга,
Энг ширин орзулар
тилаймиз сизга!
✍ Шеър: Мирзо Кенжабек
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова
〰️〰️〰️〰️
Бугун "Ёшлар кундалиги" оиласининг кичик аъзоси Зилола Ҳакимжонованинг туғилган куни.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси
➖Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.
✍ Абдулла Авлоний
Yoshlar kundaligi
➖Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.
✍ Абдулла Авлоний
Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда
➖🇺🇸Сунъий юрак: АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида олимлар митти сунъий юрак ишлаб чиқишди — BBC News.
➖🇷🇺"Шантаж" чилар диққатига: Энди Россияда армияни обрўсизлантирганларнинг мол-мулки мусодара қилинади — Риа Новости.
➖🇰🇬Зилзилани эрта аниқлаймиз: Қирғизистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда зилзиладан эрта огоҳлантириш тизими ишлаб чиқилмоқда — Kg.24.
➖🇮🇷Энди виза керакмас: Эрон 4 февралдан ўзбекистонликларга визасиз режим жорий этяпти —The Guardian.

#Ретросурат
"Абдуллажон"даги сартарошхона қаерда?
💥Машҳур ”Абдуллажон” фильми Ўрта Чирчиқ туманидаги Ўртасарой қишлоғида суратга олинганини билмасангиз керак.
‼️ Фильмда Абдуллажоннинг сочи олинган саҳна бор. Бу ўша сартарошхонанинг кинодаги ва ҳозирги кўриниши.
📌 Айтганча, "Чангак", "Яраланган қуш ҳамон учмоқда" фильмлари ҳам шу қишлоқда олинган.
Yoshlar kundaligi
"Абдуллажон"даги сартарошхона қаерда?
💥Машҳур ”Абдуллажон” фильми Ўрта Чирчиқ туманидаги Ўртасарой қишлоғида суратга олинганини билмасангиз керак.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж
🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿
💥 Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси челленжни давом эттириш учун вилоят Божхона бошқармасига чақириқ ташлади.
Yoshlar kundaligi
🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿
💥 Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси челленжни давом эттириш учун вилоят Божхона бошқармасига чақириқ ташлади.
Yoshlar kundaligi
#Биласизми
ДУНЁНИНГ ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАРИДА БОЛАЛАР ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАНАДИ?
Фарзанд тарбияси мураккаб жараён бўлиб, у жуда кўп ташқи ва ички омиллар билан боғлиқ. Ҳеч қизиқиб кўрганмисиз, бошқа давлатлардаги ота-оналар қандай тарбия усулларидан фойдаланишади? Келинг, назар ташлаймиз.
➖🇺🇸АҚШ
Агар бола айбдор бўлса, тинчлана олмаса ва ўзини ёмон тутишда давом этса, ота-оналар "тайм-аут" техникасидан фойдаланадилар. Бола хатти-ҳаракати ҳақида ўйлаши ва шунчаки тинчланиши учун хонада ёлғиз қолдирилади. Америкалик ота-оналар ҳар доим фарзандига нима учун жазолаётганликларини тушунтирадилар.
➖🇫🇷Франция
Франциядаги ота-оналар ўз фарзандларининг ғалаёнларига хотиржам муносабатда бўлишади, улар болани ўзларига тўлиқ бўйсундиришни хоҳламайдилар, тарбиянинг юмшоқ усулларини афзал кўришади. Агар бола жиддий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, у жазоланади.
➖🇩🇪Германия
Германияда болалар ёшлигиданоқ бюджетни режалаштириш, кунлик жадвал тузиш, вақтни беҳуда совурмасликка ўргатилади. Шунинг учун ҳам бу миллат аниқлик ва вақтни қадрлаши билан бошқаларидан ажратиб туради.
➖🇯🇵Япония
Тарбия усули бир неча босқичларга бўлинади: беш ёшга тўлгунга қадар болага подшоҳ каби, 5 ёшдан 15 ёшгача "қул" каби муносабатда бўлишади. 15 га тўлганида эса унга катталардай муомала қилишади . Японияда болаларга бақириш одат эмас, балки хотиржам оҳангда нима нотўғри қилинганлиги тушунтирилади.
➖🇨🇳Хитой
Бу ерда ўғил ва қиз болаларни тарбиялашда алоҳида жиҳатлар йўқ, яъни ҳамма бир хил тарбияланади. Чунки катталар ҳаётида "аёлнинг вазифаси" ёки "эркакнинг бурчи" деган гап йўқ. Ота ҳам, она ҳам пул топиши ёки аксинча, бола билан уйда қолиши мумкин.
P/s. Хўш, сизга қайси мамлакат тажрибаси ёқди?
Анора Абдурашидова тайёрлади.

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙДАН ЁШЛАРГА ЕТТИ НАСИҲАТ
➖ Севгида қуёш каби бўл. Дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл. Бировларнинг хатоларини ёпишда кеча каби бўл. Тавозуда тупроқ каби бўл. Ғазаб онида ўлик каби бўл. Ҳар не бўлсанг бўл - ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл.
➖ Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.
➖ Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.
➖ Инсон табассуми билан тарбиясини, нимага кулгани билан савиясини намоён қилади.
➖ Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.
➖ Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.
➖ Яхши дўсти борнинг ойнага эҳтиёжи йўқдир.

#Ҳоким_қарори
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА МИЛЛИЙ ФУТБОЛ МАРКАЗИ ҚУРИЛАДИ
📌 Юқори Чирчиқ туманида Футбол терма жамоалари тайёргарлик марказига туташ бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги 9,9 гектар ер майдони миллий футбол маркази ва унинг таркибий бўлинмалари учун ажратилди.
⚽️Мазкур ажратилган ер майдонида футбол маркази ва унинг таркибий бўлинмалари учун зарур бино-иншоотлар, футбол майдонлари, футзал ва футбол ёпиқ иншоотлари, меҳмонхона, спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона каби объектлар барпо этилиши белгиланган.
✍Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.
Yoshlar kundaligi
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА МИЛЛИЙ ФУТБОЛ МАРКАЗИ ҚУРИЛАДИ
⚽️Мазкур ажратилган ер майдонида футбол маркази ва унинг таркибий бўлинмалари учун зарур бино-иншоотлар, футбол майдонлари, футзал ва футбол ёпиқ иншоотлари, меҳмонхона, спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона каби объектлар барпо этилиши белгиланган.
✍Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
➖🇮🇱Маҳбуслар озод этилади: Ҳамас Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни босқичма-босқич озод қилишга рози — Al Hadath.
➖🇺🇿Кутилган қонун: Ўзбекистонда ўқитувчиларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қонун билан тақиқланмоқда — Prezident.uz.
➖🇬🇧Эйнштейн даражасида: Буюк Британиялик 12 ёшли мактаб ўқувчиси Ер юзидаги "Энг ақлли одамлар клуби” деб аталадиган Mensa ташкилотига қабул қилинди — Daily Mail.
➖🇫🇷Адолат истаб: Норозилик намойишлари ўтказаётган фермерлар томонидан автомобиль йўлларининг тўсилиши Францияда озиқ-овқат инқирозига сабаб бўлмоқда — BFM TV.
➖🇰🇬"Свет"сиз ва сувсиз: Бишкек электр тизимида катта авария содир бўлди: шаҳар "свет"сиз ва иссиқ сувсиз қолди — Kg.24.

Нурафшон (аввалги Тўйтепа). 1998 йил.
Орадан 26 йил ўтибди. Хўш, сиз бу жойни танидингизми?