Yoshlar kundaligi | Rasmiy
97.7K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Анабўлмаса

Сунъий интеллект тасаввурида Ўзбекистон шаҳарлари келажаги

Ҳозирги шароитда ҳеч қандай қарши чоралар қилинмаса, сунъий идрок республика шаҳарларини яқин келажакда шундай тасвирлаяпти...

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

⚽️ Янгийўл. Ниёзбоши қишлоғи марказидаги клуб айни пайтда.

🇺🇿 Ёшлар Ўзбекистонга мухлислик қилади!


Yoshlar kundaligi
#футбол

🇺🇿🇸🇾Ўзбекистон Осиё кубогини дуранг билан бошлади.

Сурияга қарши ўйинда ҳисоб очилмади.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Сизда ором қайда, сизда тин қайда,
Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда.
Эл-юрт оромини асраган зотлар,
Эл меҳри асрасин Сизни ҳар жойда.

Шеър: Муҳаммад ЮСУФ

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🎉 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

🇺🇿 Мана шу қутлуғ айёмда барчамиз сизларнинг метин иродангиз, жанговар руҳингиз ва шиддатингизга қараб, Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлиги мустаҳкам ишончли қўлларда эканини янада чуқур ҳис этмоқдамиз.

Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригидан.

Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ

📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?

‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.

ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.

УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ

Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:

🚴‍♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;

🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;

🥗 Енгил ва мазали нонушта;

☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;

📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.

ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ

📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

Кокардага беркитилган сир

🇺🇿 Қуролли кучлар хизматчилари бош кийимининг ўртасига қадаладиган нишон кокарда дейилади. Ўзбекистон армиясининг кокардаси гербимиз шаклида.

Байрам-тантаналарда кийиладиган ҳарбий либосларга сариқ металлдан ишланган кокарда, хизмат формасига эса пластмассадан қилинган қора кокардалар қадалади. Хўш, нима учун хизмат ҳолатида пластмасса тақилади? Ёки металл қимматми, дейишингиз мумкин.

❗️ Гап шундаки, жанговар ҳолатда металл кокардалар кўп панд берган. Яъни сариқ ялтироқ металл тунда озгина нурда ҳам шуълаланади. Бу эса жангчиларни спутникда ёки учувчисиз қурилмаларда кузатаётган душман томонга аскарлар жойлашувини аниқлашга имкон беради.

📌 Амалиётда ҳам бу ўз исботини топган. Уруш даврида душман снайперлари ўзидан акс нур қайтарган металл борки, ўшандан ярим қарич пастини мўлжаллаб ўқ узаверган. Натижада шу кичкина нишон сабаб кўпчилик қурбон бўлган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Уже" генерал 😂

Хизматга борган ва бормаган барчага байрам муборак бўлсин
!

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
#Тошкент_вилояти_86_ёшда

Ватан ичра юксак савлат-салобати,
Бағри сўлим, чаман Тошкент вилояти.


〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🎉 Тошкент вилояти 1938 йил 15 январда Ўзбекистон ССР таркибида ташкил қилинган. Янги ташкил қилинган вилоятнинг илк раҳбари машҳур давлат ва жамоат арбоби Нуриддин Акромович Муҳиддинов бўлган.

🔰 Тошкент вилояти Ўзбекистоннинг энг салоҳиятли, иқтисодий жиҳатдан юксак даражада ривожланган ҳудуди ҳисобланади. Вилоят маъмурий маркази – Нурафшон шаҳри. Тошкент вилоятида 15 та туман, 7 та шаҳар мавжуд.

🔰 Дўстларингизга ҳам улашиб қўйинг.

Yoshlar kundaligi
#Эътироф

УЛАР ВАТАН УЧУН ЖАНГ ҚИЛДИЛАР

Суратда мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига раҳбарлик қилган инсонлар ва айни пайтда вилоят ҳокими вазифасида меҳнат қилаётган Зойир Мирзаевни кўришингиз мумкин.

🔎Вилоят ташкил топган санада барча раҳбарларни эсга олишга қарор қилдик. Архивларни титкиладик, суратларни қидирдик ва бир амаллаб топдик ҳам.

🔶Буюк ёзувчи Михаил Шолоховнинг "Улар ватан учун жанг қилдилар", деб номланган машҳур романи бор. Негадир юқоридаги инсонларнинг раҳбарлик йўли ҳақида ўйлаганда шу жумла хаёлга келаверди.

🔺Бу инсонлар қандай фаолият олиб боргани бошқа масала, эътиборли нуқта шуки, яхши ният ва мақсадлар билан, вилоятимиз фаровонлигини таъминлаш, уни янада юксалтиришни кўзлаб иш олиб боришга интилишган. Хатоларми? Тушуниб олиш керакки, вилоят ҳокими вазифасида ишлаётган инсоннинг хатоси ёлғиз ўзиники ҳисобланмайди. Бу вазиятни вилоят умумий ижтимоий тафаккурининг маҳсули, барчанинг биргаликдаги ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибати, деб баҳолаш керак, бизнингча. 

⚠️ Ҳақиқат шуки, бу инсонлар Ватан учун меҳнат фронтида қўлларидан келганича, имкониятлари етгунча туну кун "жанг" қилдилар ва бу давом этмоқда. Ватанимизда шундай салоҳиятли кадрлар кўп эканлигидан ғурурланамиз.

✉️Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Қўлларингни бер, жоним, шаҳдам кетайлик бахтга,
Эй насияга нима бор, дил тўлиб турса нақдга.
Қара, кўклам чоғида кўклаб ётган дарахтга,
Ҳар новда тирикликка аталган яшил ижод,
Ҳаёт давом этмоқда, давом этяпти Ҳаёт!


Шеър: Санобар Меҳмон
📸 Фото: Абдул Азиз


〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Сиз баҳорни соғиндингизми? Яқинларингизга юбориб, уларга ҳам хушкайфият улашинг.

Yoshlar kundaligi
​​​​#Мулоҳаза

💰ЎН МИНГ ДОЛЛАРЛИК МАСЛАҲАТ СИЗ УЧУН БЕПУЛ

🇳🇱 Машҳур голланд врачи Герман Бурхавенинг "Тиббиёт санъатининг ягона ва теран сирлари" номли китоби муаллиф ўлимидан сўнг 1738 йили 10 минг доллар олтинга аукционда сотилган.

📖Бежирим безалган ва ғилофланган китоб очилганида унинг барча саҳифалари бўш эди. Фақатгина илк саҳифасида шундай ёзилган эди:

"Бошингни совуқда қолдирсанг ҳам оёғингни иссиқ тут. Шундагина сен энг зўр врачларни ҳам камбағал қиласан".

Бизнинг ҳолатда бошни ҳам асраш керак. Соч турмаги учун иссиқ бош кийимлардан воз кечманг. Бу совуқда олифталик кетмайди.

👉Дўстларга ҳам улашинг

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Яна бир масала — қурилишда харажатларни 30-40 фоизга қисқартириш лозим.

Иқтисод қилиш — иш ҳажмини қисқартириш эмас, лойиҳани тўғри қилиш, “шиширилган” харажат ва ортиқча ҳашаматни кесиш ҳисобидан
бўлиши керак.

Шавкат Мирзиёев

Yoshlar kundaligi
🔴 Сўнгги соатларда

🇺🇿 Абитуриентлар диққатига: энди миллий сертификати бор абитуриентларга ОТМга киришда 65 балл берилади Lex.uz

🇲🇺 Тўфон олдидан сукут: Маврикий ҳукумати “Белал” тўфони сабабли комендантлик соати эълон қилди — Al Jazeera.

🇰🇿 Казинонинг сўнгги кунлари: Қозоғистонда энг йирик онлайн казинолар тармоғи тугатилди — BAQ.

🇫🇮 Рус тилига чеклов: Финляндияда таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар ёпилмоқда — The Guardian.

🤔 Шамол қаердан эсмоқда: “Толибон” Шимолий Кореядан яширин тарзда ядровий қурол олмоқчи экани айтилмоқда — CNN.

✈️Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM