Yoshlar kundaligi | Rasmiy
86.9K subscribers
12.1K photos
7.03K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️12 январга ўтар кечаси Олмалиқ шаҳридаги шохобча (халқ тилида "ДСКА заправкаси") да номаълум шахс томонидан учта эҳсон қутиси ўғирлангани айтилмоқда.

Yoshlar kundaligi
​​#Даҳонинг_болалиги

ДАЙДИ УМРИМ. ХАЙР, МАЪСУМЛИК!

У 1876 йили 12 январда Сан-Францискода дунёга келди. Хат-саводи қандай чиқди, ким сабаб бўлди, аниқ эслолмайди. Лекин 5 ёшида ўқиш ва ёзишни уддасидан чиқарди. Болакай Аламедадаги мактабга боришга улгурмасидан оиласи ҳудуддаги ранчога кўчиб ўтди. 8 ёшида эса мурғаккина болалиги поёнига етди. Ярим чала қурилган кулба, дала ва тинимсиз меҳнат. Кундалик бир бурда нон топиш оила учун жуда қийин эди.

Болакай 13 ёшида кунига 12-18 соатлаб ишлашга мажбур бўлар, жамиятнинг қолоқ ва ботқоқ тизими, жаҳолатга чўмган инсонлар унинг қалбида нафрат уруғларини экиб борарди.

Унинг ўзга олами, ғайриоддий хаёллари бор эди. Кутубхонада ўзини буткул унутар, ўргангани сари олам сир-асрорларининг моҳиятини англаб, ҳаёт ташвишларидан халос бўлар эди. Борган сари у ўзида қандайдир руҳий хасталик томир отаётганини ҳам сезади.

15 ёшида қилмаган иши, қоқмаган эшиги қолмади. Кейинчалик у мажбурлик тақозосидан Калифорнияга келди. Ишсизлик авж олган, ёнида бир чақаси ҳам йўқлигига қарамай университетга кириш иштиёқидан қайтмасди. Олийгоҳга кирди ҳам, унинг ўқиши ишга уланиб кетар, бош қашишга фурсат тополмасди.

Аммо 2 йил ҳам ўтмай ўқишдан кетди. Ё яшаш керак ёки ўқиш. Камбағалларнинг ҳаёт фалсафаси шу! Жун тўқувчи фабрикада, кейин кирхонада, газета сотишда, денгиз броканьерлари кемасида, хуллас қаерда иш бўлса қилаверди. Балки шу туфайли бўлса керак, унинг ҳаётий тажрибаси бадиий адабиётга кўчди. У нималарнидир ёзгиси келарди. Шу кезлари ўзини ижодга уриб кўрди. Туни билан мижжа қоқмас, ўхшамаган асарлари аламига янаям кўпроқ қалам тебратарди. Таҳририятлардан қайтаришди, яроқсиз асар, арзимайди дейишди. Ўзидан ёзувчи чиқмаслигини деярли тан олди. Пичоқ бориб суякка қадалганда, олтин топиш истагида саёҳатга жўнаб кетди-ю, ярим йил ўтиб, қайтанга касалманд қайтиб келди. Бироқ нима ҳам бўлдики, ёзган асарлари газеталарда чоп этила бошланди. Энди оила боқиш учун иш қилиш шарт эмас...

Туғма бетоқатлиги ҳамда ақлининг тез ишлаши фақат унинг ҳикоялари ютуғи учун хизмат қилди. У ҳаётдан, реализмдан сўзларди. Оламни шунчаки чиройли кўрсатиш учун ялтироқ конфет қоғозига ўраб ўтирмасди.

“Мартин Иден”, “Ёввойилар чақириғи”, “Денгиз бўриси”, “Темир товон” ва “Оқ сўйлоқ” сингари роман ва қиссалари жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаган, юзлаб ҳикоялар муаллифи бўлган бу инсон ...

Жек эди. Жек Лондон эди...

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

⚡️⚡️⚡️

⚽️  Барчамизга маълум, бугун футбол бўйича миллий терма жамоамиз Қатар майдонларида бошланган Осиё кубогидаги илк ўйинини ўтказади.

👏 Миллий жамоамиз бугун бизнинг қўллаб-қувватлашимизга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ муҳтож.

🔥 Биз терма жамоамизга бўлган меҳр-муҳаббат ва қўлловимизни ўзига хос шаклда изҳор қилишга қарор қилдик.

🇺🇿 Креатив ёшларимиздан иборат "O'zbekistonlik" фильмлари ижодкорлари - Uzbekistan's Club жамоаси томонидан тайёрланган махсус видеоклип жамоамизга янада мотивация беришига ишонамиз!

Бизнинг жамоага ҳар доим ғалаба ярашади! Олға, Ўзбекистон! Биз сен билан!

Yoshlar kundaligi
#Анабўлмаса

Сунъий интеллект тасаввурида Ўзбекистон шаҳарлари келажаги

Ҳозирги шароитда ҳеч қандай қарши чоралар қилинмаса, сунъий идрок республика шаҳарларини яқин келажакда шундай тасвирлаяпти...

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

⚽️ Янгийўл. Ниёзбоши қишлоғи марказидаги клуб айни пайтда.

🇺🇿 Ёшлар Ўзбекистонга мухлислик қилади!


Yoshlar kundaligi
#футбол

🇺🇿🇸🇾Ўзбекистон Осиё кубогини дуранг билан бошлади.

Сурияга қарши ўйинда ҳисоб очилмади.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Сизда ором қайда, сизда тин қайда,
Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда.
Эл-юрт оромини асраган зотлар,
Эл меҳри асрасин Сизни ҳар жойда.

Шеър: Муҳаммад ЮСУФ

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🎉 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

🇺🇿 Мана шу қутлуғ айёмда барчамиз сизларнинг метин иродангиз, жанговар руҳингиз ва шиддатингизга қараб, Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлиги мустаҳкам ишончли қўлларда эканини янада чуқур ҳис этмоқдамиз.

Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригидан.

Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ

📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?

‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.

ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.

УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ

Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:

🚴‍♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;

🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;

🥗 Енгил ва мазали нонушта;

☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;

📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.

ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ

📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

Кокардага беркитилган сир

🇺🇿 Қуролли кучлар хизматчилари бош кийимининг ўртасига қадаладиган нишон кокарда дейилади. Ўзбекистон армиясининг кокардаси гербимиз шаклида.

Байрам-тантаналарда кийиладиган ҳарбий либосларга сариқ металлдан ишланган кокарда, хизмат формасига эса пластмассадан қилинган қора кокардалар қадалади. Хўш, нима учун хизмат ҳолатида пластмасса тақилади? Ёки металл қимматми, дейишингиз мумкин.

❗️ Гап шундаки, жанговар ҳолатда металл кокардалар кўп панд берган. Яъни сариқ ялтироқ металл тунда озгина нурда ҳам шуълаланади. Бу эса жангчиларни спутникда ёки учувчисиз қурилмаларда кузатаётган душман томонга аскарлар жойлашувини аниқлашга имкон беради.

📌 Амалиётда ҳам бу ўз исботини топган. Уруш даврида душман снайперлари ўзидан акс нур қайтарган металл борки, ўшандан ярим қарич пастини мўлжаллаб ўқ узаверган. Натижада шу кичкина нишон сабаб кўпчилик қурбон бўлган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Уже" генерал 😂

Хизматга борган ва бормаган барчага байрам муборак бўлсин
!

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
#Тошкент_вилояти_86_ёшда

Ватан ичра юксак савлат-салобати,
Бағри сўлим, чаман Тошкент вилояти.


〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🎉 Тошкент вилояти 1938 йил 15 январда Ўзбекистон ССР таркибида ташкил қилинган. Янги ташкил қилинган вилоятнинг илк раҳбари машҳур давлат ва жамоат арбоби Нуриддин Акромович Муҳиддинов бўлган.

🔰 Тошкент вилояти Ўзбекистоннинг энг салоҳиятли, иқтисодий жиҳатдан юксак даражада ривожланган ҳудуди ҳисобланади. Вилоят маъмурий маркази – Нурафшон шаҳри. Тошкент вилоятида 15 та туман, 7 та шаҳар мавжуд.

🔰 Дўстларингизга ҳам улашиб қўйинг.

Yoshlar kundaligi