Yoshlar kundaligi | Rasmiy
115K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Танқид

🎓ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛДИ: ОЛИЙ ТАЪЛИМ


⁉️Тошкент вилоятидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, бормисиз, омонмисиз? Ўтган йил якунларидан кўнгил тўлдими? Қадрдон талабалар ўқишга қайтиб, иккинчи ярим йиллик ўқишларни бошлаб олдингизми?

✔️Негадир бор-йўқликларингиз билинмайди-я? Вилоятдаги 8 та олий таълим даргоҳининг ректорини танийсизларми? Қачонки топшириқ бўлса телевизорга чиқасиз, қачонки тадбир бўлса кўриниш берасиз, қачонки наҳорги ошлар бўлса қолмайсиз...

📌Ҳолбуки бу миллат сиздан сўз сўраяпти. Сиз эмасми ҳаётимизда бўлаётган ўзгариш ва жиддий янгиликларни ёшларга чуқур тушунтириб берадиган? Сиз эмасми, одамларга академик фан бугун нималар билан машғуллигини содда тилда уқтирадиган, тушунтирадиган?

🖥 Бугун ёшлар замонавийлик деганда фақат IT ни тушуняпти. Бирингиз физик, бирингиз биолог, бирингиз техника бўйича фан доктори. Қани фан тарғиботи? Қани илмий-оммабоп мақолалар? Ниҳоят сиз бу дунёнинг қаеридасиз? Амалкурсидан бўлак нимангиз бор айтса арзигулик?

✏️Ректор қандай бўлса жамоа шундай бўлади. Минглаб талабаларга бош бўлган раҳбарларнинг овози янграйдиган минбари йўқ. Тармоқларда шахсий саҳифалари йўқ, жамоатчиликка очиқ эмас. Кабинет бандасисиз, фаол муҳокамаларга қўшилмайсиз. Нега шундай, ҳурматли ректорлар?

📔Илмий ишлар нима бўлаяпти? Кимларни етиштирдингиз? Кейинги бир ҳафтада зиёлилар фан оламида нималар бўлаётганини айтди. Бугунги олимларнинг илмий ишлари сариқ чақага арзимаслиги, хусусан, ижтимоий-гуманитар фанларда илм билан шуғулланиш майнавозчилик бўлиб кетгани очиқланди.

🔴 Хўш, бизда ундай эмас дея оласизми? Сизлар илмни хўрламаяпсизми? Сиз раҳбарлик қилаётган даргоҳда илм борми ўзи? Нега бир чеккада, сипо бўлиб юрасиз, ҳаётнинг жўшқин нуқталарида, мунозара майдонида йўқсиз?

🧑‍🎓Олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида ўтказилган "Заковат" турнирида вилоят вакиллари шармандали натижани қайд этди. Сиз тарбиялаётган талабаларда заковат йўқми?

🎤Тошкент вилоятидаги олий таълим муассасаларининг ректорлари, сўз сизга! Халқимизга, ёшларга сўзлаб берсангиз, шу кунларда нималар билан бандсиз?

Биз сизга минбар берамиз.

Yoshlar kundaligi
​​#Мулохаза

🔥 ТУШОВЛАНГАН ТИЛАКЛАР

Миямизда, юрагимизда қатламлар бор. Унинг қатларида НИЯТ туради.

Ўзимизга яхши ният қилиш ўрнига бировларга ёмон ниятни шакллантириб, ўша жойга солиб қўйсак — у қатлам тўлади. Энди унга бизнинг яхши ниятларимиз сиғмайди.

Қандай қилиб биз яхши ниятга етамиз?

Умуман, ният осмонга учириладиган бир нарса. Тирик нарса. Унга қувват берадиган яна эзгу ишлар керак.

Агар яхшилик билан ўша ниятларга нур юбормасак, қандай қилиб у амалга ошади?

Қайтанга биз уни иплар билан тортиб турсак?!.

У ниятлар узоққа учиб боролмайди. Шу атрофимизда ипларга тортилиб туради.

Маъмура Зоҳидова

🔰 Яқинларингизга улашиб қўйинг

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Сизни севмоқ жуда ширин хатодир...

Шеър: Хушнудбек Ҳодиев
📸 Фото: Илҳом Иминжонов

Yoshlar kundaligi
#Танқид

РАИС КИМ БУ ЕРДА?

✏️Уй ғорат бўлди. Сув босди. Мавзунинг эгаси ширкат. Ҳозирги номи БСК. Муаммо чиқса, порталга ёзишни маслаҳат беради, кўплашиб ҳокимга борайлик дейди, лекин ўзинг-чи, нима қилиб ўтирибсан, десанг жавраш, жанжал, йўқол-чи-йўқол. БСКга ўрнашиб қолган ёввойи тўдалар қачон даф бўлади?

😡 Айтмоқчи эмасдим-ку, буларга бировнинг кучи етмайди. Давлат ташкилоти эмасмиз, ҳокиминг бизга "копеейка" дейди. Доим банк эшигида ўтириб, ташкилотга яна кредит олишни ўйлайди. Халқ номидан катталарга катта гапиради, муаммо айтсанг ўша гап: порталга ёз, ҳокимга кўплашиб бор. Боравериб бет, қолмади ука, бет!

⁉️Буларни нима қилиш керак? Суриштириб кўрсам, жуда кўп БСКларга жанжалу шантажнинг ҳадисини олган бевалар, бетимнинг қаттиғи, жонимнинг ҳузури дейдигон муттаҳамлар ўрнашиб олибди. Кўп қаватли уйларда яшовчилар уларнинг дастидан арз қилиб барака топмаётган экан. Чунки, уларнинг томоқ йиртар қичқириқларидан ҳамма безор: қўй, ука, шу билан тортишма деб маслаҳат беришади...

🔴 Бу қачонгача давом этади? Сиз томонда вазият қандай?

Yoshlar kundaligi
​​#Буюклар_муҳаббати

🎼ФРЕДЕРИК ШОПЕН: ДАҲОНИНГ ЮРАГИ ПОЛЬШАДА

Кириш

Шифокорлар у яратган мусиқа шифобахш хусусиятга эгалигини тан олган. Номи тилга тушган мусиқачи борки, Шопеннинг ғайришуурий, илоҳий оҳангларидан таъсирланганини яширмаган. Гап дунёга машҳур бастакор, Польшанинг фахри, Парижда ижод қилган даҳо Фредерик Шопен ҳақида.

Кибор чўққиларда музлаган баҳор

"Опа, мен ўляпман. Ўттиз тўққиз ёшимда ўлим қаршимда турибди. Қўрқиб кетяпман, опажон. Қадрдон уйимиздан олисларда, Парижда ўлиш қисматим экан. Кўрган хўрлик, алам ва изтиробларимни таърифлай олмайман. Парижнинг кибор давраларида мусиқам янграйди, юрагим увушади; тунлари касалим қўзғайди, қон қусиб куйлар яратаман, кейин кулиб рақсга тушадилар; сезиб турибман эртага замин уйғонади, мен уйғонмайман, ўляпман, опа. Сендан бир ўтинчим бор, опа. Вафотимдан кейин юрагимни Польшага олиб кет..."

1849 йил. Фредерик Шопеннинг Польшада яшовчи опаси Людвикага ёзган сўнгги мактуби.
Париж архивларида қолган битиклар:

Ф.Ф.Шопен. Туғилган йили 1810 й. Вафоти 1849 й. Бастакор, пианиночи. Поляк миллатига мансуб сиёсий муҳожир. Танаси Париждаги Пьер Лашез қабристонига дафн этилган, юраги эса Польшага олиб кетилган. Фарзанд кўрмаган.

Шляпангизни ечинг, жаноблар, қаршингизда даҳо турибди!

Шопен ҳали 19 ёшда эканида Польшадан кетишга мажбур бўлди. Лейпцигда 19 яшар поляк мусиқачиси концерт беришини эшитган таниқли бастакор Роберт Шуман шу концертга боради. Шопен совуққон немисларнинг қалб торларини чертиб, ўз истеъдодини кўрсатди. Томошабинлар қаторида ўтирган Шуман ўрнидан турди ва залга қараб кейинчалик машҳур бўлиб кетган ўша гапини айтди: "Шляпангизни ечинг, жаноблар, қаршингизда мусиқа дунёсининг янги даҳоси турибди!" Шуман таърифлаган ўша даҳо – Шопен эди.

Юракнинг Польшага бориши

Шопеннинг васиятига кўра, опаси унинг юрагини махсус идишга солиб, Польшага – Ватанига қараб йўлга тушди. Россия империяси вассали бўлган Поляк герцоглиги Шопен ким, унинг номдор мусиқаси нимадир – билмасди, танимасди. Аммо, Париждан бир юрак, исёнкор бастакорнинг юраги Польшага келтирилаётгани халқ ичида шов-шувга айланган, мутлақо кутилмаган бу хабардан полиция безовта эди. Шопеннинг юраги чегарадан олиб ўтилди. Ўзи кўтариб катта қилган укасининг юрагини Польшага олиб келган, йўлда эзилиб адойи тамом бўлган Людвиканинг изтироблари таърифлаб бўлмас бир драма эди. Чегарадан, қаттиқ текширувлардан укасининг юрагини қандай яшириб олиб ўтгани жумбоқ. Бу – вафодор опанинг буюк жасорати.

Озод Польша учун!

Варшавага етиб борган Шопеннинг юраги ибодатхона девори орасига шошилинч яширилди. Бу сирни халқ билди, опа билди, руҳоний билди. Ватан озодлиги, мустамлакага қарши ҳаракат рамзи бўлиб Шопеннинг юраги эрксевар полякларни маънавий қувватлантириб турди. Йиллар ўтиб юракни бошқа жойга олиб ўтишмоқчи бўлганида, халқ эътироз билдирди: "Биз учун буюк юрак шу ерда тургани маъқул..." Польша ҳукумати Шопеннинг юрагини миллий бойлик деб эълон қилди. Ҳозир ҳам у Варшавада, черков деворлари орасида турибди.

Ва аёллар:

Шопен ҳаётини бир қадар ўрганиб англадимки, у фақат мусиқани севган. Илк муҳаббати Польшада эканидаёқ барбод бўлган. Кейинчалик Жорж Санд (асл исми Аврора Дюпен) билан бирга яшаган пайтлари эса шунчаки санъатга мубтало икки инсоннинг бир-биридан илҳом излаш борасидаги беҳуда уринишлари эди. Шунақаси ҳам бўлар экан. Ҳартугул уларнинг муносабатларини на оила, на муҳаббат деб аташ мумкин эди. Шопен кўринган билан ошиқ-маъшуқ ўйнайдиган Пушкин эмасди. Ёқтирганига тавалло қилиб уйланган Есенин ҳам эмасди. У қалбини, лазиз туйғуларини ошкор қилишни хушламайдиган, камгап, ич-ичидан шуълаланиб турадиган ва бу чўғни бирон аёлга тортиқ қилмаган дилбар инсон эди. 

Хулоса

Шопеннинг тақдири қандай драматик кечганини, унинг мусиқасини ёзмадик. Боиси, қўлингизда телефон, ахборотнамо гапларни қайтаришда маъно йўқ.  Ҳар қандай таъриф мусиқанинг ўзидек ёқимли чиқмайди барибир. Шопенни эшитинг! Наполеон Бонапарт урушларидан кейинги дунёни қуришда, можаролардан безган Европанинг эстетик дидини сақлаб қолишда алоҳида ўрин эгаллайдиган даҳони тингланг.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида...

Шеър: ОЙБЕК

📸 Фото: Абдул АЗИЗ
🖼 Образ: Анора Абдурашидова

〰️〰️〰️〰️
🔰 Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ойбек (1905-1968) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги

Асарларга кўчган болалик

❄️1905 йил. Тошкент. Шаҳар
нинг бир чеккасида чорва молларини боқиб, бўзчилик билан кун кечирадиган бир оила бор эди. Одатда кичик бюджет рўзғор тебратишга зўрға етар, эр ва хотин нон ғамида эрта-ю кеч меҳнат қилишарди. Ўша йиллари қиш жуда совуқ келганди. Қаҳратон кунларнинг бирида аёлнинг кўзи ёриди. Доя аёл "суюнчини бақувватидан бер, яна ўғилли бўлдинг" деб бутун ҳовлини бошига кўтарди.

Болакай тенгқурларига қўшилиб шаталоқ отиб, кўчага югурган, бобосининг этагидан тутиб, дайдигани дайдиган эди. Дадаси уни ўзи билан чорва боқишга олиб чиқиб кетар, қолган пайти бобосими, ойисими, кимдан бўлса ҳам янги чўпчагу ҳикояларни тинглашга ошиқарди.

👨‍🏫Давр талаби ва тақазоси билан ўша пайтларда фарзандини ўқитмоқчи бўлган камбағал оилалар қатлами боласини фақат бошланғич мактабга бериша оларди холос. Шундай қилиб уни етти ёшида отаси мактабга олиб борди ва домлага топширди.

❗️У ўйчан ва таъсирчан бўлиб ўсди. Унинг серқирра ижодкор бўлиши ҳам айнан шу болалиги билан боғлиқ. Асарларида болалик сюжетларининг жонланиб туриши ҳам шундан. Ўрта мактабни битириб Тошкент таълим ва тарбия техникумида, сўнгра Ўрта Осиё Давлат дорилфунунининг ижтимоий фанлар факультетида таҳсил кўрди. 1930 йили Ўрта Осиё Давлат дорилфунунини тугатиб, олий мактабларда сиёсий иқтисоддан дарс берди. 1943 йил, атиги 38 ёшида академик даражасини олди.

🔰У адабиётга 1926 йилда чоп этилган «Туйғулар» шеърий тўплами билан кириб келди. Адиб тарихий ва замонавий мавзуларда йигирмага яқин достонлар яратиб, ўзбекнинг буюк романчиларидан бирига айланди. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, Лермонтовнинг «Маскарад», Мольернинг «Тартюф» драмалари, шунингдек, антик адабиёти намуналарини у сабаб танидик. Шоирнинг шеърияти ниҳоятда гўзал, ўзининг содда, равон ва ифодали тилда, бой ва ранг-баранг тасвирий воситалар билан яратилган. Унинг ижоди ўқувчиларга мактаб давриданоқ сингиб кетган, ўзбек болалари унинг асарлари билан катта бўлган. Ҳа, биз унинг нафаси билан вояга етдик...

❗️Адиб 1968 йил 1 июлда 63 ёшида вафот этган. Ҳанузгача унинг асарлари қиймати ўзбек адабиётида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб турибди.

📃«Қутлуғ қон», «Навоий», «Қуёш қораймас», «Болалик» каби абадий асарлар муаллифи бўлган бу инсон ...

Ойбек эди... Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек эди...

Yoshlar kundaligi
#Танқид #Таҳлил

ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛДИ: МАЪНАВИЯТ СОҲАСИ

Икки минг йигирма учинчи йил Тошкент вилоятида маънавият соҳаси учун юксалиш йили бўлди. Барча шаҳар ва туманларда Маънавият хоналари, маънавият марказлари очилди. Тантанали маросимлар бўлди, ленталар қирқилди. Энди халқимиз гурас-гурас маънавият масканларига оқиб келмоқда, юксак маънавиятли бўлиб кетмоқда. Узр, тасаввурга эрк бериб юбордим.

🔥Катта тажрибали раҳбар Сайёра Файзиева бу вилоятда тизимга бошчилик қилиб келмоқда. Маънавий тадбир ва ташвиқотлар сони ортди. Сифати ҳам ўтган йиллардан ижобийроқ салмоққа эга. Юқори эшелонда Ёшлар ва маънавият ягона раҳбарлик остида бирлаштирилгани ижобий самара берди. Ёшлар ўртасидаги тарғибот ишлари кучайтирилди, янгича мазмун, руҳ олиб кирилди.

🤔 Бир қараганда, бари бинойи. Аммо, тарғибот усули ва воситаларида анъанавий ёндашувлар устуворлиги самарадорликка таъсир қилади. Афсуски, бу фикрни ўлчайдиган, кўрсатиб берадиган мезон, асбоб йўқ. Учрашувлар, юзма-юз мулоқотлар, анжуманлар, давра суҳбатлари ҳам керак, уларнинг ўз ўрни бор. Бироқ, ўрта ва ёш қатлам учун бунақанги форматнинг қизиғи аллақачон йўқолган.

📔Маънавият ва маърифат соҳаси ижро органи, берилган топшириқнинг моҳир ижрочиларидан таркиб топган уюшма эмас. Бу соҳа рамкалардан чиқишни, топшириқларга ижодкорона ёндашувни, новаторликни талаб қилади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, ташаббускорлик, янгиликка ўчлик ҳар қадамда сезилиб туриши лозим. Сайёра Файзиева – номенклатура одами, ижродан чиққан кадр. Тушундингиз, деб ўйлаймиз.

‼️2023 йилда тарғибот ишида илмий доираларнинг машҳур вакиллари билан ҳамкорлик йўналиши яхши ишламади. Йил якунлари билан жойларда ўтказилган маънавият кенгашларининг ҳисобот йиғилишлари... айрим ҳудудларда расмиятчилик учунгина ўтказилди. Янгийўл шаҳридаги ҳисобот йиғилишига таклиф қилинган "Ёшлар кундалиги" жамоаси жойига боргунча, мажлисни 15-20 дақиқада нимадандир чўчиб, юмалоқ ёстиқ қилиб тугатиб қўя қолишган. Бўстонлиқ туманида эса бу йиғилиш ҳали ўтказилмаган.

🧮 Шуларга қарамай Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти жамоаси ўз тарихидаги энг яхши йилни ўтказди. Бунда раҳбарнинг обрўси ва талабчанлиги катта аҳамиятга эга бўлди.

Абдулазиз Мусаев,
"Ёшлар кундалиги" шарҳловчиси.


Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Ҳасрат ўчоғида ўтинман, ёмғир,
Қисмат қирғоғида тутунман, ёмғир.
Бунчалар мулойим, илиқ ёғурсан,
Онам йиғладими бу тун ҳам, ёмғир?

Шеър: Сирожиддин Саййид

Образда: Моҳларойим Қурбонова

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тақриз

Озода Нурсаидовадан шедевр: интернетни портлатаётган "Исён" ҳақида
3 фикр

1️⃣. Озода янги актёрлар ансаблини кашф қилди. "Ёмғирлар" клипи учун танланган актёрлар ансамбли "Аламлар" ва мана энди "Исён"да айрим ўзгаришларни айтмаса, тўлиқ таркибда бирга ишлаган. Ўзбек эстрадасида илк марта Анвар Санаев шундай таниқли жамоа тузган ва клиплар кетма-кетлигини бошлаб берган эди. Озода эса бу ишни чинакам санъат даражасига олиб чиқа олди. Асосийси, ғоявий бутунлик бор унинг қўшиқларида.

2️⃣. Санъатда замонавийлик деганда Iphone 15 ProMax ишлатадиган, BYD  ёки роллс-ройс минадиган қаҳрамонлар тушунилмайди. Санъатнинг вазифаси – катарсис. Ўзбек тилида бу - фориғланиш, тозариш дегани. Санъаткор, санъат юракларни тозалайди, кирдан фориғ этади ва ҳоказо. "Исён"да кўтарилган мавзу проблематик жиҳатдан худди бу кунлар манзарасининг умумлашма кўринишидир. Масалан, "Кўча" бўлиб кетган болалар, бир тўда одамларнинг чув тушиб қолиши, ҳолатга олат кўзи билан қарайдиган мутаассиб кабилар. Хуллас, санъаткор даврга – сизга, менга кўзгу тутди.

3️⃣. Озода куйлаяпти, гапирмаяпти. Худо берган овозни ақл деб ўйлаб, мужтаҳид олимлардек одамларга ҳалол, ҳаромдан ваъзхонлик қилмаяпти. Энг муҳими шу. Биз санъаткорлардан санъат кутамиз, ақл ва фалсафий маслаҳатлар эмас. Буни тушунган Озодага раҳмат!

Yoshlar kundaligi
⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА

🔰 Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини
эълон қилди.

🗓 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Мен шамман, бу шамнинг ёғдуси тушса,
Чароғон бўлади вайроналар ҳам.
Агар мен учишни истасам, учсам,
Паришон бўлади кошоналар ҳам
.

Фурўғ ФАРРУХЗОД

🖼 Образ: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

Ўзбекистонда 80 бензин сотиш тақиқланиши мумкин

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш мақсадида Экология вазирлиги “Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан (AI-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлаш ҳақида қарор ишлаб чиққани айтилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️12 январга ўтар кечаси Олмалиқ шаҳридаги шохобча (халқ тилида "ДСКА заправкаси") да номаълум шахс томонидан учта эҳсон қутиси ўғирлангани айтилмоқда.

Yoshlar kundaligi
​​#Даҳонинг_болалиги

ДАЙДИ УМРИМ. ХАЙР, МАЪСУМЛИК!

У 1876 йили 12 январда Сан-Францискода дунёга келди. Хат-саводи қандай чиқди, ким сабаб бўлди, аниқ эслолмайди. Лекин 5 ёшида ўқиш ва ёзишни уддасидан чиқарди. Болакай Аламедадаги мактабга боришга улгурмасидан оиласи ҳудуддаги ранчога кўчиб ўтди. 8 ёшида эса мурғаккина болалиги поёнига етди. Ярим чала қурилган кулба, дала ва тинимсиз меҳнат. Кундалик бир бурда нон топиш оила учун жуда қийин эди.

Болакай 13 ёшида кунига 12-18 соатлаб ишлашга мажбур бўлар, жамиятнинг қолоқ ва ботқоқ тизими, жаҳолатга чўмган инсонлар унинг қалбида нафрат уруғларини экиб борарди.

Унинг ўзга олами, ғайриоддий хаёллари бор эди. Кутубхонада ўзини буткул унутар, ўргангани сари олам сир-асрорларининг моҳиятини англаб, ҳаёт ташвишларидан халос бўлар эди. Борган сари у ўзида қандайдир руҳий хасталик томир отаётганини ҳам сезади.

15 ёшида қилмаган иши, қоқмаган эшиги қолмади. Кейинчалик у мажбурлик тақозосидан Калифорнияга келди. Ишсизлик авж олган, ёнида бир чақаси ҳам йўқлигига қарамай университетга кириш иштиёқидан қайтмасди. Олийгоҳга кирди ҳам, унинг ўқиши ишга уланиб кетар, бош қашишга фурсат тополмасди.

Аммо 2 йил ҳам ўтмай ўқишдан кетди. Ё яшаш керак ёки ўқиш. Камбағалларнинг ҳаёт фалсафаси шу! Жун тўқувчи фабрикада, кейин кирхонада, газета сотишда, денгиз броканьерлари кемасида, хуллас қаерда иш бўлса қилаверди. Балки шу туфайли бўлса керак, унинг ҳаётий тажрибаси бадиий адабиётга кўчди. У нималарнидир ёзгиси келарди. Шу кезлари ўзини ижодга уриб кўрди. Туни билан мижжа қоқмас, ўхшамаган асарлари аламига янаям кўпроқ қалам тебратарди. Таҳририятлардан қайтаришди, яроқсиз асар, арзимайди дейишди. Ўзидан ёзувчи чиқмаслигини деярли тан олди. Пичоқ бориб суякка қадалганда, олтин топиш истагида саёҳатга жўнаб кетди-ю, ярим йил ўтиб, қайтанга касалманд қайтиб келди. Бироқ нима ҳам бўлдики, ёзган асарлари газеталарда чоп этила бошланди. Энди оила боқиш учун иш қилиш шарт эмас...

Туғма бетоқатлиги ҳамда ақлининг тез ишлаши фақат унинг ҳикоялари ютуғи учун хизмат қилди. У ҳаётдан, реализмдан сўзларди. Оламни шунчаки чиройли кўрсатиш учун ялтироқ конфет қоғозига ўраб ўтирмасди.

“Мартин Иден”, “Ёввойилар чақириғи”, “Денгиз бўриси”, “Темир товон” ва “Оқ сўйлоқ” сингари роман ва қиссалари жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаган, юзлаб ҳикоялар муаллифи бўлган бу инсон ...

Жек эди. Жек Лондон эди...

Yoshlar kundaligi