Yoshlar kundaligi | Rasmiy
80.4K subscribers
12.1K photos
7.07K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Замонавий "Кўк сомса маркази". Сомсани №1 ни шу ерда экан. Манзили видеода👆😉


Yoshlar kundaligi
​​#Тавсия

🔥 БАЙРАМ МОТИВАЦИЯСИ: СИЗ БУЛАРНИ ҚИЛА ОЛАСИЗ!

🎉 Янги йилни кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун 5 та ғоя берамиз. Баъзиларини ёлғиз, баъзиларини эса дўстлар билан бажариш мумкин. Улар орасидан ўзингизга ёққанларини синаб кўринг ва кунни чиройли ўтказинг.

🧾 1. 2023 йилдаги қувончли воқеалар рўйхатини тузинг.
Унга янги одамлар билан танишув, ҳаётдан олган сабоқлар, қизиқарли кунлар, унутилмас учрашувлар, янги китоблар, фильмлар ва ютуқлар жой олиши мумкин.

2. 2024 йилги режаларингизни ёзинг. Бу нафақат фойдали ва руҳлантирувчи, балки жуда қизиқарли ҳам. Ёзиш жараёнида энг асосий мақсадларни аниқлаб оласиз ва вақтингизни тўғри тақсимлай оласиз.

📨 3. Миннатдорчилик хабарлари ёзинг. Бу йилда сизга ёрдам берганларга, яхши-ёмон кунларда бирга бўлганларга раҳматингизни етказинг. Маслаҳатимиз, қўлингиздан келганича ёзинг, сиз роман ёзмаяпсиз. Ишонинг, улар буни умр бўйи эслаб юради.

📱 4. Соғинганларингизга видео қўнғироқ қилинг. Улар билан масофадан бўлса ҳам дийдорлашинг, энг яхши кунлар ҳақида хотираларни бўлишинг. Ва албатта, байрам билан табрикланг.

📸 5. 2023 йилдаги фотосуратларни чоп этинг. Телефон ва ижтимоий тармоқлар ўткинчи эканлигини унутманг. Энг яхши суратларни қоғозга чиқариб, альбомга солиб қўйинг. Бу сизга бир йилингизни қайта эслаш ва тарихга муҳрлаш имконини беради.

📌 Умид қиламизки, юқоридагиларни синаб кўрасиз. Яқинларингизга улашиб қўйинг.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мақом_кечаси
#Нурафшон

⭕️ Зойир Мирзаев халқ артистлари билан жўровоз бўлди

🎼 Нурафшон шаҳрида ўтаётган миллий маком кечасида вилоят раҳбари "Гилзорим" ашуласини халқ ҳофизлари билан бирга куйлади.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

⭕️Нурафшон осмонида нималар бўляпти?

🛸 Номаълум учар жисмлар дегувчилар ҳам бўляпти. Кўрганлар ҳайратда. Бироқ видеони охиригача яхшилаб кўрсангиз ҳаммасини билиб оласиз.


😉 Бунақаси аввал бўлмагани аниқ.

Yoshlar kundaligi
Қўшниларда нима гап?

🇰🇿 Остона ёпилди: Ёмон об-ҳаво шароити сабаб Остона халқаро аэропорти бир муддатга ёпилди, 27 та рейс кечиктирилди -- ZakonKZ

🇰🇬 Байроқ чизилмасин: Қирғизистон ички кийим ва пайпоқларга байроқ тасвири туширилишини тақиқламоқчи — Спутник

🇹🇯 Президент совғаси: Янги йил арафасида Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон етим болаларга қишки кийим-кечак ва совғалар тарқатди — AsiaPlus

🇹🇲 Кутилмаган ташриф : Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов Ашхободнинг бош арча байрамида иштирок этди. Аммо байрамга президентнинг ташрифи кутилмаган эди — Хроника Туркманистана.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Бугун сўнгги кунинг.
Охирги марта,
Сенинг тонгинг бўлиб ёришди фалак.
Одамлар янгисин олқишлар пайти,
Мен сени кўнглингни ололмай ҳалак.
..

Кимлар қувондилар сендан беқиёс,
Кимнинг ҳаётида қаро нуқтасан.
Борақол, норизо бўлма, илтимос,
Энди иложи йўқ бугун кетмасанг!


Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Очил, яйрагин, гулим, бўстон сўлмаганники,
Тирикликдай шу нодир имкон сўлмаганники,
Ҳеч ўлмайлик, дўстларим, дунё ўлмаганники,
Юракларнинг тубида муҳаббат буюк баёт,
Ҳаёт давом этмоқда
                                 давом этяпти Ҳаёт!

Шеър: Санобар Меҳмон

"Ёшлар кундалиги"дан махсус видеоролик

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

🔥 Ҳаёт велосипед ҳайдашга ўхшайди. Мувозанатни сақлаш учун ҳаракатда давом этиш керак.

Альберт Эйнштейн

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Йил якуни бўйича эслатма: ҳали ҳам кеч эмас. Сиз орқада эмассиз. Сиз бўлишингиз керак бўлган жойдасиз. Муваффақият, одатда, уни излаш билан банд бўлганларга келади.

Шундай экан, Янги йилни янги мақсадлар билан дадил кутиб олинг!

Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ

🌏 ДАВЛАТ РАҲБАРЛАРИ ЯНГИ ЙИЛНИ ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛАДИ?

❄️ Янги йилда унутилмас байрам муҳитига шўнғиймиз. Бу ҳамма учун амал қилади: механиклар, рассомлар, қурувчилар, журналистлар ва ҳатто, олий даражадаги раҳбарлар учун ҳам. Бугун айрим президентларнинг байрамни нишонлашдаги анъаналарига назар солдик.

🇺🇸 Жо БАЙДЕН, АҚШ Президенти

Американинг биринчи хоними Жилл Байден Янги йилни Оқ уйни безатиш билан бошлаб берди. Ўтган Янги йилни Кариб денгизидаги оролда нишонлаган Жо Байден 2024 йилни оила даврасида кутиб олмоқчи. Унинг етти нафар набираси бор.

🇷🇺 Владимир ПУТИН, Россия Президенти

Журналистларнинг Янги йилни кутиб олиш ҳақидаги саволига мамлакат раҳбари шундай жавоб берган: "Яқинлар билан бир қадаҳ шампан виноси, кундалик мавзулардаги суҳбатлар билан". Яна Путин шахсан ўзи дўкон айланиб, набиралари учун совға харид қилишини, уларни хурсанд қилиш нияти борлигини айтиб ўтди.

🇫🇷 Эмманюэл МАКРОН, Франция Президенти

Нозиктаъб французлар раҳбари анъанага кўра, рафиқаси Бриджит билан Янги йилни ёнаётган камин ёнида бир қадаҳ шампан виноси, "Je t'aime Bridget" деган французча севги изҳори билан романтик тарзда кутиб олади. Бу жуда рамзий, чунки навқирон Эммануэл кўп йиллар давомида ўз хонимининг севгиси учун курашган.

🇩🇪 Олаф ШОЛЬЦ — Германия Президенти

Ўтган йил Янги йил табригида Олаф Шольц немисларни энергия тежаш ва ундан келиб чиқадиган иқтисодий муаммолар билан қизиқтирганди. Бундай ривоятлардан кейин қандай янги йил кайфияти ҳақида гапириш мумкин эди.

Шу ўринда мамлакат биринчи хоними Бритта ҳам сиёсатга шўнғиб кетган. Эр-хотиннинг фарзандлари йўқ, улар Байденлар каби катта оиласи ёки Макронлар каби романтикаси билан мақтана олмайди. Эҳтимол, ўта тартибли олмон раҳбари ҳеч бўлмаганда бу сафар байрамни ўзгача нишонлар.

🔰 Хўш, сиз Янги йилни қаерда кутиб олишни режалаштирдингиз?

Yoshlar kundaligi
#кайфиятучунэслатма

БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ УЧУН АЁЛЛАРГА АЖОЙИБ ТАОМ

"Куйган жўжа" таомини тайёрлаш усули:
1. Жўжа зираворлар билан "мариновка"
қилинади.
2. Қиздирилган духовкага қўйилади.
3. Қўлга телефон олиб телеграм, инстаграмга кирилади
ва куйган ҳид чиққунча эсга олинмайди...

😂😂😂😂😂

Такрорлаб кўрмасликни тавсия қиламиз😉

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧 Қадрдон оҳанглар: “Янги йил қўшиғи”
🎤 Ижро: Эстрада юлдузлари

Яна бир йил поёнига етмоқда, азизлар. Cаноқли соатлардан сўнг янги йил кириб келади. Шу он ортга бир разм солинг, йил давомидаги энг бахтли кунларингизни бир-бир эсланг.

🔥 Поёнига етаётган 2023 йилни хуш кайфиятда кузатайлик. Эришганларимизга ҳам, бой берганларимизга ҳам рози бўлайлик. 😊

Yoshlar kundaligi
#расман

2024 йил "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинди.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Азиз асримизнинг азиз онлари
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.


Шеър: Ғафур Ғулом

Р.S: Янги йил кириб келди, ҳаёт китобида янги боб очилди. Тилагимиз - бу китобни фақат бахтиёр кунлар, яхши амаллар, эзгуликлар безасин. Янги йил муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Албатта, ҳаёт бор экан, унинг ютуқ ва қувончлари, ташвиш ва муаммолари ҳам бўлиши табиийдир. Аммо инсон ва халқ ақл-заковати, ҳалол меҳнати, мустаҳкам иродаси билан ҳар қандай синовлардан муносиб ўтишга қодир.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табригидан

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

🇺🇿 Мустақил Ўзбекистон тарихидаги ёшлар ва болаларга бағишланган йиллар:

🔰 2000 йил — “Соғлом авлод йили”

🔰 2001 йил — “Она ва бола йили”

🔰 2008 йил — “Ёшлар йили”

🔰 2010 йил — “Баркамол авлод йили”

🔰 2014 йил — “Соғлом бола йили”

🔰 2016 йил — “Соғлом она ва бола йили”

🔰 2021 йил — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”

🔰 2024 йил — "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили".


😁 Орамизда шу йилларда туғилганлар борми?

Yoshlar kundaligi
​​#Тавсия

📚 БИР КУНДА ЎҚИЛАДИГАН КИТОБЛАР

📌 Таътил кунларини янада мазмунли ўтказишда ёшлар учун 10 та асар тавсия қиламиз. Ҳар бирини бир кунда ўқиб чиқиш мумкин. Бу китоблар ҳажман кичик бўлса ҳам мазмуни бой ва қизиқарлидир.

1. "Муқаддас" — Одил Ёқубов;
2. "Севгим — севгилим..." — Ўлмас Умарбеков;
3.  "Соҳил ёқалаб чопаётган Олапар" — Чингиз Айтматов;
4. "Муҳаббат" — Абдулла Қаҳҳор;
5. "Саодат соҳили" — Хайриддин Султон;
6. "Кичкина шаҳзода" — Антуан де Сент-Экзюпери;
7. "Алкимёгар" — Пауло Коэло;
8. "Ибн Сино қиссаси" — Миркарим Осим;
9. "Итюрак" — Михаил Булгаков;
10. "Садоқат"Маъмура Зоҳидова.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

1 январда хит бўладиган гаплар 😅

Яна қайси хит гаплар қолиб кетди, бир эслангчи😉

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат

Тошкент тумани, "Олтинтепа" маҳалласидаги  хонадонлардан бирида ўт чиққан, уй ёниб  кетаётгани айтилмоқда 😨😱

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Ҳижрон ҳоким, бу дунё,
Асли бир кам яралган.
Наҳот бир муҳаббатга,
Минг бир ҳакам яралган.

✍️ Шеър: Нурали Қобул
🖼 Рассом: Фаррух Авелов

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун Амир Темур ва бошқа тарихий шахслар ҳақидаги асарлари билан машҳур бўлган адиб ва шоир Нурали Қобул (1950) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
#Иқтибос

⚡️ ОЗГИНА ЎЙЛАНТИРАДИГАН ФОЙДАЛИ ИҚТИБОСЛАР

Ўз-ўзини тарбиялаш таълимнинг ягона туридир. Мактабнинг вазифаси ўз-ўзини тарбиялашга ёрдам беришдир.

Одамлар таълимнинг охири бор деб ўйлашади. Ўрганишни тўхтатган кунингиздан майдалашишни бошлайсиз.

Зўравонлик қобилиятсизларнинг охирги паноҳидир.

Қийинчиликларга жасорат билан жавоб беринг, улар йўқолади.

Одамларга "Озон қатлами емирилмоқда, ўрмонлар кесиляпти, чўллар кенгаймоқда, "иссиқхона эффекти" бизни бўғиб қўяди, ядро уруши бизни йўқ қилади" десангиз улар эснаганча ухлаш учун тайёрланади. Аммо уларга марсликлар қўнаётганини айтсангиз қичқирганча қочишга тушади.

Муваффақиятли аҳмоқнинг катта сири шундаки, у умуман аҳмоқ эмас.

Қуён гўштини тайёрлашнинг биринчи босқичи қуённи тутишдир.

Кекса одамлар, ёшлар севишни билмайди деб ҳисоблайди. Ёшлар эса кекса одамлар севгини унутган деб ўйлайди.

Айзек Азимов (1920-1992), фантаст ёзувчи ва илмий тадқиқотчи.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇫🇷Камми, кўп: Францияда Янги йил кечаси кўча безорилари 745 та машинани сабабсиз ёқиб юборди — France Press.

🇯🇵Синовли кунларда: Япониядаги зилзила қурбонлари сони 24 кишига етди — Kyodo.

🇩🇰Кутилмаган қарор: Дания қироличаси 52 йиллик ҳукмронлигидан сўнг тахтдан воз кечишини маълум қилди — BBC News.

🇺🇸"Бизда у": АҚШнинг машҳур "Форбес" журнали Ўзбекистонни энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди — The Guardian.

🇷🇺Оилапарвар Путин: Владимир Путин Россияда 2024 йилни "Оила йили" деб эълон қилди — Риа Новости.

Баҳс тугади: Тан олинмаган Қорабоғ Республикаси расман ўз фаолиятини тўхтатди — Reuters.

🇦🇪Энди озодсан: Дубайда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган Ўзбекистон фуқароси қутқарилди — "Dunyo" агентлиги.

Yoshlar kundaligi