Yoshlar kundaligi | Rasmiy
80.4K subscribers
12.1K photos
7.08K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#реклама

😂Қайнотасининг куёвига жўнатиб қўямиз✈️

📌Мўлжал: Қорасув маркази
☎️ 702040001

Yoshlar kundaligi
#биласизми

МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЭНГ БАЛАНД АРЧА ҚАЕРГА ЎРНАТИЛДИ?

🎄 Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Байрам арчалари эса аллақачон ўз жойида. Хўш, бу йил Марказий Осиё давлатларининг асосий байрам арчалари қаерга ва қанча баландликда ўрнатилди?

🇺🇿 Ўзбекистон

Юртимиздаги энг баланд арча бу йил Тошкент шаҳри Алишер Навоий кўчаси, Ўзбекистон миллий кутубхонаси ёнида жойлашган. Арчанинг баландлиги 35 метрни ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич билан у Марказий Осиёда 2-ўринда.

🇰🇿Қозоғистон

Қозоғистонда ўрнатилган янги йил арчасининг бўйи 25 метрга тенг. У Остонадаги "Экспо" биноси ҳудудида, Нур-Алем сфераси ёнида жойлашган.

🇰🇬Қирғизистон

Қирғизистондаги янги йил арчасининг баландлиги 32 метр. Ушбу арча Бишкекдаги марказий майдонда қад ростлаган.

🇹🇯Тожикистон

Бу йилги энг баланд арча айнан Тожикистон пойтахти Душанбеда, Фирдавсий кўчасидаги цирк майдони ёнида жойлашган. Унинг узунлиги 44 метр.

🇹🇲Туркманистон

Янги йил шукуҳи Туркманистонда ҳам давом этмоқда. Мамлакатга ўрнатилган янги йил арчасининг баландлиги 30 метрга тенг. Байрам арчаси Алем маданий-кўнгилочар маркази ёнида.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Янги йил,
Келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
..

"Ёшлар кундалиги" жамоаси аллақачон байрамга тайёргарликни бошлаб юборишган.

Сизда-чи, тайёргарлик бўляптими?😉

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Севсам ўлдирурлар,
Севмасам ўлам...

Фузулий
🖼 Образ: Бахтиёр Қурбон

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

📌 Бировга қози бўлманг! Бошқаларнинг шахсий чегараларини ҳурмат қилинг.

🔰 Ҳеч қачон хато қилмагандай гапирган одам тезда уялиб қолади. Тушуниш ва кечириш ўз ортидан соғлик ва бахтни эргаштириб келади.


📚 "Ҳикматлар" китобидан

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Президент Санкт-Петербургда:
Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россияда бўлиб турибди — President.uz

🇨🇳 Жеки Чаннинг аҳволи оғир:
машҳур актёр Шанхайдаги шифохонага ётқизилди — Pekin Times.

🇺🇸 Оксфордда ўзбек тили ўқитилади:
биринчи машғулотлар 2024 йилнинг январидан бошланади — University of Oxford.

🇸🇩 Ҳамма ўзи билан ўзи овора: Ғарб Украина ва Ғазодаги можаролар фонида Судандаги фуқаролар уруши унутилаётганидан хавотирда — The Guardian.

Yoshlar kundaligi
#Тавсия #Байрам_яқин

🤔 Айрим ота-оналар Янги йил байрами олдидан фарзандига қандай совға бериш ҳақида ўйланиб қолади. Бугун сизга фарзандингизнинг ёшига мос келадиган, фойдали ва ҳамёнбоп совғалар ҳақида маълумот берамиз.

🎄 2-4 ёш. Конструкторлар, мусиқали ўйинчоқлар, "Ўзимиз бўяймиз" дафтарлари, ўйинчоқ идишлар, мозаика, стол ўйинлари, машиналар;

🎄 5-7 ёш. Қизалоқлар учун тақинчоқлар, ўғил болалар учун эса тўп, болаларбоп соатлар, ўзбек ва бошқа тилларни ўргатувчи ақлли алифболар;

🎄 8-9 ёш.
Болалар энциклопедияси, бадиий китоблар, спорт анжомлари, фотоальбом, ақлни чархловчи бошқотирма ўйинлар;

🎄 10-15 ёш.
Гаджетлар ёки замонавий аксессуар, спорт анжомлари, пул йиғадиган ҳайкалчалар, болалар ва ўсмирлар нашрларига йиллик обуна;

🎄 15-20 ёш.
Сув ҳавзалари ёки машқ залига абонемент, чиройли клавиатура ёки симсиз сичқонча, китоблар, эсдалик учун идишлар, ноутбук ё телефон учун ғилофлар.

🎁 Унутманг, болаларингизни қимматбаҳо совғаларга ўргатиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Уларга гап совғада эмас, эътиборда эканини англатинг.

✍️ ЗИЛОЛА тайёрлади

Yoshlar kundaligi
#шахмат

🇺🇿 ТЕМУР ПОЙТАХТИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ МЕЗБОНИ

Ер шаридаги шахматсеварлар нигоҳи Самарқандда старт олган блиц ва рапид йўналиши бўйича VI жаҳон чемпионатига қадалган.

Бугун 15:00 да рапид йўналиши баҳслари бошланади. Жараённи YouTube орқали жонли эфирда кузатиш мумкин.

📣 Чемпионатда 52 мамлакатдан 338 нафар, жумладан, Ўзбекистондан 33 нафар шахматчи ақл кучини намойиш қилади. Улар орасида Нодирбек Абдусатторов, Магнус Карлсен, Ян Александрович, Фабиано Каруана, Левон Аронян каби шахмат юлдузлари ҳам бор.

💰 Умумий соврин жамғармаси эса 1 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

🤔 Йил якунидаги охирги мусобақада кимлар чемпион бўлади? Қани, орамизда шахмат ихлосмандлари борми?

Yoshlar kundaligi
​​#Биласизми

💰 ЯНГИ ЙИЛНИ НИШОНЛАШ ҚАЕРДА ҚАНЧАГА ТУШАДИ?

🎄 Ҳисоб-китобларга қараганда, Ўзбекистонда Янги йил дастурхони учун ўртача 135 АҚШ доллари сарфланар экан. Хўш, бошқа мамлакатларда бу харажат миқдори қанча?

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Англия

Инглизлар Янги йил нишонлашда энг сахий халқлардан бири. Уларнинг кўнгилочар тадбирлари учун ўртача 976 АҚШ доллари керак. Бу пулнинг асосий қисмига совға-салом олинади.

🇫🇷 Франция

Янги йил ва Рождествони оила даврасида нишонлаш билан боғлиқ харажатларга ўртача 637 доллар сарфланади. Пулнинг қарийб ярми совғаларга, 41 фоизи эса байрам столига тақсимланган.

🇺🇸 АҚШ

Америкаликларнинг ҳар бири ўртача 700 АҚШ долларига байрам кутади. Бир оиланинг умумий харажатлари эса 2000-3000 АҚШ долларига тенг.

🇪🇸 Испания

Бу ерда байрам дастурхонининг нархи ўртача 62 АҚШ доллари. Бу йил бу кўрсаткич кўтарилади, чунки озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархи 15,3 фоизга ошди.

🇰🇿 Қозоғистон

Қўшни давлат аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, қардошларимиз Янги йилни нишонлаш учун ўртача 135 доллар, совғалар учун эса 54 доллар ажратар экан.

📌 Дарвоқе...

Дастурхон тузашда исрофдан сақланинг. Ҳажвий миниатюрада айтилгандай, бир кунлик тўй ўтади-кетади. Байрам дастурхонингиздан бемор яқинларингиз ва кексаларни баҳраманд қилинг.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⭕️ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА “УСТОЗ – ТАЪЛИМ БУНЁДКОРИ” ЎҚИТУВЧИЛАР ҚУРУЛТОЙИ ҚАНДАЙ ЎТМOҚДА

👆Батафсил лавҳада

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

❄️ ОХИРГИ МАРТА ҚАЧОН ЧАНАДА УЧДИНГИЗ?

🛷 Биз учун қиш тимсоли бўлган чана (ёки чена) аслида Қадимги Мисрда милоддан аввалги 1800 йилда ихтиро қилинган. У орқали қум устида эҳромлар учун қурилиш моллари ташилган. Макон ва замонга қараб чанани одам, от, буғу, ит ва ҳатто, ғозлар тортиб юриши мумкин.

🔰 Чана тарихда қолиб кетгани йўқ. Аксинча, такомиллаштирилиб ҳозирги квадроцикл шаклига келтирилган.

🤔 Болаликда чана учганмисиз? Яқин йилларда чана учган болаларга кўзингиз тушдими?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Файзиева Сайёра

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эсингиздами

🎞 СИЗ УЛАРНИ БИЛАСИЗ!

"Уйда ёлғиз" — америкалик Крис Колумбус томонидан 1990 йил 16 ноябрда илк бор телевидениеда узатилган.

"Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!" — Элдар Рязановнинг 45 йилдан бери экранлардан тушмай келаётган лирик комедия илк томошадаёқ 100 миллион мухлисга эга бўлган.

"Ы" операцияси ёки Шурикнинг бошқа саргузаштлари" — Леонид Гайдай 1965 йили ишлаган картина ўша йилиёқ 69 миллион мухлис олқишига сазовор бўлган.

"Соҳибжамол ва Махлуқ" — Уолт Дисней томонидан француз эртаклари асосида ишланган.

"Қор маликаси" — мультфильм рус режиссёри Лев Атаманов 1957 йилида Ханс Кристиан Андерсеннинг машҳур эртаги асосида тасвирга олган.

"Гринч – Янги йил ўғриси" — Голливуднинг комедия жанридаги мазкур фильмида бош ролни Жим Керри ижро этган.

"Қарсилдоқ" — Гофман эртаклари ва Чайковский балети асосида Борис Степансев томонидан 1973 йилда яратилган.

Яна қайси кинолар сизга байрам кайфиятини беради?

Yoshlar kundaligi
Диққат, сўровнома!

ФИНАЛ! ВИЛОЯТИМИЗДА "ЙИЛ ОДАМИ – 2023" НОМИНАЦИЯСИ БЎЙИЧА МУНОСИБ НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРИНГ!

🔘Юқоридаги суратда якунланаётган йилда кўп оғизга тушган инсонлар ўрин олган.

🚀Қани, ёшлар, сизнингча, вилоятимизда "Йил одами" бўлишга ким лойиқ? Муносиб инсонга овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 13:00 гача давом этади.

🎁Шу ва аввалги сўровномалар ғолиблари эртага соат 18:00 да Нурафшон ситидаги марказий арча ўрнатилган майдонда тантанали тарзда тақдирланади.

https://t.iss.one/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқда Янги йил шукуҳи

📹 Видео: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Оёқяланг, чанг кўчалардан,
Болаликдан кетиб қўйибман.
Ё раб, ўзим билибми, билмай
Ўн саккизга етиб қўйибман
.

Шеър: Гулжамол Асқарова

🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Mулоҳаза

👟 ЭРКАК ЙИҒЛАГАН КУН

⚽️ Роналдино айтади:
"Отам болаликдан тўпни яланг оёқ бўлиб ўйнашга ўргатган. У доим оёқларим тўпни яхшироқ ҳис қилишини талаб қиларди.

🔥 Ўша пайтда дадамга ваъда бергандим: "Ҳали оёқларим тўпни шундай ўйнатадики, дунёда ҳеч ким уни менчалик бошқара олмайди".

😔 Аммо ҳақиқат шундаки, аслида отамнинг кроссовка олиб беришга пули бўлмаган экан...

🏆 Биринчи марта "Олтин тўп"ни олганимда хурсандчиликдан эмас, балки отамнинг бу ёруғ дунёда йўқлигидан йиғлаган эдим".

Yoshlar kundaligi
Диққат, сўровнома!

Маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчиларнинг автоуловини давлат фойдасига мусодара қилиш таклифи берилаётганмиш (миш-мишлардан) Сиз бунга нима дейсиз?
Anonymous Poll
49%
Зўр таклиф!
40%
Мутлақо қаршиман!
11%
Менга фарқи йўқ!