Yoshlar kundaligi | Rasmiy
93.5K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар_учрашуви

Агар қайсики ёш уйида кутубхона ташкил қилса, биз унга бюджетдан 20 миллион сўм пул берамиз. 15 миллиони китобга, 5 миллионини канцтовар маҳсулотлари олиши учун унинг ҳисоб рақамига ўтказамиз. Лекин у маҳалла ёшлари учун китобни бепул ўқишга бериши керак - Зойир Мирзаев

▶️ Жонли эфир

Yoshlar kundaligi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАСИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️ Йил якуни бўйича энг фаол давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди.

🔰 22 декабрь соат 17:00 даги натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган номзодлар қуйидагилар:

🥇Зумрад Комилова - 7063 та
🥈Шуҳрат Бабажонов - 5 869 та овоз;
🥉Хамия Набиева - 4 006 та овоз.


🎁 Эслатиб ўтамиз, сўровномалар ғолиблари йил якунида тақдирланади.

Сўровномаларимиз эса давом этади.

Yoshlar kundaligi
Диққат, сўровнома!

ЙИЛ ДАВОМИДА ЁШЛАР БИЛАН ЭНГ ЗЎР ИШЛАГАН 3-СЕКТОР РАҲБАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

⚠️Сўровномамизнинг бугунги иштирокчилари ҳудудлардаги ИИБ бошлиқлари - 3-сектор раҳбарларидир.

Сизнингча, қайси ҳудуддаги сектор раҳбари жорий йилда ёшларга кўпроқ эътибор кўрсатди, улар билан сидқидилдан ишлади?

❗️Қани, ёшлар, энг муносиб номзодга овоз беринг.

Сўровнома 24 декабрь соат 20:00 гача давом этади.

Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси.

🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.

ОВОЗ БЕРИШ УЧУН
#Туйғу

Бир боғ гул кимни ҳам ўлдирар,
Онамга битта гул...
Бермабман...


Қўшиқдан

Р.S: Умр югурик, меҳр абадий. Бугун сизга қалб қўрини берган ота-онангизни йўқланг. Туғилган кун ё байрам баҳона эмас, сабабсиз, меҳрингиз изҳори сифатида битта гул билан йўқланг, қадрдон. Улар ҳам бу дунёда омонат, дуоларини олиб қолинг...

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Баъзилар китобларни мазасини тотишади, бошқалар ютиб юборишади, ва фақат озчилик - чайнаб уни ҳазм қилади.

Фрэнсис Бэкон,
инглиз файласуфи, сиёсий арбоб ва тарихчи.


Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇺🇸Билим олишнинг эрта-кечи йўқ (фото) : Техас штатида яшовчи 90 ёшли Минни Пейн Қўшма Штатларда "Фанлараро тадқиқотлар" бўйича магистрлик даражасини олди - UPI

🚆Янги йўналиш: Юнусобод ва Туркистон метро бекатлари 25 декабрдан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди ‐ Toshkent metropoliteni

🇰🇿Нотўғри ҳаракат: Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида йўловчи автобусида содир бўлган жанжал сабабли, ҳайдовчи  бошқарувни йўқотиб бекатда турган одамларни уриб юборди, оқибатда уч киши ҳалок бўлди - Nur.kz

🎁Футбол қиролидан совға: Лионел Месси Украина қуролли кучлар бош қўмондони Валерия Залужнийга унинг исми ёзилган футболка совға қилди - Times

Yoshlar kundaligi
#Тезкор

⚡️ Ўзбекистонда барча ОТМларда жисмоний тарбия ўтилиши мумкин

Янги қарор лойиҳасига кўра, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб, тажриба сифатида Сурхондарё вилоятидаги барча ОТМларнинг таълим йўналишларининг ўқув режасига “Жисмоний тарбия ва спорт” фани киритилади.

2025-2026-ўқув йилидан бошлаб “Жисмоний тарбия ва спорт” фани мулкчилик шаклидан қатъий назар республикадаги барча ОТМларнинг таълим йўналишларига жорий этилади.

📌 Мақсад: ҳамма ОТМларда (хусусий, давлатники) жисмоний тайёргарликни ошириш.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#лирик_чекиниш

"Бахт ҳақида баллада"

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ўрдада ногаҳон келган рўбарў.
Қиш куни. Пальтога олган ўраниб,
Бесас бир ҳайратда қотганман:  – Вой-бў!..

Йўлкалар четида баланд чинорлар,
Қатор тизилишган. Беҳаракат. Жим.
Донг қотган бекатлар, қорлар, шиорлар...
Аммо бахт эканин билмаган – ҳеч ким.

Усмон Азим шеъри
Эркин Бозоров ижросида.

Yoshlar kundaligi
#биласизми

ДУНЁДАГИ ЭНГ КЎП ДАРАХТГА ЭГА ШАҲАРЛАР

Дунёнинг баъзи шаҳарлари осмонўпар бинолари, шовқинли кўчалари билан эмас, балки яшил инфратузилмаси билан ажралиб туради. Булар дарахтларнинг фойдали эканлигини тушуниб етган, бетон ландшафтларни ҳақиқий шаҳар ўрмонларига айлантирган шаҳарлардир. Қуйида дунёдаги энг кўп дарахтга эга шаҳарларни келтириб ўтамиз.

🌳Тампа, АҚШ

Тампа дарахтларнинг ажойиб мўллиги билан дунёдаги шаҳарлардан бири сифатида ажралиб туради. Қуёш ва тез-тез ёғингарчиликнинг комбинацияси турли хил дарахт турларининг гуллаб-яшнашига ёрдам беради. Шаҳарда тахминан 10 миллион туп дарахт бор.

🌳Букит Тима, Сингапур

Букит Тима Сингапур ҳудудида жойлашган бўлиб, дарахтларнинг кўплиги билан безатилган дунё шаҳарларидан бири сифатида ажралиб туради. Гавжум шаҳар ичидаги бу яшил воҳа Сингапурнинг шаҳар ривожланиши шароитида табиатни асраб-авайлаш, дарахтлар гуллаб-яшнайдиган муҳитни яратишга бўлган қатъий содиқлигидан далолат беради. Ҳозирда шаҳарда 347 хил дарахт турлари бор.

🌳Осло, Норвегия

Осло, Норвегиянинг пойтахти, дунёдаги энг кўп дарахтли шаҳарлардан бири. Ушбу ажойиб яшил соябон шаҳарнинг экологик барқарорликка бўлган қатъий ҳаракатидан далолат беради. Шаҳарнинг тахминан 72% қисми дарахтлар билан қопланган.

🌳Ванкувер, Канада

Ванкувер Канаданинг ғарбий соҳилидаги гўзал шаҳар. Шаҳар 160 000 дан ортиқ дарахт ва 700 гектардан ортиқ ўрмонга эга. Шаҳарда қурилиш вақтида дарахтларни ҳимоя қилиш чоралари қўлланади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Плагиат

Навбатдаги ўғирлик ёхуд
ўзбек санъаткорлари учун ижод қилаётган Рубаил Азимов

Озарбайжонлик бу хонанда қўшиқчиликдан ташқари созандалик ва бастакорлиги билан ҳам анча машҳур.

Бир муддат олдин Рубаилнинг "Эшк" номли таронаси ўзимизнинг Ботир Қодиров томонидан қандай чиройли "чопилгани" ҳақида ёзган эдик.

Эндиги навбат "Хеберсиз" қўшиғига. Бизнингча, бу қўшиғи ҳам ухлатилганидан Рубаилнинг ўзи  хабарсиз.

Чунки ўзимизнинг Шаҳзод Назаров деган бир хонанда шу номли қўшиқ клипини тақдим этганига энди бир кун бўлди. Аммо томошабинлар томонидан бу қўшиқ яхши қабул қилинмади. Томошалар сони 30 мингга ҳам бормади. Эҳтимол ҳеч қандай меҳнат қилинмай шунчаки ўзбекчага ўгириб қўйилганига шундай бўлгандир...

3 йил олдин озарбайжонлик, Моҳира Инжи билан бу қўшиқни дуэт қилиб куйлашганида ҳам 5 миллион "просмотр" йиққан. Янаям қизиғи, 2 йил олдин айни шу қўшиқ Озар созандалари Шаҳриёр ва Раҳима томонидан мусиқий талқинда тақдим этилганида 32 миллион марта кўрилган.

Бизникилар эса ўз анъаналарига содиқ қолиб, доимгидек қўшиқнинг асл муаллифи ҳақида лом-мим дейишмаган.

Қўшиқ ва куйнинг аслини тақдим этяпмиз. Хулоса ўзингиздан.

Yoshlar kundaligi
#Сарҳисоб

Бугун ижтимоий тармоқларда кундалик шов-шувларга қўшиб-чатиб аудиторияни шок хабар деб алдаб юрган, шунинг ортидан тирикчилик қилаётган "каналлар" сероб. "Ёшлар кундалиги" шундай ўғри саҳифалардан фарқли равишда доим тадқиқот ва таҳлилларга, изланиш ва чуқур журналистик суриштирувларга қўл уради.

👇Қуйида 2023 йил давомида эълон қилинган энг сара илмий, таҳлилий мақолалар билан танишинг:

БОБУР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛГАНМИ
📜 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари бўлмиш “Бобурнома”да Тошкент вилоятидаги қадимий жойларга бир неча марта келгани айтилади. Хўш, буюк шоҳ ва шоир вилоятимизнинг айнан қайси ҳудудида бўлган?

БУЮК ОЛИМЛАРИМИЗНИНГ ҚАБРЛАРИ ҚАЕРДА
Дунё мамлакатлари тамаддунига юксак ҳисса қўшган Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Бурҳониддин Марғиноний, Али Қушчи, Алишер Навоий сингари буюк шарқ алломалари қаерга дафн қилинган?

ЎЗБЕК ТИЛИГА МЕҲР ҚЎЙГАН ХОРИЖ ОЛИМЛАРИ
Баъзи бир олифталар (ҳатто айрим зиёлилар ва машҳурлар ҳам) ўзбек тилига паст назар билан қараётган, давлат тили қоидаларини қўпол равишда бузиб турган бир пайтда дунё бу тилни ютоқиб ўрганмоқда. Ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий ишлар, бадиий таржималар амалга ошириляпти. Миллати бошқа бўлса ҳам қалбан ўзбек бўлган хорижликлар ҳақида ўқинг.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДОВОНЛАРИ
Тошкент вилояти ҳудудида 40 дан ошиқ довон бўлганини аниқладик ва бу оригинал маълумотни сизгаям илиндик. Хуллас, "Ёшлар кундалиги" ҳар галгидек ҳеч ким қўл урмаган мавзулар юзасидан тадқиқотни бошлади. Албатта ўқинг.

ЎЗБЕК ТИЛИ ҚАЕРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН? АЛИФБОЛАР ИСЛОҲОТИ
Бугун биз амалда қўллайдиган ўзбек тили асрлар давомида турли ислоҳотларга учраб, сайқалланиб келган қадимий тилдир. У кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолган янги тиллар тоифасига сира кирмайди. Тилимиз бугунга қадар қандай ўзгаришларга учради?

ХЭЛЛОУИН ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ
Янги асрда “оммавий маданият” таъсирига учраган Хэллоуин моҳияти ва ўтказиш тартибларида туб бурилиш ясалди. Аслида эса бу байрам тарихи қандай?

ЖАНУБИЙ ҚУТБ ҲИКОЯСИ ЁХУД ТАДҚИҚОТ ҚУРБОНЛАРИ
🌎 Ер шарининг бир чеккасига, денгиз ва улкан музликлардан ташкил топган қаҳратон диёрга илк маротаба инсон боласининг қадами етди, аммо тадқиқот фожиа билан якунланди.

БОЛАЛАРДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ!
⚠️ Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган педофиллар мавзуси асабларни қақшатишда давом этмоқда. Аслида педофил ким? Бу иллат руҳий касалликми ёки нафсга қулликми?

Yoshlar kundaligi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАСИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️ Тошкент вилоятидаги 3-сектор раҳбарлари ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди.

🔰 24 декабрь соат 20:00 даги натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган иштирокчилар қуйидагилар:

🥇Абид Арипов – 1 771 та овоз;
🥈Искандарбек Рашидов – 1 386 та овоз;
🥉Отабек Ганибеков – 796 та овоз.


🎁 Эслатиб ўтамиз, сўровномалар ғолиблари йил якунида тақдирланади.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Ўн саккизга кирмаган ким бор,
Боғингдан гул термаган ким бор...

Шеър: Эркин Воҳидов

🖼Образларда: Илҳом Иминжонов, Зилола Ҳакимжонова
📷Фото: Абдул Азиз

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

📌 Бугун душанба. Қарорларингиз бутун ҳафтанинг қандай ўтишини белгилайди. Тўсиқларга дуч келсангиз ҳам енгилманг, улар абадий эмас.

‼️ Унутманг, ҳаётни яхшилаш имкони осмондан тушмайди, уни ўзингиз яратасиз.


〰️〰️〰️〰️〰️〰️

😁 Душанбани оғир кун деб, юрган танишларга юбориб қўйинг. Вақт уйғонишингизни кутмайди.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Байроқ қадри учун: Зойир Мирзаев Давлат байроғини хонадонларга ўрнатишда раҳбарлар намуна бўлиши кераклигини айтди — Тошкент вилояти ҳокимлиги.

🇺🇸 Оқовалар бекор оқмасин: АҚШда канализация сувини ичишга яроқли ҳолатга келтириш технологияси ишлаб чиқилди — The Guardian.

🇧🇪 Арчангиз мустаҳкамми: Бельгияда Янги йил арчасининг қулаши фуқаро ўлимига сабаб бўлди — CNN.

🇮🇹 Шамолларда қолган Италия: кучли бўрон мамлакатнинг Турин ва Милан шаҳарларига жиддий талафот етказди — EuroNews.

🇵🇸🇮🇱 Уруш, номинг ўчсин жаҳонда:
Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг одамлар учун хавфсиз деб аталган ҳудудларига бомба ташлади — Al Jazeera.

Yoshlar kundaligi
#Муҳокама_учун_мавзу

🔥 ПАҚИЛДОҚ СОТУВЧИНИНГ ИҚРОРИ

🎄 Янги йилга оз қолди. Аслида кузнинг ярмидан бошлаб қулоғимизга чалинадиган пақилдоқлар савдоси декабрь охирида авжига чиқади. Пиротехника воситаларига қарши кучайтирилган назорат ўрнатилгани рост. Шунга қарамай ҳали бирон Янги йил пақилдоқ ва мушакларсиз ўтгани йўқ. Нега?

⁉️ Бу саволга ҳуқуқ‑тартибот идораларидан ёки маънавиятчилардан жавоб олсак бўларди. Лекин биз айнан шу қозоннинг ичида қайнаётган пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланувчилар билан боғландик. Қани, улар нима дер экан?

Эски молдан қутулиш

‒ Янги йил ‒ зўр байрам. Кимга қандай билмадим‑у, бу мавсумда биз пақилдоқ сотувчилари тинмаймиз. Бу иш билан асосан 15‑30 ёш орасидагилар шуғулланади, ‒ дейди мамнуният билан Х. исмли сотувчи. ‒ Аввал ўтган йилдан қолган пақилдоқларни октябрь‑ноябрь ойларида сотиб тугатамиз. Ким билиб ўтирибди, яроқлилик муддати ёзилмаса унга. Лақма болаларга пуллаб дастлабки “оборот”га чиқиб оламиз.

“Пақа‑пақ” операцияси

Кейин янги товар келади. Битта пақилдоқ “пақ”иллагунча нечта қўлдан ўтишини тасаввур қилолмайсиз. Кичик харидорларга ўз нархидан 2‑5 баробар қимматга етиб боради.

Пиротехникалар заводдан чиққач ҳудудлардаги “точка”ларга тарқатилади. У ердан шаҳар‑туманларга етказилади. Бу ёғи занжир реакцияси. Унинг сўнгги ҳалқалари маҳаллалар, кўчалар, мактабларгача кириб боради. Охирги босқич доналаб сотишдир. Бу ишни болаларининг ўзлари боплайди.

Одатда “клиент” топганлар маҳсулот савдосига қийналмайди. Улар келишилган вақтда товарни олади-ю ҳеч нарса бўлмагандек биринчи учраган автобус ё таксига чиқиб кетади. Энг қулайи ‒ автобус. Ҳеч ким “хитламайди”.

Пақилдоқ сотиш осонми?

Осонмас. Эҳ-ҳе, баъзида бу нарсаларни топиш шундай қийин бўлиб кетади‑ки, тасаввур қилолмайсиз. Ҳаммаёқни “мент”лар босиб кетади. “Келди мент, тарқал рейт”, деймиз кулиб. Ҳатто, итларга таланамиз. Қўлга тушсангиз ё маҳсулотингизни олиб қўйиб, ўзингизни қонуний жавобгарликка тортишади. Бу дегани ‒ “GAME OVER”.

Шунинг учун асосан телефон орқали боғланиб, манзилга борган яхши. Оддий пақилдоқ кичкина кўрингани билан "катта ўйин"лар бор устида. Чунки уни жойидан 5 минг сўмга оламиз‑да устига яна 5 минг сўм қўйиб сотамиз. Бир блок пақилдоқнинг ичида 10 қути бўлади. Унинг ёнига бошқа турларини қўшсангиз, хавф ҳам, ноллар сони ҳам ошиб бораверади.

Пақилдоқ сотувчиларнинголтин қоидаси

Бизда иккита қоида бор: биринчиси, қўлга тушиб қолмаслик, иккинчиси маҳсулотларни қуруқ жойда сақлаш. Асосийси одамларни аврай билиш керак.

Иқрор

Бу нарсаларни сизга бекор айтиб бердим. Ўзимни нонимни қирқаяпман. Лекин шунча пайтдан бери қанча болаларга зарар етишига сабабчи бўлганимни яхши биламан.

Масалан, ўзимни жиянимни олайлик. Пақилдоқ ўйнайман деб, кўзини жароҳатлаб олган. Энди у ногирон. Тушуняпсизми, у бутун умр ота‑онасини қайтиб кўрмайди. Бунинг учун доим ўзимни айбдор санайман. Виждон азоби қийнайди. Ҳар гал пақилдоқ овозини эшитганимда жияним кўз олдимга келади. Имкони бўлса ортга қайтиб, барча сотган нарсаларимни йиғиб кўмиб юборардим...

Ҳиссиётларга берилиб кетдим, узр. Шу жойларини кесиб ташлайсиз.

📌 Аслида пиротехника савдоси ‒ мавсумий иш. Беш кунлик бой бўлиб юришингизга ҳам арзимайди. Лекин ҳаммага буни тушунтириб бўлмайди. Қўлида пул турган болага насиҳат кор қилмайди. Ўзимга ҳам кўп айтишган. Лекин...

Фақат исмимни ёзманг. Йўқса, бошим балога қолади. Хайр.

Дарвоқе, Янги йилга арзони ва хавфсизи керак бўлса ўзимда бор‑а, бегона қилмайсиз...

✍️Дониёр Акбаров ёзиб олди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

📣 "ЁШЛАР КУНДАЛИГИ" ТРЕНДДА

🏆 ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этган Республика миқёсидаги кўрик-танловда "Ёшлар кундалиги"нинг икки вакили ҳам қатнашди ва ғолибликни қўлга киритди.

🎖 Бахтиёр Қурбонов "Энг яхши видеоролик" йўналишида 11 миллион сўм;

🎖 Мирзоозод Мирзанеъматов эса "Энг яхши инфографика" номинациясида 5.5 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

🌟 ЯНВАРЬ ЮЛДУЗЛАРИ СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

📆 Бу ой янги йилни бошлаб бериши билан бирга кўплаб таниқли шахслар таваллуди билан ҳам қадрлидир. Бугун улардан энг машҳурларини тўплаб кичик тақвим тузишга ҳаракат қилдик.

⚜️ 2 январь Латиф Файзиев (1929-1994) — кинорежиссёр, "Қутлуғ қон", "Алибобо ва қирқ қароқчи", "Тақдир эшиги" каби машҳур фильмларни суратга олган.

⚜️ 4 январь Исаак Ньютон (1643- 1727) — инглиз физиги ва математиги, классик механиканинг асосчиси, "Бутун олам тортишиш қонуни"ни очган.

⚜️ 6 январь Жуброн Халил Жуброн (1883-1931) — араб ёзувчиси, файласуф ва рассом.

⚜️ 8 январь Хуршид Дўстмуҳаммад (1951) — ёзувчи ва журналист, "Донишманд Сизиф", "Бозор", "Ёлғиз" ва йигирмадан ортиқ асарлар муаллифи.

⚜️ 10 январь Ойбек (1905-1968) — академик, шоир ва ёзувчи, "Навоий", "Қутлуғ қон", "Олтин водийдан шабадалар", "Қуёш қораймас" романлар ёзган;

⚜️ 12 январь Расул Кушербаев (1987) — сиёсатчи ва журналист, Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси.

⚜️ 16 январь Шуҳрат Аббосов (1931-2018) — актёр, режиссёр ва сценарийнавис, "Маҳаллада дув-дув гап", "Сен етим эмассан" фильмлари, "Оловли йўллар" сериали ва бошқа кинокартиналар режиссёри.

⚜️ 17 январь

Бенжамин Франклин (1706-1790) — сиёсатчи, дипломат, олим, ихтирочи, ёзувчи, журналист, ношир. 100 АҚШ доллари банкнотига сурати туширилган.

Жим Керри (1962) — канадалик комик актёр, сценарийнавис ва продюсер. "Ниқоб" фильмида бош роль ижрочиси.

⚜️ 19 январь Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) —
драматург, ношир, дин ва жамоат арбоби, Туркистон жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, миллий маърифат раҳнамоси.

⚜️ 20 январь Хуршид Даврон (1952) — Ўзбекистон халқ шоири.

⚜️ 25 январь Ўлмас Умарбеков (1934-1994) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Одам бўлиш қийин", "Севгим — севгилим", "Ёз ёмғири" асарлари чоп этилган.

⚜️27 январь

Вольфганг Амадей Моцарт
(1756-1791) — австриялик бастакор, "Фигаронинг уйланиши" опера-комедияси, "Дон Жуан" опера-драмаси ва 600 га яқин мусиқий асарлар муаллифи;

Дмитрий Менделеев (1834-1907) — рус кимёгар олими ва педагоги, "Кимёвий элементлар даврий системаси" кашфиётчиси.

⚜️29 январь Антон Павлович Чехов (1860-1904) — машҳур рус ёзувчиси, драматург.

⚜️ 30 январь

Ислом Каримов (1938-2016) — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони;

Ортиқ Отажонов (1947-2019) — таниқли хонанда, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон республикаларининг халқ артисти.

Январда туғилган машҳурлардан яна кимларни танийсиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

😉 ВИДЕОДАГИ ҲОЛАТ СИЗГА ҲАМ ТАНИШМИ?

🔰 Фарзанд борки, бошқа ҳеч кимга ўз ота-онасига ишонгандай ишонмайди. Чунки у бу мўътабар зотлар унинг учун ҳамма нарсага тайёрлигини билади, кичик ёшидан буни ҳис қилади.

✍️ Сиз бунга нима дейсиз, қадрдон?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

Тошкент вилояти ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Миргазиева

Yoshlar kundaligi
​​#Тавсия

🎄ТАЛАБАЛАР ВА ТАЪТИЛ: КАЙФИЯТНИ КЎТАРАМИЗ!

Қишки таътил тез ўтади. Сиз эса ундан унумли фойдаланиб қолинг. Бунинг учун синалган тавсияларни тақдим этамиз. Қани, бошладик!


Кийим жавонингизни тартибга келтиринг ва кераксиз буюмлардан воз кечинг. Хонангизда умумий тозалашни амалга оширинг.

Мутолаага ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Келгуси йилда ўқимоқчи бўлган китобларингиз рўйхатини тузиб, борларини ажратиб қўйинг.

Телефон ва компьютер экранидаги фон расмларини ўзгартиринг. Ишонинг, шу кичкина иш ҳам кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатади.

Ўзингизга ёққан кинофильм, сериал ва мультфильмларни томоша қилинг. Уялманг, ҳаётдан завқланинг.

Совуқ деб, уйда юравермай, табиат қўйнига чиқинг. Дўстларингиз билан учрашинг, суҳбатлашинг. Ўқиш бошланса, яна вақтингиз бўлмайди.

Имкон қадар қарзлардан халос бўлинг.

Чет тилини ўрганинг. Ҳеч бўлмаганда бу йўналишда илк қадамни қўйинг.

Мана шу йил ким биландир аразлашиб қолган бўлсангиз, барчасини унутинг. Янги йилга эски дардларни олиб ўтманг. Бағрикенг бўлинг. Ана шунда доим сиз ғолиб бўласиз.

📌 Сиз ҳам ўз тавсияларингизни қолдиринг. Постни эса талаба танишларга юбориб, кайфиятини кўтариб қўйинг.

✍️ Анора тайёрлади

Yoshlar kundaligi