Yoshlar kundaligi | Rasmiy
88.6K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Туйғу

Юрт байроғин ҳар жойгамас,
Кўнглингга эк. Кўксингни ўй.
Ишлов бергин, юмшатиб тур,
Илдиз отсин, кўрсатсин бўй.

То бу байроқ, Ватан, нурлар
Ич-ичингга кетсин кириб,
Токи ғаним — ватанхўрлар
Ололмасинлар суғуриб.

Шундай ўргат қулни, хонни,
Учмас қуш ҳам учар бўлсин.
То байроқдан олдин жонни
Бермак осон кечар бўлсин.

Шеър: Ҳалима Худойбердиева

Р.S: Бугун Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун.

Yoshlar kundaligi
#биласизми

​​ОЛИМПИАДАЛАР ТАРИХИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҚДОРЛАРИ

🇺🇿 Мана 32 йилдирки, давлатимиз байроғи Ўзбекистон делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида Ватанимиз тимсоли сифатида баланд ҳилпирамоқда. Айниқса спортчиларимиз қитъа ҳамда жаҳон чемпионатларида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилиб, байроғимизни баланд кўтармоқда.

Терма жамоамизнинг Олимпия ўйинларидаги байроқдорларини эсга оламиз:

🇺🇿 1996 йил. АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада якунига кўра биринчи марта мустақил Ўзбекистон байроғи Темур Ибрагимов қўлида ҳилпираган.

🇺🇿 2000 йил. Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси байроқдорлиги боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевга насиб қилган.

🇺🇿 2004 йил. Грецияда ўтган Олимпиадада Абдулла Тангриев юксак натижа билан гўё Олимп чўққисига давлат байроғини қадаган эди.

🇺🇿 2008 йил. Боксчи Дилшод Маҳмудов Хитойдаги Олимпиадада "Қуш уяси” стадиони узра Ўзбекистон байроғини даст кўтарган.

🇺🇿 2012 йил. Лондон шаҳрида ўтказилган XXX ёзги Олимпия ўйинларида боксчимиз Элшод Расулов қўлидаги байроқ туманли Албион узра қанот ёзган.

🇺🇿 2016 йил. Бразилияда ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Баҳодир Жалолов “Маракана” стадионига Ўзбекистон байроғини ҳаммадан баланд ушлаган ҳолда олиб кирди.

🇺🇿 2020 йил. Токиода ўтган Олимпиадада Баҳодир Жалолов иккинчи марта Ўзбекистон терма жамоасини бошлаб чиқди, унга таэквондочи Нигора Турсунқулова ҳамроҳлик қилди.

🇺🇿 Олдинда 2024 йилги Париж шаҳрида ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинлари турибди.

💬 Сизнингча, навбатдаги байроқдор ким бўлади?

Yoshlar kundaligi
#танқид

Бугун давлат байроғи қабул қилинган кун.

📍Бу флагшток Оҳангарон шаҳрида. Cурат бугун соат 8:30 да олинган.

⁉️ Байроқ қани? Байроқ бўлмаса, бу темир-терсак шаҳарнинг қоқ марказида нега турибди?

👎 Чанг туфайли байроқни тез-тез алмаштириб туришдан кимдир эринаяпти шекилли.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇺🇿Чет эл тажрибаси:
Юртимизга 500 нафар хорижлик чет тили ўқитувчиси келди. Улар мактаб ўқувчиларига дарс беришади ЎзА.

🇹🇷🇸🇩 Меҳрли қўллар:
Туркияга тиббий ёрдамга муҳтож бўлган оғир аҳволдаги фаластинликлар олиб келинди Al Jazeera.

🇷🇺 Ракеталар созлиги синалди: Россия ҳукумати оғир юк ташувчи "Ангара" ракеталарини синовдан ўтказмоқда РИА Новости.

🇰🇷 Ит гўшти "отмен":
Жанубий Кореяда итларни сўйиш ва гўштини сотиш тақиқланиши мумкин — Yonhap.

Yoshlar kundaligi
#Тарих

📌 МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАРИХИДАГИ МАШҲУР БАЙРОҚЛАР

🔵 Ҳар бир салтанатнинг мустақиллиги, куч-қудрати ва халқининг орзу-истакларини ифода этувчи байроқлари бўлган. Ўз навбатида ҳар бир байроқ ўзига хос рамзлар билан ажралиб туради.

⚜️ Бугун сизга Амир Темур давридан то ХХ аср биринчи чорагигача Марказий Осиё осмонида ҳилпираган байроқлар ҳақида маълумот берамиз.

🔰 КИРИЛЛ ЁЗУВИДА ЎҚИШ

🔰
LOTIN YOZUVIDA O'QISH

Yoshlar kundaligi
​​#Бу_қизиқ

🗓 ДУНЁ ЎҚУВЧИЛАРИ ЯКШАНБА КУНИ НИМА ҚИЛАДИ? БИЗНИКИЛАР-ЧИ?

🇰🇿 Қозоғистон

Қўшни давлатда ўқувчилар дам олиш кунларининг 94 фоизини телефон билан ўтказади. Бу вақтда улар видеоўйин ўйнайди ёки ижтимоий тармоқларда вақти чоғлик қилади.

🇩🇪 Германия

Ўқувчи қизларнинг кўпчилиги мусиқага кўнгил қўйган. Улар пианино чалиш ёки қўшиқ айтишни хуш кўради. Йигитлар эса бўш қолдим дегунча, тўп тепади. Немис ёшлари вақтини телефонга сарфлашни хуш кўравермайди.

🇲🇽 Мексика

Мексикалик ўқувчилар бўш вақтларида циркка боради. Бундан ташқари якшанба куни қизлар отда сайр қилишни, йигитлар эса гольф майдончасида вақт ўтказишни танлайди.

🇪🇸 Испания

Кўпчилик ўқувчилар табиат билан ёлғиз қолиш учун шаҳар ташқарисига чиқади. Ўзлари билан қизиқарли китоб ҳам олиб кетади. Кичик ёшдаги ўқувчилар эса мультфильмлардан кўра қизиқарли комиксларнинг ёрқин саҳифаларини варақлаб дам олишни афзал кўради.

🇪🇬 Миср

Ўқувчилар гуруҳ бўлиб савдо марказларини айланади, овқатланади ва шунга ўхшаш нарсаларни ёқтиришади.

🇮🇹 Италия

Италиялик ўқувчилар спорт машғулотига боришни танлайди. Қизлар ҳам футбол ишқибози. Стадионлар ҳафтанинг якунида ёшлар билан гавжум бўлади.

📌 Хўш, қайси давлат тажрибаси сизга маъқул бўлди? Сиз ўқувчиларга якшанбани мароқли ўтказиши учун қандай тавсия берасиз?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Сизда ҳам насиячи дўстлар борми? Бу видеони уларга ташлаб қўйинг, зора таъсир қилса😁

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_тажриба

🇺🇿 Йўл четида ётган Ватан байроғи, йўловчилар, эътибор ва лоқайдлик...

📌 Бугун нурафшонлик ҳамюртларимиз шу синовдан ўтишди.

⁉️ Видеони кўринг, фикр қилинг ва ростини айтинг, сиз нима қилган бўлардингиз?


Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғимиз_32_ёшда

Ватанни сев, байроғини ардоқла, бу - эрк байроғи, бу- бизнинг байроқ!

Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Ёшлар кундалиги"дан махсус ролик

Yoshlar kundaligi
#Шарҳ

МИРЗАЕВНИНГ КАДРЛАРИ ҚАЕРДА ВА ҚАНДАЙ ИШЛАМОҚДА?


Бугун Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими сифатида иш бошлаганига икки йил тўлди. Унинг фаолиятига баҳо бермоқчи эмасмиз. Ҳақиқий баҳони тарих беради, албатта.

Зойир Мирзаевни яқиндан билганлар у мураббий, устоз сифатида новатор эканини айтади. "Ёшлар кундалиги" жаноб Мирзаевнинг ўтган икки йиллик фаолиятини таҳлил қилди ва у томонидан тарбияланган ҳамда керак пайтда қайта сафга қайтарилган кадрларга эътибор қаратди. 

Чолларга тўзим берсин


Пискентлик нуроний Абдусамад Носиров узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Виждонан, самимий ва таъсирли қилиб гапиради. Марказий каналларнинг мухбирлари ҳар доим Носировни қидириб юрадилар. Боиси, у ислоҳотлар моҳияти ҳақида образли гап айтади, жўяли таклиф бера олади. Зойир Мирзаев нима қилди, билмадик, аммо кексаликни бўйинга олиб, опоқдада бўлиб уйида ўтирган Абдусамад бобо бугун йигитлардек елиб-югуриб "Нуроний"ни бошқаряпти.

Она қироличанинг қайтиши

Бўстонлиқ юлдузи Сайёра Файзиевани кимлардир шунчаки ёмон кўради, кимлардир қўрқади, қолганлари эса у кишининг шогирдлари. Хос давраларда "Она қиролича" деган ном-у нишони ҳам борки, бунда унинг уддабуронлиги, туғма кайвони эканига бир урғу бор. Характер ерники эмас, "уёқ"дан келган. Зойир Мирзаев Сайёра Файзиевани вилоят кайвонилари сафига қайтарди, катта тажрибасидан унумли фойдаланяпти.  

Қорахитойни рози қилган илк раҳбар

Ким нима деса десин – Оҳангарон туманининг машҳур Қорахитой қишлоғи бирон ҳокимга тан бермади-бермади. Фақат қорачадан келган, Қашқадарёнинг Китоб шевасида гапни букмай гапирадиган Абдурасул Абдуллаев туман ҳокими бўлиб келдию, бунга чек қўйилди. Банкир, молиячи, ҳокимликни кўрган, қишлоқ хўжалигини, чорвани ичдан биладиган шундай тилла кадрни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига таклиф этиш – дадил ва самимий қарор эди.  

Учар йигитнинг парвози

Қуйи Чирчиқда ҳоким ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Отабек Султонбеков вилоят ҳокимига ўринбосар бўлгач, тегирмонга бир тушиб чиқди.  Зойир Мирзаев уни обдон синади Шу билан бирга энг масъулиятли ишларни топширди, маълум бир мустақиллик берди. Ҳозир у энг керакли, уддабурон раҳбарга айланди-қолди. Отабек Султонбеков табиатан тезкор, харакатчан йигит. Бугун шу "учар йигит" мансаб пиллапояларида парвоз қиляпти. Ишлаяпти, тинмаяпти. Зойир Мирзаев Тошкент вилоятида етиштирган энг истеъдодли кадр бўлиб кўзга ташланяпти. 

Хуш келибсиз, жаноби Сардорлар
!

Бу икки Сардорлар кечагина кўзга ташланмай юришар эди. Вилоят ҳокими ёш ва серғайрат бу икки йигитни майдон марказига олиб чиқди. Улар билан ҳамманинг олдида тенг суҳбатлашиб, маслаҳатлашиб "дух" берди, ишонч билдирди. Гап "Инсон" ижтимоий ҳимоя маркази раҳбари Сардор Эргашев ва Давактив вилоят бўлими раҳбари Сардор Жумаев ҳақида. Бу йигитларда кўп гап бор. Ҳали юрт сўрайди, халққа астойдил хизмат қилади. Уларнинг исм-фамилияларини эслаб қолинг. 

Авазхоннинг Нурафшонга келиши


Маданият бошқармасининг раҳбари Авазбек Шомуродов қисқа вақт ичида фаоллар ўртасида обрў, нуфуз топди. Вилоятда ўтаётган маданий тадбирларнинг савияси ортди.

Музаффария жадид мактаби

Биласиз, юз йиллар бурун боболаримиз "Музаффария" номли жадид мактаби очишган. Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат бўлими бошлиғи Музаффар Арипов жадидона қарашлари ва иш услуби билан "орготдел"га янгича ҳаво олиб кирди. Таниш-билишчилик омили анча камайди.  

Янги Одилжон


Бугун Янгийўл тумани ҳокими лавозимида ишлаётган Одилжон Атоуллаев Зойир Мирзаевнинг яна бир топилмаси. Нурафшон шаҳри “Чиғириқ” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётган йигит бирданига катта бир туманга ҳоким бўлди.

Хулоса


Бу кадрлар осмондан келмади. Шу атрофларда, шу тизимда ишлаб юрган одамлар. Зойир Мирзаев кадрлар сиёсатини шундай олиб боряптики, ҳамма ўз ўрнида ва ўзига лойиқ жойда. Аслида ҳам энг муҳими шул.

Муаллиф: Ҳорун Абдусаидов

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Қаро туннинг бағрида,
Ёруғ хаёл қандай хуш.
Бу дунёда бир қиз бор,
Ёстиғининг ярми бўш.


Қўшиқдан.
📷Фото: Нозим Абдулла
🖼Образда: Моҳларойим Қурбонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Марафон

🏃‍♂Эрта тонгдан Нурафшонда давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Янги нафас" оммавий югуриш марафони старт олди.

📍Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз! Аслидаям шундай эмасми, қадрдон?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Аҳамиятсиз касб, кичкина одам йўқ!

Эркак ё аёл бўлишидан қатъи назар, ҳамма ўз ишини яхши бажарса, бутун мамлакат гуллаб-яшнайди.


✍️ Индира Ганди

〰️〰️〰️〰️
Бугун дунёга машҳур сиёсатчи, Ҳиндистоннинг йирик давлат арбоби Индира Ганди (1917-1984) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
#Кун_фотоси

🥊 Бокс афсонаси Майк Тайсон Ўрта Чирчиқ туманидаги «Ўзбегим отлари» мажмуасида бўлди.

🤠 Темир Майкка «Ахалтекин» зотли тулпор совға қилинди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

ҒАНИЕВДАН ЯНГИ ЧИҚИШ

🎵"Ўзим ҳофиз", "Соғиндим" каби қўшиқлари элда машхур бўлган Анвар Ғаниев бир муддат танаффусдан кейин янги қўшиқ ва клип тақдим этди.

🔍Очиғини айтганда, клипдан "ваҳ" дейдиган нимадир тополмадик. Аммо қўшиқ сўзлари оддий, тилга ўрнашадиган. Мусиқа ҳам ҳаминқадар қулоққа ёқади. Овоз эса 20 йил олдин қандай бўлса, ҳамон шунақа. Ғамгин оҳанглар учун мослашган, қалтироқ ва дардли.

🔥Бир сўз билан айтганда жигарларга жўнатиб қўйса бўладиган қўшиқ экан. Нима дедингиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Бирин ҳур дейинми,
Бирин гулойим.
Суймаганим
Суйганимдан мулойим.
Бу қандай кўргилик
Экан худойим?

Қўйнимда бир ёр-у,
Кўнглимда бир ёр...


Шеър: Муҳаммад Юсуф.
🖼Образ: Моҳларойим Қурбонова, Анора Абдурашидова, Абдул Азиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таъзия

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

АФСУСКИ, БУ ҲАҚИҚАТ!

♻️ Индонезияда "Дарё жангчилари" дея аталувчи юзлаб кўнгиллилар гуруҳи ҳозиргача дарёлар ва пляжларни 1,5 миллион кг. чиқиндилардан тозалаган.

📈 Рақамларга қаранг: 2050 йилда аҳолининг тез суръатлар билан ўсиши ва урбанизация туфайли йиллик чиқиндиларнинг вужудга келиши 3,88 миллиард тоннага етиши кутилмоқда. ДАҲШАТ!!!😱😱

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

👸🏼 “Дунё гўзали” ким:
Ғолибликни никарагуалик 23 ёшли Шеинисе Алондра Паласиос Корнехо қўлга киритди - The Star.

🇳🇮 Уруш учун қарз:
Исроил сўнгги ҳафталарда ҲАМАСга қарши урушни молиялаштириш учун халқаро инвесторлардан қарз олди - Financial Time.

🇵🇭 Ҳайдовчилар норози:  Филиппинда уч кунлик транспорт иш ташлаши эълон қилинди. Бунга нисбатан "Либренг Сакай"  йўловчиларга бепул транспорт хизматларини тақдим этди - Philstar.

🇦🇷 Аргентинада янги президент: «Занжирли аррага эга иқтисодчи» лақабли Хавер Милей президентлик сайловида ғалаба қозонди - DW.com

Yoshlar kundaligi
#ажабо

⭕️ НАПОЛЕОННИНГ ШЛЯПАСИГА ХАРИДОР ЧИҚДИ

🇫🇷 XIX асрда қора қундуз терисидан тикилган шляпа Наполеон Бонапартни ўзгача савлатли қилиб кўрсатган.

💶 Яқинда ўтказилган Париждаги аукционда шляпа қарийб икки миллион еврога сотилган. Аввалроқ у шу аукцион уйи томонидан 2014 йилда ўтказилган аукционда 1 миллион 884 минг еврога ҳисобланган. Шляпа харидорининг шахси ҳақида маълумот берилмаган. Савдо роса шов-шувга сабаб бўлган эди.

Yoshlar kundaligi