Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#танқид

Янгийўл шаҳрининг қоқ маркази - бозорнинг тўғрисидаги йўл бўйи экан.

Ана ободлигу мана ободлик. Экология, Тоза ҳудуд деган ташкилотлар тирикми? Билмадик, билолмадик...

Yoshlar kundaligi
#Ретросурат

Шароф Рашидов ва Тошкент вилояти

Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#танқид Янгийўл шаҳрининг қоқ маркази - бозорнинг тўғрисидаги йўл бўйи экан. Ана ободлигу мана ободлик. Экология, Тоза ҳудуд деган ташкилотлар тирикми? Билмадик, билолмадик... Yoshlar kundaligi
ТАНҚИДДАН СЎНГ

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Янгийўл шаҳри марказидаги чиқинди уюми махсус техникалар ва ишчи-ходимлари жалб этилган ҳолда бартараф этилди.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Қанча нафис эди унинг нигоҳи,
Сузилиб боққанда у гоҳи-гоҳи –
Ўйлардим гўзаллик билан кўзларнинг
Азалдан ўқилган мангу никоҳи...

Шеър: Мақсуд Шайхзода

🖼 Образда: Моҳларойим Қурбонова

P.S: Бугун машҳур шоир, забардаст драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзода таваллудига 115 йил тўлди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Машҳур футболчи Одил Ҳамробековнинг хонадони экан.

Буни футболнинг ичида яшаш, дейилади. Респект!👍

Yoshlar kundaligi
​​#Бу_қизиқ

📌 ТИПРАТИКАННИ КЎМИШГА ШОШИЛМАНГ!

🦔 Ҳовли ёки йўлда жонсиз ётган типратиканни кўрсангиз, кўмиб қўйишга ёки ахлатга ташлашга шошилманг. Чунки улар ноябрдан мартгача қиш уйқусига киришади.

🏘 Типратиканлар одатда хавфсиз бўлиш учун ўра қазийди. Лекин сўнгги вақтларда бу масала тобора қийинлашиб бормоқда. Шунинг учун, баъзи кирпилар хавфсиз ва иссиқ жой излаб ҳовлингизга келиши мумкин. Баъзилари эса қидирувдан чарчаб, йўл четида ёки йўлакларда ухлаб қолишади.

❄️ Қиш уйқуси вақтида уларнинг юрак уриши ва умумий тана фаолияти энергияни тежаш мақсадида бир оз секинлашади, бу эса одамни жонзот ўлган деб чалғитиши мумкин. Агар ҳовлингиз ёки бирон бир жойда ухлаётган типратикан топиб олсангиз, унга қуруқ, хавфсиз ва сокин жойда ўра қазинг ёки картон қути билан ҳаво ўтадиган қилиб устини ёпиб қўйинг.

Типратиканлар мутлақо зарарсиз ва бизнинг экотизимимиз учун жуда муҳим. Улар қўнғизлар, қурбақалар, калтакесаклар, илонларни ейди. Сичқон уяларини ҳам йўқ қила олади.

⁉️ Олимлар узоқ вақтдан бери типратиканларнинг кучли заҳарларга, жумладан, илон чақишига қарши иммунитетини пайқашган. Аммо ҳали ҳам бунинг сири олимларга номаълум.

🤔 Болаликда типратикан билан ўйнаган дўстларингизга юбориб қўйинг.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇺🇿Бешликка кирдик: Тошкент жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар бешлигига кирди — IQAIR.

🤝Россиялик дизайнерлар Самарқандда: Россиялик дизайнерлар Регистон майдонини чироқли видео инсталляциялар билан жиҳозламоқчи — Риа Новости.

🇺🇦"Made in Ukraine": Украинада парвоз масофаси 1000 км гача бўлган дронларни серияли ишлаб чиқариш бошланди — The Guardian.

🇧🇷Қум остидаги Бразилия: Бразилиянинг Манаус шаҳрида кучли қум бўрони бўлмоқда. Шаҳар тўлиқ қум бўрони ичида қолган — The Brazilian Report.

🇮🇱Исроилликлардан "движения": Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги ХАМАС қароргоҳига яқинлашмоқда — The Israil Times.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табассум

Зато ойлик ёзиляпти 😅

Қайси танишингизга ўхшатдингиз? Тезда ўшанга жўнатиб қўямиз.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

👌Маданият вазирлиги ва Х-faktor ўртасидаги жанжал. "Ёшлар кундалиги" вакилидан муносабат.

Илтимос, видеонинг тўлиқ вариантини кўрмай туриб фикр билдиришга шошилманг.

👉 ТЎЛИҚ КЎРСАТУВ 👈

Yoshlar kundaligi
#Машҳур_аёллар

БИРИНЧИ НОБЕЛЧИ ХОНИМ МАРИЯ КЮРИ

Нобелни олиш ҳазилакам гап эмас. Бу креслода ўтириб "чипс" ёки бодроқ еб, ёзув-чизув қилиш ортидан келиб қоладиган мукофот ҳам эмас.

Нобель тарихидаги бурилиш

Мария Кюри — бир кун келиб замонавий илм-фан оламида туб бурилиш ясашини ўзи ҳам билмаган польшалик буюк олима. У 1867 йилнинг 7 ноябрида оддий камбағал ўқитувчи оиласида туғилган. У кашф қилган радий ҳамда радиоактивлик ҳодисаси кун келиб тиббиётда ҳам анча-мунча муаммоларни, жумладан, саратонни ечишга бош сабабчи бўлиши унинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган. Фақат бир нарсани биларди: турмуш ўртоғи профессор олим Пьер Кюри (у ҳам Нобель мукофоти лауреати) қилган ишни давом эттириш орқали унинг фанга қўшган улкан ҳиссасини абадийлаштириш.

"Гўзаллик қурбонлик талаб қилади" — бу эски гап...

Қурбонлик ҳамма нарсада талаб қилинади: хоҳ гўзаллик учун бўлсин, хоҳ севги учун ва хоҳ илм учун...

Унинг ҳақиқий исми Мария бўлиб, Францияга кўчгач Марига ўзгартиради. Бугунги кунгача Польшада туғилган француз физиги деб келинишига Польшадаги тақиқлар сабаб бўлган. Ўз даврида Польша шундай буюк олимадан айрилиб қолганига йиғлаши керак, аслида. Мари 24 ёшга тўлгач Франциянинг Сорбонна университетига ўқишга топширади. Сабаби Польшада аёллар учун олий маълумотли бўлиш тақиқланганди. Кюри бошдан-оёқ илмга шўнғиганди. Демак, бу йўлдан чиқишига ҳам илм шарт эди. "Менга янги дунё — илм-фан дунёси очилганга ўхшарди. Унинг остонасидан эса эркин бўлибгина ҳатлаб ўта олардим", деганди Мария.

Мана сенга "Эврика", мана олам-олам радиоактивлик...

Уран таркибини ўрганишни ўз диссертация иши мавзуси сифатида белгилаб олишга қарор қилади ва турмуш ўртоғи Пьер Кюри билан бу моддани ўрганишни бошлайди. Уларнинг бу иши кутилмаганда бошқа бир — уранга нисбатан 400 марта кўпроқ радиоактивликка эга модда кашфиётига сабабчи бўлади. Мария гарчи Францияга кўчиб яшаётган бўлса ҳам, ўша тақиқлари бор, ўша тўсиқлари мавжуд Польшани севарди, ундан айро тасаввур қила олмасди ўзини. Шу сабаб, бу модда Мария туғилган давлат (Польша) шарафига полоний деб аталди. Кюрилар полонийни кашф қилгандан сўнг ҳам унда яна қандайдир нур таралаётган модда борлигини сезиб қолади. Бу қизиқиш эса кимёвий элементлар жадвалининг 88-элементи, янада радиоактивроқ модда - радийни кашф қилишга етаклаган.

Мария Кюрининг илк Нобел мукофотига эришган аёл сифатида талқин этилиши мана шу кашфиётдан бошланган. 1903 йилда у "радиоактивлик ҳодисаси" ортидан Нобелга сазовор бўлган биринчи аёл эди. Шунингдек, у икки марта Нобель олган саноқли олималардан бири. Бу бахт унга 1911 йилда радий ва полоний кашфиёти учун кулиб боққанди

Эгасини нобуд қилган кашфиёт

Мариянинг қайнотаси ҳам шифокор бўлган. Кюрилар лабораторияда хавф остида ишлаган, яъни на қўлқоп кийишган, на ҳимояловчи кийим. Баъзан қайнотаси Марига ҳазиллашиб: "Бир куни шу радий ҳам саратонни, ҳам сени ўлдиради", деб айтарди. Аммо бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Ҳазиллар аслида ҳақиқатдан яралади, дейишгани шу бўлса керак.

Илм-фан қудратини ўзига бўйсундирган ва шу орқали жамиятдаги аёлларга нисбатан қўйилган "стереотип"ларни аёвсиз парчалаб ташлаган олима — Мария Кюри Нобелчи аёлларнинг карвонбошиси саналади. Шуни унутмангки, аёл ожиза бўлиб кўринса-да, кутилмаган пайтда сизни ожиз қолдириши мумкин. Бунга тарих кўп бор гувоҳ бўлган.

Дарвоқе, Мария ва Пьернинг қизи Ирен ва куёви Фредерик ҳам Нобель мукофоти билан тақдирланган. Олманинг тагига олма тушгани шу бўлса керак...

Yoshlar kundaligi
#Қарористон

ИЖРО ИНТИЗОМИДА ФАОЛ ҲУДУДЛАР ҚАЙСИ?

⭕️ “E-qaror” электрон тизимига туман-шаҳар ҳокимликлари томонидан қўйилаётган айрим ҳужжатлар эътиборимизни тортди. Асосий эътибор қайси ҳудудлар белгиланган муддатда ижро интизомига роия қилаётгани ва фаоллик кўрсатаётганидир.

📍 "Ёшлар кундалиги" бу гал Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 1 ноябрдаги “2023-2024-йилги куз-қиш даврида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа обектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги қарори ижросини кўриб чиқди. Бугун 7-кун.

Мазкур қарорда туман-шаҳар ҳокимларига ҳам тегишли вазифалар белгиланган.

👉 Хўш, вилоят ҳокимининг қарори қайси ҳудудга биринчи етиб борди?

Юқори Чирчиқ туманига 2 ноябрь куни;
Қуйи Чирчиқ туманига 2 ноябрь куни;
Оҳангарон туманига 3 ноябрь куни;
Оққўрғон туманига 3 ноябрь куни;
Олмалиқ шаҳрига 6 ноябрь куни;
Ангрен шаҳрига 6 ноябрь куни;
Бекобод туманига 6 ноябрь куни;
Паркент туманига 6 ноябрь куни;
Оҳангарон шаҳрига 6 ноябрь куни;
Пискент туманига 7 ноябрь куни;

Қолган ҳудудларда эса ҳалигача қарор чиқарилмаган.

☄️ Ҳужжатнинг долзарблиги:

❄️ Ўтган йилги аномал совуқ заҳрини фақат қишлоқдагилар эмас, балки у томдан бу томга сакрайман деб ўртада қотиб қолган мушуклар ҳам ҳали эсидан чиқармаган. Қайтанга совуқ мавсумга тайёргарлик ишлари барча жойларда давом этмоқда. Зойир Мирзаев имзолаган қарордаги зарур вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилса бўлгани. Масъуллар эса бунга лоқайд бўлмаслиги керак. Негаки коммунал тармоқлар билан боғлиқ "Негативлар ёмғири" бошланяпти.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Ҳуснинг гули то бўлди жаҳон мулкида пайдо, эй шўхи паризод,
Солди ани ишқи бошима кулфати савдо, қилғил манга имдод.

Шеър: Чокар

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образларда: Анора Абдурашидова, Бахтиёр Қурбонов
.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳбўлинг

⚡️Бугун эрталаб Олмалиқ шаҳридаги катта йўл чорраҳасида "Kobalt" автомашинаси ёниб кетган. Айтишларича, ҳодиса автобус билан тўқнашув оқибатида юз берган.

‼️Ҳурматли ҳайдовчилар, огоҳ бўлинг, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Сизни уйда оилангиз кутаётганини, фарзандларингиз келажаги учун керак эканингизни унутманг.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Майда ишларнинг уддасидан чиқа олмайдиган киши улкан муваффақиятга эришолмайди. Тинимсиз меҳнат билан барча тўсиқлар енгиб ўтилади.

✍️ Михаил Ломоносов

〰️〰️〰️〰️
Бугун биринчи рус табиатшунос олими, рус адабий тилининг асосчиси, шоир, рассом, тарихчи Михаил Ломоносов (1711-1765) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
#Буюклар_ҳақида_сўз

🔥 ШАРОФ РАШИДОВНИНГ АКАДЕМИК ҚУДАСИ ИБРОҲИМ МЎМИНОВ ФОЖЕАСИ

🚫 Иброҳим Мўминов шу даражада совет ҳукуматининг қаҳрига учрагандики, ҳатто, қудаси ва дўсти, ўша пайтдаги Республика раҳбари Шароф Рашидов ҳам уни Марказ ғазабидан сақлаб қола олмади. Кейин нима бўлди?

Шароф Рашидов ўз қудасидан юз ўгирдими?

Деҳқон боласи қандай қилиб даҳо даражасига кўтарилди? Ҳамма гап шароитдами?

Нега айнан у ўқиш учун Самарқандга юборилди: таниш-билишчилик ёки тиниб-тинчимаслик?

"Амир Темур", "мустақил Ўзбекистон" ва "Иброҳим Мўминов" — уч тушунчани нима боғлаб туради?

📌
Ушбу саволларга қуйидаги мақолада жавоб олишингиз мумкин:

🔰 КИРИЛЛ ЁЗУВИДА ЎҚИШ

🔰 LOTIN YOZUVIDA O'QISH

Yoshlar kundaligi
​​#халқаро_муносабатлар

⭕️ ИҲТ ТОШКЕНТ САММИТИ: истиқболдаги режа ва вазифалар қандай бўлади?

📍 Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 16-саммити бошланди.

👉 Унда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда.

Ташкилотнинг қисқача тарихи

📑 ИҲТга 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳронда жойлашган. Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан бошлаб ташкилот аъзоси. Бугунги кунда ташкилотга 10 та давлат аъзо.

📍 Тошкент саммитидан кутилаётган натижалар

📊 8-9 ноябрь кунлари пойтахтимиз мезбонлик қиладиган 16-саммитда ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Yoshlar kundaligi
#биласизми?

ҲОКИМЛАР ҲАҚИДА ФАКТЛАР

Каналимизда туман ва шаҳар ҳокимлари ўртасида сўровнома ўтказилмоқда. Шу муносабат билан ҳокимлар, уларнинг ваколатлари ҳақида жиндек сўз юритишни лозим топдик.

Ҳокимларнинг энг асосий 3 вазифаси

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қарорлар, Президент фармони ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, чора-тадбирлар ва режалар ишлаб чиқади;

Таълим, бюджет, молия, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, табиатни муҳофаза қилиш, йўл хўжалиги, алоқа ва шу каби бир қатор соҳаларда ўз ваколатига берилган масалаларни ҳал этади;

Аҳоли мурожаатлари билан ишлайди, бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

  Ҳокимлар раҳбарлик қиладиган энг муҳим 7 комиссия ва кенгаш

Сектор раҳбари;
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши раиси
Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси;
Болалар масалалари бўйича комиссия раиси;
Наркотик моддаларни назорат қилиш комиссияси раиси;
Туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссия раиси;
Туман ҳудудида барқарорликни таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш ишларини мувофиқлаштирувчи доимий комиссия раиси.

Ҳокимлар қанча маош олади?

Расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, ҳудуд раҳбарлари 10-12 млн. сўм атрофида маош олишади.

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокими томонидан уларга қўшимча рағбатлар берилиши мумкин.

Yoshlar kundaligi
#Луқма

Эшаквой, марказдаги адлия бўлими олдида нима қилаётувдинг? 😂

Yoshlar kundaligi
Сўровнома

Тошкент вилоятида киберспорт мусобақаларини ўтказишга қандай  қарайсиз?
Anonymous Poll
54%
Яхши бўларди
32%
Керак эмас
15%
Билмадим
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қизиқарли_130_сония

Ютуб: дунё нималарни кўрмоқда


🛍Бугунги кунгача ютубда энг кўп кўришлар сони 13 миллиардга етди. Қизиқ, бу қайси видео экан-а? 130 сония вақтингизни ажратиб, шу тўғрисидаги маълумотга эга бўлинг.

🌐Буни қарангки, аншлаг "прасмотр" лар кучли бешлигига 3 та хориж мультфильми ҳам кирмоқда. Миллий мультфильмларимиз билан боғлиқ вазият эса ҳар галгидек ғоятда ачинарли...

Тирикмисиз, ўзбек мультипликациасидагилар?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маънавият_марафони

Диққат, эълон!

📣 Забардаст Тошкент вилояти аҳолиси ва шижоатли ёшларини "Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!” ғояси асосида ўтказиладиган "Маънавият марафони"га таклиф этамиз.

📌 Марафон 10 ноябрь куни Нурафшон шаҳрида старт олиб, вилоятнинг 22 туман-шаҳрида давом этади ва кечга бориб барча иштирокчилар Чирчиқ шаҳри "Кимёгарлар саройи"да ўтказиладиган катта гала концертда жам бўлади.

🔥Барчангизни "Маънавият марафони"да фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM