#фотолаҳза
Бугун Тошкент вилояти ҳокимлигида 2023 йилнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган спортчилар ва уларнинг мураббийлари тақдирланди.
Фото: Нозим Исмоилов.
Yoshlar kundaligi

#бизга_ёзадилар
«АРГОС»НИНГ ДАСТИДАН ДОД!»
Ассалому алайкум. Мен Аргус тизими деймизми ёки ундаги ишловчи ходимлардан деймизми хуллас шикоят фикр колдирмокчиман.
1. Аргус вакансиялари оркали буш лавозимларга электрон ариза топширсам сизнинг маьлумотингиз йуклиги сабабли деб 8 тадан ошик аризам отказ булди. Профилимдаги маьлумотим тугрисидаги каторни олий малумотли деб тулдира олмаяпман. Аслида олий маьлумотли 10 йиллик иш стажига эга мутахассисман.
2.У маьлумотни тугрилаш ва тулдириш узимга боглик деб харакат килиб курдим ухшамаяпти. Ёрдам олай деб сайтда курсатилган аргус Тошкент вилояти булимига +998 70-762-58-71 телефон киляпман кутаришмаяпти. Хатто Марказий аппаратга хам телефон килдим кутаришмайди. +998 71-239-34-76. Кутаришмас экан нега сайтга богланиш учун шу ракамларни колдиришган хайронман.
3. Хокимият тизимида мурожаатлар билан ишлаб 10 йиллик тажрибага эга булсам хам сизнинг етарли иш стажингиз мавжуд эмаслиги сабабли деб отказ келади. Изохга койил. Ирригация булимида мурожаатлар билан ишлаш бош мутахассиси лавозимига хужжат топшириш учун яна канча йиллик тажриба керак бунгахам хайронман.
4. Яна бир лавозимга рахбарлик лавозимларида етарли ишламагансиз деб отказ килишибди. 1- тоифали мутахассис булиб ишлаганман тугри. Энди рахбарликка хужжат топшириб кутарилмокчи булсам бу мумкун эмасми шунда. Хамма рахбарлик лавозимларига шунака тартибдаги отказ келаверса оддий ходим качон рахбар булиб кутарилади. Качондир аргусда кутарилишимизни таминлаб берадиган таниш билищ топганимиздами?!!!
Ахир рахбарлик лавозимларида хам оддий мутахассисларни ишлашга хакки борми?!!! Хеч булмаса тест топширишга хакки борми???
Бу канака тизим булди???
Акрамова.
(Мурожаат таҳрирсиз берилди)
P.S. Ҳурматсиз АРГОС, нега ёшларни хафа қилаяпсан? Ҳамма ёқни вакантга кўмиб ташладингку, номард!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов
Бугун "Ёшлар кундалиги"нинг умидли ва келажаги ёрқин ёшларидан бири Бахтиёр Қурбоновнинг таваллуд куни.
Бахтиёрни кўпчилик танийди, ўзини танимаганлар ҳеч бўлмаса овозини танийди. У ўзи айтгандек - юлдуз😉 (Юлдузлик касалига чалинмаса бўлгани😁)
Бахтиёр Қурбонов изланувчан йигит, шу жумладан, журналистика университети талабаси ҳам. У ҳали катта йўл бошида. "Ёшлар кундалиги" жамоаси сизни яхши кўради, ўқиш ва ишларингизда омад доим ёр бўлсин, Бахтиёр! Туғилган кун муборак бўлсин!

ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
‼️ Йил якуни бўйича Тошкент вилоятидаги энг фаол ОТМ раҳбарлари ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди.
🔰 Соат 18:00 даги натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган номзодлар қуйидагилар:
Соҳиб Исломов – 6 049 та овоз;
Ғофуржон Муҳаммедов – 4 901 та овоз;
Алишер Самадов – 752 та овоз.
🎁 Эслатиб ўтамиз, сўровномалар ғолиблари йил якунида тақдирланади.
Сўровномаларимиз эса давом этади.

#Диққат_сўровнома
ЁШЛАР МУАММОСИГА ЭНГ КЎП ЭЪТИБОР ҚАРАТАЁТГАН ҲОКИМГА ОВОЗ БЕРИНГ!
⚠️Ёшлар масаласи бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ёшларнинг муаммоларига ечим топиш, қўллаб-қувватлашда эса ҳудуд раҳбарларининг ўрни ва имконияти катта.
✔️ Юқоридаги суратда сизга таниш чеҳралар - вилоятимизнинг 22 та туман-шаҳарлари ҳокимлари ўрин олган. Тўғри, уларнинг айримлари тайинланганига ҳали йил бўлгани йўқ, аммо масъуллар ўтган давр ичида ўз ҳудудидаги ёшлар билан танишишга етарлича вақт топа олди, деб ҳисоблаймиз.
✊ Сизнингча, Тошкент вилояти туман ва шаҳарларидаги қайси ҳоким ёшлар муаммосига кўпроқ эътибор қаратмоқда? Энг муносиб номзодга овоз беринг.
⏰Сўровнома 9 ноябрь куни соат 17:00 гача давом этади.
✅ Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси.
🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.
ОВОЗ БЕРИШ УЧУН

#Туйғу
Ўтиб кетар йиллар, давру давронлар,
Ўтиб кетар ёшлик, келиб замонлар.
Шул ёшлик чоғларин эслаган онлар,
Бир йигит бор эди денг умрини берган,
Бир йигит бор эди денг кўнглини берган...
✍ Қўшиқдан.
🖼 Образда: Дониёр Акбаров, Зилола Ҳакимжонова
Yoshlar kundaligi
Ўтиб кетар йиллар, давру давронлар,
Ўтиб кетар ёшлик, келиб замонлар.
Шул ёшлик чоғларин эслаган онлар,
Бир йигит бор эди денг умрини берган,
Бир йигит бор эди денг кўнглини берган...
✍ Қўшиқдан.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
ЎҚУВЧИНИ ЖАЗОЛАШНИНГ ДУНЁ ТАЖРИБАСИ. БИЗНИКИ ҲОЛВА ЭКАН
➖🇺🇸 АҚШ
Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.
➖🇯🇵 Япония
Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.
➖🇩🇪 Германия
Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.
➖🇰🇷 Жанубий Корея
Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.
➖🇬🇧 Буюк Британия
Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.
➖🇫🇷 Франция
Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади.
✍ Анора Абдурашидова тайёрлади.

#Афиша #Махсус_кўрсатув
⭕️ Премьера: Янгиланаётган Оҳангарон тумани
✔️"Ёшлар кундалиги" "ЯНГИЛАНАЁТГАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ" туркумидаги чиқишларини давом эттиради. Бугун соат 11:30 да "Нурафшон" телеканали орқали Оҳангарон туманининг янгиланаётган қиёфасини томоша қилинг.

Ўзбекистонда сиртқи таълим шакли масофавийга ўтказилади. Ҳозирча қачонлиги номаълум
‼️"Фақат бунинг учун техник жиҳатдан тайёр бўлиш керак. Интернет яхши бўлиши керак. Айнан қачон масофавийга ўтилишини жараён ҳал қилади. Балки 3 йил, балки 5 йилдан кейин тўла сиртқи таълимдан воз кечармиз", дейди у.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихи
ОҚҚЎРҒОН ТУМАНИ: 5 ҚИШЛОҚ, 5 ТАРИХ
Оққўрғон тумани 1935 йили 28 июлда ташкил қилинган.
Туман шимолдан ва шимоли ғарбдан Қуйи Чирчиқ тумани, ғарб ва жануби ғарбдан Сирдарё вилояти, шимоли шарқдан Ўрта Чирчиқ тумани, жанубдан ва жануби шарқдан Бўка тумани, шарқдан Пискент тумани билан чегарадош.
Бугун Оққўрғоннинг 5 қишлоғи ҳақида ҳикоя қиламиз.

Дугоналар, омонмисиз, бормисиз,
Жам бўлишиб, очилиб, гулзормисиз?
✍ Шеър: Шароф Рашидов
🖼 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.
Yoshlar kundaligi
Дугоналар, омонмисиз, бормисиз,
Жам бўлишиб, очилиб, гулзормисиз?
✍ Шеър: Шароф Рашидов
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
➖🇺🇿 Ўзбекистонда зилзила қайд этилди: Бухоро вилоятининг Пешку туманида 4,7 магнитудали зилзила содир бўлди — Ўзгидромет.
➖🇪🇸Испанияда ўрмон ёнғинлари: Кучли шамол сабаб ўрмон ёнғинлари кучайди ва мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди — The Guardian.
➖🇷🇺Пул ўтказмалари учун комиссия: Россияда мигрантларнинг пул ўтказмалари учун 30 фоизлик комиссия ундириш таклиф қилинди — Риа Новости.
➖🇸🇩"Бозор эмас, мозор": Судан пойтахти Хартумда жойлашган бозорга снаряд тушиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди — Sudan Tribune.
➖🇯🇵Японияда янги орол: Японияда сув ости вулқонининг отилиши туфайли янги орол пайдо бўлди—The Japan Times.

#Таҳлил
🤝 ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ: ҚАЧОН? ҚАЕРДА? НИМА УЧУН?
📌 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.
➖ Ташкилот тарихи
📜 Ташкилот 1964 йилда Эрон, Покистон ва Туркия томонидан "Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш" номи билан тузилган. 70-йилларда ички минтақавий савдо сусайиб кетиши оқибатида ўз фаолиятини тўхтатган. 1985 йилда Теҳрон шаҳрида "Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти" номи билан қайтадан ўз фаолиятини бошлади.
1992 йил 28 ноябрда Исломобод шаҳрида аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг фавқулодда йиғилишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Афғонистон ИҲТга аъзо бўлди.
➖ Асосий мақсади
🔰 Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар ўртасида иқтисодий алоқаларни, шу жумладан, савдо-сотиқни кенгайтириш, ҳар бир аъзо давлатда иқтисодий ўсиш ва аҳолининг турмуш даражасини кўтариш учун шарт-шароитлар яратиш, аъзо давлатларнинг маънавий ва маданий алоқаларини кучайтиришдир.
➖ИҲТ ва Ўзбекистон
🇺🇿 1992 йилдан буён Ўзбекистон ташкилот аъзоси. Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг 2021 йил 28 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган 15-саммитида нутқ сўзлади. 2022 йилда Ўзбекистон илк бор мазкур халқаро тузилмага раислик қилди.
➖ Тошкентдаги саммитга кимлар келмоқда?
🇦🇿 Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
🇮🇷 Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;
🇵🇰 Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул-Ҳақ Какар;
🇰🇿 Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
🇰🇬 Қирғизистон Президенти Садир Жапаров;
🇹🇯 Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
🇹🇷 Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
🇹🇲 Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердимуҳамедов.
📍Cаммитнинг барча тадбирлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

#танқид
Янгийўл шаҳрининг қоқ маркази - бозорнинг тўғрисидаги йўл бўйи экан.
Ана ободлигу мана ободлик. Экология, Тоза ҳудуд деган ташкилотлар тирикми? Билмадик, билолмадик...

Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#танқид Янгийўл шаҳрининг қоқ маркази - бозорнинг тўғрисидаги йўл бўйи экан. Ана ободлигу мана ободлик. Экология, Тоза ҳудуд деган ташкилотлар тирикми? Билмадик, билолмадик... Yoshlar kundaligi
ТАНҚИДДАН СЎНГ
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Янгийўл шаҳри марказидаги чиқинди уюми махсус техникалар ва ишчи-ходимлари жалб этилган ҳолда бартараф этилди.
Yoshlar kundaligi
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Янгийўл шаҳри марказидаги чиқинди уюми махсус техникалар ва ишчи-ходимлари жалб этилган ҳолда бартараф этилди.
Yoshlar kundaligi
#Туйғу
Қанча нафис эди унинг нигоҳи,
Сузилиб боққанда у гоҳи-гоҳи –
Ўйлардим гўзаллик билан кўзларнинг
Азалдан ўқилган мангу никоҳи...
✍ Шеър: Мақсуд Шайхзода
🖼 Образда: Моҳларойим Қурбонова
P.S: Бугун машҳур шоир, забардаст драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзода таваллудига 115 йил тўлди.