Yoshlar kundaligi | Rasmiy
96.5K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#тезкор

🏆ЕТАКЧИ ЖАҲОН КУБОГИ СОҲИБИ БЎЛДИ

Қозоғистон Республикасида спортнинг ММА туридан ўтказилган жаҳон кубоги мусобақасида Бекобод тумани "Пахтакор" МФЙ ёшлар етакчиси Исмоил Бобоев 89 кг вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритиб, чемпион бўлди.

Чемпион ҳар жойда бор, етакчи чемпион қайда бор? Баракалла, Исмоил! 😊👏

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Сендадир кўзларим, сендадир кўнгил,
Узоқларга ҳасрат билан боқамен.

Қўшиқдан

📷 Фото:
Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова, Бахтиёр Қурбонов.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

🤔 НОЯБРДА ҚАНДАЙ САНАЛАР НИШОНЛАНАДИ?

🗓 БАЙРАМЛАР:

🏢 4 ноябрь — Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил топган кун

Жорий йилда 1943 йилдан буён фаолият юритаётган Академиянинг 80 йиллиги кенг нишонланади.

🛜 8 ноябрь — Бутунжаҳон Wi-Fiсиз кун

Асосий мақсад симсиз технологиялар билан боғлиқ турли хавфларга жамоатчилик эътиборини қаратишдир.

🇺🇿 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни.

🏥 12 ноябрь — Ўзбекистон тиббиёт ходимлари куни

Ушбу байрам 2006 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида анъанавий тарзда нишонланади.

🇺🇳 16 ноябрь — ЮНЕСКО ташкил топган кун

БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, 1945 йил 16 ноябрда тузилган. 1946 йил 4 ноябрдан ташкилот Низоми кучга кирган.

🇺🇿 18 ноябрь — Давлат байроғи куни

1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун қабул қилинган.

🇺🇳 25 ноябрь — Бутунжаҳон аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш куни

Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилдаги резолюцияси билан белгиланган.

🌐 30 ноябрь — Халқаро ахборотни ҳимоя қилиш куни

1988 йилдан буён нишонланадиган сананинг мақсади фойдаланувчиларга ўз қурилмаларини зарарли ахборотлардан ҳимоя қилишни эслатиб қўйишдир.

🔰 ТАВАЛЛУДЛАР:

2 ноябрь — Шохруҳ Хон. Мегаюлдуз ҳисобланган ҳинд актёри 1965 йилда Нью-Деҳли шаҳрида туғилган.

4 ноябрь — Рашод Нури Гунтекин. Турк ёзувчисининг "Чолиқуши", "Хиноли қор", "Оқшом қуёши", "Муҳаббат симфонияси", "Оташ кечаси", "Яшил кеча", "Қон даъвоси" каби асарлари ўзбек тилига ўгирилган.

6 ноябрь — Шароф Рашидов. Давлат ва жамоат арбоби, атоқли ёзувчи ва шоир. Ўзбекистоннинг 1959-1983 йиллардаги раҳбари.

8 ноябрь — Михаил Ломоносов. Рус табиатшунос олими, рус адабий тилининг асосчиси, шоир, рассом ва тарихчи.

9 ноябрь — Иван Тургенев. Ўзбек китобхонлари орасида "Оталар ва болалар", "Овчининг мактублари", "Муму" каби асарлари машҳур.

11 ноябрь — Фёдор Достоевский. "Жиноят ва жазо", "Телба", "Ака-ука Карамазовлар", "Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар", "Ўлик уйдан мактублар" сингари 20 га яқин асарлари таржима қилинган.

13 ноябрь — Усмон Носир. ХХ аср 30-йилларининг бошида ўзбек шеъриятига янги оқим олиб кирган. Шоир, таржимон ва драматург сифатида шуҳрат қозонган.

15 ноябрь — Насиба Абдуллаева. 62 ёшни қарши олаётган санъаткор Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти унвонлари соҳибаси.

28 ноябрь — Стефан Цвейг. Австриялик ёзувчининг "Номаълум аёл мактуби" новелласи шуҳрат қозонган.

30 ноябрь — Жонатан Свифт. 1667 йилда туғилган ирландиялик ёзувчи ва жамоат арбоби "Гулливернинг саёҳатлари" романи орқали бутун дунёга машҳур бўлган.

30 ноябрь — Уинстон Черчилль. 9 йил давомида Буюк Британия бош вазири бўлган. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёмғир_вальси #Нурафшон

🍁 КУЗ СИМФОНИЯСИ

☔️ Ёмғир вальсига ҳамоҳанг нафас олаётган Нурафшон шаҳри, ёмғирпўш остидаги йўловчилар сизга кузнинг романтик кайфиятини бахш этади.

🌧 Сиз томонда ёмғир қандай ўтди?

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

ҲАР КУЗДА ШУ БЎЛАР ТАКРОР...

⁉️Бугун октябрь ойининг охирги куни. Ҳали қор тушмади, ҳарорат сезиларли даражада пасаймади. Шунга қарамай, коммунал соҳа бўйича камчиликлар бўй кўрсата бошлади. Жорий йилда ушбу тизим қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрди? Ҳар йилги муаммолар такрорланмайдими?

ГАЗ БЎЛСА СУВ ЙЎҚ, СУВ БЎЛСА ЭЛЕКТР ЙЎҚ

🔍Коммунал соҳа бўйича 29-30 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг 1055-коммунал телеграмм гуруҳига фуқаролар йўллаган мурожаатлар билан танишдик.

🔰Қибрай тумани – 29 октябрда келган мурожаатга кўра "Обод" маҳалласида 3 кундан бери чироқ йўқлиги ёзилган. "Аҳиллик", "Ўнқўрғон", "Обод", "Янги Ўнқўрғон", "Маданият", "Меҳнат", "Ёнариқ" МФЙда эса 30 октябрь соат 7:00 дан 19:00 гача ҳаво линиясида реконструкция ва модернизация ишлари олиб борилаётгани сабабли электр энергиясидан узилган.

🔰Олмалиқ шаҳри – 3 кундан буён 5/2 кичик туманидаги кўп қаватли уйда иссиқ сувнинг босими жуда паст. "Улуғбек" кўчасида тез-тез, "Чамбил" МФЙ "Саноатчилар" кўчасида эса 2 кундан бери огоҳлантиришсиз чироқ ўчмоқда.

🔰Тошкент тумани – 30 октябрда "Юқори Ҳасанбой" кўчасида огоҳлантиришсиз газ ўчирилган. "Чоштепа" МФЙ "Тутзор" маҳалласида эса 29 октябрь куни огоҳлантиришсиз чироқ ўчган.

🔰Янгийўл шаҳри – "Наврўз" маҳалласи 4-кўп қаватли уйда ҳар куни "свет" ўчаётгани таъкидланган.

🔰Янгийўл тумани – "Мевазор" маҳалласидаги электр узилишлари сони ортиб бормоқда. 30 октябрда "Қоратепа" МФЙ ҳудудидаги газ қувури таъмирланиши муносабати билан жами 1407 та аҳоли ва 25 та улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. 29 октябрь "Мевазор" кўчасида бир йўла сувни ҳам, чироқни ҳам ўчириб қўйишган.

🔰Нурафшон шаҳри – 30 октябрь куни "Дегантепа" МФЙ ҳудудидаги газ қувурига ўрнатилган ЭГХУни ДҚКга ечилиши муносабати билан жами 240 та аҳоли ва 4 та улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти соат 12:00 дан 17:00га қадар вақтинча тўхтатилди.

🔰Чирчиқ шаҳри – Х.Маҳсудов номли маҳалла 30 октябрда электр энергиясисиз қолган.

🔰Зангиота тумани – "Тўқимачи" маҳалласида эса электр қуввати жуда паст.

‼️Шунга ўхшаш мурожаатлар жуда кўп. Тўғри, масъул ходимлар мурожаатчиларга муаммолар сабабини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо нима учун шунча вақт бўла туриб таъмирлаш ишлари ҳозир, айни мавсум бошланганида қилиняпти? Газ қувурлари алмаштирилмоқда, трансформаторлар таъмирланмоқда ва ҳоказо.

"ЎЗБЕККЎМИР"ДА БУ ЙИЛГИ ВАЗИЯТ

🔥"Ўзбеккўмир" АЖ юртимиздаги кўмир қазиб олиш ва етказиб бериш бўйича энг йирик ва етакчи корхона ҳисобланади.
Президент қарори билан жорий йилдан ижтимоий соҳа объектлари қишки мавсумда кўмир билан иситиш тизимига ўтишни режалаштирган. Айни пайтда ҳар йилгига нисбатан "Ўзбеккўмир" АЖда кўмир қазиб олиш ва давлатга етказиб бериш ҳажми ортган.

🔰2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун ижтимоий соҳа ташкилотларига 518 минг тонна, аҳоли эҳтиёжлари учун 882 минг тонна кўмир етказилган.

🔰2023/2024 йиллар учун ижтимоий соҳа ташкилотларига 569,3 минг тонна, аҳолига 1 млн 190,7 минг тонна кўмир етказиб бериш жараёни давом этмоқда.

КОММУНАЛДАГИ ЎМАРИШЛАР

Ушбу соҳа ҳам қонунбузарлардан ҳоли эмас. Айрим кўзи оч мансабдорлар билан келишиб ёки ўзбошимчалик билан иссиқхонада, оҳак ва ғишт ишлаб чиқариш цехларида, метан шохобчаларида газдан ноқонуний фойдаланади. Натижада, ҳисоблагичдан ўтмаган газ камомадга қараб кетади.

Электр таъминоти корхоналарида ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар учрайди. Қарабсизки, қанчадан-қанча табиий бойликларимиз кимнингдир жиғилдонида ҳазм бўлиб кетади.

💰Мисол учун, 2022 йилда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича 433 та жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятлар оқибатида давлатга 368,1 млрд сўм миқдорда моддий зарар етказилган. Шунингдек, сув таъминоти тармоқларига 1624 та ноқонуний уланишлар аниқланиб, қоидабузарликка йўл қўйган шахслардан 7 млрд 144 млн сўмлик қўшимча тўловлар ундирилган.

📌Хулоса. Агар сиз ҳам коммунал соҳа бўйича муаммога дуч келсангиз Тошкент вилояти Куз-қиш штабининг 24/7 ишлайдиган уяли алоқа қисқа рақами 1055 ҳамда (95) 199-12-20 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Yoshlar kundaligi
Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз.

Маълумки, биз яшаётган Марказий Осиё минтақаси турли миллат ва конфессиялар вакилларининг ўзаро тинч-тотув ҳаёт кечириши бўйича ноёб тажрибага эга. Бу заминда асрлар давомида мусулмон, христиан ва яҳудийлар дўстлик ва ҳамжиҳатликда ёнма-ён яшаб келяптилар.

Мен бугунги фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизга, аввало, ёшларимизга мурожаат қилиб, уларни турли ёлғон ташвиқотларга берилмасликка, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмасликка чақираман.

Бизнинг энг катта кучимиз, бебаҳо бойлигимиз бўлган тинч ва осойишта ҳаётимизни, ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатлигимизни барчамиз биргаликда асрашимиз зарур, — дея таъкидлади Президентимиз ўз сўзида.

Yoshlar kundaligi
​​​​#Мулоҳаза

ЎҚИТУВЧИНИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГЛАР

😡 Иккита ё учта болангизни туртмаганмисиз, уришмаганмисиз? Осонми ўттиз болани уддалаш?


‼️ Умуман, ўқитувчига жазо ё мукофот берадиган ўз раҳбарияти, вазирлиги бор. Четда туриб гапириш жуда осон. Болани эркалатиб бошга чиқариб берасизлар. Кейин у ўзини кўрсатади. Ўқитувчининг бошида билган ўйинини ўйнайди.

📌 Ўқитувчи дарс берсинми, ҳар дақиқада болангизнинг ўқувчилигини ёдига солиб, дарсни бузиб гапирмай, қилиқ қилмай, бошқа болаларни масхара қилмай, бошқа болаларни камситмай, уришмай, туртмай ўтиришига қоровуллик қилсинми? Яна ёзиб олиб шантаж қилгани — уларнинг қаҳрамонлиги бўлса.

🤔 Кимларни тарбиялаб оляпмиз ўзи? Эртага нима бўлади? Ким бўлади булар?

Маъмура Зоҳидова

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Соғинган одамнинг кўнглида доғи,
Соғинтирганга ҳам осон эмасдир.


Шеър: Абдулла Орипов

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова.

〰️〰️〰️〰️

Сиз соғинган, сизни соғинаётган одамларга юбориб қўйинг. Тонгни олисдаги яқинларни йўқлашдан бошланг.

Yoshlar kundaligi
#эътироф

🏆 Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиёда тенгсиз

⚽️ Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг "AFC Annual Awards" йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

🏅
Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси "Йилнинг энг яхши футбол федерацияси" номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Совринни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов қабул қилиб олди.

🔰 Ушбу номинацияга Эрон ва Япония ҳам даъвогар эди.

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза

🎃 ХЭЛЛОУИН ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ БУ АСЛИДА ҚАНДАЙ БАЙРАМ?

🤔 Янги асрда “оммавий маданият” таъсирига учраган Хэллоуин моҳияти ва ўтказиш тартибларида туб бурилиш ясалди. Энди Хэллоуин карнавалларида ўликлар, қонхўрлар ёки қароқчилар образи урфдан қола бошлади. Уларнинг ўрнини машҳур шахсларнинг ниқоблари, одамларнинг эркин тасаввурида туғилган ваҳший махлуқлар, ҳатто жинсий ҳаёт манзаралари тасвири эгаллади.

‼️ Аслида эса бу байрам тарихи қуйидагича👇

📌 БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Yoshlar kundaligi
​​#Қарористон

😱 ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИ: 31 КУНДА 68 ТА ХУФИЁНА ҚАРОР ЯШИРИН "АМР"ЛАР ОРТИДА ҚАНДАЙ СИРЛАР БОР?

‼️ "E-qaror" электрон тизими давлат идоралари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилаётган қарор ва фармойишлар юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган. Бироқ, мазкур тизимда шахсга доир баъзи маълумотлар ва тегишли ахборотлар ёпиқ тарзда жойлаштирилади. Мана шу истисно ҳолат кимларгадир қўл келаётганга ўхшайди.

⁉️ Энг қизиқ жойи ҳам шунда. Ҳокимлик ўзи истаган қарорни ёпиқ тарзда жойлаштираверадими? Қачонгача? Юқорида турувчи ташкилотлар бу ҳолатни назорат қиладими? Йўқса, нима сабабдан Янгийўл шаҳри ҳокимлиги биргина октябрь ойининг ўзида 68 та қарорни жамоатчиликдан  беркитишга уринди. Наҳотки, уларнинг барчасида шахсга доир маълумотлар ёки давлат сири баён қилинган бўлса?

📌 Эътиборлиси шундаки, Пискент тумани ой давомида 2 та қарорни ёпиқ тарзда жойлаётган бир вақтда Янгийўл шаҳри 68 та қарор мазмунини кўрсатгиси йўқ. Беркитиш бўйича кейинги ўринларни Ангрен, Нурафшон шаҳарлари ва Ўрта Чирчиқ тумани банд этган.

🔰Яхши гумондамизки, мазкур қарорларда ҳақиқатдан беркитишга арзигулик сирлар бор бўлсин. Туман-шаҳар ҳокимликлари бу масалага ойдинлик киритади деган умиддамиз.

📈Қуйида октябрь ойида ёпиқ тарзда жойлаштирилган қарорлар сони билан танишинг:

Янгийўл шаҳри — 68 та;
Ангрен шаҳри — 22 та;
Ўрта Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳри — 21 та
;
Бўстонлиқ тумани — 19 та;
Чирчиқ шаҳри — 17 та;
Бекобод шаҳри — 13 та;
Қуйи Чирчиқ, Тошкент тумани — 10 та;
Бўка,Қибрай тумани — 9 та;
Олмалиқ шаҳри — 8 та;
Чиноз, Оҳангарон, Паркент, Оққўрғон тумани — 6 та;
Янгийўл, Юқори Чирчиқ, Бекобод тумани ва Оҳангарон шаҳри — 5 та;
Зангиота ва Пискент тумани — 2 та.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳволимиз

🫣 КИНО МАНА БУ ЕРДА БЎЛАЯПТИ, КАМПИР!

📽 Авваллари ёшларнинг кино ва театрга тушиши ҳам романтиканинг бир қисми бўлган. Қишлоққа келадиган кўчма кинотеатрнинг миш-миши эса бир ой олдин тарқалган. "Индийский қўйишаркан" деса, ҳамма ўша ерга югурган.

🎞 Бир пайтлар "Тоҳир ва Зуҳра" спектакли қўйилганда одамлар "Муқимий"дан чиқиб то уйига етгунча "Отмагай тонг..."ни хиргойи қилиб кетганини ёши катталардан сўраб олишингиз мумкин.

🤦‍♂️ Ҳозир эса вазият бошқача. Видеода айтилганидай, агар ундан баттар бўлмаса. Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайди киши.

⁉️ Сабаб нима? Фақат томошабин айбдорми? Аввал кулиб олинг, кейин изоҳларда фикрингизни қолдиринг👇

Yoshlar kundaligi
#Таҳлил

НОЗИКТАЪБ ФРАНЦУЗНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТУРНЕСИ

🇫🇷🇺🇿 Франция Президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан 1 ноябрь куни Қозоғистонда, 1-2 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. Шу муносабат билан икки давлат алоқалари тарихига назар солдик.

Амир Темур ва французлар

Географик жойлашувга кўра бир-биридан узоқ бўлишига қарамай, Марказий Осиё ва Франция ўртасида Буюк Ипак йўли орқали кўп асрлар давомида моддий ва маънавий қадриятлар алмашинуви мавжуд бўлган. Асосий дипломатик алоқалар эса XIV аср охири ва XV аср аввалида йўлга қўйилган. Бунда Амир Темурнинг ўрни беқиёсдир. Париж Миллий кутубхонасида сақланаётган ҳужжатлар Амир Темур ва Франция қироли Карл VI Валуа ўртасида бўлиб ўтган қизғин ёзишмалардан далолат беради. Бу асосан дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаш ва тижоратни ривожлантириш ҳақида эди.

Мустақил Ўзбекистон ва Франция

1992 йилда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, 1995 йилда эса Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Биринчи қадам қўйилгач ўзаро алоқалар, делегацияларнинг ташрифи йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов биринчи марта 1993 йил октябрда Францияга давлат ташрифи билан борди. Иккинчи ташриф эса 1996 йилда ЮНEСКОдаги Ўзбекистон ҳафталиги доирасида амалга оширилди. Ўз навбатида Франция Президенти Француа Миттеран ҳам 1994 йилнинг апрелида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Францияда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илк бор 2018 йил 8-9 октябрь кунлари Францияга ташриф буюрди. Ташриф якунлари бўйича 11 та ҳужжат, шунингдек, умумий қиймати 3,4 миллиард евродан ортиқ бўлган битим ва шартномалар имзоланган. Тошкент вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган “Белдерсой – Чимён – Нанай” халқаро курортини барпо этиш лойиҳаси шулар жумласидан.

Шавкат Мирзиёев 2022 йил 21 ноябрь куни расмий ташриф билан иккинчи марта ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилди. 29-30 ноябрда эса Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам Парижга ташрифл буюрган.

Макроннинг ташрифи хориж матбуоти нигоҳида

Ғарб матбуоти узоқ йиллар Россия қизиқиши доирасида бўлган минтақага Хитой, Туркия, Европа Иттифоқининг ҳам қизиқиши ортиб бораётганини эътироф этади. Мана шундай қуюқ геосиёсий фонда Макроннинг ташрифи Франция номидан икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш йўлидаги стратегик ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.

Турне ўзи нима?

Бу сўз французчадан саёҳат деб таржима қилинса ҳам икки хил маънони англатади. Биринчиси, бир манзилга айланма йўллар орқали бориш. Иккинчиси, санъаткорлар ва таниқли шахсларнинг шаҳарлар аро гастроли.

✍️ Тўхтамурод Асқаров

Yoshlar kundaligi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️ Йил якуни бўйича Тошкент вилоятидаги энг фаол касб-ҳунар мактаби директорлари ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди.

🔰 Соат 18:00 даги натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган номзодлар қуйидагилар:

Фарҳод Мўминов – 1 338 та овоз;
Дилрабо Холматова – 822 та овоз;
Улуғой Худойназарова – 642 та овоз.

⚡️ Энг кам овоз тўплаган учлик эса Низомиддин Худойбердиев, Исмоил Раҳимов ва Умарали Мирзакалоновлардир.

🎁 Эслатиб ўтамиз, сўровномалар ғолиблари йил якунида тақдирланади.

Сўровномаларимиз эса давом этади.

Yoshlar kundaligi
Диққат, сўровнома!

ЭНГ ФАОЛ ОТМ РАҲБАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!


🔘 "Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Юқоридаги суратда вилоятимизда жойлашган олий таълим муассасаларида жонкуярлик билан раҳбарлик қилаётганлар ўрин олган.

⚡️ Сизнингча, қайси ОТМ раҳбари йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватланг.

Сўровнома 4 ноябрь куни соат 17:00 га қадар давом этади.

Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси.

🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.

ОВОЗ БЕРИШ УЧУН
#Туйғу

Куз ёйса ҳам йўлларга хазон,
Қор кўмса ҳам борлиқни бутун,
Кўклам келиб, урса ҳам хандон,
Эшигингдан ўтарман бир кун.


Шеър: Омон Матжон

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

🔰 "БАХТ НИМА?" деб сўрашди Юрий Никулиндан. У шоир ва ёзувчи Нозим Ҳикматнинг видеодаги сўзлари билан жавоб берди. Бизнингча улар ҳақ.

🤔 Сизнингча, бахт ўзи нима?

Yoshlar kundaligi
#таълим

⭕️ Айрим таълим муассасалари ихтисослаштирилган мактабларга мослаштирилади

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши чиқарилди. Хусусан:

👉 Ангрен шаҳридаги ДИМИни Президент таълим муассасалари тизимидаги ихтисослаштирилган мактабга мослаштириб реконструкцияси учун 878 миллион сўм;

👉 Ўрта Чирчиқ туманидаги 20-сонли мактабни ихтисослаштирилган мактабга мослаштириб реконструкцияси учун 1 миллиард 200 миллион сўм;

👉 Паркент туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабини ихтисослаштирилган мактабга мослаштириб реконструкцияси учун 1 миллиард 298 миллион сўм;

👉 Бўстонлиқ туманидаги умумтаълим мактабини ихтисослаштирилган мактабга мослаштириб реконструкцияси учун 196 миллион сўм маблағ ажратилади.

Yoshlar kundaligi
#фармойиш

⭕️ Нурафшонда Зулфия Зокирова номидаги мемориал мажмуаси қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойишига асосан мазкур саъй-ҳаракатлар учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 2 миллиард сўм ажратилади.

👉 Бундан аввал ҳам ҳудудда Зулфия ая номига ҳайкал қўйиш ишларига 28 миллиард 400 миллион сўм йўналтирилиши белгиланган, бироқ айрим сабабларга кўра бекор қилинган эди.

📍 Маълумот учун, Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган онахон Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан – Исоқжон, Аҳмаджон, Мамажон, Ваҳобжон, Юсуфжон исмли фарзандларидан жудо бўлган. Унинг тўрт келини бева, беш набираси етим бўлиб қолган.

P/S: Мана 28 миллиардлик лойиҳани 2 миллиард сўмга амалга оширса ҳам бўларкан-у😉

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табассум

Турмушга чиққан сингил уйга келганида🥰😁

Yoshlar kundaligi
​​#Таҳлил

🤝 ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ: ҚАЧОН, ҚАЕРДА, НИМА УЧУН?

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2-3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Хўш, бу ташкилот қачон ташкил топган, унинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

Ташкилот қачон ташкил топган?

📜 1991 йилнинг охирига келиб Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон мустақилликка эришди. Шу муносабат билан 1992 йилнинг 30 октябрида Туркия ташаббуси билан биринчи Туркий тилли давлатлар саммити Анқара шаҳрида ўтказилди. Унда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этган.

✍️ 1993 йилнинг 12 июль куни Олмаота шаҳрида Халқаро туркий маданият ташкилотини тузиш ҳақидаги битим имзоланди. 2009 йил 3 октябрда эса Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нихичеван битими имзоланди.

🇺🇳 Шу тариқа “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши” (Туркий давлатлар ташкилоти номига ўзгартирилган) халқаро бирлашмаси БМТда рўйхатдан ўтган халқаро ҳукуматлараро ташкилот сифатида ўз фаолиятини бошлади. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Истанбул шаҳрида жойлашган.

🇦🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇷🇺🇿 Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади.

🇭🇺🇹🇲 Венгрия, Туркманистон, Шимолий Кипр эса кузатувчи мақомида.

Ташкилотнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

🔰 Томонлар ўртасида ўзаро ишонч, дўстлик, қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, минтақада ва умуман жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ишончни таъминлаш, халқаро терроризм ва сепаратизм, экстремизм, наркобизнесга қарши курашиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш, туркий халқларнинг буюк маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш, оммалаштириш ва тарқатишда оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш ва бошқа шу каби вазифалар.

Саммитдан Ўзбекистон учун нималар кутилмоқда?

📌 Саммит доирасида кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиш ва қатор қўшма ҳужжатларни қабул қилиш кўзда тутилган.

Yoshlar kundaligi