This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ажабо
🏎 Хитойлик мактаб картон қоғоздан қўлбола мослама ясабди. Излаган имкон топар, деганлари шу бўлса керакда😊
Yoshlar kundaligi

#Хушхабар
Азимбекдан навбатдаги медаль
🚴Бундан бироз аввал пара велоспортнинг трек пойгаларида иштирок этган оққўрғонлик Азимбек Абдуллаев делегация ҳисобига навбатдаги бронза медални келтирди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭕Онлайн
📍 Ўша машҳур чустий, ироқи, духоба, зардўзи-гулдўзи, зардўзи-заминдўзи дўппилари бугун Зангиотада.
⚠️ Миллий образдаги мухбирларимиз воқеа жойидан тўғридан-тўғри хабар беришмоқда.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми?
Тошкент вилояти ва Қашқадарё: сиз билган-билмаган боғлиқлик
‼️Тошкент вилоятида фақат қашқадарёликлар яшайдиган маҳаллалар борлигини биласизми? Бўка туманида ана шундай 5 та аҳоли пункти мавжуд.
⚡️ Маълумотларга кўра, 1953-1954 йилларда Бўкани ободонлаштириш мақсадида келган воҳаликларга бу ернинг табиати, ер-суви жуда маъқул келади ва муқим яшаб қолишади.
🏚Бугун Мирзабек, Кийикчи, Даштобод, Қора қудуқ, Қўлдоштепа маҳаллаларида 15 000 дан зиёд қашқадарёликлар истиқомат қилишади.
📍 Маълумот учун: айни дамда давлат раҳбари Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.
Yoshlar kundaligi
Тошкент вилояти ва Қашқадарё: сиз билган-билмаган боғлиқлик
‼️Тошкент вилоятида фақат қашқадарёликлар яшайдиган маҳаллалар борлигини биласизми? Бўка туманида ана шундай 5 та аҳоли пункти мавжуд.
⚡️ Маълумотларга кўра, 1953-1954 йилларда Бўкани ободонлаштириш мақсадида келган воҳаликларга бу ернинг табиати, ер-суви жуда маъқул келади ва муқим яшаб қолишади.
🏚Бугун Мирзабек, Кийикчи, Даштобод, Қора қудуқ, Қўлдоштепа маҳаллаларида 15 000 дан зиёд қашқадарёликлар истиқомат қилишади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Афиша #Махсус_кўрсатув
⭕️ Сўлим Паркент бўйлаб саёҳатга тобингиз қалай!
✔️"Ёшлар кундалиги" "ЯНГИЛАНАЁТГАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ" туркумидаги чиқишларини давом эттиради. Бугун 21:00 да "Нурафшон" телеканали орқали Паркент туманининг янгиланаётган қиёфасини томоша қилинг.
Кўрсатувни кўргач эртагаёқ Паркент томонларга йўл оласиз омалекин.😉

#Таҳлил
ҚАЙИҚДА ДАРС, ПАРТАДА УЙҚУ: ТАЪЛИМГА БЎЛГАН ТУРЛИ ЁНДАШУВЛАР
➖🇨🇳Хитой
Хитойда университетга кириш қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли ҳисобланади. Абитуриентлар ўртасидаги рақобат жуда юқори . Университетлар учун танлов ҳар бир ўрин учун камида 200 кишигача тўғри келади. Шу сабабли Хитой мактабларида эрталабдан кечгача ўқиш бўлади. Хитой мактаблари туш пайтида ўқувчилар бир соат ухлаб олишлари учун вақт ажратган ягона мактабдир.
➖🇧🇩Бангладеш
Ҳудудининг 70 фоизи денгиз. Шу сабабли ҳар йили мамлакат ҳудудининг бешдан бир қисми сув остида қолади. Тўфон пайтида мактаблар ёпилишга мажбур бўлади, миллионлаб болалар таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлгани сабаб мамлакатда сузувчи мактаблар ўз фаолиятини бошлаган. Мактаб қайиқлари ўқувчиларни қирғоқ бўйидаги қишлоқлардан олиб кетишади. Дарслардан сўнг қайиқлар ўқувчиларни уйларига қайтиб олиб келади.
➖🇯🇵Япония
Мактабларнинг асосий мақсади жамиятга муносиб ёшларни тарбиялашдир. Бу давлатда гуманитар фанлардан ташқари "ахлоқий тарбия" фани ҳам ўқитилади . 3-4-синфларда "Кундалик ҳаётда ижтимоий хулқ-атвор нормаларига риоя қилиш" каби дарслар ўқитилади. 5-6-синфларда мактаб ўқувчилари жамиятга қандай фойдали бўлишни ўйлайдилар. Ўрта мактабда "Муносиб ҳаёт кечириш зарурлигини англаш тўғрисида"ги фанлар ўқув дастурига киритилади.
➖🇳🇱Нидерландия
Болалар тўрт ёшидан мактабни бошлайдилар. Уларнинг таълим тизими шу қадар қизиқарли ташкил этилганки, бола зерикиб қолмайди. Юнисеф тадқиқотига кўра, Нидерландия қироллигидаги болалар дунёдаги энг бахтли ўқувчилар экан. Шу билан бирга, Нидерландияда болалар яхши ўқийди – мамлакат таълим даражаси бўйича ўнта етакчи давлатлар қаторига киради .
➖🇸🇬Сингапур
Сингапурликлар 6-синфгача нафақат мисол ва тенгламаларни, балки ҳаётий масалаларни ҳам тизимлаштириш ва моделлаштиришни ўрганадилар, чунки улар эрта ёшданоқ математиканинг амалий моҳиятини тушунадилар. Бу ерда мактаб охиридаги имтиҳонга ўқувчиларни босқичма-босқич тайёрлаб боришади. Бу вақт мобайнида улар 5 та асосий фанни (инглиз тили ва қўшимча тиллар, математика, битта гуманитар фан ва битта табиий фан) чуқур ўрганишади.
➖🇨🇦Канада
Бу ерда ўқувчига омма олдида танбеҳ бериш тақиқланган. Умумий таълим 4-5 ёшли болалар учун тайёргарлик синфларидан бошланади. У ерда дарслар 75 дақиқа давом этади. Мактабларда ота-оналар йиғилишлари ўрнига йилига тўрт марта индивидуал суҳбатлар ўтказилади. Умуман олганда, Канададаги таълим тизими дунёдаги энг яхши тизимлардан бири ҳисобланади.
Анора Абдурашидова тайёрлади.

#Туйғу
У яшар менсиз ва лекин
Мен тирикман у билан...
✍️ Шеър: Эркин Воҳидов
📷 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова, Бахтиёр Қурбонов.
Yoshlar kundaligi
У яшар менсиз ва лекин
Мен тирикман у билан...
✍️ Шеър: Эркин Воҳидов
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#танқид
Диққат, диққат!!!
"У" ҳалиям қайтмабди. Ўша гап гап, топганга мукофот бор!
P.S: Шу ҳақида пост жойлаганимизга деярли бир ҳафта бўлибди. Сизнингча, катта бир туманнинг стелласига бундай бефарқлик билан қарашни нима деб атаса бўлади?!

#туризм
📣 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СИЗНИ КУЗГИ ФОТОСЕССИЯГА ЧОРЛАЙДИ ➖ ТОП5
🍁 Куз фасли хазонрезги мавсумга кирди. Бу дамларни оила аъзолари, дўстлар ва ҳамкасблар билан тарихга муҳрлашга ошиқинг. Сиз топишга қийналманг деб, биз фойдали маълумотларни тўпладик. Марҳамат, томоша қилинг ва завқланинг!
➖ Дунёга тепадан боқинг
🏔 Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудлари ҳавосининг мусаффолиги, бепоён дарахтзорлари, Чорвоқ сув омбори, оромгоҳ ва сиҳатгоҳлари билан сизга ёқиши аниқ. Бу ерда сиз табиат қўйнида канатларда сайр қилишингиз мумкин.
📍Локация
➖ Сокинлик симфонияси
🏕 Шовқиндан чарчаган асабларга Ангрен шаҳридан 40 километр жанубда жойлашган Лашкерак қишлоғи даво бўлади. Бетакрор манзара, оддий қишлоқ ҳаёти сизни болаликка элтади. Айни пайтдаги Лашкерак манзаралари бу ерда батафсил.
📍Локация
➖ Олтин йўлак
🍂 Қуйи Чирчиқ туманининг "Огонёк" деб аталувчи нуқтасига бир келмасангиз кузни бекор ўтказибсиз. Айниқса, йўл четига тизилиб, улкан арка ҳосил қилган дарахтлар сизга романтик кайфият бағишлайди.
📍Локация
➖ Ўрмонда бўлганмисиз?
📸 Пискент туманидаги ўрмон хўжалиги эртакнамо атмосферага олиб кириб кетади. Айниқса, эркин ижод қилишни истовчилар нарсаларини йиғиштириб, йўлга отланадиган манзил бу.
📍Локация
➖ Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат
🌳 Бир ўқ билан икки қуённи урувчи абжирларга Паркент туманининг Кумушкон қишлоғини тавсия қиламиз. Сиз бу ерда Ҳазрат Али бува мажмуасини зиёрат қилишингиз ва «Чашма» маҳалласида фотосессия ўтказишингиз мумкин.
📍Локация
📌 Қадрли кузатувчилар, сиз қаерни тавсия қиласиз? Таклиф ва манзилни изоҳларда қолдиринг.

#Қарор_ва_ижро
⭕️ Ташқи реклама ва ахборот объектлари хатловдан ўтказилади
✅ Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, ўрнатилган реклама баннерларининг қонунийлиги, турлари, ўлчами, жойлашуви ва бошқа кўрсаткичлари назоратга олинади. Бу бўйича маълумотлар рақамлаштириш мақсадида махсус электрон дастурга киритилади.
👉 Бироз вақт аввал Ёшлар кундалигида айнан шу мавзуга оид “МИЛЛИЙ ҒУРУР ҚАЕРДА ҚОЛДИ?” сарлавҳали танқидий виеолавҳа тайёрланган эди.
🤔 Хўш, ўтказиладиган хатлов жараёнлари бу каби муаммоларга қанчалик ечим бўлади?

#Туғилган_кун
Ҳар бир оиланинг ҳақиқатпарвар, бир оз эркатойроқ аъзоси бўлади. "Ёшлар кундалиги" оиласининг ҳам бир қизи бор, доим кичик вужудига катта мавзулар билан юради, ёзганлари эса кўпчиликни ўйга солади, тўлқинлантиради.
У баъзан даҳоларнинг болалигини таҳлил қилса, баъзида буюклар муҳаббати тафтиши билан банд бўлади. Хуллас, ундан умидимиз катта.
Ҳа, у ўша юлдузларни кўзлаган қизча, жамоамиз Нилуфари.
Ҳамкасбимиз Нилуфар Убайдуллаевани таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этамиз. Нилуфар, сени яхши кўрамиз, фақат олдинга олға!✊