#Тақвим
🗓 Эски ҳисоб бўйича 23 октябрдан Ақраб буржи кириб келди. Ақраб ўзбекчада “Чаён” дегани.
♍️
📜 Халқ мақолларида ақраб совуқ мавсумининг бошланишига ишора қилади.
➖ Ақраб келди ақириб,
Совуқларни чақириб.
➖ Ақрабда жўхорини совуқ урмаса,
Охиратда ҳам урмас.
📌 Лирик чекиниш. Бадиий адабиётда чаён ўзига яхшилик қилганларга ёмонлик билан жавоб қайтарувчилар тимсолидир. Бу борада Эркин Воҳидов шундай ёзади:
Кажфеъл, кажрафторлар тарбиясига
Каждумлар қисмати ибратдир аён.
Жаҳолат авжида ўз миясига
Ниш уриб қўяди баъзида чаён.
Yoshlar kundaligi
🗓 Эски ҳисоб бўйича 23 октябрдан Ақраб буржи кириб келди. Ақраб ўзбекчада “Чаён” дегани.
♍️
Чаён табиатига кўра экстремал шароит, қийинчилик, хавф ва зулматни яхши кўради.
🔰 Чорвачиликда. Ақраб ойи кирганда, қўйлар урчитилади. Қўзиларнинг туғилиш муддати беш ой экани инобатга олинса, уларнинг қиш изғиринларидан соғлом ва нуқсонсиз ўтиб, баҳорда – Ҳамал (олтинчи ой аввалида)да туғилиши назарда тутилади.📜 Халқ мақолларида ақраб совуқ мавсумининг бошланишига ишора қилади.
➖ Ақраб келди ақириб,
Совуқларни чақириб.
➖ Ақрабда жўхорини совуқ урмаса,
Охиратда ҳам урмас.
📌 Лирик чекиниш. Бадиий адабиётда чаён ўзига яхшилик қилганларга ёмонлик билан жавоб қайтарувчилар тимсолидир. Бу борада Эркин Воҳидов шундай ёзади:
Кажфеъл, кажрафторлар тарбиясига
Каждумлар қисмати ибратдир аён.
Жаҳолат авжида ўз миясига
Ниш уриб қўяди баъзида чаён.
Yoshlar kundaligi
🇺🇳 БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ: ҚАЧОН, ҚАЕРДА, НИМА УЧУН?
🗓 Бугун, 24 октябрь Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) куни. Бу қандай ташкилот? Ташкилот ҳақида нималарни биласиз? Ўзбекистон ва БМТ алоқалари қандай?
➖ Мақсади
🗺 БМТ – Ер юзида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ва миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш йўлида 1945 йил 24 октябрь куни фашизм устидан ғалаба қозонган мустақил давлатларнинг ихтиёрий келишуви асосида тузилган энг йирик халқаро ташкилот.
Аъзо давлатлар
🤝 Ташкилот Устави Сан-Франциско Конференциясида қабул қилинган бўлиб, даставвал 51 давлат имзо чеккан бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 193 тани ташкил қилади.
➖ Бош Ассамблея сессиялари
🔰 БМТ сессияси йилда бир марта чақирилади. Хавфсизлик Кенгашининг ёки БМТ аъзолари кўпчилигининг талаби билан ҳар қандай масала юзасидан махсус сессиялар чақирилиши мумкин.
➖ Расмий тиллари: инглиз, француз, рус, испан, хитой ва араб тиллари.
➖ Бош котиб: Антониу Гутерриш – 2017 йил 1 январдан ҳозиргача.
➖ Ўзбекистон ва БМТ
🇺🇿🇺🇳 Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг кўп ўтмай – 1992 йилнинг 2 мартида БМТга аъзо бўлди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилди. 1993 йилнинг 24 августида БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди.
➖ Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида
✅ 2020 йил 20 сентябрь – Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илк бор нутқ сўзлади.
✅ 2023 йил 19 сентябрь – БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Шавкат Мирзиёев долзарб еттита ташаббусни илгари сурди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#доллар_ёмғири
ДОЛЛАР ЁМҒИРИГА ҲУШИНГИЗ ҚАЛАЙ?😉
Американинг бир штатида миллиардер маҳаллий аҳолига ноодатий тарзда эҳсон қилиб вертолётда миллионлаб долларларни сочди.

#анабўлмаса
"Док-1 Макс": шифокорларнинг оғзи "мойлаб турилган"
Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дорисидан 65 нафар бола ҳалок бўлган ва бу юзасидан жиноий иш очилган эди.
🔖 Жараёнда “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчилари сиропни беморларга тавсия қилиб келган шифокор, ҳамшира ва дорихона ходимларини доимий рағбатлантириб келгани маълум қилинди.
➕ Шифокорларга 5 млрд. 57 млн. сўмлик рағбат пули тўланган бўлса, эмлаш ҳамшираларига бу хизмати учун 122 млн. сўмлик мукофот пуллари берилган. “Док-1 Макс” сиропини бошқаларга нисбатан яхши ва кўпроқ сотган дорихона сотувчилари ва раҳбарларига мукофот учун эса 2 млрд. 345 млн. сўм маблағ ажратилган.
Yoshlar kundaligi
"Док-1 Макс": шифокорларнинг оғзи "мойлаб турилган"
Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дорисидан 65 нафар бола ҳалок бўлган ва бу юзасидан жиноий иш очилган эди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза
⁉️ ТЕМУРИЙ БОҒЛАР. БИЗ АВЛОДЛАРГА НИМА ҚОЛДИРАМИЗ?
🔰 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат экиш мўлжалланган. “Яшил макон” лойиҳаси бошланганига икки йил тўлди. Аммо Марказий Осиёда дарахт ва гул экиб, боғ яратиш қадимдан қадрият даражасига кўтарилган, хусусан, Темурийлар даврида.
🌳 “Бир дарахт кессам, ўрнига ўн икки дарахт экдим”, деган эди Соҳибқирон. Бунинг амалий исботи сифатида Амир Темур Марказий Осиё ва бутун салтанати ҳудудида улкан боғлар яратган. Биргина Самарқанднинг ўзида 14 та асосий боғ бўлиб, улардан Боғи Баланд, Боғи Беҳишт, Боғи Дилкушо, Боғи Чинор машҳур бўлган. Фақат шаҳарлар эмас, чекка ҳудудлардаги оддий аҳоли ҳовлилари ҳам ажойиб манзарага эга боғчага айлантирилган.
📜 Самарқанддаги боғлар элчиларни ҳам ҳайратда қолдирарди. Хусусан, испаниялик элчи Клавихо уларни қуйидагича таърифлаган: “Амир Темур пойтахтни боғлар билан безатиб, тантанали қабуллар ва умумхалқ байрамлари билан сарой маросимини жорий қилди”.
📌 Аномал об-ҳаво даврида дарахт ва гул кўчатларини экиш ва парваришлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Шу ўринда, “ўн кунингдан бир кунинг қолса ҳам палов е” деган нақлни “Ўн кунингдан бир кунинг қолса ҳам ниҳол эк”, деб ўзгартирсак экологик аҳволимиз бугунгидан анча яхшиланар эди.
🤔 Сиз бунга нима дейсиз? Бу йилги кузда ниҳол экиш режангиз борми?

ПРЕЗИДЕНТ БОБО, РАҲМАТ!
Президент Қарши шаҳри Ойдин маҳалласида истиқомат қилаётган ўқитувчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди ва оиланинг икки нафар фарзандига ноутбук совға қилди.
Болажонлардаги миннатдорлик, қувончни кичкинтойнинг қайта-қайта "Мампат, бува" (бола тилида "Раҳмат, бува") деган сўзларидан билиб олса ҳам бўлади.😊👍

ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
‼️Йил якуни бўйича Ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди.
Натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган ҳоким ўринбосарлари учталиги қуйидагилар:
🥇Насиба Кулбекова – 4670 та овоз;
🥈Насиба Қорабоева – 3629 та овоз;
🥉Дилшод Асқаров – 2878 та овоз.
⚡️Энг кам овоз тўплаган учлик эса Жаҳонгир Жониқулов, Муҳаммадхўжа Саидхўжаев, Руфат Сайлиевдир.
📌 Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари йил якунида махсус совға билан тақдирланади.
Сўровномаларимиз эса давом этади.

Диққат, сўровнома!
ЙИЛ МУДИРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!
🔘"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Юқоридаги суратда туман ва шаҳарлардаги мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқлари ўрин олган.
⚡️Вилоят бошқармаси томонидан тавсия этилган ушбу бўлим бошлиқларининг фаолиятини қандай баҳолайсиз? Ким йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватлаймиз.
⏰Сўровнома 27 октябрь куни соат 18:00 га қадар давом этади.
✅Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси
🎁Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.
ОВОЗ БЕРИШ УЧУН

#Туйғу
Капитан Сардор Маҳмудовга
Деворга қарадим, соат тўрт бўлди.
Соат тўрт бўлмади, кўзим тўрт бўлди...
Ҳозир қаердасиз, ўртоқ лейтенант?
Жонингиз омонми, қорнингиз тўқми?
Халқ хотиржам ором олаверсинми?
Бирон хатар йўқми, бирон хавф йўқми?
Лочинмисиз? Бургутмисиз? Сормисиз?
Сергакмисиз? Огоҳми, ҳушёрмисиз?
Яна бешик қучиб ухлаб қолибмиз,
Наҳот энди бизларга бир авф йўқми?
Ўзбегимнинг уддабурон боласи,
Ўзи Темуркелбат, Турон боласи!
Узоқларга тикилиб жим қолдингиз,
Бари жойидами? Ҳеч гап йўқми?
Ўйлайсиз жамоат тартибин доим,
Ходимнинг хизмати олқишга лойиқ.
Кимларгадир тўрт тараф қибла лекин,
Сизга юртдан ўзга бир тараф йўқми?
Мудом шодман ва салгина ҳавойи.
Лавозимим - ички ишлар ходимининг аёли.
Менга бундан ортиқ яна бахт борми?
Менга бундан ўзга бир шараф йўқми?
Деворга қарадим, соат тўрт бўлди...
Кумуш Абдусаломова,
рафиқа
P.S: Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари! Эл тинчлиги йўлидаги фаолиятингизда зафар ёр бўлсин!

#Бизнинг_фахримиз
ТАНИШИНГ, "ХАНЧЖОУ-2022" ПАРАОСИЁ ЎЙИНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ВИЛОЯТИМИЗ ПАРАЛИМПИЯЧИЛАРИ!
Омад сизга ёр бўлсин! Тошкент вилояти сиз билан фахрланади!
Yoshlar kundaligi
ТАНИШИНГ, "ХАНЧЖОУ-2022" ПАРАОСИЁ ЎЙИНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ВИЛОЯТИМИЗ ПАРАЛИМПИЯЧИЛАРИ!
Омад сизга ёр бўлсин! Тошкент вилояти сиз билан фахрланади!
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ажабо
🏎 Хитойлик мактаб картон қоғоздан қўлбола мослама ясабди. Излаган имкон топар, деганлари шу бўлса керакда😊
Yoshlar kundaligi
🏎 Хитойлик мактаб картон қоғоздан қўлбола мослама ясабди. Излаган имкон топар, деганлари шу бўлса керакда😊
Yoshlar kundaligi
#Хушхабар
Азимбекдан навбатдаги медаль
🚴Бундан бироз аввал пара велоспортнинг трек пойгаларида иштирок этган оққўрғонлик Азимбек Абдуллаев делегация ҳисобига навбатдаги бронза медални келтирди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭕Онлайн
📍 Ўша машҳур чустий, ироқи, духоба, зардўзи-гулдўзи, зардўзи-заминдўзи дўппилари бугун Зангиотада.
⚠️ Миллий образдаги мухбирларимиз воқеа жойидан тўғридан-тўғри хабар беришмоқда.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми?
Тошкент вилояти ва Қашқадарё: сиз билган-билмаган боғлиқлик
‼️Тошкент вилоятида фақат қашқадарёликлар яшайдиган маҳаллалар борлигини биласизми? Бўка туманида ана шундай 5 та аҳоли пункти мавжуд.
⚡️ Маълумотларга кўра, 1953-1954 йилларда Бўкани ободонлаштириш мақсадида келган воҳаликларга бу ернинг табиати, ер-суви жуда маъқул келади ва муқим яшаб қолишади.
🏚Бугун Мирзабек, Кийикчи, Даштобод, Қора қудуқ, Қўлдоштепа маҳаллаларида 15 000 дан зиёд қашқадарёликлар истиқомат қилишади.
📍 Маълумот учун: айни дамда давлат раҳбари Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.