#биласизми
⭕️Танишинг: Ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган бакалавриат кундузги таълим йўналишлари
➡️ Мусиқа таълими;
➡️ Жисмоний маданият;
➡️ Технологик таълим;
➡️ Чақириққача ҳарбий таълим;
➡️ Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
➡️ Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт;
😉Бўлажак талабалар, агар шу йўналишларда ўқисангиз бошқалардан кўра тезроқ диплом оласиз.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
⭕️Танишинг: Ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган бакалавриат кундузги таълим йўналишлари
😉Бўлажак талабалар, агар шу йўналишларда ўқисангиз бошқалардан кўра тезроқ диплом оласиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭРОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
📊 Эрон Ислом Республикаси Ғарбий Осиёда жойлашган бўлиб, пойтахти Теҳрон шаҳридир. Майдони 1648,95 км², аҳолиси 86 835 кишидан ташкил топган.
📕 Эроннинг дастлабки номи Форс бўлган. 1935 йилда Риза Шоҳ уни Эрон - Арийлар диёри деган номга ўзгартирган.
👨✈️ Мамлакат яқин шарқдаги энг кучли ва йирик қуролли кучлардан иборат бўлган ҳарбий армияга эга.
🔥 Қадимги Зардуштийлик динининг келиб чиқиши Эронга бориб тақалади. Милоддан аввалги VI асрда пайғамбар Зардушт ушбу динга асос солган. Ҳанузгача мамлакатда Зардуштийлик динига амал қилувчи аҳоли истиқомат қилади, аммо фуқароларнинг катта қисми Ислом дини вакилларидир.
💃 Ер юзининг деярли барча қисмида шанба ва якшанба дам олиш куни, аммо мамлакатда пайшанба ва жума кунлари дам кунлари ҳисобланади.
🌍 Эрон катта миқдордаги ер ости бойлиги - ёқилғига эга мамлакатдир. Ҳозирда Эрон келажакда юзага келиши мумкин бўлган эҳтиёжларни қондириш учун қайта тикланадиган энергия манбалари устида иш олиб бормоқда.
🧶 Мамлакат ўзининг ноёб гиламлари билан дунёга машҳур. Гиламдўзлик санъати бронза давридан бошланган, савдо-сотиқ орқали етти иқлимга овоза бўлган.
🌋 Осиёдаги энг катта чўққи ва вулқон айнан Эронда жойлашган. Баландлиги 5600 метрдан ошади.
📆 Эрон дунёнинг бошқа халқлари каби Григориан календаридан эмас, балки ўзи тузиб чиққан тақвимидан фойдаланади.
👨👩👧👦 Мамлакат аҳолисининг олтмиш фоизи ўттиз ёшдан кичик фуқаролардир.

#Қабул_2022
Тошкент вилоятидаги олийгоҳларга грант асосида қанча талаба қабул қилинади?
Тез орада олийгоҳларга қабул бошланади. Хўш, янги ўқув йилида Тошкент вилоятидаги ОТМларга қанча талаба қабул қилинади? Эслатиб ўтамиз, ҳозирча фақат давлат грантига неча нафар талаба қабул қилиниши эълон қилинган.
🔘Тошкент давлат аграр университети
👉Кундузги таълим грант қабул квотаси – 925 та
📞 Call center – (71) 260-45-13
✍️Батафсил
🔘Чирчиқ давлат Педагогика университети
👉 Кундузги таълим грант қабул квотаси – 550 та
📞 Call center – (70) 716-67-05
✍️Батафсил
🔘Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
👉Кундузги таълим грант қабул квотаси – 405 та
📞 Call center – (99) 362-71-61
✍️Батафсил
🔘Тошкент давлат техника университети
👉Кундузги таълим грант қабул квотаси – 130 та
📞 Call center – (70) 613-79-16
✍️Батафсил
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Тошкент вилоятидаги олийгоҳларга грант асосида қанча талаба қабул қилинади?
Тез орада олийгоҳларга қабул бошланади. Хўш, янги ўқув йилида Тошкент вилоятидаги ОТМларга қанча талаба қабул қилинади? Эслатиб ўтамиз, ҳозирча фақат давлат грантига неча нафар талаба қабул қилиниши эълон қилинган.
🔘Тошкент давлат аграр университети
👉Кундузги таълим грант қабул квотаси – 925 та
✍️Батафсил
🔘Чирчиқ давлат Педагогика университети
👉 Кундузги таълим грант қабул квотаси – 550 та
✍️Батафсил
🔘Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
👉Кундузги таълим грант қабул квотаси – 405 та
✍️Батафсил
🔘Тошкент давлат техника университети
👉Кундузги таълим грант қабул квотаси – 130 та
✍️Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тарих
ҚУДДУСНИ ФАТҲ ҚИЛГАН ХОРАЗМ ҚЎШИНИ ЁХУД СУЛТОН ЖАЛОЛИДДИННИНГ ДАҲШАТЛИ АРМИЯСИ
📌Қуддуснинг хоразмликлар томонидан фатҳ этилиши мусулмон тарихида буюк, оламшумул воқеа эди.
❌ Чунки Айюбийлар давлатининг энг кучли ҳукмдори бўлган Салоҳиддин Айюбийдан сўнг ҳеч бир мусулмон қўшини салибчилар ихтиёрида бўлган бу шаҳарни эгаллай олмаганди.
💪 1244 йилда бу шаҳарни Хоразм қўшини салибчилардан тортиб олди.
✍️Батафсил
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ҚУДДУСНИ ФАТҲ ҚИЛГАН ХОРАЗМ ҚЎШИНИ ЁХУД СУЛТОН ЖАЛОЛИДДИННИНГ ДАҲШАТЛИ АРМИЯСИ
📌Қуддуснинг хоразмликлар томонидан фатҳ этилиши мусулмон тарихида буюк, оламшумул воқеа эди.
✍️Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).
🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#Иқтибослар
Ақлли ёки ақлли туюладиган гапларни ёдлаб олиб, одамларга гап сотиб юрганлар кўп. Бироқ уларнинг айтганларида фалсафий залвор, ижтимоий юк жуда саёз бўлади. Афсуски, бугун ён-веримизни бир тийинга қиммат гаплар билан жамоатчиликни чалғитаётган психологлар, файласуфлар босиб кетди.
Бинобарин, кимгадир ёқиш, уни қойил қолдириш илинжида айтилган ялтироқ гаплар – қўрқинчли, оғриқли, уятли. Улуғ рус адиби Фёдор Достоевскийнинг асарларидан сараланган иқтибослар билан танишинг, шоядки, руҳингиз тозарса, тафаккурингиз янада тиниқлашса...
〰️〰️〰️〰️
рус адиби.

➖ Ночор одам шубҳали туюлади.✍️ Фёдор Достоевский,
➖ Бахтсизликни тотиб кўрган одам билан икки карра эҳтиёткорроқ муомала қилиш керак.
➖ Муҳаббат – худонинг синоати, шу боис унга дахлдор нимаики юз бермасин, бегона кўздан асрамоқ керак.
➖ Аблаҳ одамлар ҳалол одамларни яхши кўрадилар.
➖ Кимдан қўрқсанг, ундан нафратланмайсан.
➖ Камбағаллик айб эмас, аммо-лекин қашшоқлик айб.
➖ Ақли ўткир бўлмаганларгина тўғрисўз бўладилар.
рус адиби.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза
БОЛАЛАР ЎЛМАСИН!
Биз катталар ҳар қандай ҳолатларга тушиб қолишимиз мумкин: қарзга ботамиз, кимнидир қаттиқ хафа қилиб қўйишимиз мумкин, ҳаётда яна моддий етишмовчиликлар бўлиб туриши мумкин, бетоб бўлиб, дардга чалинишимиз мумкин, бу ҲАЁТ.
Лекин фарзанд доғини ҳеч ким кўрмасин. Бу дардга бардош бериш жуда оғир ва бир умр санчиб юради... Бу сўзларни ёзишимни ҳам асл мақсади бор...
Бугун Facebookка кириб, тўғриси, жуда ёмон ҳолатга тушдим. Аниқроғи, Самарқандда бўлиб ўтган мудҳиш воқеадан хабар топганимдан сўнг менда уйқу йўқолган. Авваломбор, мен ҳам ОТА, мени ҳам икки қизим бор. Қизларимга дакки ва уришиб берган пайтларим ҳам бўлган, лекин "ОТА" номига доғ туширган бир исқирт, ифлос манқурт қандай қилиб гулдек ўзининг уч нафар фарзандини ўлдириши мумкин?
Қандай қилиб қўлингга пичоқ олиб, фариштадек бегуноҳ фарзандларингга чанг солишинг мумкин? Ақлимга сиғдираолмаяпман !!! Тўғри, жаҳл чиққанда ақл кетади, дейдилар. Хўп, аёлинг билан ўртангда гап ўтибди, лекин болаларда нима айб ? Сен ифлос шу даражада тубанликка борасанми? Бир-биридан чиройли ва шириндан-ширин фарзандларнинг айби нимада? Сен "ОТА" ( агар бу исқирт "ОТА" номига муносиб бўлса) номига қанчалик муносибсан?
Ўқиётганлардан илтимос, болалар ҳақига дуо қилиб қўйинг. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин! Мен бир Ўзбекистон фуқароси сифатида шу "ОТА"га энг олий жазо берилишини истайман! СИЗ, шу "ИФЛОС МАНҚУРТ" қандай жазо олишини хоҳлар эдингиз?
Ҳеч ким болам деб йиғламасин!!!
Насриддин Асриддинов.

⚡️⚡️⚡️
Тошкент вилоятида экология инспектори хизмат вақтида пичоқланди
19 июнь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори Муҳаммаджон Фозилов хизмат вазифасини бажараётган вақтида пичоқланди.
Айни дамда инспекторга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бемор операция қилиниб, жонлантириш бўлимига ўтказилган.
Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

#қабул_2023
☄️ Эшитдингизми, бу йил 16 та бакалавриат таълим йўналиши ва 23 та магистратура мутахассислиги очилди.
✔️ Маълумки, Президент фармойиши билан 2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига давлат гранти квоталари тасдиқланди.
➡️ Мазкур ҳужжатга асосан янги бакалаврият йўналишлари ва магистратура мутахассислигига янгидан қабул ташкил этилмоқда.
‼️ Эслатма: Бугундан My.gov.uz орқали абитуриентларни (2023/2024 ўқув йили учун) олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш бошланди.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_фестивали
Ёшлар фестивалига марҳамат!
‼️ Ёшларимиз учун супер янгилик. 25 июнь соат 19:00 да Олмалиқ шаҳри "Ёшлар боғи" "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остидаги ёшлар фестивалига мезбонлик қилади.
⭐️ Эстрада юлдузларининг ажойиб чиқишлари, соат 10:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтадиган турли мусобақалар, учрашувлар айнан сиз учун тайёрланган.
👍 Айтганча, кириш мутлақо бепул. Албатта келинг.
📍Локация
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Ёшлар фестивалига марҳамат!
📍Локация
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
➖⏰ Абитуриентларни рўйхатга олиш бугун куннинг иккинчи ярмидан бошланади.
➖🇺🇿 Янги қонунга мувофиқ энди кундалик ҳаётда ҳам давлат байроғидан эркин фойдаланишимиз мумкин.
➖🇺🇿 Инспекторни пичоқлаган шахс ушланди, ҳолатга шахсларнинг ўзаро келишмовчиликлари сабаб бўлган, дейилмоқда.
➖🇨🇳 😀 АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув 35 дақиқа давом этди.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
➖
➖
➖
➖
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ФВВ
14 ёшли қиз чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетди
👀 Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи 14 ёшли қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетган.
🔴 Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бўлимига бугун, 20 июнь куни соат 07:15 да хабар келиб тушган.
✔️ Хабарга асосан, зудлик билан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қизни қудуқ ичидан олиб чиққан ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширган.
🚑Шундан сўнг турли даражада тан жароҳати олган қизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётказилган ва ҳозирда шифокорлар назоратида.
📌 Қизнинг умумий аҳволи яхши.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
14 ёшли қиз чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетди
🚑Шундан сўнг турли даражада тан жароҳати олган қизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётказилган ва ҳозирда шифокорлар назоратида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_асар_тарихи
#Таҳлил
Яна сенга тушдию кўзим...
🎼"Қўшиқ юракдан айтилса, унинг сўзлари ҳаққоний бўлса, у бир умр эскирмайди" дейишганича бор.
📌 "Юлдузим" қўшиғини илк марта 70 - йилларнинг бошида Шерали Жўраев куйлаган. Қўшиқ сўзлари эса Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов қаламидан тўкилган. Тўкилганда ҳам тўғри юракка тушиб, қалбларни сел қилган десак муболаға бўлмайди.
☄️ "Бу қўшиқни дадам айтишган. Фақат бир марта ижро қилишган холос. Кейин шогирдлари Нуриддин Ҳайдаровга совға қилишган..." дейди Жўраевларнинг ҳозирги тўнғич вакили.
⚠️ Дарҳақиқат, мухлисларнинг қулоғига бу қўшиқ асосан Нуриддин Ҳайдаров ижросидан қуйилган. Ҳалигача ҳам улар қўшиқнинг асл муаллифини Ҳайдаров деб билишади. 3 йил аввал айни шу қўшиқни марҳум санъаткорнинг ўғли Ҳожиакбар Ҳайдаров ҳам куйлади. Аммо бу ижро кўпчиликнинг ғашига тегди.
😌 Мазкур асарни ўша даврда ҳам, кўплар куйлаган. Ҳозиргача кўпчилик ижро қилади ва тинглайди.
🤪 Юқоридаги видеода ушбу қўшиқ ижроларидан намуналар тақдим этдик.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Таҳлил
Яна сенга тушдию кўзим...
🎼"Қўшиқ юракдан айтилса, унинг сўзлари ҳаққоний бўлса, у бир умр эскирмайди" дейишганича бор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?
Марказий Осиё парламентлари кун тартибида қандай масалалар қўйилган? Халқ ноиблари нима демоқда?
➖🇰🇿 Жорий йилда 600 дан ортиқ ёш хорижга кўчиб кетган: сенатор бу ҳолатни Қозоғистон иқтисодиётига таҳдид деб баҳолади.
➖🇰🇬 Бишкекда сув ва суд можароси: депутат пойтахт ҳокимлигига нисбатан сув манбаларини назорат қилмагани ва аҳолини огоҳлантирмагани учун жиноий иш қўзғатишни таклиф қилди.
➖🇹🇲 Туркманистон Европа Иттифоқига яқинлашмоқда: Европарламент делегацияси депутатлар билан инсон ҳуқуқлари ва Ҳамкорлик битимини ратификация қилиш масалаларини муҳокама қилди.
➖🇹🇯 Жой номлари ўзгаради: Тожикистон парламентида бир қанча жой номларини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинди.
➖🇺🇳 БМТ талаблари бажарилмаяпти: Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишида Афғонистонга нисбатан кескин чоралар кўриш таклиф этилди.

#ана_холос
ИТ БОҚУВЧИСИНИНГ МАОШИ – 127 227 ДОЛЛАР
🫢 Буюк Британияда яшовчи америкалик миллиардерлар Фэйрфакс ва Кенсингтон ўз итларига янги энага қидираётганлари ҳақида эълон беришибди. Яна денг ит боқувчиси учун йиллик маош 127 227 долларни ташкил қилар эмиш.
🫡Иш тартиби эса қуйидагича: энага итнинг ветеринария кўрикларидан ўтиб туришига масъул бўлиши, овқатлантириши, итни махсус машқлар билан шуғуллантириши ва у ҳайвонлар билан учрашувга чиққанида унга ҳамроҳ бўлиши зарур экан.
😔 Ҳозирда энагаликка ариза топширган номзодлар сони 400 га яқин. Аммо итнинг насли ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Сиздаям пул кўпайиб кетди🤣
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ИТ БОҚУВЧИСИНИНГ МАОШИ – 127 227 ДОЛЛАР
🫡Иш тартиби эса қуйидагича: энага итнинг ветеринария кўрикларидан ўтиб туришига масъул бўлиши, овқатлантириши, итни махсус машқлар билан шуғуллантириши ва у ҳайвонлар билан учрашувга чиққанида унга ҳамроҳ бўлиши зарур экан.
Сиздаям пул кўпайиб кетди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сатира
ПИЁДАЛАРНИ СЕВИШ КЕРАК
Шу кунларда пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида тез-тез шумхабарлар тарқалмоқда. Кимдир ҳайдовчини маломат қилса, кимдир пиёдага ҳамдард. Шу муносабат билан Илья Ильф ва Евгений Петров қаламига мансуб "Олтин бузоқ" асаридан парчани тақдим этамиз.
Пиёда ўзи ким? Қуйидаги сатрлар юз йилча олдин ёзилган. Хўш, сизнингча бугун нималар ўзгарди?
***
Пиёдаларни севиш керак.
Пиёдалар инсониятнинг аксари қисмини ташкил этади. Ташкил этганда ҳам энг асил пиёдалар қисмини ташкил этади. Дунёни пиёдалар бунёд этишган. Улар шаҳарлар қурганлар, кўп қаватли биноларни тиклаганлар, канализация ўтказганлар, кўчаларга тош ётқизганлар ва электр чироқлари билан ёритганлар. Худди шу пиёдалар дунёга маданият тарқатдилар, китоб босишни ихтиро этдилар, порохни ўйлаб топдилар, дарёлар устига кўприклар қурдилар, Миср иероглифларини ўқидилар. Соқол оладиган мосламани турмушга олиб кирдилар, қул савдосини йўқотдилар ва ловия билан нўхатдан бир юз ўн тўрт хил хушхўр таом тайёрлаш мумкинлигини аниқладилар.
Ҳамма нарса тахт бўлиб, қадрдон куррамиз бирмунча кўркам тус олгач, автомобилчилар пайдо бўлишди.
Нафсиламр, автомобилни ҳам пиёдалар ихтиро қилишди. Бироқ, афсуски, автомобилчилар буни дарров унутдилар. Улар бўш-баёв ва доно пиёдаларга кун бермай қўйдилар. Пиёдалар қурган кўчалар автомобилчилар ихтиёрига ўтиб кетди. Тош йўллар кенгайди, тротуарлар торайиб, камбаргина бўлиб қолди. Пиёдалар юракларини ҳовучлаб девор тагидан юра бошладилар.
Катта шаҳарда пиёдалар ҳадик-хавотирда яшашади. Уларни балонинг оғзига рўпара қиладилар. Уларга кўчадан фақат чорраҳада ўтишга рухсат этишган, одатда бундай жойлар серқатнов бўлади, пиёданинг ҳаёти қил устида туради.
Бизнинг бепоён мамлакатимизда пиёдаларнинг фикрича, юк ва одамларни тинчгина ташишга мўлжалланган оддий автомобиль ажал уруғини сочувчи қурол сифатида даҳшатли тус олди. У кўплаб касаба союз аъзолари ва уларнинг оилаларини майиб-мажруҳ қиляпти. Бордию пиёда аҳён-аҳёнда омон қолиб, машинанинг кумуш ранг тумшуғи тагидан соппа-соғ чиққудек бўлса, милиционер ундан, кўча ҳаракати қоидасини буздинг, деб жарима олади.
Умуман, пиёдаларнинг обрўсига қаттиқ путур етди. Дунёга Гораций, Бойль, Мариотт, Лобачевский, Гутенберг ва Анатоль Франс каби ажойиб сиймоларни етказиб берган пиёдалар, ҳозир тупроқдан ташқари юрибмиз, деб ўзларининг ҳаёт эканликларини эслатиш учун минг мақомга йўрғалайдилар. Э, худойим, пиёдалар бошига не кунларни солдинг!
...Пиёдалар шу йўсин қадрини йўқота борди.
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube