Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Танқид

ЯНА ЎҚИТУВЧИЛАР АЛДАНДИМИ: НЕГА РЕМОНТГА ПУЛ ЙИҒИШ ДАРКОР БЎЛИБ ҚОЛДИ?🤔

📌Ремонт учун пул йиғилмайди, деди Мактабгача ва мактаб таълими вазири. Худди шундай деди, вилоят, шаҳар ва туманларнинг таълимга масъул раҳбарлари.

🤐Июнь ойи келди. Ўқитувчилар мактабга чақиртирилди ва ота-оналар билан мулоқотга киришиб, ремонт учун пул йиғиш топшириғи берилди. Ва албатта бу ишни ими-жимида, музокара йўли билан, шов-шувларсиз қилиш айтилмоқда.

👏Мактаб – мадрасадек гап. Унга эҳсон қилиш, синф хоналар ремонтига пул ажратиш савоб иш, қутлуғ иш. Ота-оналар ҳам бу ҳолатда имкониятдан келиб чиқиб, ремонтга пул беришаётганини фақат ва фақат олқишлаймиз. Лекин, бир жиҳати бор-да.

🤨Нега вазир, бошқарма бошлиқлари роликлар тайёрлаттириб, эл-юртга мурожаат қилишди, ремонтга бир сўм пул берманг, давлат бепул таълимни кафолатлайди, деб баландпарвоз чиқишлар қилишди?

😔Ана энди дўппи тор келганда, оддий ўқитувчи, ҳеч бир мансабу лавозимда бўлмай, тинчгина дарс ўтиб келаётган оддий ўқитувчи ота-оналар билан музокарага, пул сўраб алоқага чиқиши керак?

‼️Қани, яна ўшандай қарсиллатиб роликлар қилинг, халойиқ, мактабга ёрдам беринг, деган акциялар уюштиринг, бу гапни ҳам ўзингиз айтинг, ҳурматли раҳбарлар! Токайгача ваъдани сиз берасиз, уддасидан чиқмасангиз, оддий ўқитувчи кетингизни ёпиб юради?

P.S. Мактабга ёрдам бериш керак. Ота-оналарни мактаб ремонти учун баҳоли қудрат маблағ ажратишга, ёрдам беришга чақирамиз. Шунинг билан бирга икки хил стандарт бўлмаслиги учун, ўйлаймизки, вазирлик даражасида аввалги роликларга, ремонтга бир сўм берилмасин деган чақириқларга раддия бериб, реал аҳволни тан олиб чиқиш қилинса соз иш бўлар эди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Стритбол
#Ғаллақудуқ
#чемпион

🏆"Беш ташаббус олимпиядаси" мусобақасининг республика финал босқичида спортнинг стритбол тури бўйича Оҳангарон тумани "Ғаллақудуқ" МФЙ қизлари чемпионликни қўлга киритди.

📌Эслатиб ўтамиз, мусобақа низомига кўра, энди ушбу чемпион жамоа аъзолари яшайдиган маҳаллада "Универсал" спорт майдони қуриб берилади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги_кундалиги

ДХХ кубоги вилоят босқичи қай паллага келди?

⚽️Куни кеча анъанавий тарзда ўтказилаётган ДХХ кубоги футбол мусобақаларининг Тошкент вилояти босқичи старт олди.

🟢Ўйинлар қай рухда ўтмоқда, биринчи тур пешқадамлари кимлар? Барчаси билан видеолавҳа орқали танишинг.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_фотоси

Ойнада "Азизим", капотда "Алламжонов айбдор" – Келесда етакчи "Китоб карвони" ўтказди

📚Тошкент туманида етакчилар томонидан ўтказилган "Китоб карвони"да маҳалла ва кўчаларга машиналарда китоб олиб борилди ва ёшларга арзон нархларда тарқатилди.

Бу суратда кўраётганингиз – "Саноат" маҳалласидаги ёшлар етакчиси Умида Ҳамидуллаеванинг ташаббуси.

‼️Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ёшлар кундалиги" муҳаррири Отабек Исроилов Тошкент вилояти ҳокимига очиқ хат йўллаган, унда вилоятдаги барча кутубхоналарни "Дамас" билан таъминлаш имконияти ҳақида сўз борган эди.

➡️Очиқ хатга на очиқ ва на ёпиқ жавоб берилди. "Ёшлар кундалиги" вилоятимиз раҳбари Зойир Мирзаевдан ушбу масалага яна бир бор эътибор қаратишни сўрайди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

📍Олмалиқ шаҳри, Фурқат номидаги кўчадаги вазият.

😨"Дарахтлар тик туриб жон беради", дегани мана шу бўлса керак.

🤢Тасаввур қилинг, ҳаво етмай бўғилиб нобуд бўлаётган, кундан кунга сўлиб-сарғайиб бораётган инсон.

☠️Фақат ёвуз қотилларгина шундай қилиши мумкин.

Ахборот манбаси: Раҳмонали Холмирзаев (Олмалиқ шаҳри).

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Сенинг ҳам парвозинг хайрли бўлсин,
Эй, мендан кетишни истаётган қуш.


✍️Шеър: Гулжамол Асқарова

🖼Образда: Зилола Ҳакимжонова, Илҳом Иминжонов.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бешташаббус

"Беш ташаббус паралимпиадаси" спорт мусобақалари республика босқичида Тошкент вилояти жамоаси ўз иштирокини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ташаббус доирасида пара шахмат, пара шашка, пара стол тенниси, пара енгил атлетика ва пара кибер спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Омад ёр бўлсин, ёшлар!😊

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишчи гуруҳ қайси ҳудудга йўл олди?

Тошкент вилояти Ёшлар штаби томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ туман-шаҳарларда ташкил этилган штаб фаолиятини "Ёшлар кундалиги" ҳамкорлигида  ўрганиш ишларини бошлади.

Илк манзил қаерлигини бироздан сўнг билиб оласиз. Тайёр туринг, бу айнан сизнинг ҳудудингиз бўлиши ҳам мумкин.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🤚 "Беш ташаббус олимпиадаси" финали Тошкент вилоятида: 16-20 июнь кунлари Чирчиқ шаҳри спортнинг стритбол тури бўйича Республика босқичига мезбонлик қилади.

🇷🇺"Бизга НАТО ва НАТОга мослашган Украина керак эмас" – деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

🏠Қозоғистонда ижтимоий ҳимоя: Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлган 15 нафар фуқаронинг оиласига кўп қаватли уй калитлари топширилди.

‼️Солиқ тўловчилар диққатига: жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғига ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

⭕️Олийгоҳга киришда чет тили сертификати ростан керак(ми?)

✔️Бакалавриат таълим босқичига ҳужжат топшираётган абитуриентнинг чет тили сертификати Б2 бўлса, унга чет тили блогидан максимал балл берилади. Ундан пастроқ сертификатлар, масалан, Б1 сертификати қабул қилинмайди.

➡️Масалан, инглиз тили абитуриентнинг биринчи фани бўлса, унда 93,0 балл, иккинчи фани бўлса, 63,0 балл нақд дегани.

📑Нафақат инглиз тили, балки немис, француз, япон ва бошқа тиллардан ҳам сертификат олиб фойдаланиш мумкин.

📍Чет тилидан ижодий имтиҳон олинадиган OTMларда ҳам шу даражадаги сертификати бор абитуриентларга максимал балл берилади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

📌ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ҳақида тўхталди.

‼️Жумладан, Оммавий ахборот воситалари ислоҳотларимизнинг энг нурли давомчилари, деди Шавкат Мирзиёев.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

📌Жорий йилда вилоятимиздаги умумтаълим муассасаларини 28 597 нафар ўқувчилар тамомлади.

👏Улардан 821 нафари мактабни 🥇олтин, 91 нафари эса 🥈кумуш медал билан якунлади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид #Ангрен

Ангрен шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари, ёшларни қачонгача алдайсиз?

Ҳурматли масъуллар, ёшлар ва ота-оналарига баландпарвоз ёлғон хатлар ёзавермай, шахсан учрашиб, муаммоларини ҳал қилсангиз эди. Ҳеч бўлмаса виждонингиз қийналмаган бўлармиди ... Видеони кўрсангиз, нега бундай деяётганимизни ўзингиз тушунасиз.

Хуллас, ҳудудлардаги баъзи маҳаллий раҳбарлар ҳамон ёшлар сиёсати мазмун-моҳиятини тўла англаб етишмаяпти. Кўп ҳолларда майдонда ёшлар етакчилари ёлғиз қолиб кетмоқда. Бу ҳолатга қачон чек қўйилади?

Бугун вилоят Ёшлар штаби Ангрендаги вазиятни таҳлил қилди. Мазкур ўрганишлар барча туман-шаҳарларда ташкил этилади.

Вилоят ҳокими кўрсатмаси асосида тузилган махсус штаб ҳудудлардаги ёшлар билан ишлаш жараёнлари юзасидан назоратни янада кучайтирмокда.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов кампанияси авж паллага кирди.

@olimlar_minbari ва @yoshlar_kundaligi_rasmiy лойиҳалари томонидан экспертлар ва блогерлар иштирокида "Очиқлик даврида сайловлар: ўзига хослик, ахборот хуружлари, холислик" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил видео тез кунда!

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

Ёз Марказий Осиё давлатларига навбатдаги "сюрприз"ларини тақдим этмоқда. Ёнғинлар, қурғоқчилик ва сув тақсимоти диққат марказида. Бугун шу ҳақида.

🇰🇿 Қозоғистон кўзёшларга ишонмайди(ми?): Экология ва табиат ресурслари вазири ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари қаршисида йиғлаб юборди. Қозоқ блогосфераси иккига бўлинган – бир қисми пиар деса, бир қисми вазирхонимга қўшилиб йиғламоқда.

🇰🇬Садир Жапаров халқни табиатга инсоф билан муомала қилишга чақирди: тўрт ойда Иссиқкўлдан 6 тонна чиқинди териб олинди, бу ҳали ҳаммаси эмас.

🇹🇲 Туркманистон қурғоқчилик остонасида: Тошҳовуз вилояти аҳолиси Амударё суви камайгани ҳисобига деҳқончиликдан зарар кўрмоқда. Қудуқ эса қимматга тушади.

🇹🇯 Экомаданиятни шакллантириш йўлида: Тожикистоннинг қатор ҳудудларида, хусусан, Варзоб шаҳрида "Озода соҳил" акцияси ўтказилди.

🇦🇫 Афғонистон чигирткалар ҳужумига учради: минтақанинг Балх вилоятидаги ҳосил нобуд бўлмоқда. Озиқ-овқат соҳасида муаммо бўлиши мумкин.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM