Yoshlar kundaligi | Rasmiy
88.1K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#фототанқид

📣Бир неча кундан буён Бўка тумани марказидан ўтувчи катта йўл четида чиқинди уюлиб ётибди. Бир қарашда кўнгилни хира қилувчи бу ҳолат билан негадир ҳеч кимнинг иши йўқ.

✔️Ҳудуд масъуллари ўтган-кетганда шу томонга бир қараб қўйса бўлармиди? Ҳозирги жазирама иссиқда чиқиндилардан атрофга таралаётган "ифорлар"нику ўзингиз тасаввур қилаверинг.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

‼️Таълим бедарвоза эмас: Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси “Информатика” ўқитувчисини уриб, тан жароҳати етказганлиги ҳолати муҳокама қилинди.

🔥Қўқон олов қўйнида: кеча оқшом Қўқондаги савдо комплексларида содир бўлган ёнғин бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Эссизгина ёшлик: андижонлик ака-укалар Сурияга бориб, террористик ташкилот сафига қўшилди. Уларнинг бири террор тўқнашувларида ўлди, бири эса узоқ муддатга қамалди.

🇰🇬 Собиқ президентга ҳукм ўқилди: Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Қурманбек Бакиевга 30 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

ЎРМОН ЁНҒИНИ НИМАСИ БИЛАН ХАТАРЛИ?

🔥Ўрмон ёнғинлари табиий ва антропоген омиллар, аниқроқ айтганда, инсон қилмишлари сабабли келиб чиқади. Энг асосийси, табиатга етказилган ҳар бир зарар бадалини авлодлар – бугунги ёшлар ўз ҳаёти билан тўлайди. Бу – энди анча жиддий масала.

📌Хўш, инсоният тарихида қандай катта фалокатлар қандай сабаблар билан содир бўлган? Яқин тарихга назар ташлаймиз.

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фототанқиддан_сўнг

⭕️Бўка тумани марказидан ўтувчи йўл бўйи чиқиндига тўлгани ҳақида ёзгандик. Ҳолат бартараф этилиб, буни қилган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора кўрилаётган экан.

✔️Масъулларга респект, тезда эътиборга олишибди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#илм_фан

Яҳудий олими дунёни огоҳлантирди: "Сунъий интеллект – сунъий дин яратади"

😖Тарихчи, файласуф ва ёзувчи Ной Харари сунъий интеллект яратиш соҳасини қатъий назоратга олишга чақирмоқда. Унга кўра, супер машиналар, роботлар ўзи учун дин ўйлаб топиши мумкин.

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шахмат

Ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида шахмат бўйича ДХХ кубоги баҳсларининг вилоят босқичи ўтказилди.

🎁"Қироллар ўйини" деб номланган ақл гимнастикасида ғолиб бўлганлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Кубок ва совғаларни Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Миразиз Мирсултонов топширди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

ХУСУСИЙ МАКТАБЛАРНИНГ ТАЪСИСЧИЛАРИ ЎҚИСИН!

❗️Кеча "Ёшлар кундалиги" ёзги таътил вақти ҳақида материал эълон қилган эди. Ушбу мақоланинг изоҳлар қисмида Олмалиқ шаҳридаги "Бухоро мактаби" таъсисчиси Азизбек Ибрагимов томонидан масалага дунё таълим стандартлари билан қараш кераклиги урғуланиб фикр ёзилди. Бошқа хусусий мактабларнинг таъсисчилари ҳам "Ёшлар кундалиги"ни билимсизлик ва таълимга нотўғри ёндашувда айблади гўё.

🧑‍🎓Хўш, аслида вазият қандай? Ростдан ҳам чет элларда болаларга таътил берилмайдими? Ривожланган дунёда бола маълум бир натижага эришиш учун тинимсиз ўқишга маҳкумми? Бу борада дунё тажрибаси қандай? "Ёшлар кундалиги" жаҳон болаларининг ўқиш муддатларини ўрганди. Марҳамат, танишинг: 2023 йилда қайси мамлакат ўқувчиларига қанча муддат таътил берилади? Айнан ёзги таътиллар вақти қанча эканлигига эътибор беринг.

🇫🇮Финляндия: ёзги таътил 70 кун

Биз андоза қилиб олаётган Финляндия мактаблари таълимида ҳам ўқувчилар учун бир нечта таътил муддатлари белгиланган. Куз, қиш, баҳор мавсумида бериладиган таътиллар асосан икки ҳафтадан кам бўлмайди. Ёз ойлари учун белгиланган вақт эса, ўн ҳафтадан ўн бир ҳафтагача бўлган муддатни ташкил этади.

🇨🇳Хитой: 55-60 кун

Ўзига хос таълим тизимига эга бўлган Хитойда мактаб ўқувчилари учун таътил, асосан, икки маротаба берилади. Қишки таътил январнинг охиридан февралнинг бошига қадар 15 кун, ёзги таътил июль бошидан август охиригача берилади.

🇨🇦Канада: 60 кун

Мамлакат мактаблари ўз ўқувчилари учун йилига уч маротаба таътил беради. Қишки таътил вақти икки ҳафта: декабрдан январгача, баҳорги таътил икки ҳафта ва ёзги таътил июль бошидан август охиригача бўлган муддатни ташкил этади.

🇮🇹Италия: 90 кун

Ушбу давлатда мактаблар ўқувчиларга ҳар мавсум учун таътиллар беради. Қиш фасли учун бир ҳафта, баҳор фасли учун март ва апрел оралиғида икки ҳафта, ёз учун уч ой ва кузда октябрнинг охирги бир ҳафтасида дам олиш кунлари ташкил этилади.

🇯🇵Япония: 40 кун

Япония мактабларида таътил уч семестрга ажратилган бўлиб, турли муассасаларда турлича муддат белгиланади. Аммо жуда кўп мактаблар ўз ўқувчиларига ёз ойлари учун қирқ кун, қиш ва баҳор фасллари учун ўн кундан таътил вақти ташкил этилади.

🇺🇸АҚШ: 90 кун

АҚШда ёзги таътил май охири ёки июль бошидан август охири ёки сентябрнинг бошига қадар уч ой этиб белгиланади.

P.S. Ўзбекистондаги хусусий мактаблар: "Таътил вақти боланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Бола узлуксиз ўқиши керак".

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Одамлар қўрқарлар ёмон кўзлардан,
Мен эса шу яхши кўзлардан қўрқдим...


Шеър: Омон Матжон

📷Фото: Дилмурод Раҳмонов
🖼Образда: Шаҳзода Эргашева

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

ОТМга ўқишга топширишда қандай ҳужжатлар керак?

⚡️Бу йилги қабул учун абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий ижодий имтиҳон топширувчилар эса 10 июлгача бу жараёнларни бaжариши керак.

Қонунчиликка кўра, абитуриентлар олийгоҳларга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади. Ёки my.gov.uz электрон портали орқали рўйхатдан ўтади.

🔰Бунинг учун абитуриентнинг қуйидаги ҳужжатлари бўлиши керак:

✔️фуқаролик паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);

✔️паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

✔️умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатгани ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

✔️Президентнинг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

🚫 Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади.

‼️Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🏭 Чилонзор туманидаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида ҳаво-газ аралашмаси чақнади: ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, 16 нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига юборилган.

⚡️ Зарафшонда Ўзбекистондаги илк шамол трубинаси ўрнатилди: унинг қуввати 4,7 МВт, баландлиги 97 метр. Шамол турбиналари парракларининг узунлиги 77 метрни ташкил этади.

💵 Хоразмда йўл қурилиш ташкилотининг бўлим бошлиғи қўлга олинди: у оилавий корхонага тегишли ҳудудга ҳеч қандай ҳужжатларсиз асфальт ётқизиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 1 миллиард 306 миллион сўм талаб қилиб, шундан 48 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

🇧🇾 Лукашенко Россиядан ядровий қурол сўради: Беларусь Республикаси Президенти бу қуролни фақат мамлакат хавфсизлиги учун кераклигини таъкидлаган.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Туғилган кун совғаси😂

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов
#Ҳазил

Бугун Халқаро блогерлар куни. Шу муносабат билан блогерлар учун аталган мақоллар коллекциясини ҳавола қиламиз.

📌Матбуот котибининг фикрича:

Иш иштаҳа очар,
Блогер ишдан қочар.

😏Замҳокимнинг фикрича:

Блогер ҳурар, карвон ўтар.

😠Қурилиш фирмаси раҳбарининг фикрича:

Блогер келар эшикдан,
Удар кирар тешикдан.

💲Банк бошқарувчисининг фикрича:

Оч блогердан, қоч блогер.

💪Прокурорнинг фикрича:

Қимирлатма лабингни,
Ман бераман тобингни.

🙂Сайёра Файзиеванинг фикрича:

Блогер ачитиб гапиради,
Иғвогар кулдириб.

😨Миразиз Мирсултоновнинг фикрича:

Каналингни ўлдирганга, админликни бер.

🤷‍♀️АОКАнинг фикрича:

Маслаҳатли пост ўчирилмас.

☝️Қибрайлик блогер, ХТБшунос Равшан Маҳмудовнинг фикрича:

Гар ҳаётдан олмаса таълим,
Унга ўргатолмас Элёр муаллим.

👏Блогер Муфасанинг фикрича:

Оч бола тўқ бола билан ўйнамайди,
Тўқ бола қашшоқларни ўйламайди.

😭Блогер Раҳмонали Холмирзаевнинг фикрича:

Олмалиқ бўлди обод,
Мен йиғламай, ким йиғласин?

😉Блогер Олим Сулаймоновнинг фикрича:

Олим бўлсанг, блогистон сеники.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

⭕️ИТНИ ЭЛЕКТР АРРА БИЛАН АРРАЛАШИБДИ

🐕Воқеа Жиззах вилояти Дўстлик туманида содир бўлган. Ит зудлик билан ёрдам кўрсатилмаса, тирик қолмаслиги аниқ. Умуман, бу аҳволда тирик қолса ҳам яшаб кетиши қийин бўлса керак.

📑Жиззах вилояти ИИБ томонидан маълум қилинишча, ҳолат 12 июнь куни Дўстлик туманининг Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан содир этилган. Айни пайтда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111-моддасига асосан, белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

☄️Бечора ит. Жонзотни тириклай электр аррада арралаш учун инсонда қандай "хислатлар" бўлиши керак? Ит сендан яхшироқ.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Гулжамол эдим мен,
гулруҳ эдим мен,
Исмимни айириб
қўйдилар гулдан.
Мана қаршингизда
мағрур турибман,
Ўша сиз қарғаган
тақдирим билан.

Мен писанд қилмаган
гулларга алам,
Гоҳо йиғлаганим,
гоҳо кулганим.
Сизга ҳам шунчалар
оғир ботдими,
Бир тоғнинг ёнида
тоғдек турганим.

Шеър: Гулжамол Асқарова

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🪙 Эски пулларни ташлашга шошилманг: муомаладан чиқарилган 50, 100, 200 ва 500 сўмлик қоғоз банкнотлар ҳамда 50 ва 100 сўмлик тангалар алмаштириб берилади.

😀Аҳоли саломатлиги йўлида: Тошкент вилоятида кореялик шифокорлар иш бошлаши мумкин. Зойир Мирзаев уларга мансаб ваъда қилди.

🇷🇺Чақирилувчилар ҳеч қаёққа кетолмайди: Россия Президенти В.Путин ҳарбий хизматга чақирилганларнинг паспортини олиб қўйиш ҳақидаги қонунни имзолади.

📲Ўз ҳужжатингизни ўзингиз топширинг: Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма чиқарилди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сиз шу йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида иштирок этасизми?
Anonymous Poll
75%
Ҳа
25%
Йўқ
#Танқид

ЯНА ЎҚИТУВЧИЛАР АЛДАНДИМИ: НЕГА РЕМОНТГА ПУЛ ЙИҒИШ ДАРКОР БЎЛИБ ҚОЛДИ?🤔

📌Ремонт учун пул йиғилмайди, деди Мактабгача ва мактаб таълими вазири. Худди шундай деди, вилоят, шаҳар ва туманларнинг таълимга масъул раҳбарлари.

🤐Июнь ойи келди. Ўқитувчилар мактабга чақиртирилди ва ота-оналар билан мулоқотга киришиб, ремонт учун пул йиғиш топшириғи берилди. Ва албатта бу ишни ими-жимида, музокара йўли билан, шов-шувларсиз қилиш айтилмоқда.

👏Мактаб – мадрасадек гап. Унга эҳсон қилиш, синф хоналар ремонтига пул ажратиш савоб иш, қутлуғ иш. Ота-оналар ҳам бу ҳолатда имкониятдан келиб чиқиб, ремонтга пул беришаётганини фақат ва фақат олқишлаймиз. Лекин, бир жиҳати бор-да.

🤨Нега вазир, бошқарма бошлиқлари роликлар тайёрлаттириб, эл-юртга мурожаат қилишди, ремонтга бир сўм пул берманг, давлат бепул таълимни кафолатлайди, деб баландпарвоз чиқишлар қилишди?

😔Ана энди дўппи тор келганда, оддий ўқитувчи, ҳеч бир мансабу лавозимда бўлмай, тинчгина дарс ўтиб келаётган оддий ўқитувчи ота-оналар билан музокарага, пул сўраб алоқага чиқиши керак?

‼️Қани, яна ўшандай қарсиллатиб роликлар қилинг, халойиқ, мактабга ёрдам беринг, деган акциялар уюштиринг, бу гапни ҳам ўзингиз айтинг, ҳурматли раҳбарлар! Токайгача ваъдани сиз берасиз, уддасидан чиқмасангиз, оддий ўқитувчи кетингизни ёпиб юради?

P.S. Мактабга ёрдам бериш керак. Ота-оналарни мактаб ремонти учун баҳоли қудрат маблағ ажратишга, ёрдам беришга чақирамиз. Шунинг билан бирга икки хил стандарт бўлмаслиги учун, ўйлаймизки, вазирлик даражасида аввалги роликларга, ремонтга бир сўм берилмасин деган чақириқларга раддия бериб, реал аҳволни тан олиб чиқиш қилинса соз иш бўлар эди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Стритбол
#Ғаллақудуқ
#чемпион

🏆"Беш ташаббус олимпиядаси" мусобақасининг республика финал босқичида спортнинг стритбол тури бўйича Оҳангарон тумани "Ғаллақудуқ" МФЙ қизлари чемпионликни қўлга киритди.

📌Эслатиб ўтамиз, мусобақа низомига кўра, энди ушбу чемпион жамоа аъзолари яшайдиган маҳаллада "Универсал" спорт майдони қуриб берилади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги_кундалиги

ДХХ кубоги вилоят босқичи қай паллага келди?

⚽️Куни кеча анъанавий тарзда ўтказилаётган ДХХ кубоги футбол мусобақаларининг Тошкент вилояти босқичи старт олди.

🟢Ўйинлар қай рухда ўтмоқда, биринчи тур пешқадамлари кимлар? Барчаси билан видеолавҳа орқали танишинг.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_фотоси

Ойнада "Азизим", капотда "Алламжонов айбдор" – Келесда етакчи "Китоб карвони" ўтказди

📚Тошкент туманида етакчилар томонидан ўтказилган "Китоб карвони"да маҳалла ва кўчаларга машиналарда китоб олиб борилди ва ёшларга арзон нархларда тарқатилди.

Бу суратда кўраётганингиз – "Саноат" маҳалласидаги ёшлар етакчиси Умида Ҳамидуллаеванинг ташаббуси.

‼️Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ёшлар кундалиги" муҳаррири Отабек Исроилов Тошкент вилояти ҳокимига очиқ хат йўллаган, унда вилоятдаги барча кутубхоналарни "Дамас" билан таъминлаш имконияти ҳақида сўз борган эди.

➡️Очиқ хатга на очиқ ва на ёпиқ жавоб берилди. "Ёшлар кундалиги" вилоятимиз раҳбари Зойир Мирзаевдан ушбу масалага яна бир бор эътибор қаратишни сўрайди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM