Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

ТАЛАБАНИ КЕЛИН ҚИЛДИМ

🕰 Тўйгача...

💠 Фарзандлар улғайгач ўқитсам, касб-ҳунарли қилсам, дер экансиз. Аввалига ўғлимиз ўзини тутиб олсин, ҳаётнинг оқ-қорасини кўрсин, деган ўйда юрдик. Қолаверса, ёш қизни келин қилиб ҳам барака топиш қийин. Қизлар ҳам ўқисин, бир ишнинг бошини тутсин, имкониятлардан фойдалансин.

💠 Ҳаётнинг ўзи мавриди келганини билдирар экан. Хуллас, одоб-ахлоқи, илми, ҳунари, насл-насаби, ҳусн-жамолини суриштириб бир қиз топдик. Совчиликка бордик, танишдик, суриштирдик. Фарзандларимизнинг бўйи ҳам, ўйи ҳам бир-бирига яқин бўлиб чиқди.

💠 Фақат охирида “Қизимиз контрактда ўқийди. Қийналиб қолмасмикан оила қурса”, деди онаси. Ўринли мулоҳаза. “Ўзимиз ўқитамиз қизингизни”, деб тўйдан кейин тониб кетганлар озми? Аммо бу ҳол бизда такрорланмайди. Чунки мен ҳам оила қурганимда талаба эдим. Қайнонам “қизимизни ўзимиз ўқитамиз, шароит яратиб берамиз”, деб ваъда берган ва устидан чиққан.

💠 Хуллас, ёшлар ҳам рози бўлди, маслаҳатни пишириб ўртача бир тўй қилдик. Ёш оила юз фоиз яхши шароитда яшасин, деган қонун борми? Кам-кўстини ўзлари битириб олади. Ортиқча ғамхўрлик ҳам мўртлаштириб қўяди одамни.

🕰 Тўйдан кейин...

🔸 Аксарият қайноналар “бизнинг давримизда ундай эди, бундай эди” каби иддаолардан ўзини тиёлмайди. Аслида улар ҳам келинлигида роса ҳунарлар кўрсатган-у, ҳа, майли... Хуллас, тўйдан кейин келинимиз бир ҳафта-ўн кун келинлик либосларини кийиб, саломларни жойига қўйди. Шу билан ўқишга чиқиб кетди. Яна кенг ҳовлининг катта келини бўлиб қолдим.

🔸 Ана шунақа, кимки келин олиб, бутунлай уй-рўзғор ишларидан қутуламан, етти қават кўрпачада роҳатланиииб ўтираман, келиним хизматимда бўлади, дейдиган бўлса, бекорларни айтибди. Ахир, келин ҳам бировнинг жон риштаси, янги экилган гулдек парваришга муҳтож. Шундай қилиб, уй ишларида келинимга ёрдамчи бўлдим. Нима қилибди? Шу пайтгача ҳам қилиб юрган ишим, бирон жойим камайгани йўқ.

🔸 Келин хизматкор эмас, оқсоч ҳам эмас. Майли, ҳозир ўқисин, илмини оширсин. Эртага ўзига фойда. Невараларимни комил инсонлар қилиб тарбиялайди.

🔸 Ўғлимга доим айтаман: “Келинга эътиборли бўл. Бирга сайрга чиқинглар, шаҳар айланишга боринглар. Кўнгли тусаган овқатлардан, ширинликлардан олиб бер. Оғир ишлар қилдирма, иссиқ-совуқ кунларда соғлигига қара”.

🔸 Бир куни денг, шамоллаб қолибди. Онамни кўриб келай, дейди. Касал ҳолда бориб, уларни хавотирга қўйманг, ўзим сизни тузатиб, кейин юбораман дедим.

❗️ Одамнинг феъли кенгроқ бўлса, ҳам эпли, ҳам дипломли келиннинг қайнонаси бўлади.

✍️ Наргиза ИШМЕТОВА, ўқитувчи

📌 Мақоланинг тўлиқ шакли "Ёшлар кундалиги" журналининг 4-сонида.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

Кечаси болалар майдончасига чиқиб бўлмай қолди


💠 Уйимиз олдидаги болалар майдончасига набирамни етаклаб чиққан эдим, ўттиз ёшлардаги қўшним эндигина тетапоя бўлаётган қизчаси билан келиб қолди. Болаларни ҳалинчакка солиб тебратар эканмиз, ҳалиги йигит салом бериб, ҳасрат қила бошлади:

– Ака, кечалари бу ерга болалар билан чиқиб бўлмай қолди. Мана бу ўриндиқларни тарбиясиз йигит-қизлар эгаллаб олишади.

– Нима, чекишадими?

– Э, чекиш ҳам гапми, бир-бирининг пинжига тиқилиб, бемаза ишларни қилишади. Биз катталарни кўрсак, уялиб, улар турган жойни узоқдан айланиб ўтар эдик, буларда тортиниш деган нарса йўқ.

🔹 Кечки пайт айланиб, ўзим ҳам кўрдим, бир-бирининг бўйнига осилган, қўлидаги телефонга қараб, “хи-хи”лашаётган ўсмирлар ўриндиқ бор жойга танда қўйиб олишар экан. Катта ёшдаги одамлар ўтаётганини кўриб на салом, на эътибор беради денг! Бамисоли роботнинг ўзи.

🔻 Ўша лаҳзада Эркин Воҳидовнинг яна бир шеъри – “Зангори шуълалар”даги мана бу сатрлар эсга тушади:

Бир йигит ўзганинг бағридан
Қайтган ёр лабини сўради.
Ўтишиб қўғирчоқ баҳридан,
Бу ҳолни қизчалар кўради.


🔸 Қаранг, бедор ва донишманд ижодкор қарийб 50 йил олдин – шеър 1976 йилда ёзилган – замонавий ахборот воситалари билан бирга маънавиятимизга бутунлай ёт ғоя ва қарашлар кириб келаётганидан огоҳлантирган экан.

📢 Афсуски, бугунги кунда бундай хуружлар жузъий ҳолатлар эмас, аниқ мақсад ва манзилни кўзлайдиган алоҳида руҳий таъсир шаклига – мутахассисларнинг ўзлари тан олиб айтаётганларидек, “оммавий” ёки “кўча маданияти”га айланди...

✍️ Муртазо ҚАРШИБОЙ

📌 Муаллифдан "Ёшлар кундалиги" журнали учун махсус мақола. Батафсил журналнинг 4-сонида ўқинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

⚖️ ИНТЕРНЕТ ВА ИНТИЗОМ

🌐 90-йилларда туғилиб, интернетсиз болалик даврини ўтказдим. Кейинроқ ўнга яқин давлатда бўлдим. Дунё қанчалик тез ўзгараётганини ва бу замонавий ўсмирларнинг турмуш тарзига қандай таъсир қилаётганини Ернинг турли нуқталарида туриб кузатдим.

📲 Одамзотни муқаррар технологик тараққиёт кутмоқда. Бугунгилари ҳали ҳолва. Смартфонлар, ижтимоий тармоқлар, видео стриминг ва онлайн ўйинлар ва бошқалар ҳаётимизга қулайлик олиб кирди. Бироқ, бунинг ортида потенциал қоронғулик ҳам бор. Ёшлар бир парча экранга қарам бўлиб қолмоқда, мустақил фикрлаш қобилияти камайиб, реал дунёдан узоқлашиб кетди.

🔥 Буларнинг барчасига интизом даво бўлади, деб ҳисоблайман. Интизом орқали техника ютуқларидан меъёрида баҳраманд бўлиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, реал дунёда ўзаро муносабатларни тартибга солиш, шахсий ривожланиш кўникмаларини шакллантириш мумкин.

Натижада, тез ўзгарувчан дунёга муваффақиятли мослашиш, технология ва реал ҳаёт ўртасидаги олтин ўрталиқни топиш осон бўлади. Шунда Интернет биздан эмас, биз Интернетдан фойдаланамиз.

✍️ Искандар Шодатов
🎨 Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

📚 ХОРИЖДА ЎҚИМОҚЧИ БЎЛГАН ЁШЛАР ЎҚИСИН!

🎓 "Бошидан ўтган табиб", дейдилар. Беш йилки хорижда ўқияпман. Ўзим кўрган-билган баъзи ҳолатларни бошқаларга ҳам айтгим келди.

🔰 Хорижда сизни "маданий шок" кутиб олади. Турфа менталитет, эътиқод ва қарашлар чорраҳаси бошни айлантиради. Булар вақтинчалик стрессга олиб келади.

🔰 Адаптация босқичидан имкон қадар осон ўтиш учун баъзи тавсиялар: дунё фақат ўзбеклардан иборат эмас, ҳар элнинг ўз тутуми бор, у сизга ёқиши шарт эмас. Бу ерга илм деб келгансиз, бошқаларни муҳокама қиламан деб эмас.

🔰 Кейинги босқич: тиббий суғурта, ётоқхона, ўқиш, озиқ-овқат, транспортлар ҳамда олдиндан кўзда тутилмаган харажатлар учун молиявий жамғармангиз бўлиши шарт.

🔰 Чет элда мустақилликка ўрганишга мажбурсиз. Ҳар бир қадамингиз оқибатига шахсан жавоб берасиз. Масъулиятли бўлинг, борган давлатингиз қонунларини ҳурмат қилиб, амал қилинг.

🔰 Янги ҳаёт тарзи сизни қийнаши мумкин. Шунақа пайтларда жудаям Ватанга қайтишни истаб қоласиз. Лекин шошилманг, бу қийинчиликлар ўтиб кетади. Саёҳатга келмагансиз, илм олиш эса ҳеч бир замонда осон бўлмаган.

🔰 Иш ва ўқиш аравасини бир вақтда тортишни маслаҳат бермайман. Чунки университетда бериладиган вазифаларни ўз вақтида бажариб, касбий малакани ошириш, ривожланиш керак.

🔰 Домлаларни пул, совға, ҳар хил баҳона билан алдаб бўлмайди. Университетнинг баҳолаш системасидаги энг паст баҳони олиш учун ҳам жудаям юқори талаблар қўйилган.

Хулоса. Чет элда ўқиш интеллектуал ва касбий камол топишда, глобал фикрлаш қобилиятига эга бўлишда, халқаро алоқаларни ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга.

‼️ Унутманг, Ватанга қайтганингизда билим ва тажрибаларни амалда қўллай олишингиз, халқ ва давлат истиқболига ўз ҳиссангизни қўша олишингиз лозим.

✍️ Лазиз АБДУЛҲАМИДОВ,
Вятка Давлат университети 4-босқич талабаси, Россия (Оҳангарон шаҳри)

📌 Мақолани батафсил "Ёшлар кундалиги" журналининг 5-сонида ўқинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM