Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#хайрли_тонг

ЎЗИНГИЗНИ
ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!


Ўлмас Самарқандий
🎙Муаллиф ижроси

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарсликлар "қўшиқ куйлайди"! Йўқ, йўқ, бу муболаға эмас! Энди ростдан куйлайди, ахир замон ўзгаряпти, таълим тизими ўзгаряпти.

Просто энди 1-синф болангизга ҳам телефон бериб мактабга жўнатишингиз керак. Бир қарасанг телефон боланинг кўзига зарар деймиз, бир қарасанг телефон олиб бер деймиз. Э хулласда, "ишлам калламай қолди". Яхшиси видеони кўрақолинг.😁🙈👆👆

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
#Тезкор

⚡️ Олмалиқ шаҳрида бош шифокор ва касалхона мижози (аёл) ўртасидаги суҳбат аудиоси тарқалди.

⚡️ Олмалиқлик аёлни ким ранжитди?

⚡️ Олмалиқда тиббиёт пулликми ёки текин?

⚡️ "Ёшлар кундалиги"да бу аудиосуҳбат бор. Танқидий материал тайёрланмоқда.

БУГУН СОАТ 12:25 ДА ФОШ ЭТАМИЗ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| You tube | Twitter|
#Ҳуқуқингизни_билинг

Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:

● ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
● олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
● ногиронлар;
● меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
● озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
● умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

🚫 Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| You tube | Twitter|
#Билдириш

👉 Энди бизни You tube платформасида ҳам кузатинг.

👉 Обуна бўлиш эсдан чиқмасин. Чунки, биз сизларни севамиз))

❤️😍🥰

You tube га ҳавола
Audio
#Шарҳ

Олмалиқда нима бўлган эди – биринчи қисм

Бу аудиода Олмалиқ шаҳридаги марказий поликлиника лор врачи Аброр Исломов билан фуқаролар суҳбати. Фуқаролар томоқ, бурун, қулоқ ювиш пуллик эканидан норози.🧐 Тушунарли.

Прейскурант йўқ, демак ноқонуний деяпти фуқаролар.🤦‍♀️ Шундаймикан? 🤷‍♀️ Бу ерда можаронинг сабаби сифатида иссиғи 40 даражага чиқаётган 3 яшар болага токи дорихонадан дори 💊олиб келиб беришмагунча укол қилмагани айтилмоқда. Буям тушунарли.

‼️Халқда савол туғилаяпти: нега Олмалиқда тиббиёт масканларида тиббий препаратлар,
ҳатто биринчи ёрдам, температурани тушириш учун димедрол ва анальгин ҳам йўқ?..
Тушунарли. Ҳақли савол.

👨‍🔬Давом этамиз. Доктор боланинг томоғини тиббиёт усулида ювгани учун пул бериб кетишни айтаяпти.😱 Факт бор. Аммо, гап фақат шундами? Шошилманг.☝️

Иккинчи аудио ва бизнинг шарҳимизни кутинг. Пост яқин соатларда эълон қилинади.🤟

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| You tube | Twitter|
Audio
Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Рустам Унаров билан суҳбат.

Бу ҳақдаги шарҳ қуйида.👇👇

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter|
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Рустам Унаров билан суҳбат. Бу ҳақдаги шарҳ қуйида.👇👇 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: Facebook |Telegram| You tube | Twitter|
#Шарҳ

Олмалиқда нима бўлган эди – иккинчи қисм

Давом этамиз. Фуқаро (аёл киши) лор врач Аброр Исломовни пуллик асосда ишлаётганини аудиога ёзиб олган эди. Сўнгра, улар изоҳ сўраб тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Унаров ҳузурига боришади. Бўлди. Шу жойда тўхтаймиз. Буёғига энди саволлар, мулоҳазалар туғилади.

"Ёшлар кундалиги"нинг аниқлашича, бу врач ўз соҳаси бўйича анча таниқли мутахассис. Унда даволаниш учун узоқ ва яқинлардан беморлар Олмалиққа келишар экан.🚙 Демак, мутахассис ўз ишининг устаси, бугунги тиббиёт тизимига керакли мутахассислардан бири. Унда бизнинг эътироз нимадан?🤔

Аввало, тиббиёт бирлашмаси раҳбари Рустам Унаровнинг ҳеч нимадан хабари йўқ кишидек ажабланиб, фуқаролар билан суҳбатлашиши ғашингни келтиради. Ўзи раҳбарлик қилаётган шифохонада бўлаётган ишлардан "бехабарни ёқволиб", ходимларини ҳимоясиз қолдириш, бунга ақалли уриниб кўрмаслик таажжуб.😱

Очиғини айтиш керак ва буни давлат раҳбари ҳам катта минбардан туриб айтган: ҳозир Ўзбекистонда тиббиёт пулликми ёки йўқ эканига ҳеч кимда жавоб йўқ. Бу фақат Олмалиқда эмас, барча ҳудудларда мавжуд вазият.

Соғлиқни сақлаш ташкилотида қайси дорилар, хизматлар пуллик ва яна қайсилари текин эканига ҳали тўла изоҳ, тушунтириш, расмий бир ҳужжат йўқ.🙅‍♂️ Ҳарҳолда, бу мавзу бўйича қизиққанимизда ўнга яқин ҳужжатларда турлича ёндашувларга кўзимиз тушди.

Аслида бу ерда энг ҳал қилувчи нуқта ҳам мана шу.☝️ Масъулиятни ўз бўйнига олмайдиган раҳбарлар, телефон кўтариб ўзини саволга тутгандан чўчиб тушадиган, ходимларидан бемалол юз ўгирадиган мутасаддилар – энг камида яхши, намунали, ғурурли одам эмас.🤦‍♂️

Докторлар қанча ойлик олади, биласизми? Нега араб давлатлари, дейлик, Яманда минглаб ўзбек докторлари ишлайди, ўйлаб кўрганмисиз? У ерда докторга доктордек муомалада бўлишади. У ерда докторлар хизматига яраша ҳақ олади.💵🤙

Умуман, олтин қоида бор: ходим меҳнатига яраша ҳақ олмаса – олган маошига яраша ишлай бошлайди. Шуни истайсизми? 🤟🙈 Олмалиқда шундай бўлган, менимча. Докторни айбламайман...🙋‍♂️

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter|
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон

Тошкент вилоятида ҳоким қарорини сохталаштириб, аслида йўқ уйларни сотмоқчи бўлган "учарлар" ушланди.

Фирибгарлар бу сафар Нурафшонда мавжуд бўлмаган учта ҳовлини пулламоқчи бўлишаётганда қўлга олинди.

Учарлар ...энди уча олмайдилар.😉

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter|
#Ишга_таклиф

ДИҚҚАТ, ВИЛОЯТИМИЗДА ЯНГИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРГА ОЧИҚ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали тегишли Давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси:
—Кадрлар бўйича бош инспектор;

Янгийўл шаҳар бўйича Ғазначилик бўлинмаси:
—Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектор;

Бўстонлиқ туман ҳокимлиги:
—Ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси;
—Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассис;

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги:
— Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси;
— Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби;

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси:
—Халқ таълими муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, бино ва иншоатлардан фойдаланишни мувофиқлаштириш, давлат-хусусий шериклик бўлими бошлиғи;
—Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири;
—Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мудири;
—Бўка тумани халқ таълими бўлими мудири;
—Оҳангарон шаҳар халқ таълими бўлими мудири;
—Қибрай тумани халқ таълими бўлими мудири;
—Қуйичирчиқ тумани халқ таълими бўлими мудири;
—Юқори чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими мудири.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 24 февралдан 5 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#Тезкор

❗️Газ заправкалар бугун 15:00 дан яна ёпилишни бошлайди

05:00 дан 15:00гача. Газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади

Pеспубликанинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ботир Имомхўжаев "Омад шоу" ни ташлаб кимни кузатмоқчи😱 Ростданми? 🤫

Ишонмадингизааа, ўзидан эшитинг👂😊

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қулупнайни соғинганлар бормииии?🍓😋

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШдан Ўзбекистонга яна мингга яқин ўқитувчи келяпти

Ё Америкада ўқитувчиларга иш қолмаган, ё бўлмаса АҚШлик муаллимлар Ўзбекистонда ўқитувчиларга 1000 доллар маош беришларига ишонган.😄 Охири бахайр бўлсин...

Маҳаллий инглиз тили ўқитувчиларимиз ишсиз қолмасинда ишқилиб!😉🤲

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида 23 февраль куни “Келажак учун бир ниҳол” акцияси доирасида 300 нафардан зиёд ёшлар мевали ва манзарали дарахт🌴 кўчатларини экишибди.

Қор ёғиши ҳақидаги хабарларни ҳатто маҳалла хотинлари ҳам тасдиқлаган бўлишига қарамай, улар кўчат экишяпти... ☺️

Бу совуқдан кейин келажак учун бир ниҳол қолармикин...
🤦‍♀️

Ҳадеб турк сериалларини кўравермасдан об-ҳаво маълумотлари билан ҳам танишиб турайлик, окалар😄🤝

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😱😱😱Эшитдингизми, Бекобод шаҳридаги темирйўл изи атрофидан юртимизга ноқонуний йўл билан олиб келинаётган 11 500 қути ( 187,5 миллион сўмлик) тамаки маҳсулотлари топилибди.

Нима қилсаларинг ҳам сигарета чакмаларинг😂

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#ашнақа_гаплар

😳Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш хусусий ташкилотларга топширилади

Т
адбиркорлик субъектларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган назарий ва амалий имтиҳонлар жараёни устидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати таъминланади, дейишяпти.

🤔 Ўзи хусусий секторда бўлмаган пайтда ҳам имтиҳон жараёнлари устидан назоратни жуда қойиллатишаётган эди. Бу жараён коррупциялашган тизимни янада коррупцияга ботириш учун шароит яратиб берилаётгандек туюляпти.🤦🏻‍♂️

👌🏻Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Дизайн" жамоасининг икки йигити супермаркетда жанжал чиқарди.

Юлдузликни юки оғирде, ҳаммаям кўтаромиди а так🤟😉

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Нимага Телеграм 2021 йилдан пул ишлашни бошлаяпти?

Телеграм ва В контакте асосчиси Павел Дуров ўз блогида ёзишича, Телеграм 500 миллион фаол фойдаланувчиларга эга ва бу рақам миллиардларга етишини кутмоқда.🙄 «Бу босқичга келганда ИТ компания қаршисида 2 йўл туради, бири компания харажатларини қоплаш учун пул ишлашни бошлаш ёки компанияни сотиш» дейди Дуров ўз постида ва Телеграм 2021 йилдан пул ишлашини бошлашини эълон қилди.💰😯

Бунда Телеграм каналлар ҳам монетизациялашишни бошлайди, яъни, Телеграм уларга пул тўлашни бошлайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довони. Йўлда қолиб кетган машиналарга ФВВ, ЙПХ ходимлари ёрдам кўрсатишмоқда!

Сизларга гап йўқ, элпарварлар!👏👏👍👍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка
#бизда_натижа_бор

Шоҳбоз Анваров Бўка туманида истиқомат қилади. У каналимизга иш борасида мурожаат қилган эди. Бугун у мамнун, негаки муаммоси ечим топди.😊

Масъулларга респект!👍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw