#огоҳлик
ДИҚҚАТ, БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ХАВФ!
“Рёдан” – ёшларга қандай хавф туғдиради?
🇯🇵"Рёдан" сўзининг ўзи япон тилидаги "Ҳунтер х Ҳунтер" (Hunter х Hunter) номли комиксларидан олинган. Унинг воқеалари замонавийлик муҳити мавжуд бўлган, оддий одамлар ва сеҳрли ҳайвонлар яшайдиган дунёда бўлиб ўтади. Қаҳрамонлари мураккаб вазифаларни бажариш билан шуғулланади. Масалан, ҳайвонларнинг ноёб турларини, беҳисоб хазиналарни қидириш, аниқланмаган жойларни ўрганиш ёки хавфли жиноятчиларни қўлга олиш кабилардир. Воқеалар ривожи шуни кўрсатадики, комикс қаҳрамонлари безорилик ва талончилик билан шуғулланади.
Мухлисликдан манқуртликкача
🕷“Рёдан” ҳаракати ташкил этилганда, интернетдаги бир нечта виртуал жамоалардан иборат бўлган. Улар япон анимация санъати мухлислари бўлиб, ўсмирларни қизиқишлари бўйича бирлаштиришдан бошқа мақсадларни кўзламаган эди. Болалар севимли қаҳрамонларни муҳокама қилиб, уларга ўхшашга интилиб, орқасида ўргимчак расми ҳамда 4 рақами бўлган катакли шим ва футболкаларни кийиб олган.
💥Бироқ вақт ўтиши билан ҳаракатдан янги йўналиш ажралиб чиқиб, улар ичида бир қатор тажовузкор шахслар пайдо бўлди. Улар ҳудуддаги вазиятни беқарорлаштириш, ўсмирларнинг тўлиқ шаклланмаган дунёқарашига таъсир ўтказиш орқали уларни назорат қилишни мақсад қилиб олди. Бунинг оқибатида, тармоқдаги бегона шахсларнинг бузғунчи шиорлари таъсирига берилиб кетган болалар жамоат жойларида тўпланиб, оммавий тартиббузарликларни уюштира бошлайди.
Япон комикс-маниясининг натижаси қандай?
❗️Вазият кўпроқ назоратдан чиқиб кетган ҳазилга ўхшайди. Жамиятдаги турли дунёқарашлардаги ўсмирлар ўзларини худди комикслардаги воқеаларда юргандек ҳис қилишга, ўша қаҳрамонлардек бўлишга интилади. Улар ўртасидаги тўқнашувлар шов-шувларга олиб келиб, бу бошқа ўсмирларнинг эътиборини тортмоқда. Якунда эса бундан ёмон кимсалар ўз мақсадлари йўлида фойдаланяпти.
Бу ҳаракат қайси давлатларда оммалашган?
🇷🇺“Рёдан” ҳаракати томонидан уюштирилган бундай ҳолатлар Россия Федерацияси, Украина, Белорусия ва бир қатор бошқа давлатларда қайд этилган. Жанжаллар туфайли томонларнинг турли даражадаги тан жароҳатлари олишига, шахсларнинг мулкига зарар етказилишига, кўплаб маъмурий ва жиноий ишларнинг қўзғатилишига олиб келади.
🌏Аслида болаларнинг аниме ва мангага бўлган қизиқишини қоралаб бўлмайди. Лекин мутахассислар ота-оналардан фарзандларининг бу қизиқиш туфайли у номаълум шахсларнинг таъсирига тушиб қолмаётганига, виртуал дунёни ҳақиқатдан ажрата олиш қобилиятини йўқотмаганига ишонч ҳосил қилиш кераклигини тавсия қилмоқда.
Тошкент шаҳрида аниқланган ҳолат
⛪️Яқинда пойтахтимиздаги Форумлар саройи яқинида йиғилган “Рёдан” ҳаракатига эргашувчи вояга етмаган шахслар ушланиб, туман ички ишлар бўлимига олиб борилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинчалик улар ота-онаси ёки яқинлари билан бирга уйига қўйиб юборилган.
✉️Қайд этилишича, 5 март куни бу гуруҳ аъзолари томонидан соат 18:00 да Форумлар саройи олдида йиғилиш ўтказилиши ва пневматика, совуқ қуроллар, ўқотар қуроллар билан қуролланиб келиши ҳақида хабар чиқарилган эди.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Ҳукумат фармойишига (91-Ф, 04.03.2023 й.) асосан Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2023 йил 11 март куни “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#илм_фан
🖐🏻 6-бармоқ инсонга керакми?
✅Кембридж университети олимлар сунъий интеллект ёрдамида бошқарилиши мумкин бўлган робот бармоқни ихтиро қилди.
⭕️Асосий мақсад имконияти чекланганларга ёрдам беришдир. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, шу пайтгача 98% фойдаланувчилар бунга кўникяпти.

#Хушхабар
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра,
🔘«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Арзиева Мархабо Имамназаровна - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг навли прокат цехи металл сараловчиси,
🔘«Дўстлик» ордени билан
Исмаилова Гавхар Абдуманановна - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводи мисни электролизлаш цехи кран машинисти,
🔘"Шуҳрат" медали билан
Абдукадирова Саида Исламовна - «Иссиқлик электр акцадорлик жамиятининг «Тошкент иссиқлик электр станцияси» филиали марказлаштирилган таъмирлаш цехи кран машинисти,
🔘Мустафаева Шахноза Байзаковна - Янгийўл шаҳридаги «Дугоналар» ногирон аёллар жамияти раиси тақдирланди.

#Туйғу
Оталар эркаси, оналар бахти,
Ватаннинг севгани, дугона қизлар.
Сиз билан шеъримнинг рубоби янграр,
Сиз билан гўзалдир замона, қизлар.
Шеър: Зулфия
Суратда: Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тақдирланган Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Оталар эркаси, оналар бахти,
Ватаннинг севгани, дугона қизлар.
Сиз билан шеъримнинг рубоби янграр,
Сиз билан гўзалдир замона, қизлар.
Шеър: Зулфия
Суратда: Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тақдирланган Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзимизнинг_қаҳрамонлар
Аёллар фақат енгил касбларга интилади, улар эркаклар қиладиган оғир ишларни бажаролмайди деганлар янглишадилар. Нега дейсизми?
Бўстонлиқлик Мадина Икромова ҳақидаги лавҳа фикрингизни ўзгартиришига ишонамиз.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Аёллар фақат енгил касбларга интилади, улар эркаклар қиладиган оғир ишларни бажаролмайди деганлар янглишадилар. Нега дейсизми?
Бўстонлиқлик Мадина Икромова ҳақидаги лавҳа фикрингизни ўзгартиришига ишонамиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият_учун
Ҳурматли эркаклар, барчангизга 8 март муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз! Кўп сиқилманглар, бир кунлик байрам ўтади-кетади...😄😉
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Ҳурматли эркаклар, барчангизга 8 март муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз! Кўп сиқилманглар, бир кунлик байрам ўтади-кетади...😄😉
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#илм_фан
👩🎓Вилоятимиз олима қизлари
✅Бекободлик Хурсаной Мўминова Чирчиқ давлат педагогика университети магистри бўлиб, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси, математика йўналишида таҳсил олади. Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндори.
⭕️У олиб бораётган тадқиқотлар орқали болаларга математикани осон ўргатиш, уларнинг билимини ошириш борасида самарали таклифларни ишлаб чиқди. Ўқувчилар кўргазмали машғулотлар ва ўйинлар орқали фанни тезроқ ўзлаштиради.
🎬Яхшиси бу ҳақида унинг ўзидан эшитинг. Батафсил мазкур лавҳада.

#машҳур_аёллар
"ОЁҒИ ЕРДАН УЗИЛГАН" ДЕҲҚОН ҚИЗИ
Тўқувчи қиз ҳақида
✨Валентина 1937 йилнинг 6 мартида оддийгина деҳқон оиласида туғилди. Онаси тўқимачилик комбинатида ишчи эди. Советнинг содда қишлоқи қизини само ўзига тортар, юлдузларга қараб, бир кун космосга учиши ҳақида соатлаб хаёл сурар эди. Шу сабаб 22 ёшидан бошлаб парашют спорти билан шуғулланишни бошлади. Она касбни давом эттириб текстилда ишлаётган бир пайтда Юрий Гагариннинг биринчи муваффақиятли космик парвозидан сўнг Сергей Королев аёлларни ҳам коинотга жўнатиб кўрмоқчи бўлди. Кўнгилли номзодлар орасида эса 26 ёшли Валентина ҳам бор эди.
Худо бераман деса...
✅400 га яқин қизлар ичидан 5 та кўнгилли саралаб олинди. Парвоз ва бўлажак зўриқишларга тайёргарлик кўриш учун қизлар 70 даража ҳарорат, 30 фоизлик намлик остида термокамерада синовдан ўтишган. 10 сутка мобайнида ҳар бир номзод қиз товушдан тўлиқ иҳоталанган сурдокам ерда ҳам бўлган. Аммо Валентина имтиҳонлардан базўр ўтарди. Омади келди, сиёсий мақсадда космосга оддий халқ орасидан чиққан деҳқон қизи танланди. Шундай қилиб, 4 нафар маълумотли номзодлар қолиб, тўқувчи Валентина 1963 йилнинг 16 июнида отнинг калласидек юрак билан битта ўзи космосга учди.
Тарихга муҳрланган жасорат
🚀У Восток-6 космик кемасида 2 кун 22 соат ва 41 дақиқа давомида Ерни 48 марта айланди. Юрий Гагарин космосни забт этган биринчи одам бўлиб тарихда қолган бўлса, Валентина Терешкова тарихга биринчи аёл космонавт сифатида муҳрланди. Парвоз осон кечмади, деярли 3 кун ҳаракатсиз қолди. Ердан келган сигналларга жавоб бермади, топшириқларни бажармади. Қўниши керак бўлган маҳал техник носозлик сабаб ердан узоқлашиб кетди. Ва ахийри Қозоғистонга парашютда қўнишга муваффақ бўлди. Аҳволи эса ниҳоятда оғир эди.
🚀Парвоз мобайнида Валентина Терешкова космонавт рационидаги биронта озиқ-овқатни емади. Фақатгина Ерга қўнгач, барча йўриқномаларга терс ўлароқ “Ер” таомини, маҳаллий аҳоли берган қимизни ичиб қўйди. Космик таомларни эса уни кутиб олган аҳолига тарқатиб юборди. Бу тартиббузарликларга қаттиқ норозилик билдирилган бўлса-да, биринчи космонавт ва Россияда генерал-майор унвонига сазовор бўлган ягона аёл деган ном буларнинг барини ювиб кетди.
Миллион қизнинг кумири
❗️У тарихда космосга ёлғиз парвоз қилган биринчи аёл Валентина Терешкова сифатида муҳрланиб қолди. Фақат 19 йил ўтибгина космонавтлар оиласидан чиққан Светлана Савицкая космосга учди. Валентинадан сўнг ҳеч ким самога ёлғиз уча олмади. Шу-шу биринчи космонавт қизга ҳавас қилиб бутун совет қизлари юрагининг бир четига кун келиб косманавт бўлиш орзусини тугиб қўйди.
Нилуфар Убайдуллаева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.

#Муҳокама_учун_мавзу
. . . . . . . . . .
Сиз нима қилардингиз?
Рассом: Фаррух Авелов ("Ёшлар кундалиги")
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
. . . . . . . . . .
Сиз нима қилардингиз?
Рассом: Фаррух Авелов ("Ёшлар кундалиги")
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж #Аёл_борки_олам_мунаввар
Йўлларга боқади онам кўзлари,
Бормасам эримас кўнглим музлари,
Дунёлардан гўзал нурли юзлари,
Ўзимни оқлашга бир сўз демасман,
Ҳовлидаги райҳончалик эмасман...
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Элбек Шойимов барча оналарни муборакбод этмоқда.
📌Видеотабрик жўнатиш учун: @Yoshlar_aloqada_bot

#факт
1.3 МИЛЛИОН КИЛОМЕТРЛИ ЎРГИМЧАК ТЎРИ
❓Савол. Интернетни сунъий йўлдошлар етказиб берадими?
Жавоб: Йўқ. Аслида симсиз дунёмиздаги интернет тақдири уммонлар тубида ётқизилган 1.3 миллион километр узунликдаги кабелларга боғлиқ.
❓Қандай?
Бу сув ости кабеллари дунё бўйлаб мамлакатларни боғлайдиган оптик толалалар тизимидан ташкил топган.
Видеода ана шу кабелларнинг чизмаси кўрсатилган. Бежиз, интернетни "ўргимчак тўри" демаймиз.

УЛАР БИРИНЧИЛАРДАН ЭДИ
Биринчи ўзбек актрисаси - Турсуной Саидазимова
Актриса 1911 йил Тошкентда туғилган. Тақдир тақозоси билан унинг ҳаёти фожиали якун топган. 1928 йилнинг 10 майида 17 ёшида Бухородаги гастроль сафари чоғида ваҳшиёна ўлдирилади. Актрисанинг фожиали ўлими санъат аҳлининг қалбини ларзага келтирган. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий унга атаб “Турсуной марсияси”ни яратган.
Ўзбекистоннинг биринчи раққосаси - Тамара Петросян
Тамарахоним Фарғона водийси Марғилон шаҳрида дунёга келди. Қизга афсонавий малика − Тамара исми қўйилган. Ўша даврда Тамаранинг ота-онаси қизини қандай келажак кутиб турганини тасаввур қилиши қийин эди, албатта. У гўё рақс учун яралган эди. Аёл-қизларни ўқишга, илм олишга, ишлашга, касб эгаси бўлишга чақирган Тамарахонимнинг сўзларини эшитган эркак «Бизда бундай бўлиши мумкин эмас», деб айтган гапига жавобан кўзлари чақнаб, «Мумкин, албатта, Ўзбекистонда мумкин» деган сўзлари учун ақлдан озган аёлга қиёслаганлар ҳам бўлди. Аммо у вақт ўтиб Ўзбекистоннинг биринчи раққосасига, ўз даврида Марказий Осиёда «Совет Мадонна»сига айланди.
Биринчи ўзбек журналист аёли - Собира Холдорова
1937 йилнинг қоронғи тунларидан бири. Туркистонда минглаб инсонларнинг бошлари кесилиб, одамлар қўрқувдан дағ-дағ титраётган вақт. Маҳалла бошида қора автомобиль кўринди. Халқ уни “Ўлим машинаси” деб атар эди. Ана шу "ўлим машина"си Марказий Осиёнинг биринчи журналист аёли бўлган Собирани ҳам четлаб ўтмади.
Собира Холдорова 1907 йилда, ҳунармандлар макони бўлмиш Наманганнинг Чуст шаҳрида, камбағал деҳқон оиласида дунёга келган. Отасидан эрта етим қолиб, гўдаклик чоғидаёқ ёши катта одамга турмушга берилган. Бироқ у бу никоҳни тан олмади, қочиб кетди. Университетни битириб, икки марта турмуш қуради. Уларнинг иккиси ҳам "халқ душмани" сифатида отилади. Собиранинг бошига эса итнинг кунини солишди, камерада ўлакса қилиб дўппослашди, бўйнига айб илиб, сургун қилиб юборишди... Айби сиёсатнинг тилини яхши тушунганида эди...
Биринчи ўзбек профессор аёли - Мақсуда Ҳожинова
Мақсуда Ҳожинова техника фанлари йўналишида етишиб чиққан биринчи ўзбек профессор аёли эди. Кейин шу соҳада биринчи бўлиб академиклик унвонига ҳам эришди. Олима илм-фан олдидаги катта хизматлари учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби” юксак унвони билан тақдирланган. У қирқ йилга яқин олий таълим тизимида педагоглик қилди. Ўн етти йил мобайнида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ректор бўлиб фаолият кўрсатган.
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

#рақамлар_сўзлаганда
Тошкент вилояти хотин-қизлари ҳақида фактлар
Тошкент вилояти аҳолисининг 1 млн. 489 минг 372 нафарини (50,3 фоиз) хотин-қизлар ташкил этади.
Таҳлилларга кўра:
– давлат ташкилотлари бошқарувдаги раҳбар хотин-қизлар 16,9 фоизни;
– қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги фаолият соҳасида 39,5 фоизни;
– молия ва суғурта соҳасида 51,4 фоизни;
– саноат тармоқларида 46 фоизни;
– яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаларида 57,3 фоизни;
– таълим соҳасида 77,1 фоизни;
– соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 78 фоизни;
– профессионал, илмий ва техник соҳасида 30,4 фоизни;
– ахборот ва алоқа соҳасида 32,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Вилоятда 30 минг 175 нафар якка тартибдаги тадбиркор мавжуд, шуларнинг 6 минг 510 нафари (21,5 фоиз) хотин-қизлар;
➖ хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 14 минг 531 нафар аёлларга 328 млрд. 811 млн. сўм маблағ ажратилган;
➖ 6 минг 510 нафари хотин-қизлар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, улар томонидан 7398 та иш ўринлари яратилди;
➖ 23 минг 480 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва ҳаётга руҳлантириш (мотивация бериш) бўйича ўқитилди;
➖ “Бир ҳунармандга – ўн шогирд” лойиҳаси доирасида 2 минг 971 нафар хотин-қиз ҳунармандчиликка ўргатилди.

#Илм_фан
🏗Шанхайда беш қаватли мактаб бузилмаслиги учун бошқа жойга кўчирилди
🏢Бинонинг ностандарт архитектураси туфайли Шанхайлик муҳандислар биноларни кўчиришнинг янги усулларидан фойдаланишга мажбур бўлди. 18 кун ичида гидравлик робот оёқлар бинони 62 метрга силжитди.
⚖️Бинонинг оғирлиги 7600 тоннани ташкил этди.
🤔Хўш, бу тажрибани бизда қўлласа бўладими?