Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#танқиддан_сўнг
Чирчиқ. Ёшлар истироҳат боғидаги чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Чирчиқ. Ёшлар истироҳат боғидаги чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жараён
Ёшлар етакчиларидан ташаббус: Чирчиқдаги кутубхона замонавий қиёфага киради
✅Ёшлар ишлари агентлиги фаол, ёшлар куч! Нега дейсизми? 2022 йилда ёшлар етакчилари ташаббуси билан В.Ҳайдаров маҳалласидаги 15 йил давомида таъмирталаб ҳолга келиб қолган Ахборот-кутубхона маркази "Ташаббусли бюджет"га киритилди ва 5854 та овоз билан ғолиб бўлди. Натижа эса супер: таъмир учун давлат томонидан 1 миллиард сўм маблағ ажратилди.
🏗 Айни дамда бу ерда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Жараён жамоатчилик назоратига олинган. Етакчилар бу билан тўхтаб қолишгани йўқ. Олдинда янги режа ва марралар уларни кутмоқда.
Маълумот учун: 2022 йилда “Ташаббусли бюджет” орқали Тошкент вилояти бўйича 393 та лойиҳа ғолиб бўлган.

#Дунё_ёшлари
ҲИНДИСТОН: БИЛИМ БЎЛМАСА НОН ТОПИШ ҚИЙИН!
Севги ва муҳаббат ўлкаси сифатида танилган бу мамлакат ёшлари ҳақида қизиқ рақамли фактларни биласизми? Улар нималарга қизиқишади? Истак ва хоҳишлари қaндай? Ёшлар мамнунми?
1. Давлатда 42.6% ёшлар ҳануз ишсиз. Бу дегани ҳар икки ҳинд йигит-қизидан бири иш топа олмайди ва камбағал ҳаётда яшашга маҳкум.
2. 41.5 % ҳиндлар бахтли яшашни ва 30% бой бўлишни истайди.
3. 76% фоиз интернет фойдаланувчилари 35 ёшдан паст.
4. 23% ҳинд ёшлари шифокор, 23% инженер ва 16% дастурчи бўлишни истайди.
5. Талабаларнинг 74% математика, қолганлар жисмоний тарбия ва кимё дарсларини танлашади.
6. Ҳинд ёшларининг деярли барчаси телевизор жинниси.
7. 31% ёшлар мактаб ва ишидан ташқари шахсий ривожланиш учун қўшимча онлайн курсларда ўқийди
8. Инстаграмдан фойдаланувчи ёшларнинг 51% 18-24 ёшдир
👨👩👦👦 Аслини олганда Ҳиндистонда жуда кўп аҳоли истиқомат қилади. Бу борада мамлакат Хитойдан сўнг иккинчи ўринда туради. Шунда ҳам расмий рўйхатга киритилмаган аҳоли сон мингта. Кино, медицина ва IT соҳалари бўйича дунёда етакчилик қилади. Аммо мамлакатда ёшларга эътибор кучли эмас. Масалан мактабгача таълим, яъни боғчалар умуман йўқ.
📁Мактаблар ҳам иккига бўлинади: текин давлат мактаби ва хусусий мактаб. Албатта, давлат мактабларида ўқувчилар яхши таълим ва кўникма ола олмайди. Бунинг учун шароит мавжуд эмас.
🏢 Хусусий мактаблар эса бой ота-оналарнинг "дўппайган" кармони эвазига болага етарлича билим беради. Устига устак университетлардаги таълим ҳам деярли инглиз тилида олиб борилади ва аҳоли қатламида зодагонларгина инглиз тилини билишади.
👨Ўғил болалар кўпинча 30 ёшдан кейин оила қуради, чунки оиладан олдин улар ўзларига қулай шароит яратишни ва олий маълумотга эга бўлишни исташади. Кўпчилиги таҳсилни Америка ёки бошқа Европа давлатларида давом эттиришга тиришади. Ҳиндистонда билим бўлмаса нон топиб ейиш қийин.
✍️Нилуфар Жамолиддинова,
Паркент тумани 21-сонли МТТ тарбиячиси
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бизнинг_ёшлар #мотив
Миллионер ўсмир бизнеси сирларини ошкор қилди
⭕️Уч дона туяқушдан йилига 250 млн. сўмгача соф даромад олиш мумкин экан. Оққўрғонлик 15 ёшли Ҳумоюн Рустамбоевда бундай туяқушлардан 30 та бор.
‼️Ҳумоюн миллион долларлик бизнес сирларини теп-текинга ошкор қилди. Тезликда кўрволинг, қизиқиб қолсангиз, бизга мурожаат қилаверинг, ёш бизнесменимиз ёрдам қилишга тайёр.😊
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Миллионер ўсмир бизнеси сирларини ошкор қилди
⭕️Уч дона туяқушдан йилига 250 млн. сўмгача соф даромад олиш мумкин экан. Оққўрғонлик 15 ёшли Ҳумоюн Рустамбоевда бундай туяқушлардан 30 та бор.
‼️Ҳумоюн миллион долларлик бизнес сирларини теп-текинга ошкор қилди. Тезликда кўрволинг, қизиқиб қолсангиз, бизга мурожаат қилаверинг, ёш бизнесменимиз ёрдам қилишга тайёр.😊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#дайжест
"Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар Тошкент вилоятида қандай қўллаб-қувватланмоқда? Қуйида шу ҳақида.
🔘Ангрен шаҳри. "Соғлом" МФЙ ёшлар етакчиси кўмаги билан Дилдора Эргашевага субсидия асосида тикув машинаси берилган эди. Қисқа фурсатда Дилдора тикувчилик ҳунарини мукаммал ўрганиб, маҳалласидаги 2 нафар ёшни шогирдликка олди.
🔘Бекобод шаҳри. "Нурли йўл" маҳалласида яшовчи Абдувосит Солиев субсидия асосида олган пайвандлаш ускуналари кўмагида темир панжара ва дарвозалар ясаб, оилавий бюджетини бойитмоқда.
🔘Нурафшон шаҳри. "Чиғириқ" маҳалласи ёшлар етакчиси томонидан Дурдона Якупбековага Ёшлар дафтари жамғармаси ҳисобидан жами 10 800 000 сўм қийматга эга бўлган лаваш аппарати, гўшт пиширадиган ва микротўлқинли печ олиб берилди. Дурдона 2 нафар тенгдошини иш билан таъминлаб, ўз даромадига эга бўлди.
🔘Оҳангарон шаҳри. "Гулистон" маҳалласида яшовчи Фароғат Шариповага жамғарма орқали асбоб-ускуналар олиб берилди. Бугун у Ёшлар марказида тикувчилик ўқув курси очди.
🔘Янгийўл шаҳри. "Туркистон" маҳалласида истиқомат қилувчи Хуршид Фозилов Ёшлар ишлари агентлиги томонидан билдирилган ишончни оқлаб, ёшларни IT соҳасига ўқитишни йўлга қўйди.
🔘Бекобод тумани. "Истиқлол" маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган Нурматова Умидага субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди.
🔘Бўка тумани. "Бўка" МФЙ ёшлар етакчисининг кўмаги билан тикув машинаси олган Жанар Абилова қисқа вақтда 40 дан ортиқ катталар ва болалар кийимлари, 10 дан ортиқ парда тикиб, ўз мижозларига эга бўлди.
🔘Бўстонлиқ тумани. Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишсиз ёшларга субсидия ва меҳнат қуроллари ажратилиб, бандлиги таъминланмоқда.
🔘Оҳангарон тумани. 2023 йилда туманда бандлиги таъминланиши лозим бўлган ёшлар 2353 нафарни ташкил этади. Уларнинг 981 нафарига кредит ажратиш, касбга ўқитиш, ер майдони бериш, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш режалаштирилган.
🔘Оққўрғон тумани. Султон Сегизбоев маҳалласи фуқароси Улуғбек Йўлдошев бугун йилига ўртача 40-45 млн сўм даромад қилмоқда. Унга субсидия асосида компьютер олиб берилган эди.
🔘Паркент тумани. "Ёшлар дафтари"га киритилган Фотима Мирҳаётова ўз уйидан тикув цехи очди ва элита пардаларини тика бошлади.
🔘Пискент тумани. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари А.Азизов ҳудуд етакчилари билан бирга "Ёшлар дафтари" рўйхатидаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган йигит-қизлар ҳузурига борди.
🔘Ўрта Чирчиқ тумани. 23 ёшли Моҳирбек Муборов "Ўртасарой" маҳалласида истиқомат қилади. Субсидия асосида берилган мотокультиватор бугун унинг асосий даромад манбаига айланди.

#Йигитлар_ўқисин
КУЁВНИ НЕЧА ПУЛГА СОТИБ ОЛСА БЎЛАДИ?
Оҳангаронда “ажойиб” одат бор – тўйнинг эртасига келин томон куёвни сотиб олади. Оҳангаронлик воҳадошимиз бу ҳақда “Фитрат.уз” сайтига мурожаат йўллабди. Бу мурожаатга диний уламолар жавоб ҳам беришибди. Сизга ҳам илиндик, ўқинг, мулоҳаза қилинг!
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен Оҳангарон шаҳриданман, анча йиллардан буён бизда "одат" тусига кирган "куёв сотиб олиш" одати жудаям дилимни ғаш қилади. Бу "одат" дан хабаринглар бор-йўқлигини билмайман, лекин биз тарафда умуман Тошкент вилоятини айрим ҳудудларида никоҳ тўйи ўтгандан кейин куёвни куёвжўралар олиб кетишади ва эртаси кунига келинни ёнига олиб келишади ва куёвни "сотишади"!!! Қанчалик ачинарли ва хунук ҳолат! Қизларни ота-онаси шунча сарпо, харажатлар билан яна шунча йил тарбиялаб вояга еткизиб беришадида, яна куёвни сотиб олиш ҳам керак бўлади.
Турмушга чиққанимга уч йилдан ошди, ўша пайтлари куёвларни "нарх"лари 50$ дан юқори эди. Ҳаттоки яқин танишимнинг опасини тўйидан кейин 500$ сўрашган, лекин улар амаллаб 400$ га куёвни сотиб олишган. Шундан сўнггина келинни ёнига киргизишади. Ўзимни жияним уйланганида келинимиз бошқа тумандан бўлганлиги сабабли улар тараф бу "одат"дан бехабарлигини ва ҳеч қандай пул бермаслигини айтишган, куёвни ўртоқлари куёвни бермасдан уч кун сарсон қилишган, охири амакимни жаҳллари чиқиб, ўзлари 100$ пулни куёвни ўртоқларига берганлар.
Ўша пулни олган куёви ўртоқлари дам олиш учун Чорвоққа кетишган. Қайси виждон билан? Қайси инсоф? Қайси ақл билан келин тарафдан шунча пул олиб бир кунлик кайф-сафо учун ишлатворилади. Нега бу нарсага ҳеч ким қарши чиқмайди? Нега ҳамма жим бўлиб кузатиш билан овора? Бу нарсага қачон чек қўйилади? Бу одат биз тарафларда пайдо бўлганига ҳали кўп бўлмади, 9-10 йил бўлди адашмасам. Камхарж тўй қилиш, мебел ва бошқа харажатларни куёв тараф олсин деган ундовлар натижасида анча натижаларни ўз кўзим билан кўриб турибман. Шу "одат"ни ҳам йўқ қилиш учун қўштирноқ ичидаги "йигит"ларимизга маърузалар қилинса балким йўқ қилса бўлар... Шу кераксиз одатлар йўқ бўлса эди...
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Уларни олаётгани ҳаром. Аввало уларни тиланиши ҳаром.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анабўлмаса
Ёмғир кўп ёғиб, одамларнинг бошқача қобилиятлари шаклланмоқда 🤦♂️😂

#Талант
Соз билан сўзлашадиган Беҳруз
Доира созини шижоат билан чалаётган йигитча оққўрғонлик Беҳрузбек Эркинов бўлади. Қаҳрамонимиз 25-сонли БМСМ нинг энг истеъдодли ўқувчиларидан.
Беҳруз - кўплаб нуфузли танловлар ғолиби. У ҳозирда устози Жамшид Ашуров билан Франция давлатида бўлиб ўтадиган санъат танловига қаттиқ тайёрланмоқда. Омад ёр бўлсин, Беҳрузжон!

#футбол_конгресс
Вилоят футбол ассоциациясининг ҳисобот-конгресси қандай ўтди?
⚽️ Вилоят футбол ассоциациясининг 2022 йил якунларига бағишланган ҳисобот-конгресси бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда ўтган йил давомида футбол ривожи учун самарали меҳнат қилган тренерлар, спорт усталари, фахрийлар ва кўплаб ҳамкор ташкилотлар муносиб тақдирланди. Айтганча, бизни ҳам унутишмабди. 😉
❗️ Бу йилги футбол мавсуми ўзгача кайфиятда бошланмоқда, вилоят футболида катта ўзгаришлар бўладиганга ўхшайди.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTub
Вилоят футбол ассоциациясининг ҳисобот-конгресси қандай ўтди?
⚽️ Вилоят футбол ассоциациясининг 2022 йил якунларига бағишланган ҳисобот-конгресси бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда ўтган йил давомида футбол ривожи учун самарали меҳнат қилган тренерлар, спорт усталари, фахрийлар ва кўплаб ҳамкор ташкилотлар муносиб тақдирланди. Айтганча, бизни ҳам унутишмабди. 😉
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан
Нодирабегим тўхтаб ўтган қишлоқ
📍Оҳангарон туманидаги машҳур "Тут" қишлоғи Шоввозсой этакларида жойлашган. Айтишларича, мазкур ҳудудда 1880 йилларгача қишлоқ бўлмаган. 1890 йиллардан сўнг қорахитойлик аҳоли аста-секин ҳар ким кучи етганча ер майдони эгаллаб, кўчиб чиққан. Қишлоқ номи бир неча асрлик тут номига берилган. Тутни ким, қачон эккани номаълум. Бу тутни одамлар эъзозлаб Узун ота деб аташади. 1925 йилларгача Тут қишлоғининг жойлашиши “Сой”, “Тут”, “Оқтепа” номи билан юритилган. 1929 йилга келиб “Сталин”номи билан аталган.
❗️Тут маҳалла фуқаролар йиғини 2001 йил 28 ноябрда Қорахитой қишлоқ фуқаролар йиғинидан ажралиб чиққан.
✅Яна бир маълумот: қишлоқ яқинида "Қайнар" сардобаси асли ҳолидек сақланиб қолган. Уни 1935 йилда академик М.Массон топиб, тўлиқ таъриф-тавсиф берган, давлат томонидан қадимий ёдгорлик сифатида қўриқланадиган объектлар рўйхатига киритган. Бу ерда карвонсарой бўлиб, хаттоки шоира Нодирабегим ҳам шу ерда икки кун бўлгани ҳақида маълумотлар келтирилган.
Фарғонадан Тошкентгача бўлган бу йўл тўрт томони қир ва адир тепаликлари билан ўралган хушманзара, энг муҳими хавфсиз бўлган. Карвонлар сардобада қўниб тин олгач, Паркент ва Шошга йўл олишган. Ушбу савдо йўллари баҳодир кишилар томонидан қўриқланган.
❗️Ана шундай тарихга эга Тут қишлоғининг ўз машҳур инсонлари бор. Узоқ йиллар раислик қилган Мамат Бўрибоев, Майрам Раҳманова, Умар Умрзоқовларни кўпчилик яхши эслайди. Фан доктори Толибжон Умаров, машҳур шифокор жарроҳ Қўчқор Аллабердиев, кардиолог Мақсуда Умрзақова, таниқли фермер Шунқор Умрзоқов ҳам шу қишлоқдан. Ёшлар орасидан Моҳигул Йўлдашова ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон, таэквондо бўйича жаҳон чемпиони, шунингдек, у шу қишлоқдаги 20 дан ортиқ ёшларни Ўзбекистон чемпионлари этиб тайёрлади.
🔰Ҳудудда 1 та мактаб, 1 та МТМ, 1 та ҚВП, 1 та оилавий боғча, 6 та савдо дўкони, 1 та нон цехи шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритади.
💰Аҳолининг асосий даромади чорвачиликдан. Ҳудудда оқар сувнинг йўқлиги қишлоқ аҳлининг муаммоларидан биридир.
🔍Қишлоқ ер майдони - 57 гектар. Аҳоли сони - 2843 нафар. 0-30 ёшгача бўлганлар 1487 нафар.
Ҳозирда:
🔹 Маҳалла раиси – Шамсиддин Умрзоқов
🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Камолиддин Раҳимбоев
🔹 Ёшлар етакчиси – Муҳриддин Саттаров
🔹 Хотин-қизлар фаоли – Зилола Режабоева
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTub

Қишлоқларимиз тарихидан
"Ёшлар кундалиги"да эълон қилиб борилаётган "Қишлоқларимиз тарихидан" туркумид эълон қилинган айрим материаллар мундарижаси билан танишинг:
"Ёшлар кундалиги"да эълон қилиб борилаётган "Қишлоқларимиз тарихидан" туркумид эълон қилинган айрим материаллар мундарижаси билан танишинг:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқишни_кўчириш
📣📣"Перевод"га тавсия этилганлар рўйхати чиқди!
Президентимизнинг ПҚ-279-сонли қарори 7-бандига мувофиқ 2 та узрли сабабга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига 2022/2023-ўқув йили баҳорги семестрида ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабалар рўйхати шакллантирилди.
✅Улар орасида Тошкент вилоятидаги олийгоҳлари ҳам бор.
💾 Рўйхатни юклаш
Маълумот ўрнида, амалдаги тартибга кўра талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади.
💬 Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 YouTub