Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тадқиқот
БОБУР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛГАНМИ?
📜 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари бўлмиш “Бобурнома”да Тошкент вилоятидаги қадимий жойларга бир неча марта келгани қайд этилди.
⁉️ Хусусан ҳарбий юришлар давридаги жойлар, бобомиз қўнган манзиллар бугун ҳам сақланиб қолганми? Улар ҳақида эшитганмисиз?
"Ёшлар кундалиги" "Science” гуруҳи шу мавзуга қўл урди.
👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

#таҳлил
АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ. ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ
Бугун жаҳонда ишсизлик даражаси ошиб кетяпти. Бунга турли табиий офатлар, совуқ уруш, иқтисодий инқироз ва бошқа омиллар сабаб бўляпти. Айрим мамлакатларда ҳукумат ишсизлик борасида аҳолига ҳеч қандай ёрдам бермайди ва давлатда ишсизлик коэффициенти ошиб кетади. Хўш, бу борада баъзи давлатлар тажрибаси қандай?
Корея
Корея Республикасида ишсиз аҳолини бандлик билан таъминлаш мақсадида меҳнат суғуртаси тизими ишга туширилган. Дастур 1993 йилда қабул қилинган ва 1995 йилдан буён амалда қўлланиб келинмоқда. Хуллас дастур тарихидан кўра унинг қандай ишлаши бизга муҳимроқ. Тизимда учта йўналиш мавжуд: бандликни барқарорлаштириш, касбий малака ошириш ва ишсизлар учун нафақа. Унга кўра меҳнатга лаёқатли ишсизларга 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50% гача нафақа берилади ва шу ой мобайнида улар иш билан таъминланади. Агар уларнинг касби ёки ҳунари бўлмаса, махсус курсларда ўқитилади. Шу боис Кореяда ишсизлар сони жуда кам.
Германия
Германияда 16 ёшдан 63 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳоли бандлик марказига ариза топшириб, бир йилгача бўлган муддатда ўртача иш ҳақининг 60% миқдорида билан ишсизлик нафақаларини олишлари мумкин. Болали, қарияли оила, ўсмирларга бериладиган нафақалар бошқа категорияларга бўлинади. Агар ишингизни йўқотиб қўйган бўлсангиз, афсуски сиз омадсиз бир инсон сифатида қолиб кетаверасиз. Хуллас аравангизни ўзингиз тортинг:)
АҚШ
Мамлакатда бирон шахс ўз ишидан айрилган бўлса, унга ёрдам берувчи турли хил дастурлар мавжуд. Улардан бири ишсизлик суғурта нафақаси. Дастур асосан иш қидирувчини бандлик билан таъминлаш ва касбга ўқитишни ўз ичига олади. Бандлигингиз таъминлангунга қадар сиз ҳолатингизга қараб категорияга бўлинасиз ва сизга маълум муддатгача ишсизлик нафақаси берилади. Аслида Америкада ишга кириш унчалик қийин эмас. Психологик ҳолатингиз талабларга жавоб берса бўлгани.
Япония
Японияда ҳам аҳоли бандлик билан таъминлангунга қадар уларга моддий ёрдам бериб турувчи ишсизлик суғуртаси мавжуд. Тизим Hello Work –иш изловчиларга хизмат кўрсатувчи давлат ташкилоти томонидан амалга оширилади. Унинг икки асосий схемаси мавжуд. Биринчиси – ишини йўқотганлар банд бўлгунингизга қадар ташкилот томонидан кундалик ҳаражатлари учун моддий томонлама таъминланиб турилади. Иккинчиси – бахтсиз ҳодисалар сабаб ишлай олмасангиз, сизга моддий ёрдам кўрсатилади.
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳбўлинг #Даҳшат
Энага ногирон болани калтаклади
Чилонзор туманида энага 6 ёшли ногирон болани калтаклагани акс этган видео тарқалди. Уни боланинг онаси фуқароларни огоҳликка чақириш учун тарқатгани маълум бўлди.
ИИБ маълумотига кўра, она ўзининг ногиронлиги бор фарзандига энагалик қилиш учун 2002 йилда туғилган қизни ишга ёллаган. Бироқ энаганинг хизматидан шубҳаланган уй эгаси фарзандининг ётоқхонасига кузатув камерасини ўрнатган.
Айни дамда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Ҳурматли оналар, огоҳ бўлинг, фарзандингизни ҳар кимга ишонманг! Оналик масъулиятини унутиб қўйманг!
💬 Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 YouTube

#Бир_севги_афсонаси
ОЙ ВА ҚУЁШ: Акбар ва Жодҳа Байнинг севги қиссаси
Ҳисоб‑китобли никоҳ
Кўплаб севги қиссалари ҳижрондан бошланиб висол билан тугайди. Аммо бобурий султон Акбар ва ражпутлар маликаси Жодҳа Бай қиссаси висолдан бошланади. Севги эса анча кейин келди.
Бобурнинг невараси Акбар тахтга чиққанидан кейин минглаб қарорлар қабул қилган. Лекин уларнинг энг тўғриси Жодҳа Байга уйланиш бўлди. Тарихчи олимлар бу никоҳни Ҳиндистон тарихидаги энг хайрли никоҳ деб таъкидлайдилар. Зеро, бу никоҳдан бобурийлар ҳам, ҳиндлар ҳам мислсиз манфаат кўргани тарих китобларида холис ёзиб қолдирилган.
Офтоб оғушидаги Ой
Жодҳа Бай гўзал, доно, тадбирли ва сабрли эди. Гарчи мажбурият юзасидан оила қурган эса‑да, саройнинг бир бурчагига биқиниб араз қилиб ўтирмади. Йўқ, аксинча у бутун саройнинг севимли маликасига айланди. Кўпчилик назарида тақдир жазоси деб қабул қилинган никоҳни тақдир туҳфасига айлантира олди.
Вақт ўтиб, Акбар ва Жодҳа бир‑бирини севиб қолди. Зеро, Акбар рафиқасига эътиқод ва миллий қадриятлар эркинлигини берди. Кўнглига қаради. Малика ҳам султонига садоқатли рафиқа, одил маслаҳатчи ва доно суҳбатдош бўла олди.
Тарих китобларида келтирилишича, Акбар маликасини “Ойнинг бир парчаси” деб эркаларди. Уни саройда “Маликаи Муаззама”, “Марями замона”, “Шоҳи Бегим” унвонлари билан улуғлашарди. Фақатгина бобурийларнинг олий маликаларига насиб қилган ваколатларга Жодҳа Бай ҳам ноил бўлди. У Қуёшдан нур олган Ой каби салтанат осмонида порларди.
Аёллар ёмон, аёллар...
Жодҳа Бай шарофати билан бобурийлар ва ҳиндлар ўртасидаги таранг муносабатлар юмшади. Акбар саройида диний бағрикенглик, урф‑одатлар чатишуви, раҳмдиллик ҳукм сура бошлади. Малика ўз ваколати доирасида салтанат бошқарувида ҳам фаол иштирок этар, бу эса асосан оқилона қарорлар қабул қилинишига олиб келарди. Маликанинг йирик карвонлари қуруқлик ва денгиз йўлларида Шарқу Ғарбни кезарди. Улғайиб келаётган шаҳзодалар ҳам онасига чексиз ҳурмат руҳи билан ўсди.
Боғ қўйнида икки дарахт...
Акбар шоҳнинг вафоти Маликаи Муаззамага оғир зарба бўлди. Энди у ёлғизлик ва айни пайтда салтанат бошқарувига масъул шахсга айланди. Гарчи Жодҳа Бай бу дунёнинг барча неъмати ичида бўлса ҳам ичига чироқ ёнса ёришмасди. Ана шу фироқ маликаси хаста қилди. Оқибатда, Ҳиндистон осмонидаги Ой уфққа ботиб кетди.
Азбаройи муҳаббат ҳурматидан Жодҳа Бай Акбарнинг яқинига дафн этилди. Уларнинг мақбаралари Ишқ боғининг кўшклари мисол асрлар бўйи бир‑бирига термулиб турарди.
Ой тўлин бўлган кеча...
Бобурийлар сулоласи вакилларида ишқ куйчиси Бобур ва муҳаббат ўлкаси Ҳиндистон фарзандларининг қони бирлашган эди. Балки шундандир, бу сулола оламга жилд‑жилд китобларга жо бўладиган муҳаббат қиссаларини бериб кетди.
Акбар ва Жодҳа Байдан Жаҳонгир дунёга келади. Жаҳонгир Шоҳжаҳоннинг отаси бўлди. Йиллар ўтиб Шоҳжаҳон маҳбубаси Мумтозмаҳал бегимга атаб Тож Маҳални бунёд этди.
Акбар ва Жодҳа Бай ишқи ойнинг бир парчаси бўлса, уларнинг авлоди тўлин ойга айланди. Бу энди бошқа қисса.
Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири
💬Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube

#хушхабар
Президент мактаби ўқувчилари 2 миллион доллардан зиёд грант маблағини ютиб олишди
Нурафшон шаҳридаги Президент мактабида 5-11-синфларда 168 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Саъй-ҳаракатлар туфайли мактабнинг жорий йилги 11-синф битирувчилари жаҳоннинг нуфузли олийгоҳларида таълим олиш учун грант ютиб олишмоқда.
Ҳозиргача бу маблағларнинг умумий ҳисоби 2 миллион доллардан ошди.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Президент мактаби ўқувчилари 2 миллион доллардан зиёд грант маблағини ютиб олишди
Нурафшон шаҳридаги Президент мактабида 5-11-синфларда 168 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Саъй-ҳаракатлар туфайли мактабнинг жорий йилги 11-синф битирувчилари жаҳоннинг нуфузли олийгоҳларида таълим олиш учун грант ютиб олишмоқда.
Ҳозиргача бу маблағларнинг умумий ҳисоби 2 миллион доллардан ошди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Талабалар_диққатига
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди
✅ Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди.
☝️Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

#дайжест
14 февраль, ҳафтанинг сешанба куни. Хўш, вилоятимизда ёшларга оид қандай янгиликлар бор?
📍Оҳангаронда энди дастурчи ёшлар кўпаяди. Тошкент вилояти ёшлар технопарки Оҳангарон касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорлик қилади. Келишувга кўра, 100 нафар ўқувчи технопаркда амалиёт ўтаб, дастурлаш борасидаги билимини оширади.
📍Тошкент туманида ишсиз ёшлар бандлиги таъминланяпти. Айниқса, бу саъй-ҳаракатларда ёшлар етакчиларининг ўрни катта. Саноат маҳалласида яшовчи Малоҳат Ашматова ўз хонадонида паррандачиликни ривожлантиряпти. Имтиёзли кредит асосида инкубатор ускунаси олиб берилди.
📍 Бўкалик ёшлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудини кенг нишонламоқда. 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз чиқишларида боболаримиз Навоий ҳамда Бобурнинг ҳаётига оид саҳна кўринишлари, ғазалхонлик кечаларини ташкил этишди.
📍 Олмалиқда 54 нафар 11-синф битирувчилари муддатидан олдин талаба бўлди. Шаҳар ҳокими Қ.Ҳамдамов ўқувчиларга пойтахтимиздаги Британия Менежмент Университетининг таклиф хатлари ва эсдалик совғаларини топширди.
📍Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Бекобод шаҳар ихтисослаштирилган мактабида ўқувчилар учун пневматик милтиқдан отиш машғулоти ташкил этилди. Унда ҳудуддаги ҳарбий қисм хизматчилари ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва маҳоратини оширишга кўмаклашди.
📍 Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактабларида 200 нафарга яқин битирувчи синф қизлари учун ҳудуддаги йирик текстиль корхонасига экскурсия уюштиришди. Корхона раҳбарияти битирувчи қизларга тикувчилик касбини ўргатиш билан бир қаторда, уларни ишга қабул қилиш ва иш ҳақи тўлаш бўйича тушунчалар берилди.
📍Қибрай туманида бугун "Бобурхонлик" кечаси ўзига хос таассуротларга бой бўлди. Айниқса, бу жараёнларда муносиб қатнашган ўқитувчилар ва иқтидорли ўқувчилар Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан раҳбатлантирилди.
📍Юқори Чирчиқдаги ҳаваскор мақомчи ёшлар ҳақида эшитганмисиз? 24-сонли БМСМда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилган тадбирда талантли ўқувчилар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.
📍 Россия Фанлар академияси академиги нурафшонлик ёшлар билан учрашди. Шу муносабат билан меҳмон 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби қошидаги Ёш стратеглар мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.
📍Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи талабалар энди ўз бизнесини бошлаши мумкин. 4-сектор раҳбари А.Тиллаев ва Беруний маҳалласи ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик йўналишида қисқа муддатли ўқув курсини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширдилар.
📍Тошкент давлат аграр университети “ИСТЕЪДОД” театр жамоаси талабаларга “Матмуса” спектаклини намойиш этди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧 Қадрдон оҳанглар: «Мушкулдир»
🎼 Ижро: Замира Суюнова
📃Шеър: Заҳириддин Муҳаммад Бобур
🎤Матнни Бахтиёр Қурбон ўқиди
Оламда шундай дардлар борки, улар қаршисида шоҳ-у гадо мушкул ҳолда ўртанади. Ҳа, бу ишқ, муҳаббат дарди. Усиз сабр қилмоқ қанчалар мушкул бўлса, баъзан чиқишмоқ ҳам шунчалар оғир кечаверади...
🎼Тўлиқ аудиони тинглаш

#статистика
Ўзбекистонда қанча талаба бор?
➖ 2022/2023 ўқув йили бошига юртимизда 191 та олий таълим ташкилоти фаолият юритмоқда.
➖Олийгоҳларда 544,8 минг нафар йигит, 495,6 минг нафар қиз таҳсил олмоқда.
➖ 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНEСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Ўзбекистонда қанча талаба бор?
➖ 2022/2023 ўқув йили бошига юртимизда 191 та олий таълим ташкилоти фаолият юритмоқда.
➖Олийгоҳларда 544,8 минг нафар йигит, 495,6 минг нафар қиз таҳсил олмоқда.
➖ 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНEСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси
ҚИЛИЧ ВА ҚАЛАМ: Зебуннисо садоқати, Розий жасорати
Қарқуноқдан булбул чиққанда
Аврангзеб Оламгир отаси Шоҳ Жаҳондан фарқли равишда ўта қаттиққўл, фаровонлик ва бунёдкорликка бефарқ, гап кўтара олмайдиган, қайсар ҳукмдор эди. Отасининг Тож Маҳалга сарфлаган пуллари Аврангзебга тинчлик бермас, салтанат хазинасининг чўғи камайиб қолганидан безовта эди. Оқибатда отасини асир қилиб, жигарлари жонидан кечиб тахтга чиқади.
Ана шундай бир ота хонадонида 1638 йил 15 февралда гулдай нозик Зебуннисо бегим дунёга келади. Маликанинг шажараси ҳам ота, ҳам она томондан бобурийлардан эди. Онаси Дилрасбону Гулбадан бегимнинг авлодларидан. Зебуннисо шоира, олима, санъаткор, арбоб эди. Диний ва дунёвий билимларни мукаммал ўзлаштирди. Тарих китобларида шундай ёзиларди: “Зебуннисо бегим отаси ҳукмдорлик билан қозонолмаган шуҳратни илм ва одоб билан қозонган”.
Ёндиради, куйдиради санамгина...
Гўзал боғ қўйнидаги икки ёшнинг ширир суҳбати ҳукмдор ташрифи билан узилиб қолди. Навниҳол маликанинг номуси ўртага тушди. Йигит ўзини боғ четидаги дошқозон ичига отди. Қиз ҳам ўзини панага олди. Аммо кеч бўлган эди. Келгувчилар ҳаммасини кўрганди. Ҳукмдор дошқозон устига чиқиб, ўчоққа ўт ёқишни буюрди.
Олов гуриллаб, қозон қизий бошлади. Атрофга аччиқ тутун ва куйган одам иси тарқалди. Аммо маҳбубаси пок номи учун Ошиқ бир бор бўлсин “оҳ” деб қўймади. Тишини тишига босиб чидади... ва ҳалок бўлди.
Бу йигит ёш, шўх, етук сухандон, шоир табиат вазир Оқилхон Розий, қиз эса фозила Зебуннисо бегим, ҳукмдор эса Аврангзеб Оламгир эди.
Олтин қафас ичра ...
Маҳбубининг вафоти Зебуннисога қаттиқ таъсир қилди. Шу кундан бошлаб ёлғизликни ихтиёр этди. Не‑не шаҳзодалар, амирлар, вазирлар, саркардалар қўйган совчилар юзига эшик ёпди, ишқий номаларни ўтга солди. Устига оқ либос кийиб ўзини илму урфонга, адабиётга бағишлади. Унинг ягона безаги марварид шодаси эди. Отаси ва жигарларига ҳақни айтишдан қайтмайдиган малика 20 йиллик умрини Салимгарҳ қалъасида ўтказди.
Аёллар ичида биринчилардан бўлиб, Қуръонга тафсир ёзди, ғазалларидан девон тузди, Мирзо Абдулқодир Бедилнинг қизига мураббиялик қилди. Саройида ўнга яқин фан бўйича китоблар ёздириб, кўчиртиришга ҳомийлик қилди.
Ошиқларга ўлим йўқ
1702 йил, май. Бобурийлар чаманининг мунглиғ куйли булбули, муҳаббат мулкининг садоқатли маликаси, мискинлар ҳомийси, ҳақиқат жарчиси ва иффат денгизининг тоза инжуси Зебуннисо бегим 63 ёшида, етти кунлик хасталикдан сўнг вафот этди. Тугади.
Йўқ, нега тугайди? Аслида ҳаммаси энди бошланганди. Ахир ошиқларга ўлим йўқ. Қилич ва қалам соҳибларининг ҳижрони абадий висол билан ниҳоясига етди.
Шоҳ қизи бўлсам-да, қилдим фақр йўлин ихтиёр,
Бас менга бу зебу зийнат ким, отим Зебуннисо...
Отабек Бакиров,
"Ёшлaр кундалиги" мухбири

Хушхабар: Қибрайда қулупнай пишди
🍓Қибрай тумани "Оқ олтин" маҳалласида
истиқомат қилувчи Воҳиджон Алимовнинг 4 сотихли иссиқхонасида Корея қулупнай нави ғарқ пишди. Нархлар: 80 000 сўмдан 300 000 сўмгача (кг)
🍓Анаққиса қулупнай емоқчи бўлганлар, Қибрайга келоврасилар.😍😉
Сурат ҳозиргина олинди.
Фото: Шерзод Қорабоев

#даҳшат
Блогер Ақида Хоним ёзади:
Тошкент вилоятида турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган аёлни ўзи ва икки нафар фарзандлари (каттаси 11 ёш) бир ҳовлида яшашади.
4 та маҳалладош эркаклар, уларни тўдабошиси муқаддам судланган, бу аёлни эри йўқлигидан фойдаланиб тунги соат 3 ларда унинг уйига бостириб киришади ва ўласи қилиб калтаклаб, бараварига зўрлаб, камига бу ишларни гувоҳи бўлган фарзандларига хам зуғум ўтказишади.
Айни дамда тўртовлон эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган. 142-модда билан жиноят иши қўзғатилган. Аёл ва болалари реабилитация марказида, аҳволи яхши эмас.
Ҳозирда аёлнинг турмуш ўртоғи ҳам Россиядан қайтган.
"Агар шу иш енгил жазо билан ёпди-ёпди қилинса, ўша зўравонликка, педофилияга қарши фаоллар ва жамоатчилик қонунда қаттиқ жазо сўралганда уни қондирмай, қонунчиликда номигагина жазо тадбиқ қилганларни ўзини шу 4 тани ичига қўйвориш керак. Улар ҳам зўравон, улар ҳам педофил, АСЛО кам жойи йўқ" дейди блогер.