Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.1K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#кунфотоси

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат...

Тошкент денгизи бўйида ҳаёт қайнамоқда.

Фото: Шерзод Қорабоев, Абдулазиз Абдурашидов

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таҳлил

АМЕРИКАНИ МИГРАНТЛАР "КЎТАРАДИ"(МИ?)

Америка - имкониятлар диёри, танловлари бисёр. Дунёдаги минглаб ёшлар Америкада ўқишни, ишлаб карьера қилишни истайди. Энг кучли мутахассис ва олимлар ҳам айнан Америкада. Сўнгги статистикага кўра, АҚШ таълим тизимида 2.1 млн.дан ортиқ муҳожир ўқитувчи, профессорлар ишлайди. АҚШ коллеж ва университетларида деярли 785 000 мигрант фаолият юритади. Бу – ҳар олти педагогдан бири хорижлик дегани. Бундан ташқари соҳаларда ҳужжатсиз ишлайдиган мигрантлар сони 200 000 дан ортиқ.

Талабалар масаласига тўхталадиган бўлсак, турли мамлакатлардан 1 миллиондан ортиқ студентлар АҚШ иқтисодиётига 38,7 млрд. ҳисса қўшишади.

Американинг сири

Нима учун минглаб ёшлар у ерни орзу қилади? Нега у ерда ривожланиш кучли?

Аввало Америка турли миллат вакилларидан ташкил топган мамлакат. Чет эллик мигрантларсиз мамлакат "қуриб" қолади. Ҳатто дунё бўйича севиб ўйналадиган грин кард ўйини ҳам айнан мамлакатда этник турлиликни асраб қолиш учун ўйлаб топилган эди. АҚШ нинг собиқ президенти Роналд Рейган 1987 йилда шу ўйинни ўйлаб топди. Асосий мақсад эса, Американинг турфа хил халқлардан ташкил топган мамлакат бўлишини ва "имкониятлар мамлакати" имижини сақлаб қолиш, илмли ва обрўли одамларни бир ерга йиғиш эди.

Стратегия ҳали-ҳануз натижасини беряпти. Америка турли давлатлардан билими кучли ёшларни яхшигина даромад эвазига ўз қармоғига жалб қиляпти. Қанчадан-қанча кучли олимлар мўмай пул ва эркин шароит фонида Американи танлашяпти. У ерда ҳужжат ва билим бўлса ишлаш учун муаммо йўқ. Мигрантларга ҳам, маҳаллий ишчиларга ҳам бирдай муомала қилинади. Ўртача иш ҳақи йилига 32-35 минг долларни ташкил қилади. Ходимлар янада яхши даромад учун тинимсиз ўз устида ишлайди. У ердаги чўпни бу ерга олиб қўйсангиз ҳам пул. Ҳаракатни ҳамма ўзи учун қилади.

Ижтимоий ҳимоя

Давлат оиланинг эҳтиёжига ва даромадига қараб ёрдам беради. Кам даромадли оилалар учун тиббий суғурта ва тиббий хизматлар бепул тақдим этилади. Бунда ойлик маоши ва оиладаги одамлар сони инобатга олинади. Агар оила аъзолари кўп ва маош кам бўлса, йил якунида ҳисоб-китоб қилинади ва тўланадиган солиқдан қайтариб берилади. Кам пул топаётган одамларга давлат ёрдам беради. Кўп пул топаётганлардан эса солиқлар кўпроқ олинади, яъни қанча кўп пул топсангиз шунча кўп солиқ тўлайсиз ва ҳоказо.

Мана шундай имкониятлар эшиги очилиб турса ким йўқ дейди? Ўзимизнинг иқтидорли ёшларимиз, IT чиларимиз, кучли математикларимиздан қанча қанчаси ўша ерни танлаб кетяпти. Ачинарли эмасми? Агар ҳар соҳага коррупция, манфаатпарастлик, таниш-билишчилик аралашмаганида, ёшларимиз чет эл учун эмас, ўз ватанимиз тараққиёти учун жуда катта ва оламшумул ишлар қилишган бўлишармиди деб ўйлаб қоламан баъзида. Бунга эса сиз, биз, барчамиз масъулмиз...

Нилуфар Убайдуллаева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири


Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
✔️ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Янгийўл шаҳрининг рамзи (герби)ни ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танловда тасвирий санъат, дизайн, графика, иллюстрация, реклама ва тегишли фаолият соҳалари бўйича махсус маълумотга ёки касбий тажрибага эга бўлган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Иштирок этиш учун:

🔹 Янгийўл шаҳрининг рамзи (герби) ва ғоя тавсифини ишлаб чиқиш;

✔️График файл ва тавсиф матнини, шунингдек, алоқа маълумотларингизни [email protected] электрон манзилига юборинг. Мактубнинг мавзусида #shahar_ramzi_tanlovi_uchun" деган ёзувни кўрсатишни унутманг.

⭕️ График файл ва тавсиф матни *.pdf форматида, тўлиқ ҳолати *.ai форматида қабул қилинади. Ишларни қабул қилиш 2023 йил 20 февралгача (ўша куни ҳам) давом этади.

‼️Танлов натижаларига кўра битта ғолиб аниқланади. Танлов ғолиби танлов комиссияси аъзоларининг юзма-юз овоз бериш йўли билан аниқланади.

💸Ғолиб 5.000.000 сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Натижалар 2023 йил 27 февраль куни Янгийўл шаҳар ҳокимлигининг расмий телеграм каналида эълон қилинади.

Мурожаат учун телеграм бот: @yangiyolshhokimligi_bot

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳайрат

Туркиялик фотосуратчи Уғур Галленкус бир тасвир ичида икки хил дунёни акс эттирди.

️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Газ заправка»ларга янги мажбурият юклатилмоқда

2023 йил 1 майдан Ўзбекистондаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларини ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш мажбурий ҳисобланади.

️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

Вақтни “ўлдирувчи” виртуал қассобхона

Дунёнинг 155 давлатида кўплаб обуначиларига эга Tik Tok ижтимоий тармоғи Facebook, Instagram, Twitter ва Telegram лар билан рақобатда қолишмаслик, оммани кўпроқ ушлаб туриш учун турли контентлар ўйлаб чиқармоқда.

🧮Қизиғи шундаки, охирги 4 йилдан камроқ вақт ичида Tik Tok 3 миллиард мартадан кўпроқ юклаб олинган. Ундаги қисқа видеоларни сайёрамиздаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг учдан бир қисми томоша қилади. Бундай ҳажмдаги аудиторияни яратиш учун Facebook ва Instagram га деярли 10 йил керак бўлди.

🤔Хўш, Tik Tok ҳақида яна қандай даҳшатли фактлар бор? Таҳлилларга кўра:

фойдаланувчилар кунига ўртача 1,5 соат вақт сарфлайди;

📲 фойдаланувчиларнинг 90% ҳар куни ижтимоий тармоқда бўлади;

👫 фойдаланувчиларнинг асосий қисми 18-24 ёшдагилардир;

🙎‍♀️ фойдаланувчиларнинг аксарияти аёллар (63,25%);

💃 энг машҳур контентлар асосан ўйин-кулги ва рақслардир.

📈Бу статистикаларни кўрганда кишининг ҳайрати ошиши табиий, лекин танганинг иккинчи томони ҳам борда. Масалан, бу ижтимоий тармоқдаги турли бачкана, ҳақоратли гапларга бой видеоконтентларнинг оммалашаётганидир. Айниқса, онлайн кузатувчилар кўз ўнгида ташкил қилинаётган жонли эфир батлларига чидаб бўлмайди. Нега дейсизми? Батл иштирокчиларининг айримлари ҳатто бир бирини тўхтовсиз ҳақорат қилишдан чарчамайди.

⭕️Жараёнда томонлар ўзаро овоз йиғиш йўли билан устун томон турли шартларни бажаришни буюради. Кузатувчилар эса бу ҳолатга муносабат билдиради. Телефонига “Экран запис” орқали сақлаган бу видеолавҳаларни кузатувчилар кейинчалик турли постлар ёзган ҳолда ўз интернет профил аудиториясида оммалаштирмоқда. Бу эса яна муҳокамаларга сабаб бўлади.

Хулоса шундай бўляптики, бу тоифадаги Tik Tokчиларнинг дунёқараши, савиясининг пастлиги, енгил-елпи ва шу билан бирга шов-шувли контентларга ўчлиги ойдинлашмоқда. Айримлардан бўш вақтимни “ўлдириш” учун ижтимоий тармоқларга кираманда, деган гапларни эшитиб қоламиз. Лекин шу ибора ортидаги ўтаётган инсон умри мобайнида қандай фойдали ишларга улгуриш мумкин? Бидиий китоб ўқиш, хориж тилларини ўрганиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш ва бошқа ҳайрли ишлар.

Лекин бу салбий ҳолатларда Tik Tok эмас, ундан нотўғри фойдаланаётганлар айбдор, менимча.

Абдулазиз Мусаев,
"Ёшлар кундалиги" мухбири


Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

Тарихдан сўзлаётган тепаликлар

🕌Тез орада вилоятимизда туристик масканлар сони яна биттага кўпаяди. Тошкент вилояти ҳокими қарорига биноан 2.5 минг йиллик тарихга эга "Улкан Тўйтепа" шаҳар тепаликларини муҳофаза этиш ва ободонлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди.

❗️Бошланишига режалар чакки эмас. Батафсил маълумотга лавҳа орқали эга бўлишингиз мумкин.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар қурувчи сифатсиз уй қуриб, уй қулаб тушса...

Милоддан аввал Бобил давлатига ҳукмдорлик қилган Хаммурапи жорий қилган қонунга кўра:

агар қурувчи уйни сифатсиз қуриши натижасида уй қулаб тушиб, уй эгаси вафот этса, қурувчига ўлим жазоси берилади;

агар сифатсиз уй қулаб, уй эгасининг фарзанди ўлса, қурувчининг фарзандига ўлим жазоси берилади;

агар сифатсиз уй қулаб, уй эгасининг мулкига зарар етказса, қурувчи зарарни қоплаб, уйни бошқатдан сифатли қилиб қуриб беради.

❗️Ушбу қонунлар сабаб Бобилда қурилган бинолар сифатли бўлиб, кўп асрлар қад ростлаб турган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Айтсам дилдан зоримдан
Гуллар унгай қорингдан.
Нишон йўғу боримдан ‒
Ёшлик. Баҳор. Муҳаббат.

Шеър: Сирожиддин Саййид

Р.S:Бўстонлиқда баҳор элчиси бўй кўрсатди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳсиз

Тушкунлик. Ҳақиқат. Юзма-юз. Ҳайрат. Сукунат. Қиёфа. Ишонч. Ватан. Ўғирлик. Оломон. Адолат. Ҳақиқат.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

Туркияга бутун дунёдан келаётган гуманитар ёрдам кийимлари хор бўлиб кўчаларда ётибди🤦‍♂️

Видеода "Кийим-керак эмас,
пул ва озиқ-овқат олиб келинглар", дейилмоқда
.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#луқма

Оҳангаронга ислоҳотлар жуда кеч етиб келади.

Мана бир мисол. Яқинда вилоят ҳокими раислигида ўтган йиғилишда аҳоли яшаш жойлари, чиқиндихоналарга тўпланган маиший чиқиндиларни мавжуд куч ва воситаларни сафарбар этган ҳолда зудлик билан тозалаш, фавқулодда тартибда ишлаш бўйича топшириқ берилган эди. Бироқ Оҳангарон шаҳрида аҳвол ҳамон ўша-ўша...

Буни "Бахт" маҳалласида 18 кундан бери "бахтдан гул-гул яшнаётган", тоғ-тоғ чиқиндилар ҳам тасдиқлайди. Қараган сари кўзингиз "қувнайди": қизил, сариқ, яшил, оқ... Ҳаётнинг ёрқин тарафида бўлсам керак, деб ўйлайсиз. Мез-за!😉👎

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

🗞“Ёшлар кундалиги” – сиз излаган газета!

📰 Тошкент вилояти ёшларининг минбари, "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндори - "Ёшлар кундалиги" газетаси 1 ёшга тўлди! Энди сизда
газетанинг 2022 йилдаги барча сонини электрон (онлайн) ўқиш имконияти бор.

📲Мурожаат учун:
@zakhro01 (телеграм), 95-105-99-30

📲Айтганча, 2023 йилга обуна давом эимоқда. Обуна бўлиш учун: 99-370-66-02, 99-370-66-13

🤙 "Ёшлар кундалиги" таҳлили тансиқ мақолалар, ёшларни қийнаган долзарб мавзулар, илм-фан, хуллас сизни қизиқтирган барча мавзуда ноодатий чиқишлар билан таъминлаб боришни кафолатлайди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЁШЛАРГА ИШОНЧ БИЛДИРАВЕРИШ КЕРАК!

🇹🇷 Эрзин
- бу Ҳатай вилоятидаги вайронагарчилик бўлмаган ягона ҳудуд. Ҳатай вилояти Эрзин шаҳрининг ёш ҳокими Оккес Элмасўғлу:

💭 «Мен ҳатто 1 та бинонинг ноқонуний қурилишига рухсат бермадим. Улар мендан ғазабланишди, танқид қилишди ва қўрқитишди: «Сиз бу мамлакатда фақат ўзингизни ҳалол деб ўйлайсизми?» - дея. Лекин ҳозир виждоним безовта қилмаяпти».

🇺🇿 Ўзбекистонда ҳам қурилиш соҳаларидан барча чолларни ҳайдаб, ёшларга ишонч билдиравериш керак. Ёшлар алдамайди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл

📍 Нурафшонда бунақа нарсалар бўлаётган экан. Электр орқали ишлайдиган чизиқлар тортилибди. Пиёдалар улуғ халқ. улар аввал велосипедни ихтиро қилишди. Кейин поездни. Сўнгра машинани. Ўтган асрда эса пиёдалар осмонга учишни ўзлаштирди. Кейин эса ўша темир-терсаклар пиёдаларни босиб ўта бошлади. Йўлларда пиёдачалик хору зор бўлган нарса бошқа йўқ.

💡 Ўша нотавон пиёдалар аҳли ўзи учун мана бунақа чироқли прожектор ўйлаб топибди. Қашшоқлар ҳам одам. Пиёдалар энг ҳалол фуқаро. Уларни авайлаш керак. Ҳамма кашфиётларни мана шу пиёдалар қилган ахир.

😉 Буюк пиёдалар учун ғоятда креатив шароит қилганлар олдида шляпамни ечаман. Мерси.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#18+

🚫 Бу Сурия эмас. Бу Ливия ҳам эмас. Бу Ўзбекистон. Чирчиқ шаҳри. Бу видеони кўринг, болаларимизни итдек қийнаётган, жиноят кўчаларига олиб кириб, пулга қизиқтириб, кейин самосуд қилиб, жазолаётган тўдалар пайдо бўлган.

💊 Психотроп таблетка, наркотик сотишга ёлланган ёш-ёш йигитлар қайсидир мижозга "юк"ни вақтида етказиб бермаган бўлса, "Тесла жазолаш гуруҳи" деб ном қўйиб олган муттаҳамлар (улар ҳам ўзбеклар) пойтахт ташқарисидаги овлоқ жойларга чақириб калтаклаб кетишаяпти.

💻 Жиноят олами электрон дунё билан нафас олишни бошлади. Бу хатарли. Бу "доставка"чилар, уларни бошқараётганлар, жазо бераётган спортчи йигитлар – ҳаммаси юртдошларимиз. Пул учун ёлланган болалар. "Тесла наказание" деб номланган хориждан туриб бошқариладиган тўданинг иши.

☝️ Болангизни асранг! Мана бу вахшийлар қўлига тушиб қолмаслиги учун доимо назорат қилиб боринг!

P.S. Вилоят ИИББ бу тўда ушлангани ва тергов бошланганини маълум қилди. Аммо, шуниси аниқки, бу кенг қамровли ва яширин фаолият олиб борадиган тўдани буткул йўқ қилиш ҳозирча имконсиз бўлиб турибди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM