#тезкор
Украина билан чегарадош 8 та ҳудуддан ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди
❗️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Украина билан чегарадош бўлган Россия (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим, Севастопол) ҳудудларидаги ОТМлардан ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчирилиши рухсат этилган бир гуруҳ талабалар рўйхатини эълон қилди.
‼️Хабарда айтилишича, бу охирги рўйхат эмас. Белгиланган тартибда my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган, аммо ушбу тасдиқланган рўйхатда исм шарифи келтирилмаган фуқаролар бўйича тегишли ташкилот хулосаси кутилмоқда. Натижаси юзасидан яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади.
👉Рўйхатни юклаб олиш
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда лой кўчкиси содир бўлди
Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р6 «Тошкент-Қибрай-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 59-60 километрлари оралиғида, «Чимён» дам олиш масканига олиб борувчи йўлда лой кўчкиси содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Қисқа вақтда автомобиль йўли тўлиқ тозаланиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

#Эслаб
ЧИНОЗ ТУМАНИНИНГ ТУРЛИ ДАВРЛАРДАГИ ҲОКИМЛАРИ
Бугун - Чиноз тумани ташкил топган кун. Шу муносабат билан 1991 йилдан бошлаб ҳудуд ривожига озми-кўпми ўз ҳиссасини қўшган раҳбарларни ёдга олишга қарор қилдик.
Демак, танишинг, Чиноз туманининг турли даврлардаги ҳокимлари.

⚡️⚡️⚡️⚡️
Алишер Навоий номидаги улкан кема борлигини биласизми?
🖇Буюк ўзбек шоирининг номи нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг бошқа жойларида ҳам маълум.
🛳Югославияда 1969 йилда Алишер Навоий номли юк кемаси қурилган. Унинг узунлиги - 159,45 м, кенглиги - 21,25 м бўлган. Юк сиғими - 10204 тонна.
🚢Юк кемаси 1999 йилга қадар дунё океанларида сузган. Ҳозир эса фойдаланишдан чиқарилган.

Navoiy bobo /koncert/
Ohunjon & xudoyor
#Изтироб_қўшиғи
Охун ҳофиз ва Навоий
Мазкур қўшиқ бундан 32 йил муқаддам ижро этилган. Яъни, мустақиллик билан тенгдош. Охун ҳофизнинг дардчил овози қўшиқнинг маъно-моҳиятини кучайтиради, эшитгувчини сескантиради.
Даҳони қўмсаб...
Миллат вақти-вақти билан даҳо фарзандларини соғинади. Ўртаниб, куйиб, йиғлаб соғинади. Буюк мужодала бошланган кезларда миллат ўз даҳоларининг ғояларидан озиқланади. Таянади. Тарих минг тўққиз юз тўқсон биринчи йилда ўзбегим Навоийни соғинган, йиғлаётган эди...
Шоирлар алдамас бизни, жонгинам
Шоирлар, адиблар жамиятга нега керак? Иқтисод назариясига тупурдим. Улар шоирларни одам ўрнида кўрмайди. Воқеан, адабиёт – онг ва тафаккурни озиқлантиради. Магарам асл адабиёт бўлса. Навоий эса адабиётнинг олтин остонасидир.
Навоийнинг шогирдлари
Улар фақиру ҳақир, аммо руҳи тетик, дунёларга дарс ўтгулик буюк қалб соҳиби бўлади. Ва улар вақти-вақти билан қамалади, итдек азоблашади, истеъдодли мардикор қилиб ёлламоқчи бўлишади. Баъзилари ноилож бунга кўн.., ҳа, майли. Худо пошшо.

#таълим
Коллеж ва техникумларга қабул 1 йилда 2 марта ташкил этилади
🤔Бунда давлат гранти улуши оширилади. Қизиқяпсизми?
✅Давлат дастури лойиҳасида 2023-йилнинг август ойига қадар профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган.
⭕️Унга кўра:
➖ коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этилади;
➖ техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилади;
➖ хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйилади.
📌 Маълумот учун профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарорига асосан амалга оширилади.
👉 Лойиҳа бўйича таклиф қолдиринг

#таҳлил
АМЕРИКАНИ МИГРАНТЛАР "КЎТАРАДИ"(МИ?)
Америка - имкониятлар диёри, танловлари бисёр. Дунёдаги минглаб ёшлар Америкада ўқишни, ишлаб карьера қилишни истайди. Энг кучли мутахассис ва олимлар ҳам айнан Америкада. Сўнгги статистикага кўра, АҚШ таълим тизимида 2.1 млн.дан ортиқ муҳожир ўқитувчи, профессорлар ишлайди. АҚШ коллеж ва университетларида деярли 785 000 мигрант фаолият юритади. Бу – ҳар олти педагогдан бири хорижлик дегани. Бундан ташқари соҳаларда ҳужжатсиз ишлайдиган мигрантлар сони 200 000 дан ортиқ.
Талабалар масаласига тўхталадиган бўлсак, турли мамлакатлардан 1 миллиондан ортиқ студентлар АҚШ иқтисодиётига 38,7 млрд. ҳисса қўшишади.
Американинг сири
Нима учун минглаб ёшлар у ерни орзу қилади? Нега у ерда ривожланиш кучли?
Аввало Америка турли миллат вакилларидан ташкил топган мамлакат. Чет эллик мигрантларсиз мамлакат "қуриб" қолади. Ҳатто дунё бўйича севиб ўйналадиган грин кард ўйини ҳам айнан мамлакатда этник турлиликни асраб қолиш учун ўйлаб топилган эди. АҚШ нинг собиқ президенти Роналд Рейган 1987 йилда шу ўйинни ўйлаб топди. Асосий мақсад эса, Американинг турфа хил халқлардан ташкил топган мамлакат бўлишини ва "имкониятлар мамлакати" имижини сақлаб қолиш, илмли ва обрўли одамларни бир ерга йиғиш эди.
Стратегия ҳали-ҳануз натижасини беряпти. Америка турли давлатлардан билими кучли ёшларни яхшигина даромад эвазига ўз қармоғига жалб қиляпти. Қанчадан-қанча кучли олимлар мўмай пул ва эркин шароит фонида Американи танлашяпти. У ерда ҳужжат ва билим бўлса ишлаш учун муаммо йўқ. Мигрантларга ҳам, маҳаллий ишчиларга ҳам бирдай муомала қилинади. Ўртача иш ҳақи йилига 32-35 минг долларни ташкил қилади. Ходимлар янада яхши даромад учун тинимсиз ўз устида ишлайди. У ердаги чўпни бу ерга олиб қўйсангиз ҳам пул. Ҳаракатни ҳамма ўзи учун қилади.
Ижтимоий ҳимоя
Давлат оиланинг эҳтиёжига ва даромадига қараб ёрдам беради. Кам даромадли оилалар учун тиббий суғурта ва тиббий хизматлар бепул тақдим этилади. Бунда ойлик маоши ва оиладаги одамлар сони инобатга олинади. Агар оила аъзолари кўп ва маош кам бўлса, йил якунида ҳисоб-китоб қилинади ва тўланадиган солиқдан қайтариб берилади. Кам пул топаётган одамларга давлат ёрдам беради. Кўп пул топаётганлардан эса солиқлар кўпроқ олинади, яъни қанча кўп пул топсангиз шунча кўп солиқ тўлайсиз ва ҳоказо.
Мана шундай имкониятлар эшиги очилиб турса ким йўқ дейди? Ўзимизнинг иқтидорли ёшларимиз, IT чиларимиз, кучли математикларимиздан қанча қанчаси ўша ерни танлаб кетяпти. Ачинарли эмасми? Агар ҳар соҳага коррупция, манфаатпарастлик, таниш-билишчилик аралашмаганида, ёшларимиз чет эл учун эмас, ўз ватанимиз тараққиёти учун жуда катта ва оламшумул ишлар қилишган бўлишармиди деб ўйлаб қоламан баъзида. Бунга эса сиз, биз, барчамиз масъулмиз...
Нилуфар Убайдуллаева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

✔️ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Янгийўл шаҳрининг рамзи (герби)ни ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинади.
Танловда тасвирий санъат, дизайн, графика, иллюстрация, реклама ва тегишли фаолият соҳалари бўйича махсус маълумотга ёки касбий тажрибага эга бўлган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
Иштирок этиш учун:
🔹 Янгийўл шаҳрининг рамзи (герби) ва ғоя тавсифини ишлаб чиқиш;
✔️График файл ва тавсиф матнини, шунингдек, алоқа маълумотларингизни [email protected] электрон манзилига юборинг. Мактубнинг мавзусида #shahar_ramzi_tanlovi_uchun" деган ёзувни кўрсатишни унутманг.
⭕️ График файл ва тавсиф матни *.pdf форматида, тўлиқ ҳолати *.ai форматида қабул қилинади. Ишларни қабул қилиш 2023 йил 20 февралгача (ўша куни ҳам) давом этади.
‼️Танлов натижаларига кўра битта ғолиб аниқланади. Танлов ғолиби танлов комиссияси аъзоларининг юзма-юз овоз бериш йўли билан аниқланади.
💸Ғолиб 5.000.000 сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
✅Натижалар 2023 йил 27 февраль куни Янгийўл шаҳар ҳокимлигининг расмий телеграм каналида эълон қилинади.
Мурожаат учун телеграм бот: @yangiyolshhokimligi_bot

«Газ заправка»ларга янги мажбурият юклатилмоқда
2023 йил 1 майдан Ўзбекистондаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларини ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш мажбурий ҳисобланади.
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
2023 йил 1 майдан Ўзбекистондаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларини ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш мажбурий ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу
Вақтни “ўлдирувчи” виртуал қассобхона
✅Дунёнинг 155 давлатида кўплаб обуначиларига эга Tik Tok ижтимоий тармоғи Facebook, Instagram, Twitter ва Telegram лар билан рақобатда қолишмаслик, оммани кўпроқ ушлаб туриш учун турли контентлар ўйлаб чиқармоқда.
🧮Қизиғи шундаки, охирги 4 йилдан камроқ вақт ичида Tik Tok 3 миллиард мартадан кўпроқ юклаб олинган. Ундаги қисқа видеоларни сайёрамиздаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг учдан бир қисми томоша қилади. Бундай ҳажмдаги аудиторияни яратиш учун Facebook ва Instagram га деярли 10 йил керак бўлди.
🤔Хўш, Tik Tok ҳақида яна қандай даҳшатли фактлар бор? Таҳлилларга кўра:
⏰ фойдаланувчилар кунига ўртача 1,5 соат вақт сарфлайди;
📲 фойдаланувчиларнинг 90% ҳар куни ижтимоий тармоқда бўлади;
👫 фойдаланувчиларнинг асосий қисми 18-24 ёшдагилардир;
🙎♀️ фойдаланувчиларнинг аксарияти аёллар (63,25%);
💃 энг машҳур контентлар асосан ўйин-кулги ва рақслардир.
📈Бу статистикаларни кўрганда кишининг ҳайрати ошиши табиий, лекин танганинг иккинчи томони ҳам борда. Масалан, бу ижтимоий тармоқдаги турли бачкана, ҳақоратли гапларга бой видеоконтентларнинг оммалашаётганидир. Айниқса, онлайн кузатувчилар кўз ўнгида ташкил қилинаётган жонли эфир батлларига чидаб бўлмайди. Нега дейсизми? Батл иштирокчиларининг айримлари ҳатто бир бирини тўхтовсиз ҳақорат қилишдан чарчамайди.
⭕️Жараёнда томонлар ўзаро овоз йиғиш йўли билан устун томон турли шартларни бажаришни буюради. Кузатувчилар эса бу ҳолатга муносабат билдиради. Телефонига “Экран запис” орқали сақлаган бу видеолавҳаларни кузатувчилар кейинчалик турли постлар ёзган ҳолда ўз интернет профил аудиториясида оммалаштирмоқда. Бу эса яна муҳокамаларга сабаб бўлади.
Хулоса шундай бўляптики, бу тоифадаги Tik Tokчиларнинг дунёқараши, савиясининг пастлиги, енгил-елпи ва шу билан бирга шов-шувли контентларга ўчлиги ойдинлашмоқда. Айримлардан бўш вақтимни “ўлдириш” учун ижтимоий тармоқларга кираманда, деган гапларни эшитиб қоламиз. Лекин шу ибора ортидаги ўтаётган инсон умри мобайнида қандай фойдали ишларга улгуриш мумкин? Бидиий китоб ўқиш, хориж тилларини ўрганиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш ва бошқа ҳайрли ишлар.
Лекин бу салбий ҳолатларда Tik Tok эмас, ундан нотўғри фойдаланаётганлар айбдор, менимча.
Абдулазиз Мусаев,
"Ёшлар кундалиги" мухбири
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube