⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Отнинг ўлими – итнинг байрами
Туркияда зилзила оқибатиди вафот этганлар қарийб 3 минг нафарга етди. Эрдўғон 7 кунлик мотам эълон қилди. Зилзилалар эса тинмаяпти. Хавотирлиси, кеча Тошкентнинг биқинида – қўшни Туркистон, Чимкентда 4 баллик зилзила бўлди. Расмий ўзбек медиалари зилзила содир бўлганда нималар қилиш кераклиги ҳақидаги ижтимоий роликлар тарқатишни бошлади. Ва яна одатдагидек, бизда зилзила бўлмаслиги ҳақида қатъий ишонч билан айтилган гаплар ҳам тарқатилаяпти.
Ҳа, биз шунақамиз. Аввалига безрайиб инкор этамиз, кафолат берамиз, кейин эса, худо кўрсатмасин, нимадир бўлса узрпаторлик бошланади. Умуман, дунё охирги бир ойда иккита таҳлика билан тўқнашди: аномал совуқ ва тектоник ўзгаришлар натижасида содир бўлаётган зилзила.
Хавотирли хулосалар пайдо бўла бошлади. Туркиядаги зилзила оқибатида қулаган бинолар турк иморатсозлиги, қурувчилари ҳақидаги афсоналарга дарз кетказди. Демак, ҳаддан зиёд профи деб қаралган турклар қурган иморатлар ҳам аслида жудаям пишиқ-пухта эмас экан. Маълумки, жонажон ватанимизда ҳам кўплаб уй-жой ва бошқа объектларни қурилишида турк компаниялари фаол иштирок этган...
Балки хавотирлар ўринсиздир. Лекин қандоқ қилайлик, хавотирлар билан яшашга мажбур бўлиб қолаяпмиз-да.
💬 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_кўриши_шарт
Саробга алданганлар қисмати
"Боламнинг на ўлигини, на тиригини билардим, бу фарзандларлар ота-онасини куйдириб кетишларини билармикин?"
Юқоридаги сўзлар 22 ёш ўғли диний экстремистик гуруҳлар домига тушиб қолиб, Сурияга жиҳодга отланган бир отанинг ўкинчи. Бугун у фарзанди ҳуқуқ-тартибот органлари томондан тўхтатиб қолиниб, жазоланганидан рози. Уни вақтида назорат қилмаганидан, эътиборсиз қолдирганидан минг пушаймон.
Азизлар! Такрорланмас неъмат саналмиш ёшликнинг қадрига етинг, уни илм олиш, изланишга сарфланг. Яқинларингиздан огоҳ бўлинг. Токи ҳеч бир ота-она фарзанди ортидан эл-юрт олдида мулзам тортмасин...

Ёш курашчиларимиз зилзила ўчоғидан олиб чиқилди
Туркиянинг Кахраманмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анқара шаҳрига олиб келинди. Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан амалга оширилган жараён муваффақиятли ўтказилди.
💬 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Туркиянинг Кахраманмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анқара шаҳрига олиб келинди. Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан амалга оширилган жараён муваффақиятли ўтказилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фототанқид
БИР КЕЛИБ КЕТИНГ ҚИШЛОҒИМИЗГА...
Бугун ҳудудларимизда чиқиндиларнинг вақтида олиб чиқиб кетилмаслиги ҳолатлари кўпайгандек назаримизда. Қайга қарама, уюм-уюм маиший чиқиндилар. Кўнглинг хира тортади, кайфиятингбузилади, "Тўловини вақтида тўлаётган бўлсак, нега вазифасини қилиб қўймайди" деб эътироз билдирасан.
Тадқиқотларга кўра, маиший чиқиндилар инсон саломатлигига жиддий таъсир этувчи омил ҳисобланаркан. Чиқиндиларнинг олиб
чиқиб кетилишига масъул ташкилот мутасаддилари буни билишмайди деманг, ишонмайман.
Суратда: Янгийўл шаҳридаги "Файзобод" маҳалласи ва Бўка тумани Ёшлар ташкилотига чиқиб кетувчи тепалик атрофи
💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Диққат, савол!
Сизнинг маҳаллангизда чиқиндилар вақтида олиб кетиляптими?

Anonymous Poll
33%
Вақтида олиб кетишяпти
20%
Ойлаб қолиб кетади
7%
Доим машинаси бузуқ бўлади
37%
Олиб кетилмаяпти
3%
Менга фарқи йўқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#реклама
Баҳор яқин, кўчат экиш мавсуми бошланиш арафасида! Бизда эса баҳорги чегирмага старт берилди!
🤩 "Бўка манзарали кўчатлар" МЧЖ барча турдаги мевали ҳамда манзарали дарахтлар ва тераклар учун 50%ли баҳорий чегирмани эълон қилади.
🌳 Тераклар
🌳 Мевали кўчатлар
🌳 Манзарали кўчатлар
🌲 Арчалар
🚛 Эндиликда МЧЖ нафақат Ўзбекистон бўйлаб, балки Ўрта Осиё давлатларига ҳам бепул етказиб бериш, экиш хизматини йўлга қўйди.
💳 Тўлов исталган усулда.
👉 Буюртма бериш: @terak_kochatlar
👉 Батафсил маълумот: https://t.iss.one/plantatsiya
☎️ Мурожаат учун:
+998936168404
+998946702252
+998950860066
📍 Манзил: Тошкент вилояти Бўка тумани
Й.Хожметов жамоа хўжалиги "Ободлик" маҳалласи

#Халқароҳаёт
ТУРКИЯ ХАВФЛИ ЗОНАМИ? ЗИЛЗИЛА ҚАНДАЙ ОФАТЛАРНИ "СОВҒА" ҚИЛДИ?
6 февраль. Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида ва Суриянинг бир қанча вилоятида 7,9 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Орадан тахминан 12 соатча ўтиб иккинчи маротаба 7.5 магнитудали зилзила рўй берди. Мамлакат бўйлаб минглаб бинолар қулаган ва уларнинг ичида 2000 йиллик тарихий обида Газиантеп қалъаси ҳам бор эди.
7 февраль. Санага ўтар кечаси шаҳарда электр энергияси умуман бўлмади. Туркиянинг Малатья шаҳридан 43 км узоқликда 5,4 магнитудали янги зилзила қайд этилди. Ер силкиниши Туркиянинг энергетика инфратузилмасига жиддий зарар етказган. Маълумотларга кўра, офат натижасида Туркия 3 метрга силжиган.
Жабрланганлар. Айни дамда мамлакатда ҳалок бўлганлар сони 3419 нафарга етди. Жароҳатланганлар 20534 нафар, вайрона остидан қутқариб олинганлар эса 8 минг нафарни ташкил қилади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш вазирлиги вафот этган қурбонлар сони икки баробарга ошиши мумкинлигини таҳмин қилмоқда. Чунки бинолар остида ҳалок бўлганлар сони ҳали аниқ эмас.
Айни дамдаги вазият. Бошпанасиз қолган одамлар қаҳратон совуқда кўчаларда тунашмоқда. Баъзилари чодир қуриб, баъзилари олов ёқиб жон сақлашяпти. Туркиянинг фавқулотда ҳолатлар агентлининг айтишича, Туркиянинг вайрон бўлган ҳудудларига 65 та мамлакатдан инсонпарварлик ёрдами келган.
Мозийга назар. Туркия аслида ердаги энг ҳавфли зизила зонасида жойлашган мамлакатдир. Сўнгги бор бундай зилзила 1939 йилда содир бўлган ва унда 33 000 киши ҳалок бўлган эди. Сўнгги 25 йил ичида 7 ва ундан юқори магнитудали зилзила 7 маротаба содир бўлган, аммо бу сафаргиси барчасидан кучли эди.

#Бугуннинг_ёшлари
Бўстонлиқнинг дастурчи Эрмани
Эрман Қўшқарбаев 2004 йилда Чахчам қишлоғининг Қорамозор маҳалласида туғилган. 2022 йил мактабни битиргач, бандлигини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ноутбук берилган.
🔘Эрман июлъ ойида "Astrum" академиясига ўқишга қабул қилинди. Бўш вақтларида дастурлаш тилларини ўрганиб, 70 дан ортиқ лойиҳа қўлланмаларини ишлаб чиқмоқда.
Telegram📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
10-11-синфлар 8 та мажбурий, 2 та танлов фан танлаш имкониятига эга бўлади
✅Президентнинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги жамоатчилик муҳокамасига қўйилган фармони лойиҳасида таълим сифатини ошириш, соҳани илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш чоралари белгиланди.
🏢Унга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади.
⛑Шунингдек, ўқувчилар 10-синфдан бошлаб 64 та ишчи касблар, 21 та соҳада тадбиркорликка, 10 та IT ва “креатив индустрия” йўналишидаги касбларга ўргатилади.
📂10-11-синфларда такомиллаштирилган ўқув режа асосида 8 та мажбурий фан ва 2 та танлов фан (кимё-биология, математика физика, тарих-ҳуқуқ, она тили ва адабиёт-чет тили) танлаш имконияти яратилади

#Туйғу
Она ер, биламан дардинг ичингда,
Сабринг етмай қолган, уйғонаяпсан.
Сал аввал Эронда, сўнгра тонг зимда
Қардош Туркияда тўлғонаяпсан.
Одамлар ўлдилар, уйлар қулади,
Бир ожиз шоиринг ниманиям дер.
Эртага не бўлар, худо билади,
Кечир бизни, кечир, кечир, Она ер!
Шеър: Неъмат Душаев

#Халқ_дарди
#Нурафшон
Нурафшондаги кимсасиз автошоҳбекат
2021 йилда вилоят марказини барча туман-шаҳарлар билан боғлаши керак бўлган Нурафшон автошоҳбекати қурилди. Аммо бу ернинг марказий шоҳбекат эканлиги бугун масъулларнинг ҳам, йўловчи-ю ҳайдовчиларнинг ҳам ёдидан кўтарилиб кетган.
Яхшиси, видеони кўринг. Кўринг, фақат йиғламанг.😉
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

#онлайн
🏢Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида Андижон туманидаги 55-мактабда бўлган ва бу ердаги касбга йўналтириш бўйича тажрибаларни бошқа ҳудудлар ҳам ўрганиши кераклигини таъкидлаган эди.
✅Айни дамда Тошкент вилояти вакиллари ҳоким ўринбосари Отабек Султонбеков бошчилигида ушбу таълим муассасаси тажрибаси билан танишмоқда.
🔘Мактабнинг бўш турган ертўласи тадбиркорларга ажратиб берилиб, ёшларни касбга йўналтириш йўлга қўйилган.
🔹Юқори синф ўқувчилари бу ерда тикувчилик, мебелчилик, қандолатчилик, косибчилик, сават тўқиш, кўрпа-тўшак тикиш каби йўналишларни ўрганмоқда.

#Танқиддан_сўнг
Яқинда "Yoshlar kundaligi" расмий канали орқали Пискент туманидаги "Лола ариқ" маҳалласининг пешлавҳаси абгор ҳолатда эканлиги танқид остига олинган эди.
Масъуллар ташаббуси билан ҳолат бартараф этилибди.
Яна бир гап. Айрим маҳаллаларнинг пешлавҳалари йўқлигидан хабардормиз. Маҳаллага келган меҳмон адашиб ўтиб кетмасин деймизда. А, лаббай! 😉

#мулоҳаза
ЯХШИЛИК ҚИЛ, БИР КУН ҚАЙТАДИ...
Бугун Туркиядаги вазият кўпчиликни теранроқ мушоҳадага чорламоқда. Ижтимоий тармоқларда ёритилаётган ҳар бир пост кузатувчиларни эътиборсиз қолдирмаяпти.
Журналист Дилфуза Комил зилзила бўлган ҳудуддаги дугонасининг ёзганларини улашибди.
«...Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.
Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: "Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир", - деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: "Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадими?" - деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. "Худога шукр, ўғлим соғ-омон" - десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз... Унутмаган экан... Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!..
Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!..»
Мушоҳадага чорловчи бу сатрлар ёдингизга ниманидир солмаяптими?
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

⚡️⚡️⚡️
Зилзила ...
1 балл - Одамлар ҳис қилмайди;
2 балл - Биноларнинг юқори қаватида сезилади;
2,5-3 балл - Биноларнинг барча қаватларида сезилади;
3,5 балл - Эшик ва ойналарда белги беради;
4-4,5 балл — Эпицентр марказида кичик зарарлар кузатилади;
5 балл — Одамларнинг юриши қийин бўлади, кўзгулар синади;
6 балл — Тик оёқда туриб бўлмайди, сейсмик барқарор бўлмаган бинолар қулаши мумкин;
6,5 балл - Ерда ёриқлар пайдо бўлади;
7 балл — Ерда катта ёриқлар пайдо бўлади, бинолар ва коммуникациялар вайрон бўлади;
7,5 балл - Кўп бинолар қулайди;
8 балл - Темир йўл рельслари эгилиб қолади. Қувурлар ишдан чиқади;
8,6 балл — Зилзила кучи атом бомбасидан 1 миллион марта кучлироқ бўлади;
9 балл — Деярли ҳамма иморатлар қулаб, ер массалари, тоғларни силжитади.
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Зилзила ...
1 балл - Одамлар ҳис қилмайди;
2 балл - Биноларнинг юқори қаватида сезилади;
2,5-3 балл - Биноларнинг барча қаватларида сезилади;
3,5 балл - Эшик ва ойналарда белги беради;
4-4,5 балл — Эпицентр марказида кичик зарарлар кузатилади;
5 балл — Одамларнинг юриши қийин бўлади, кўзгулар синади;
6 балл — Тик оёқда туриб бўлмайди, сейсмик барқарор бўлмаган бинолар қулаши мумкин;
6,5 балл - Ерда ёриқлар пайдо бўлади;
7 балл — Ерда катта ёриқлар пайдо бўлади, бинолар ва коммуникациялар вайрон бўлади;
7,5 балл - Кўп бинолар қулайди;
8 балл - Темир йўл рельслари эгилиб қолади. Қувурлар ишдан чиқади;
8,6 балл — Зилзила кучи атом бомбасидан 1 миллион марта кучлироқ бўлади;
9 балл — Деярли ҳамма иморатлар қулаб, ер массалари, тоғларни силжитади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокамa_учун_мавзу
ЁТИБ ЕГАНГА ТОҒ ЧИДАМАЙДИ
2021 йил статистикасига кўра, Ўзбекистонда ишсиз ёшлар сони 17 % ни ташкил этар экан. Бу кўрсаткич Тайландда 1.5 %, Японияда 2.8%, Польша ва Бирлашган Араб Амирликларида 3.4%, Германия, Жанубий Кореяда 3.5%, Сингапурда 3.6%, Индонезия, Британияда 4.5%, Хитойда 4.8%, Америкада 5.5%, Канадада 7.5%, Францияда эса 8.1 % ни ташкил этади, масаланда.
Мамлакатимизда ёшларни бандлик билан таъминлаш мақсадида турли имкониятлар яратилмоқда. Бундан ҳар ким ўзича фойдаланади. Яқинда бир танишимнинг уйида бўлган эдим. Ёш оилага давлат томонидан уч маротаба субсидия ажратилган экан. Биринчи марта иссиқхона учун, иккинчи маротаба қорамол, учинчисида эса жўжа очадиган инкубатор. Томорқадаги иссиқхонанинг ҳолига маймунлар йиғлайди. Тўғри фойдаланилмаганми ёки пулни олгач "хўжакўрсинга" қурилганми, билмадим. Лекин иссиқхонанинг таёқларидан бўлак ҳеч баҳоси йўқ эди. Қорамол ҳам сотиб юборилган. Хуллас, инкубатордан келадиган 800 минг сўм даромадга оила икки боласи билан ўз кунини базўр кўриб ўтирибди.
Бундан ташқари бир ҳолатга кўп гувоҳ бўламан. Айримлар шахсий тадбиркорликни йўлга қўяман деб давлатдан субсидия олишади. Фойдаланиш учун эмас, сотиб пулини чўнтакка уриш учун. Яна баъзи тоифа одамлар бор, ҳукумат пулига яшайди. Ўзи кун бўйи уйқуни уради. Кейин "менга ёрдам керак, болаларим оч, уни қилиб бер, буни қилиб бер" сингари важлар билан идора эшикларини тепади.
Биласизми, ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди. Агар ҳаракат қилмаса ҳеч кимда пул йўқ, ҳеч кимда нон йўқ. Одамлар тиришқоқлиги сабаб тўқ яшайди, ҳеч ким "ердан супуриб" олмайди. Дунёдаги энг бой ва машҳур шахслар ҳам аслида бир харобадан чиққан инсонлар. Улар ўз меҳнати, пешона тери туфайли шу даражага эришган.
Мақолада баъзи (!) тоифа одамлар ҳақида сўз юритилди. Кимгадир тегиб кетса бизданмас. Айтинг-чи, қачонгача "берсанг ейман, бермасанг ўламан" қабилидаги ҳаёт тарзи билан яшаймиз?
Нилуфар Убайдуллаева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири