Yoshlar kundaligi | Rasmiy
106K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббус

📁Президентимизнинг ташаббуси билан эндиликда ҳудудларларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилади.

🏢Вилоятимизда тажриба тариқасида Янгийўл, Қуйи Чирчиқ  туманлари ҳамда Нурафшон шаҳар мактабларида мазкур лойиҳа амалга оширилмоқда.

📹 Лавҳада Янгийўл туманидаги 10, 15, 40-умумтаълим мактабларидаги жараён.

‼️Кутинг, бу ташаббус сиз яшаётган манзилга ҳам етиб боради.😊

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Тақриз

Зомбича тўй. "Хон сарой" қабристонида Шоҳруххон хизмат қилди

Бир неча кун олдин хонанда Шоҳруххоннинг "Ой жамол" номли клипи ютуб ижтимоий тармоғига жойлаштирилди. Комментариялар ёняпти. Негалигини билмадик, лекин чет элга тақлид қилинган ушбу клип ўзбек ёшлари томонидан илиқ кутиб олинди. Зомби келинни севиб қолган Шоҳруххон ўзбек ёшларини зомбига айлантирмоқчими?

Клип ғояси. Қабристон хизмати

Клипда хонанда Шоҳруххон ўзининг ижодий гуруҳи билан қабристондаги "Хон сарой" тўйхонасига хизматга чақирилди. Тўй эса зомби келин-куёвники эди. Хуллас тўй бўлади, хизмат қилинади, санъаткоримиз зомби келинни севиб қолади. Бундан ғазабланган зомби куёв хонандани ўлдирмоқчи бўлади. Охир-оқибат келин Шоҳруххонни тишлаб олади ва қарабсизки, қўшиқчи зомбига айланади қолади.

Мусиқа ва матн

Мусиқа оҳанги хонанданинг аввалги қўшиқларидан фарқ қилмайди. Матн ҳам ҳавойи, салмоқ босмайди. Тиккасига айтганда, қўшиқнинг ўзи бу клипсиз машҳур бўла олмас эди. Аслида Шоҳруххон эстрадада раҳматли хонанда Мyҳриддин Ҳолиқовнинг қўшиқларини қайта ишлаш билан озми-кўпми поғонага кўтарилиб олган эди.

Сюжет ва актёрлар

Юқорида айтганимиздек, клипда ўша чет элнинг фантастика фильмларига тақлид қилинган. Оригинал контент йўқ. Ҳатто тўйдаги келин-куёвнинг кўриниши ҳам 2005 йилларда Америкада ишланган "Corpse bridge" — мурда келин анимацион мультфильми билан бир хил. Мана сизга клипнинг сюжет "тарихи".

Актёрлар масаласига тўхталсак,  бош ролларда хонанданинг ўзи, блогер Дилл.ме, Жаҳонгир Хўжаев, Ситора Алимжанова ва бошқалар.

Хулоса

Мана салкам 20 йилча бўлдики, зомби тушунчаси чет элнинг турли  "ужас" фильмлар ва компьютер ўйинлари орқали ёшлар онгига сингиб улгурди. Тўғрироғи, бўлмағур тасаввурлар билан уларнинг онгини заҳарлади. Болалар ўзича зомби ва вампирларга тақлид қилади. Санъатнинг кучи мана шундай ўткир, кучли. Замонавий санъаткорларимиз ҳам ёшларнинг қайноқ нуқтасини топиб олибди шекилли. Муҳими мана шу йўл уларнинг чўнтагига фойда!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_фотоси

Ирода Абдусаматова 5 ёшда. Оққўрғон туманида истиқомат қилади. Шахмат ўйнашни 3 ёшида дадасидан ўрганган.

Ҳар шанба Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтаётган шахмат мусобақаларида мунтазам иштирок этади. Бугун у илк ютуғини қўлга киритди.

Баракалла, Ирода!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧 Қадрдон оҳанглар: «Ошиқ бўлдим»
🎤 Ижро: Шерали Жўраев

🔥Чин ошиққа севгисини изҳор қилиш осонми? Ким сизга севгидан хабар берса, кўзларида муҳаббат, қатъият, умид ва дард бўлса, зулм қилманг. Шафқат кўрсатинг. Йиллар ўтиб асл ишқдан бебаҳра қолмай десангиз, ошиғингизга панд берманг.
Эҳ йиллар, йиллар...
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Бугунги таронани Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зоҳиджон Олов ўз фонотекасидан тақдим этди.


🎼Тўлиқ аудиони тинглаш

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ҳай-ҳай бу қиз қомати
Сирдарё қамишидан,
Кўзлари ранг олмишдир Форишнинг кишмишидан...

Лабларининг оллиги
Паркентнинг гилосидан,
Дуркинлиги Зомин тоғ
Арчазор ҳавосидан.

Шеър: Азим СУЮН

Фото: Абдул АЗИЗ
Образда: Анора Абдурашидова


Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

Кимлар ариқ чопдилар, кимлар ариқ ёпдилар...

Музлар эриди, ёмғирлар мавсуми ҳам бошланиб кетди. Ҳали ўтган йилги селлар, шаҳарлардаги тошқинлар эсимиздан чиққани йўқ.

Бу масалада кўпинча масъуллар ҳаракат қилсин дейилади. Ўринли талаб. Лекин ўзимиз нима қиляпмиз?

Қишлоқларда кун исий бошласа ариқ чопиш ҳашарлари бошланади. Унда сой қирғоқлари мустаҳкамланади, анҳорлар, ариқлар, кўприклар таги тозаланади. Токи сел ва ёмғир сувлари аҳолига талафот етказмай оқиб кетсин.

Лекин шаҳарларда бу иш ободонлаштириш ходимларига қолиб кетган. Улар ҳам одам. Бир вақтда ҳам кўча ва майдонлар тозалигига, ҳам километрларда ўлчанадиган бетон ариқларни тозалашга улгурмайди.

Баъзан 10-15 дақиқалик жала катта бир шаҳарни масаласини ҳал қилиб қўяди? Нега?

1) Аҳолининг ўзи бетон ариқларга турли хил чиқиндиларни отиб кетаверади;

2) Айрим йўлсозлар, қурувчилар, тадбиркорлар бетон ариқларни ҳисобга олмай иш кўради. Натижада сувлар йўлга тошиб чиқади.

Баҳор ёмғирлари бошланмай шаҳарлар ва туман марказларидаги бетон ариқлар ҳолати ўрганиб чиқилса фойдадан холи бўлмайди.

Ариқларнинг умумий узунлиги қанча? Қанчаси яроқли? Улар ўзаро боғланганми? Мавсумга тайёрми?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анабўлмаса

Бобомиз қўйган исм иқтисодга зарар етказармиш.😂😂

Крыша покинула голову😇

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#таваллуд_кун

РОНАЛДУ: ТУҒМА ИСТЕЪДОД, БЕТИНИМ ҲАРАКАТ, МУВАФФАҚИЯТ

1985 йил 5 февралда португалиялик футболчи, Европа чемпиони, УЭФА Миллатлар лигаси ғолиби, “Олтин тўп”нинг беш карра соҳиби Криштиану Роналду туғилган

Фактлар

Футболчининг тўлиқ исми Криштиану Роналду дос Сантос Авейро. Унинг отаси Америка киносининг ашаддий мухлиси бўлиб, ўғлига ўзининг севимли актёри (келажакда АҚШнинг 40-президенти) шарафига исм қўйишга қарор қилди

2013 йилда Криштианунинг туғилган ороли Мадейрада унинг номидаги музей очилди. Сохта камтарликсиз футболчи ўзининг барча мукофотларини музейга қўйди.

"Менда татуировка йўқ,чунки улар хайрияга халақит беради", дейди футболчи. Роналду доимий равишда хайрия тадбирларида қатнашади, болалар шифохоналарига боради ва мунтазам равишда қон топширади.

Батафсил футболчи ҳақидаги фильмда.
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Пискентда кўпкари бўйича катта халқаро мусобақа ўтказилмоқда. Машҳур Сайфи полвон қамалгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Кўпкарида Сайфи полвон қатнашмоқда. Демак, у озодликда. Омадингни берсин, полвон!

У бугунги беллашувда 9 та той соврин ютиб олди. Кўпкари эса давом этмоқда.

Жонли эфир бу ерда: https://www.youtube.com/watch?v=0JNQGkV1CcI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Премьера

📹 "Божалар"
"Маликам
"

Тахминан 15-20 йилдан буён ўзбек шоу-бизнесида битта "золотой" қоида бор: машҳур ҳофизлар санъат қоидаларига амал қилиб, шеър танлаб, оригинал мусиқа танлаб қўшиқ яратадилар. Лекин охирида Жаҳонгир Позилжонов чиқади ва хит тарона яратади. 🙆‍♂️😂

Яқин ойларда энг фаол хонандалар томонидан яратилган ва оммалашган қўшиқларга эътибор беринг: "Ёмғирларда" (Озода Нурсаидова), "Тентакчам" (Ҳамдам Собиров), "Севмайман душанбадан" (Жалолиддин Аҳмадалиев), "Моднийлар" (Достон Эргашев).

Бу қўшиқларнинг ҳаммаси – санъат асари. Дид билан мусиқа ва шеър танланган, ижро йўли оригинал ва суюмли. Аммо...

Жамиятнинг катта қисмини ташкил этувчи қоқбошларга санъат эмас, санъатсифат "ашила" ёқади. Жаҳонгир Позилжоновнинг ўсмирлар ҳаётидан олинган клипи ва қўшиқ кеча оқшомда премьера бўлди. Марҳамат, томоша қилинг. Янги хит. Беҳазил. Негадир ҳар доим шунақа бўлади.

Бу қўшиқни сизга ҳавола қиларканмиз, ҳақиқий санъатни тушунган одамлардан узр сўраймиз.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳбўлинг

Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг: улар пластик карталардан пул ечиб олишнинг янги схемасини ўйлаб топишди.

Схема қуйидагича: Сиз «тасодифан» картангизга пул оласиз, кейин улар номаълум рақамдан қўнғироқ қилиб, уни нотўғри ўтказганликларини айтишади. Суҳбат давомида картада қанча пул борлигини аниқлаб, рақамингизга келадиган кодни ёзиб беришингизни сўрашади. Кейин улар сизнинг картангиздан барча пулларни олиб қўйишади.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧 Қадрдон оҳанглар: «Биринчи муҳаббатим»
🎤 Ижро: Шерали Жўраев

Кеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда... Хаёлларинг яқин ўтган кунларингнинг ўтли дафтаридан ширин, аммо андуҳга лиммо-лим тўлган сурурли хотираларингни қалқита бошлайди. Ўша биринчи муҳаббатинг билан кечган тотли лаҳзалар вужудингни ишқ ифорига буркайди, севгининг иштиёқи юрагингни сарафроз этади.

Мен сени эсга олдим биринчи муҳаббатим...

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Бугунги таронани вилоятимиз ёш ижодкорларидан бири Отабек Исроилов ўз фонотекасидан тақдим этди.

🎼Тўлиқ аудиони тинглаш

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Сочларингни тарайди шамол суйиб,
Товонингни ўпади қорлар, эриб.
Офтоб ҳайрон боққанда ой юзингга,
Мен турибман чорасиз кундай куйиб.


Бойчечагим, қорақош бойчечагим...

Қўшиқдан.

Р.S: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бойчечак очилди. Баҳор яқин, азизлар!😍

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил учун биринчи «Ташаббусли бюджет» жараёнларига старт берилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилнинг дастлабки «Ташаббусли бюджет» жараёнлари бошланганини маълум қилди.

Фуқаролар 6 февралдан 26 февралга қадар ўз таклифларини «Ochiq budjet» порталига киритишлари мумкин.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#халқароҳаёт

Туркияда 7,8 магнитудали зилзила қайд этилди

Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат жануби-шарқидаги шаҳарларда ўнлаб тураржой бинолари қулаб тушган, ҳозирча зилзила оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда,

Ҳозирга қадар 100 га яқин инсон ҳалок бўлгани, 300 дан зиёди жароҳатлангани айтилмоқда. Зилзила кучи Ливан, Ироқ ва Сурияда ҳам сезилган, талафотлар бор.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес

Журналист Ғайрат Шералиев хонанда Ориф Чориевдан ранжиди. Бунга нима сабаб бўлди?

Душанба куни келган хат...

Очиғи, умримда ҳеч қандай ташкилотга шикоят билан мурожаат қилган эмасман. Лекин бу сафар муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилувчи идорага арз қилишга тўғри келди.

Талабалик йилларим "Севмайман душанбадан" деган ҳазиломуз бир шеър ёзгандим. Икки-уч ой аввал ажойиб ижодкор дўстим Беҳзод Қобулов бу шеърни ўзимдан эшитиб, билдирмай ёзиб олган ва ижтимоий тармоқда эълон қилган экан — шеър кутилмаган тезликда тарқалиб кетди.

Бу вақтда биз хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев билан ҳозир анча оммалашиб қолган "Ўн тўққиз йил..." қўшиғи устида ишлаётган эдик. Мен телефонда хонандага "Севмайман душанбадан" ҳақида ҳам айтдим ва у қизиқиб қолгани учун шеърнинг тўлиқ матнини унга ташлаб бердим.

Уч-тўрт кун ўтиб, Жалолиддин бу шеърни Фарғона шаҳрида қайсидир концертда ҳеч қандай тайёргарликсиз, шундоқ импровизация тариқасида ижро қилгани ва яхши олқиш олганини хурсанд бўлиб айтди. Энди бу қўшиқ устида жиддий ишлаб, мусиқий сайқал бериб, расман студияда ёзмоқчи эканини билдирди. Унинг илтимоси билан мен шеърга яна битта тўртлик қўшиб бердим. Шу тариқа қўшиқ тайёр бўлди ва уни Жалолиддин биринчи марта "ЗўрТВ" каналининг "Ухламайсизми?" дастурида жонли ижрода премьера қилди.

Орадан беш-олти кун ўтиб, хонанда Ориф Чориев бу қўшиқнинг сўзларини ўзбошимчалик билан ниҳоятда расво даражада ўзгартириб, бошқа мусиқага солган ва "Ризанова" мусиқий портали орқали оммавий намойиш этган. Табиийки, икки хонанда ўртаси келишмовчилик чиққан ва у оғзаки муроса йўли билан ҳал бўлмаган.

Бу шеърни ҳақли равишда биринчи бўлиб Жалолиддин ижро қилгани, керак бўлса ҳар бир қатори бўйича муаллиф билан маслаҳатлашгани учун масалага аниқлик киритишга тўғри келди ва Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқларни химоя қилиш жамиятига расман мурожаат қилдим.

Хонанда Ориф Чориев шеърни истаганча бузиб, қўшиқ ёзганидан ранжиганим рост, лекин, очиғини айтаман, ҳеч қандай моддий ёки маънавий зарар кўрганим йўқ. Шунинг учун, қолаверса, оддий одамгарчилик нуқтаи назаридан, ундан моддий ёки маънавий зарар ундириш даъвосини қилмадим.

Шунчаки, бу шеърдан фойдаланиш ҳуқуқини Жалолиддин Аҳмадалиевга берганим учун Ориф Чориев ижросидаги вариантни барча тармоқлардан ўчириб ташлашни талаб қилдим.

Бугун келган жавоб хатида маълум қилинишича, бу мурожаатим ижобий ҳал этилибди. Хонанда Ориф Чориев ва у кишининг мухлислари мени тўғри тушунадилар, деб ўйлайман.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
журналист
.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#тарих

Дунё тарихидаги энг даҳшатли зилзилалар хронологияси

🇨🇳1556 йил – Хитойнинг Ганьсу ва Шэньси музофотларидаги зилзила 830 минг кишининг ҳаётига нуқта қўйган. Ҳудудда 20 метрдан ортиқ чуқурликдаги ёриқлар пайдо бўлган.

🇮🇳1737 йил – Ҳиндистон тарихидаги энг вайронкор зилзила сифатида қайд этилган Калькутта зилзиласи 300 минг одамнинг ёстиғини қуритгани тахмин қилинади.

🇯🇵1923 йил – Японияда содир бўлган 8,3 балли зилзила натижасида 105 мингдан 142 минггача киши ҳалок бўлган, яна минглаб кишилар бедарак йўқолган. 2 миллионга яқин одам уйсиз қолгани қайд этилган.

🇺🇿1966 йил – Тошкентда даҳшатли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғидаги силкиниш магнитудаси 5,2, эпицентрдаги ер юзасида сейсмик таъсир эса 8 баллдан ортиқ, чекка жойларда 6 баллни ташкил этди. Аҳолининг 300 мингдан ортиғи уйсиз қолди, 8 киши ҳалок бўлди ва тахминан 200 киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

🇺🇸1994 йил – АҚШнинг Лос-Анджелес шаҳрида бўлиб ўтган 6,7 балл кучланишга эга бўлган зилзила эгаллайди. Бу офат 57 кишининг умрига зомин бўлди. 8700 нафар одам турли хил жароҳатлар олган ва бу мамлакатга 20 млрд. доллар миқдорида зарар келтирган.

🇨🇳2008 йил – Хитойда, Осиё-Тинч океани ҳудудида содир бўлган зилзила кучи нисбатан кам – 8 балл бўлса-да, қурбонлар сони жуда кўп – 69 195 киши бўлди. 18 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди, 5–11 млн киши бошпанасиз қолди.

🇨🇱2010 йил – Чилида 8,8 балли зилзила содир бўлди. Натижада 525 киши ҳалок бўлган, 25 та одам домдараксиз йўқолган. Бу офат давлатга 15-30 миллиард доллари миқдорида зарар етказган.

🇯🇵2011 йил – Япония соҳилларидан 72 км масофада, 30 км чуқурликда кечган тебранишлар магнитудаси 9 баллни ташкил қилди. 6 дақиқа давом этган зилзила натижасида баландлиги 40 метрдан ортиқ цунами кўтарилди ва айнан у энг катта талафотларга сабаб бўлди.

🇸🇽2022 йил – Филиппиннинг Абра провинциясида содир бўлган зилзила оқибатида камида уч киши қурбон бўлди. Америка сейсмология хизмати маълумотларига кўра, кучи 7 баллгача бўлган зилзила провинция пойтахти Бангед ва қўшни икки провинцияда бир нечта кўчки ҳамда биноларнинг қулашига сабаб бўлди.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Live

Оҳангарон туманидаги "Сартамғали", "Чинор", "Қорахитой" маҳаллалари ҳоким ёрдамчилари вазифасидан озод этилди

Бу ҳақда вилоят ҳокими раислигида Оҳангарон туманини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2023 йилги режалар хусусидаги кенгайтирилган танқидий-таҳлилий йиғилишда маълум қилинди.

🌐ЖОНЛИ ЭФИР

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM