#мулоҳаза
"Исботланг Шербеклигингизни!"
Шу кунларда "Мард ўғлон" давлат мукофотига ҳужжат йиғиш жараёни бошланди. Кузда Зулфия номидаги давлат мукофотига ҳужжатлар йиғилганди. Бу - яхши.
Лекин давлат мукофоти учун 18 та ҳужжат талаб этилади. Уларнинг учдан бири шахсий маълумотлар, қолгани тавсиянома ва ижодий ишлардан намуналар.
Масалан, мен ўзимнинг Отабек Бакиров эканлигимни тасдиқлаш учун шахсимни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, маълумотнома (объективка), таржимаи ҳол, сўровнома, тавсифнома тўлдиришим керак. Деярли инкубатор жўжаларидай бир хил кўринишдаги шу ҳужжатларнинг ўзи 20-30 вароқнинг бошини ейди.
Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланаётган бир даврда битта паспорт етарли эмасми?
Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича муҳташам Комиссия ёшларга енгиллик бермасмикан?
Ахир, истеъдоди ошиб-тошиб кетаётган одам ҳам бундай қоғозбозлик олдида эсанкираб қолади-ку.
Балки йигитлар "Мард ўғлон" эканлигини қоғозлар орқали эмас, амалда кўрсатадиган вақт келгандир?
Отабек Бакиров.
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
“Тинчлик” сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола,
Интиласан яна олдинга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Шеър: Анвар Обиджон.
Фото: Абдул Азиз

#таълим
⚡️Талабаларга академик таътил қачондан ва қанча муддатга берилишини биласизми?
👉 Ҳарбий хизматни ўташ учун — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
👉 Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига (MK 233-234-moddalar);
👉 Саломатлигини тиклаш ҳамда оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун — кейинги йилнинг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошлангунига қадар бўлган муддатга (агар мазкур Nizomning 11-бандига мувофиқ талаба академик таътил муддатига таълимнинг мавжуд сиртқи, масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилса, навбатдаги семестрнинг бошлангунига қадар бўлган муддатга).
☝️Бунда, қайд этилган муддатлардан бири талабанинг аризасига мувофиқ ОТМ ректори (директори) томонидан белгиланади.
😂Қизиғи, талабага академик таътил даврида стипендиялар тўланмаслигини ҳамма билса керак.
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

#Дунё_ёшлари
ТУРКИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ. УЛАР МУСТАҚИЛМИ?
Таълим ҳар қачон ва ҳар қаерда мамлакат ривожининг энг муҳим омили бўлиб хизмат қилган. Турли мамлакатларнинг ўзига хос таълим тизими, ёшлар сиёсати мавжуд. Туркияда таълим тизими қандай, нима учун кўпчилик у ерда таълим олишни афзал кўради, ёшларнинг дунёқараши қандай? Қуйидаги мақола шу ҳақда.
Таълим тизими
Туркияда таълим соҳаси давлат томонидан қаттиқ назорат қилинади. Таълим олиш ҳуқуқи Конституция билан кафолатланган. Мамлакат фуқаролари учун бошланғич таълим олиш мажбурий ва давлат мактаблари мутлақо бепулдир.
Давлат мактабларида синфларда 40 нафаргача ўқувчи таълим олади. Хусусий мактабларда эса ўқиш пуллик, синфда кам сонли ўқувчилар ўқийди.
Мактабга бориш мажбурий, олти ёшдан бошлаб ҳар бир бола тўғрисидаги маълумотлар давлат таълим тизимига киритилади. Ота-оналар ўз фарзандларини давлат ёки хусусий таълим муассасасига ўқишга беришлари шарт. Бу қонун чет элдан келган муҳожир фарзандларига ҳам тегишлидир.
Босқичлар
Мамлакатда таълим олти босқичга бўлинади ва боғчадан кейинги таълимнинг ҳар бири тўрт йилдан иборат. Бу системанинг номи 4+4+4 деб аталади ва унга 5 йилдан бери амал қилиб келинмоқда. Босқичлар:
— мактабгача таълим бир ёшдан уч ёшгача бўлган болалар;
— мактабга тайёрлов уч ёшдан беш ёшгача;
— бошланғич мактаб тўрт йил;
— ўрта мактаб тўрт йил;
— лицей тўрт йил.
Болалар лицейни битиргач истакларига кўра коллеж, техникум ёки университетга имтиҳон топширишади. Агар ўқувчи ўз соҳаси бўйича лицей йўналишини тамомлаган бўлса, университетга имтиҳонсиз қабул қилинади. Абитуриент энг юқори баллни қўлга киритса грант асосида таълим олади, аммо чет эллик талабалар учун грант мавжуд эмас. Ўртача стипендия қиймати 150 АҚШ долларига тенг.
Ижара
Талабалар кампуси жойлашган ҳудудларда ётоқхоналар мавжуд. Бироқ ҳар доим ҳам уларда жойлар сони етарли эмас. Ижара пули ойига 400-500$. Шу сабабли кўплаб талабалар хонадонни (уйни) ижарага олишни афзал кўришади.
Маҳаллий университетни тугатиш ва мамлакатда шахсий уйга эга бўлиш шахсий ривожланиш, яъни карьера учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Мамлакат ёшлари сиёсатда ўта фаол ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал даражада яхши билишади. Одатий 18 ёшидан сўнг мустақил ҳаётга қадам қўйишади ва уларнинг шахсий ҳаёти деярли ўзларининг қўлида. Жамиятда эркак ва аёллар тенглиги таъминланган. Улар ҳар соҳа ва жабҳада фаол.

#тезкор
«Газ заправка»лар очилди! Тошкент вилоятидаги «метан заправка»ларнинг ишлаш графиги билан танишинг.
Маълумот учун: «метан заправка»лар бугундан ушбу график асосида фаолият юритади. Мазкур жорий этилган чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босими кўтарилиши билан автомобилларга газ тўлдириш шахобчалари ўз режимида ишлай бошлайди.
Шопир акаларга тарқатворинглар😊
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
«Газ заправка»лар очилди! Тошкент вилоятидаги «метан заправка»ларнинг ишлаш графиги билан танишинг.
Маълумот учун: «метан заправка»лар бугундан ушбу график асосида фаолият юритади. Мазкур жорий этилган чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босими кўтарилиши билан автомобилларга газ тўлдириш шахобчалари ўз режимида ишлай бошлайди.
Шопир акаларга тарқатворинглар😊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшларни_алдаманг
Ёшларни чув туширишнинг нурафшонча усули: "Гилам" лақабли "дастрўмолча"
"Гилам" лақабли "Дастрўмолча" ҳангомаси кўпларга таниш. Буни қарангки, нурафшонлик масъуллар бу ҳангомадан ўзларига ажойиб мотивация олган кўринишади, ёшларни айни шу усулда чув туширишибди. Яна кимни денг, "Ёшлар дафтари" даги муҳтож йигит-қизларни.
"Ёшлар жамғармаси" томонидан дафтарда турувчи ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 131.1 млн. сўмлик ноутбуклар етказиб берилганлиги ҳақида Нурафшон шаҳар ҳокимлигига ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган. Қоғозда ишлар беш. Аммо текширувлар шуни кўрсатдики, ёшларга етказиб берилган ноутбук параметрлари ҳужжатдагиларига мос эмас. Яъни қўшиб ёзиш санъатидан моҳирона фойдаланилиб, сифатлилари ўрнига ўртамиёналари етказилган. Хариди 89.5 млн. сўм бўлган компьютерлар сирли равишда 131.1 млн. сўмга айланиб қолган. Ёшларнинг 41.4 млн. сўм ҳақи эса чўнтак топиб кетган.
"Приписка" ишларига Нурафшон шаҳар ҳокимлигининг ҳисоб-китоб ишларига масъули "С.И" ҳамда "АRTEL SHIWAKI SHOP BUSSINES" МЧЖ раҳбари "Т.Л" лар бош-қош бўлишган. Ҳозирда "қаҳрамонларимиз"нинг устидан жиноий иш қўзғатилган.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Бу дунёда йигит дегичнинг бир дарди бўлади. Йигитнинг дарди ўлдим-куйдим бўлмайди. Ҳар йигитнинг орияти бус-бутун бўлсин. Эрнинг дарди элнинг орияти бўлади.
Аҳа-ҳай, биродарлар! Бугун ўзбек адабиётининг орият қўшиғини ёзган адиб Тоғай Мурод таваллуд топган кун.
Аҳа-ҳай, биродарлар! Тоғай Муродни ўқимаган ўзбек - ўзбек эмас! Тоғай Муродни ўқимаган эрлар орият дарсини ўқимапти.
Аҳа-ҳай, биродарлар! Адибимиз, мумтозимиз, буюгимиз, энг асилимиз - Тоғай Муродни ўқинг!
〰〰〰〰〰〰〰〰
Тоғай Муродга
Момоси, мен Тарлонни
Осмонларга беркитдим.
Юлдузларнинг қўйнида
Кишнаб-кишнаб юрибди.
Момоси, мен Тарлонни
Армонларга беркитдим.
Орзуларнинг бўйнида
Нишлаб-нишлаб юрибди.
Момоси, мен Тарлонни
Музликларга беркитдим.
Совуқларнинг бўйида
Қишлаб-қишлаб юрибди.
Момоси, мен Тарлонни
Сўзлигимга беркитдим.
Хоинларнинг ўйига
Муштлаб-муштлаб юрибди.
Момоси, мен Тарлонни
Ўзлигимга беркитдим.
Ғанимларим бурнини
Тишлаб-тишлаб юрибди.
Элёр Мурод шеъри.

#эслаб
“Синфком” бўлганмисиз?
Бизда синф сардорлиги ажойиб бўлган. 1-4 синфларда фақат қизлар тайинланарди. Юлдуз ва Зулхумор навбат билан бошқарарди. Уларнинг асосий вазифаси ‒ устоз йўқлигида ўқувчилар тинчлигини сақлаш, китоб-дафтарларни текшириш, ўзлаштиришда дангасалик қилаётганларга ёрдам бериш. Гоҳида қизларимиз ўзида ваколат аталмиш кучни чуқур ҳис қилиб юбориб, темир чизғич билан тушириб қоларди. Тўрт йил давом этган “матриархат даври” умуман олганда ёмон бўлмаган.😊
Юқори синфга ўтгач йигитларнинг бўйи чўзилиб, кучга тўла бошлади; қизларимиз феъл-атворида юмшоқлик, назокат устунлик қилгач вазият ўзгарди. Энди ғайрати ичига сиғмаётган йигитлар бошқарувчиликка ўта бошлади.
Буни шароитнинг ўзи тақозо этарди. Энди ўсмирлар ўзаро кучини синашгиси, кимлигини кўрсатиб қўйгиси келарди. Уларни эса албатта, чизғич билан назорат қилиб бўлмасди. Қизларнинг эса ўзига маҳлиёлик даври ‒ ортиқча машмашага вақти йўқ.😉
Хуллас, синф сардорлигига 5-6 синфда очиқ усулда овоз бера бошладик. Аммо 7-8 синфда яширин овоз берганмиз. 9-11 синфда эса ким масъулиятни олса ўшанга топширганмиз. 11 йиллик мактаб даврида икки “синфком” фаолияти ёрқин из қолдирган. Булар Бекмирзо ва Мирзабек. Чунки улар оғир‑босиқ, ташаббускор, таъсир доираси кенг, қатъиятли ва барчанинг ҳурматига лойиқ йигитлар бўлган.
Энди ўйлаб қарасак, синф сардорлиги ҳам болаликдан масъулиятли бўлишни, бошқарув тажрибасини ўргатар экан. Эҳ, қанча болалар сардорликни орзу қиларди. Лекин сардор дегани билим ва куч жиҳатидан устун бўлиши кераклигини ҳамма ич‑ичидан ҳис қиларди.
Сиз синф сардори бўлганмисиз?
Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.