#Қишлоқларимиз_тарихидан
Хоснинг ўзига хослигини биласизми?
Бекобод туманида жойлашган ҳозирги Хос қишлоғи эрамизнинг V-VI асрларида шаҳарча бўлганлиги тарихга муҳрланган.
Мазкур худуд ҳақида турли ривоят ва маълумотлар бор. Шулардан айримларига тўхталиб ўтамиз.
"Далварзин чўлида илгари ҳеч нарса - на сув, на уй-жой бўлган. Қуёш заминни аёвсиз куйдирган. Ер ёрилиб, у томонларда қуш ҳам учолмаган. Икки давлат оралиғидаги заминда мудом сукунат ҳукм сурган. Давлатлар гуллаб яшнаган-у бироқ ҳар икки томондан карвонлар катта қийинчилик билан етиб келган. Нима бўлди-ю, икки ёш бир-бирини севиб қолади. Йигит бу давлатдан, қиз у давлатдан. Улар бир-бирларига мактублар йўллашарди. Аммо бу дил изҳорлари ҳадеганда эгаларига етиб боравермас эди. Карвон йўллари жуда машаққатли бўлиб, хат ташувчи кабутарлар манзилга етиб боролмасди, қанотлари куйиб кетарди.
Ниҳоят йигитнинг отаси қизникига совчилар юборади. Қизнинг отаси эса рад жавоб берди: “Ёлғиз қизимни қандай қилиб бериб юбораман? Ахир у менинг “хос” – тенгсиз, ягона қизим! Икки давлат ўртасида эса, олов пурковчи чўл”.
Йигит қайғуга ботди, азобда қолди. Охири шундай деди: “Муҳаббатимни кўрсатиб қўяман. Мен ҳам "хос ман, тенгсизман".
“Севги қанот бахш этади”, деганлари рост. Йигит одамларни ёллаб, жуда кўп улкан тошларни ташиб келтирди. Шу зайлда шаҳар қуриш бошланди ва у тезда битказилди. Янги шаҳарнинг баланд минораларида карнай овози янграгач, қизнинг отаси “Бу қандай мўъжиза?!” дея ҳайратланиб, шаҳарни ўз кўзи билан кўриш учун келди. Шунда ошиқ йигит унинг қаршисига келиб деди: "Бу Хос, худди менинг муҳаббатимдек ягона ва тенгсиз шаҳар”. Шундай қилиб, янги шаҳарда биринчи севишган йигит-қизнинг тўйи бўлади. Асрлар ўтди. Бепоён, кимсасиз чўлда гўзал Хос шаҳри мағрур қад ростлаб турарди. У ягона, тенгсиз, ўхшаши йўқ ва салобатли эди.
Хос қишлоғи ҳақида Кайковуснинг "Қобуснома" ва З.М.Бобурнинг "Бобурнома" асарларида келтириб ўтилган.
Қадимда бу ерда карвон саройлар бўлган. Аҳоли яқин-атрофдаги қишлоқ аҳлидан ўзгача, Тошкент шевасида гаплашади. Улар аждодларимиз шошлик бўлган деган тахминларни ҳам келтиради.
Дарҳақиқат, авваллари қишлоқда еттита уруғ яшаган бўлиб, улар 1960 йилларгача бошқа ҳудудлардан қиз олиб, қиз бермаганлар. Чунки бу ҳудудда оқ суякли, олий табақали инсонлар яшагани айтилади. Ўша даврларданоқ ёшлар билимли бўлиши учун изланганлар. Ҳатто хослик мулла Шорайим ва Шомирза исмли шахслар Қўқон хонлигида хаттот ва мирза бўлиб ишлаган.
Бу ҳудуддан зиёли инсонлар жуда кўп етишиб чиққан. Жумладан Сувонқул Мухторов, Холбўта Деҳқонов, Абдуқодир Шукралиев, профессор Зоир Тошматов, Бердиқул Мирфозилов каби кўплаб инсонларни санаб ўтиш мумкин.
1929-30 йилларда Хос қишлоғида 4 та колхоз ташкил этилган. Шунингдек, қишлоқда "Меҳнатобод" қишлоқ фуқаролар йиғини ташкил этилади. 1997 йилга келиб, "Хос" ва "Ёшлик" "Тақачи" маҳаллалари ташкил этилган.
Худуд маркази "Хос” маҳалласи ҳисобланади. Аҳолининг даромади савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачиликдан.
Ҳозирда бу ерда аҳоли сони - 4261 нафар, 0-30-ёшлилар 2100 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 1092 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Низомжон Тошматов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Одилжон Абдуғаниев
🔹Ёшлар етакчиси – Аброр Сувонов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Шахноза Абдусаматова
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Nocomment
Оққўрғон тумани ёшлар етакчиларининг ташаббуси. Барака топишсин!
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

#кун_қаҳрамонлари
Танингда камтарин аъзо
Бу қўллардир, бу қўллардир,
Мудом меҳнат учун пайдо
Бу қўллардир, бу қўллардир.
Шеър: Эркин Воҳидов
Фото: Абдул АЗИЗ
Суратда: Ўрта Чирчиқ туман электр таъминоти корхонаси ходимлари "Халқобод" МФЙ ҳудудида юзага келган авария ҳолатини бартараф қилишмоқда.

#тайинлов
Пискент туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун ўтказилган Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Раҳимжон Рихсиев эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шундан сўнг Нодирбек Якубов ҳудуд ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Н.Якубов 1975 йили Олмалиқ шаҳрида туғилган, меҳнат фаолиятини “Ўзэлектркимёсаноат” ишлаб чиқариш бирлашмасида ишчи вазифасида бошлаган. Мазкур вазифага тайинлангунга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

#Орамиздаги_қаҳрамонлар
Унутманг, улар биз учун меҳнат қилишмоқда!
Айбни кимгадир юклаб қўйишдан осони йўқ. Совуқ туфайли ўзимиз қўлимизни чўнтагимиздан чиқаришга эринаётган бир вақтда кимлардир биз учун жон куйдириб меҳнат қиляпти.
Синовли кунлар ўткинчи, бирдам бўлайлик, қадрдон!

#тадқиқот
#таълим
Ўзбекистон мактабларида ўқув юкламасини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказилди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари тадқиқот натижалари қуйидагича:
1️⃣ Ўзбекистонда ўқувчилар бошқа мамлакатлардагига қараганда анча кўп ўқийди. Улар учун ҳафталик ўртача юклама 28,2 соатни ташкил қилади.
2️⃣ Ўзбекистонлик ўқувчилар математика фани бўйича нисбатан камроқ таҳсил олади.
3️⃣ Ўзбекистон мактабларида ўқув режасига кўра ижтимоий ва амалий фанларга кўпроқ вақт ажратилади.
4️⃣ Мамлакатимизда бир ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони 11,9 нафарни ташкил этади.
5️⃣ Ўзбекистонлик ўқитувчилари учун дарс соатлари бошқа мамлакатлардагидан жиддий фарқ қилмайди, аммо ўқитиш кунлари анча кўп.
Мутахассисларнинг ота-оналар ўртасида ўтказган сўров натижалари қуйидагича бўлди:
💭 61,1 фоиз ота-она фикрига кўра, бола учун ўқув юкининг интенсивлиги мақбул даражада. 25,1 фоиз ота-она учун ўқув юкини юқори, уларнинг 13,8 фоизи эса паст, деб ҳисоблайди;
❗️ Ота-оналарнинг 38,4 фоизи мактабларда берилаётган билим даражасидан қониқмайди, 12,8 фоизи фарзандларининг билим даражасини юқори, деб баҳолайди, 48,8 фоизи келажакдаги касблар учун етарли, деб ҳисоблайди;
🧮 Репетитор хизматидан фаол фойдаланадиган ота-оналар тизимли равишда – 40,9 фоиз, шароитга қараб – 34,5фоиз, умуман фойдаланмайдиганлар эса – 24,6 фоиз;
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#таълим
Ўзбекистон мактабларида ўқув юкламасини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказилди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари тадқиқот натижалари қуйидагича:
1️⃣ Ўзбекистонда ўқувчилар бошқа мамлакатлардагига қараганда анча кўп ўқийди. Улар учун ҳафталик ўртача юклама 28,2 соатни ташкил қилади.
2️⃣ Ўзбекистонлик ўқувчилар математика фани бўйича нисбатан камроқ таҳсил олади.
3️⃣ Ўзбекистон мактабларида ўқув режасига кўра ижтимоий ва амалий фанларга кўпроқ вақт ажратилади.
4️⃣ Мамлакатимизда бир ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони 11,9 нафарни ташкил этади.
5️⃣ Ўзбекистонлик ўқитувчилари учун дарс соатлари бошқа мамлакатлардагидан жиддий фарқ қилмайди, аммо ўқитиш кунлари анча кўп.
Мутахассисларнинг ота-оналар ўртасида ўтказган сўров натижалари қуйидагича бўлди:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий
ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛДИ, ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЎҚИШ 23 ЯНВАРДАН БОШЛАНАДИ!
Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ота-оналарнинг илтимоси ва ота-оналар кенгаши билан маслаҳатга кўра келаётган беш кунликда ҳам ҳудуд аномал об-ҳаво таъсирида бўлиши инобатга олинди ҳамда Тошкент вилоятида Мактабгача таълим, Халқ таълими, Ўрта-махсус таълими муассасаларида ўқишлар 23 январдан бошланиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Вилоятдаги Олий таълим муассасаларида ўқишларнинг бошланиш санаси ҳар бир ўқув юртининг ички имконият ва шарт-шароитидан келиб чиқиб, ректорлар томонидан мустақил равишда белгиланади.

#мулоҳаза
ҚИШ ЭДИ...
...Ойбек ана шундай мушкул бир шароитда “Навоий” романини ёзиб тугатди.
Электр йўқ – ҳануз бизга келиб етмаган. Ўтин-кўмир йўқ – печь ёқолмаймиз. Бир қоп, ярим қоп кўмирни амал-тақал қилиб топамиз. Сандалда ўтириб кун кўрамиз. Баъзан қоп кўтариб, Ойбек кўмир излаб кетади. Уй совуқ бўлганидан болалар кўпинча сандалга тиқилиб, ухлаб қоладилар.
Бир кеча, ёдимда, Ойбек ёзиб ўтирарди. Мен ҳам ёзибми, ўқибми, ўтирибман.
– Зарифа, қорним оч, жуда очиқдим, – деб қолди Ойбек.
Мен нима дейишни билмайман, индамадим, жавоб қилолмадим. Негаки, уй қуп-қуруқ эди.
– Бирор нарса йўқми? – сўради Ойбек.
Ўрнимдан туриб, шкафни ахтардим. Ҳужрадаги хурмача, халталарни текширдим. Бир ҳовуч йирик кепак, бир-икки қошиқ шакар топдим, сўнг хурмачанинг тагини сидира-сидира бир қошиқ ёғ олдим. Примусда кепакни қовуриб, сўнг унга шакар аралаштириб, дастурхонга тортдим. Билмадим, бу қандай таом бўлди экан? Ойбек ҳазратлари номи менга ҳам номаълум бўлган бу таомдан бир-икки марта қошиқ учида олган бўлди. Сўнг “Сен хам егин”, деб мени қистади.
– Йўқ, очиқмадим. Ўзингиз ея беринг, – дедим унга.
Менинг ҳам қурсоғимда ҳеч нарса йўқ, фақат қаноат бор, холос.
Ойбек озгина еди. Озгинасини қолдириб, деди:
– Эрталаб болаларга берарсан.
Менга боқиб жилмайди-да, тағин ёзувга киришди. Билмадим, бемазаликдан ея олмадими ёхуд болаларга илиниб, томоғидан ўтмадими?..
Икковимиз ҳам сандал четида ўтирибмиз. Мен бу кечани сира унутолмайман. Товоқ-товоқ паловлар, кабоблар, сомсалар, патирлар тўла уйимиз олқиб-чалқиб турганда, бизнинг ўша ғариб кечамиз кўз олдимга келади, ҳамиша...
✍️ Зарифа САИДНОСИРОВА,
“Ойбегим менинг” китобидан

#Даҳонинг_болалиги
БИРИНЧИ АМЕРИКАЛИК
"Вақт – бу пул"- у.
💸 Сиз уни яхши биласиз. Унинг сурати билан тўқнаш келмаганлар кам топилади. Ахир, унинг кенг, ялтироқ пешонаси, олд томондан тўкила бошлаган фатила сочлари, ним табассуми не-не эшикларни очмаган дейсиз. Ҳа, унинг сурати туширилган қоғоз орқасидан қанчадан қанча муммолар ечилади, қанқадан қанча муаммолар келиб чиқади.
🗓 У 1706 йилнинг 17 январида АҚШда туғилди. Совун ва шам тайёрлаш билан кун кечирадиган отасининг икки хотини бўлиб, болакай 17 фарзанднинг ўнинчиси эди.
📜Ёзиш ва ўқишни эрта ўрганди. 8 ёшида мактабга чиқди ва атиги икки йилгина таҳсил олди холос. Таълим тўлови қашшоқ отасининг чўнтагига тўғри келмасди.
Кундузи отасига ёрдам берар, тунларни дўстлари ва танишларидан вақтинча қарзга олиб турган китобларни ўқиш билан бедор ўтказарди.
✍️ 12 ёшида акасининг босмахонасига шогирд тушди. Мақолалар ёзиб, муҳаррирлик қилди. Америкада шахсий нашриёт бизнесини ташкил этди.
❗️У отаси истагандек руҳоний бўлмади. Жисмоний меҳнатни суймасди. Ишдан ўзини олиши ота-онасини доим ғазаблантирган. Журналист бўишиги оиласи мутлақ қарчи бўлди.
💡 23 ёшида металл пуллардан воз кечиб, қоғоз пул ишлаб чиқарди.
🔎 У ғалатироқ бўлган, доим юрган йўлида нимадир қилар, ҳеч тинч туролмас эди. Физикага қизиқиб қолгач ихтиролар устида ишлади ва биринчи бўлиб яшин қайтаргични ихтиро қилди. Ундан сўнг турли электр ихтиролари билан дунёга донг таратди.
📑 У Америка мустақиллиги учун курашиб, унинг конституцияси муаллифларидан бирига айланди. Одамлар уни биринчи америкалик деб аташди.
📌 84 ёшида вафот этди. Америка икки ой мотам тутди. Унинг қабр тошига шундай битилган еди: “У осмондан яшинни, золимлардан эса салтанат ҳассасини олиб қўйди”
🇺🇸 XVIII аср Америкаси у каби ҳар томонлама қобилиятли ва сермаҳсул одам кўрмади. Ёзувчи, сиёсатшунос, иқтисодчи, ихтирочи, олим, дипломат бўлган бу даҳо...
Франклин эди... Бенжамин Франклин...
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
БИРИНЧИ АМЕРИКАЛИК
"Вақт – бу пул"- у.
📜Ёзиш ва ўқишни эрта ўрганди. 8 ёшида мактабга чиқди ва атиги икки йилгина таҳсил олди холос. Таълим тўлови қашшоқ отасининг чўнтагига тўғри келмасди.
Кундузи отасига ёрдам берар, тунларни дўстлари ва танишларидан вақтинча қарзга олиб турган китобларни ўқиш билан бедор ўтказарди.
❗️У отаси истагандек руҳоний бўлмади. Жисмоний меҳнатни суймасди. Ишдан ўзини олиши ота-онасини доим ғазаблантирган. Журналист бўишиги оиласи мутлақ қарчи бўлди.
🔎 У ғалатироқ бўлган, доим юрган йўлида нимадир қилар, ҳеч тинч туролмас эди. Физикага қизиқиб қолгач ихтиролар устида ишлади ва биринчи бўлиб яшин қайтаргични ихтиро қилди. Ундан сўнг турли электр ихтиролари билан дунёга донг таратди.
📑 У Америка мустақиллиги учун курашиб, унинг конституцияси муаллифларидан бирига айланди. Одамлар уни биринчи америкалик деб аташди.
📌 84 ёшида вафот этди. Америка икки ой мотам тутди. Унинг қабр тошига шундай битилган еди: “У осмондан яшинни, золимлардан эса салтанат ҳассасини олиб қўйди”
Франклин эди... Бенжамин Франклин...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#спорт
#қарор_ва_ижро
Тошкент вилоятида ихтисослаштирилган таэквондо маркази ташкил этилади
✍️ Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан Чирчиқ шаҳрида жойлашган Аранча қўргони манзилидаги Мудофаа вазирлигига тегишли бино ва иншоотларнинг бир қисми мазкур марказга айлантириш мақсадида берилди. Шунингдек, Бутунжаҳон “Kukkiwon” таэквондо академияси намунаси бўйича спорт залини қуриш учун ушбу ҳудуддан тегишли ер майдонини Ўзбекистон таэквондо академиясига ажратилади.
🥋 Маълумот учун, 2023-2024 йилларда мамлакатимиз ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фойдаланишга топширилади.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#қарор_ва_ижро
Тошкент вилоятида ихтисослаштирилган таэквондо маркази ташкил этилади
🥋 Маълумот учун, 2023-2024 йилларда мамлакатимиз ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фойдаланишга топширилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️
ЎН МИНГ ДОЛЛАРЛИК МАСЛАҲАТ СИЗ УЧУН БЕПУЛ
🇳🇱 Машҳур голланд врачи Герман Бурхавенинг "Тиббиёт санъатининг ягона ва теран сирлари" номли китоби муаллиф ўлимидан сўнг 1738 йили 10000 доллар олтинга аукционда сотилган.
📖 Бежирим безалган ва ғилофланган китоб очилганида унинг барча саҳифалари бўш эди. Фақатгина илк саҳифасида шундай ёзилган эди:
☝️ "Бошингни совуқда қолдирсанг ҳам оёғингни иссиқ тут. Шундагина сен энг зўр врачларни ҳам камбағал қиласан".
❗️Бизнинг ҳолатда бошни ҳам асраш керак. Соч турмаги учун иссиқ бош кийимлардан воз кечманг. Бу совуқда олифталик кетмайди.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ЎН МИНГ ДОЛЛАРЛИК МАСЛАҲАТ СИЗ УЧУН БЕПУЛ
🇳🇱 Машҳур голланд врачи Герман Бурхавенинг "Тиббиёт санъатининг ягона ва теран сирлари" номли китоби муаллиф ўлимидан сўнг 1738 йили 10000 доллар олтинга аукционда сотилган.
❗️Бизнинг ҳолатда бошни ҳам асраш керак. Соч турмаги учун иссиқ бош кийимлардан воз кечманг. Бу совуқда олифталик кетмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шерлар мамлакати ҳақида 5 факт
🇺🇿 Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Сингапурда бўлиб турибди.
🤔 Хўш, Сингапур ҳақида нималарни биласиз?
🇸🇬 "Сингапур" сўзи “шерлар шаҳри” деган маънони билдиради. Қизиғи, табиий шароитда битта ҳам шерни учратмайсиз.
ℹ️ Бу давлатда йил давомида иссиқ ва нам ҳаво ҳукм суради. Сингапурнинг ўзи йирик оролда жойлашган. Шунингдек, унинг таркибига яна 63 та кичик ороллар ҳам киради.
Сингапур ҳақида 5 та қизиқарли факт.
1. Дунё бўйича жиноятчилик даражасининг пастлиги бўйича Сингапур етакчи ўринларда туради.
2. Сингапурда ичимлик суви мавжуд эмас. Чучук сув Малайзиядан келтирилади.
3. Ушбу шаҳар-давлат тозалик бўйича ҳам олди қаторда туради. Сингапурликлар маданият жиҳатидан бошқа ўлкаларга ўрнак ҳисобланади.
4. Сингапурни “жарималар мамлакати” деб аташади баъзан. Ҳақиқатдан ҳам бу ерда жарималар тури жуда кўп, лекин уларнинг миқдори жуда ҳам катта эмас.
5. Сингапур кўчаларида ички ишлар ва ЙПХ ходимларини деярли учратмайсиз. Бироқ ҳар бир бурчакда сизни ҳозир-у нозир камералар кузатиб турган бўлади.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Сингапур ҳақида 5 та қизиқарли факт.
1. Дунё бўйича жиноятчилик даражасининг пастлиги бўйича Сингапур етакчи ўринларда туради.
2. Сингапурда ичимлик суви мавжуд эмас. Чучук сув Малайзиядан келтирилади.
3. Ушбу шаҳар-давлат тозалик бўйича ҳам олди қаторда туради. Сингапурликлар маданият жиҳатидан бошқа ўлкаларга ўрнак ҳисобланади.
4. Сингапурни “жарималар мамлакати” деб аташади баъзан. Ҳақиқатдан ҳам бу ерда жарималар тури жуда кўп, лекин уларнинг миқдори жуда ҳам катта эмас.
5. Сингапур кўчаларида ички ишлар ва ЙПХ ходимларини деярли учратмайсиз. Бироқ ҳар бир бурчакда сизни ҳозир-у нозир камералар кузатиб турган бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшоннинг бўлажак Мукаррамаси
💭 Танишинг, 12 ёшли Карасёва Хонзода. Бу қиз 5 ёшидан бошлаб Рушана Султанова, Паризода сингари машҳур раққосаларга шогирдликка тушиб, истеъдодини ривожлантириб келмоқда.
🥇 У бугунгача, Санкт-Петербург, Сочи, Ҳиндистон ва Қозоғистонда ўтказилган мусобақаларнинг барчасида фахрли 1-ўринни қўлга киритган.
🏴 Хонзода яқинда Лондонда бўлиб ўтган турнирда иштирок этиб гран-при соҳиби бўлди.
Сиз ҳам истеъдодлимисиз? Маҳоратингиз намойиш қилинган қисқа видеоларни @Yoshlar_aloqada_bot га йўлланг. Сизни ҳам юлдуз қиламиз😉
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
🏴 Хонзода яқинда Лондонда бўлиб ўтган турнирда иштирок этиб гран-при соҳиби бўлди.
Сиз ҳам истеъдодлимисиз? Маҳоратингиз намойиш қилинган қисқа видеоларни @Yoshlar_aloqada_bot га йўлланг. Сизни ҳам юлдуз қиламиз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоий_ҳимоя
Совуқ кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашда мудофаа вазирлиги вилоят бошқармаси вакиллари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Соҳа вакиллари томонидан ҳудудларда ҳарбий дала ошхоналари ва иситиш пунктлари ташкил этилган. Бу ерда ҳокимликлар билан ҳамкорликда иссиқ овқат ташкил этилиб, эҳтиёжманд фуқароларга тарқатилмоқда.