Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Баёнот
Аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида таълимни ташкил этиш юзасидан баёнот
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди, телефон орқали уларнинг фикрлари олинди.
Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:
➖ 11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.
➖ Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.
➖ Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма - босқич бошланади.
➖ Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

#рақамлар_сўзлаганда #инфографика
2022 йилда Тошкент вилоятида. "Ёшлар дафтари": рақамлар, фактлар, натижалар
📊 Таҳлилларга кўра, Тошкент вилоятида йил бошидан 25 317 нафар йигит-қиз “Ёшлар дафтари”га киритилди. Улардан 23 100 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди (ҳозирда 2 217 нафар ёшлар дафтарда мавжуд)
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
2022 йилда Тошкент вилоятида. "Ёшлар дафтари": рақамлар, фактлар, натижалар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
Асарларга кўчган болалик
❄️1905 йил. Тошкент. Шаҳарнинг бир чеккасида чорва молларини боқиб, бўзчилик билан кун кечирадиган бир оила бор эди. Одатда кичик бюджет рўзғор тебратишга зўрға етар, эр ва хотин нон ғамида эрта-ю кеч меҳнат қилишарди. Ўша йиллари қиш жуда совуқ келганди. Қаҳратон кунларнинг бирида аёлнинг кўзи ёриди. Доя аёл "суюнчини бақувватидан бер, яна ўғилли бўлдинг" деб бутун ҳовлини бошига кўтарди.
✅Болакай тенгқурларига қўшилиб шаталоқ отиб, кўчага югурган, бобосининг этагидан тутиб, дайдигани дайдиган эди. Дадаси уни ўзи билан чорва боқишга олиб чиқиб кетар, қолган пайти бобосими, ойисими, кимдан бўлса ҳам янги чўпчагу ҳикояларни тинглашга ошиқарди.
👨🏫Давр талаби ва тақазоси билан ўша пайтларда фарзандини ўқитмоқчи бўлган камбағал оилалар қатлами боласини фақат бошланғич мактабга бериша оларди холос. Шундай қилиб уни етти ёшида отаси мактабга олиб борди ва домлага топширди.
❗️У ўйчан ва таъсирчан бўлиб ўсди. Унинг серқирра ижодкор бўлиши ҳам айнан шу болалиги билан боғлиқ. Асарларида болалик сюжетларининг жонланиб туриши ҳам шундан. Ўрта мактабни битириб Тошкент таълим ва тарбия техникумида, сўнгра Ўрта Осиё Давлат дорилфунунининг ижтимоий фанлар факультетида таҳсил кўрди. 1930 йили Ўрта Осиё Давлат дорилфунунини тугатиб, олий мактабларда сиёсий иқтисоддан дарс берди. 1943 йил, атиги 38 ёшида академик даражасини олди.
🔰У адабиётга 1926 йилда чоп этилган «Туйғулар» шеърий тўплами билан кириб келди. Адиб тарихий ва замонавий мавзуларда йигирмага яқин достонлар яратиб, ўзбекнинг буюк романчиларидан бирига айланди. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, Лермонтовнинг «Маскарад», Мольернинг «Тартюф» драмалари, шунингдек, антик адабиёти намуналарини у сабаб танидик. Шоирнинг шеърияти ниҳоятда гўзал, ўзининг содда, равон ва ифодали тилда, бой ва ранг-баранг тасвирий воситалар билан яратилган. Унинг ижоди ўқувчиларга мактаб давриданоқ сингиб кетган, ўзбек болалари унинг асарлари билан катта бўлган. Ҳа, биз унинг нафаси билан вояга етдик...
❗️Адиб 1968 йил 1 июлда 63 ёшида вафот этган. Ҳанузгача унинг асарлари қиймати ўзбек адабиётида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб турибди.
📃«Қутлуғ қон», «Навоий», «Қуёш қораймас», «Болалик» каби абадий асарлар муаллифи бўлган бу инсон ...
Ойбек эди... Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек эди...

#спорт
Тошкент вилояти спортчилари Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
🏓Ҳамюртларимиз Розалина Хаджаева ва Марҳабо Магдиевалар Қатарда стол тенниси бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг жуфтлик дастурида 1/16 финалда кореялик рақибаларига имкониятларни бой беришган эди. Шунда сўнг навбатдаги ЖЧга йўлланма берувчи қўшимча 4 ўрин учун курашда қозоғистонлик Анастасия Лаврова ва Ангелина Романовская устидан 4:2 ҳисобидаги ғалабага эришди.
🇿🇦 Энди спортчиларимиз жорий йил 20-28 май кунлари ЖАРнинг Дурбан шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

#Билдириш
Тошкент вилоятида эртага, 12 январ куни фаолиятини бошлаётган мактаблар рўйхати
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари биргаликда мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганиб, фаолитини бошлашга рухсат берилмоқда.
📍 Олмалиқ шаҳри: 1-ИДУМ, 2, 3, 4, 5, 6-ЁИМ, 7, 8, 9, 10-мактаблар;
📍 Оҳангарон шаҳри: 3, 4, 5, 6-мактаблар;
📍 Нурафшон шаҳри: 1-ИДУМ, 4-ИДУМ, 9-ИДУМ, 10, 13, 19, 25, 26, 32, 48, 57, 62, 73-мактаблар;
📍 Чирчиқ шаҳри: 2, 3, 5, 7, 8, 9, 12, 15, 20, 21, 24, 26-мактаблар;
📍 Янгийўл шаҳри: 3, 5, 6, 9, 10-мактаблар;
📍 Бекобод тумани: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 10, 11, 12, 15, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 32, 34, 38, 39, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 50, 51, 53, 54, МФЙ), 56,, 58, 59, 60-мактаблар;
📍 Бўка тумани: 7, 8, 10, 12, 13, 18, 24, 26, 27, 29, 32, 33, 35, 36, 37, 40, 43, 50-мактаблар;
📍 Бўстонлиқ тумани: 7, 12, 13, 14, 19, 32, 39, 41, 42, 44, 49-мактаблар;
📍 Зангиота тумани: 5, 13, 14- ИДУМ; 16, 31, 32, 34, 35, 37, 40-мактаблар;
📍 Қибрай тумани: 12, 16, 17, 20, 22, 26, 31, 34, 40, 48, 49-мактаблар;
📍 Қуйи Чирчиқ тумани: 6, 9, 13, 14, 15, 20, 23, 25, 26, 27, 29, 32, 34, 36, 38, 42, 43, 44, 45, 46 мактаблар;
📍 Оққўрғон тумани: 2, 4, 7, 10, 12, 19, 25, 31, 36, 41, 42, 43, 45 мактаблар;
📍 Оҳангарон тумани: 3, 8, 11, 12, 13, 14, 15, 17, 18, 19, 38, 47, 59 мактаблар;
📍 Паркент тумани: 2, 18, 21, 25, 27, 28, 31, 35, 39, 40 мактаблар;
📍 Пискент тумани: 2, 7, 13, 16, 17, 18, 21, 25, 30, 33, 39 мактаблар;
📍 Ўрта Чирчиқ тумани: 5, 6, 27,29, 30, 34, 42, 67-мактаблар;
📍 Тошкент тумани: 3, 8, 11, 17, 18, 23, 24, 25, 27-мактаблар;
📍 Чиноз тумани: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 15, 16, 19, 21, 22, 23, 24, 26, 34, 42-мактаблар;
📍 Юқори Чирчиқ тумани: 2, 3, 11, 12, 14, 15, 16, 18, 19-ИДУМ, 20, 21, 23, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36-мактаблар;
📍 Янгийўл тумани: 27, 31, 42, 47, 48-мактаблар.
❗️ Эслатиб ўтамиз, эртадан кейин фаолиятини бошлайдиган мактабларнинг тўлиқ рўйхати, ҳудудлар кесимида, соат 14:00 да вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтга юкланди.
🌐 БАТАФСИЛ
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Тошкент вилоятида эртага, 12 январ куни фаолиятини бошлаётган мактаблар рўйхати
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари биргаликда мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганиб, фаолитини бошлашга рухсат берилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Талант
Ўзбекистонлик қиз "Голос.дети" кўрсатувида барчанинг олқишига сазовор бўлди
Россиянинг “Голос.дети” лойиҳасида ўзбекистонлик болалар иштирок этмоқда. Танловнинг 5-сонида ўзбекистонлик 12 ёшли Софи исмли қиз саҳнага чиқиб, 15 сонияда барча ҳакамларни ўзига қарата олди.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Ўзбекистонлик қиз "Голос.дети" кўрсатувида барчанинг олқишига сазовор бўлди
Россиянинг “Голос.дети” лойиҳасида ўзбекистонлик болалар иштирок этмоқда. Танловнинг 5-сонида ўзбекистонлик 12 ёшли Софи исмли қиз саҳнага чиқиб, 15 сонияда барча ҳакамларни ўзига қарата олди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мушоҳада
Қаердасиз, Фанорчи ота?!
🕯Кечқурун сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотган машина симёғочга урилганда, намозшомда кўчага чиққан одамлар йиқилиб, жароҳат олганда сизни эслайман, Фанорчи ота...
❗️Баъзилар фақат ўз ҳовлиси ва дарвозасининг олдини тозалаб, уйига кириб кетганда; кўчага қараган чироғини ўчириб қўйиб, уйида эртаю кеч электр печу телевизорни ўчирмайдиган "тежамкор"ларни кўрганда сизни эслайман, Анзират буви...
😏 Машинасида жой бўла туриб, ўз маҳалладошини олмай кетаётган ҳайдовчиларни кўрганимда сизни эслайман, Шум болани дарёдан ўтказиб қўйган Бобо...
P.S. Эслайман-у, ён-атрофимиздаги яхшиларни ҳам айтгим келади. Мана, Баҳодир ака ўз ҳисобидан маҳалланинг тўрт жойига ёритгич қўйдирган. Салима хола эса қор-қировли кунларда уйидан чиқадиган бир челак қум ё кулни катта йўлга сепиб қўяди. Ҳосиловлар оиласи эса қишлоқдаги бекатларнинг атрофини ўраб чиқишди. Қўшнимиз эса ўн қоп кўмирдан биттасини нариги қўшнига олиб чиқиб берди.
💭 Ҳа, бу одамлар телеграмда ҳам, фейсбукда ҳам йўқ. Улар на замондан нолийди, на қилганини миннат қилади.
☝️ Яхшилик қилиш қанчалар осон. Яхшилик қилиш қанчалар қийин...
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Қаердасиз, Фанорчи ота?!
🕯Кечқурун сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотган машина симёғочга урилганда, намозшомда кўчага чиққан одамлар йиқилиб, жароҳат олганда сизни эслайман, Фанорчи ота...
❗️Баъзилар фақат ўз ҳовлиси ва дарвозасининг олдини тозалаб, уйига кириб кетганда; кўчага қараган чироғини ўчириб қўйиб, уйида эртаю кеч электр печу телевизорни ўчирмайдиган "тежамкор"ларни кўрганда сизни эслайман, Анзират буви...
😏 Машинасида жой бўла туриб, ўз маҳалладошини олмай кетаётган ҳайдовчиларни кўрганимда сизни эслайман, Шум болани дарёдан ўтказиб қўйган Бобо...
P.S. Эслайман-у, ён-атрофимиздаги яхшиларни ҳам айтгим келади. Мана, Баҳодир ака ўз ҳисобидан маҳалланинг тўрт жойига ёритгич қўйдирган. Салима хола эса қор-қировли кунларда уйидан чиқадиган бир челак қум ё кулни катта йўлга сепиб қўяди. Ҳосиловлар оиласи эса қишлоқдаги бекатларнинг атрофини ўраб чиқишди. Қўшнимиз эса ўн қоп кўмирдан биттасини нариги қўшнига олиб чиқиб берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос
Зойир Мирзаев:
➖ Мактабларнинг иситиш тизимларини ўрганиш, айниқса, қозонхоналарда сув музлаб қолмаганини текшириш керак. Кўмир билан иситиладиган мактаб печларини эса бир кун аввалдан ёқмаса исимайди;
➖ Фаолиятини бошлаётган мактабларга борадиган йўлларни қор ва муздан тозалашга барча куч ва воситалар сафарбар қилиниши шарт;
➖ Халқ таълими бошқармаси ҳар икки соатда фаолият бошлаган ёки бошлаш арафасида турган мактаблардаги ҳолат бўйича вилоят ҳокимига ахборот бериб боради;
➖Вилоят ҳокимлиги томонидан бириктирилган вакиллар ўша ҳудудларда бўлади, мактабга киради, бошқарув сервис компаниялари, касалхоналарга киради, вазиятни назорат қилишда ҳокимларга ёрдам беради;
➖Ҳамма раҳбарлар хизмат машинасида йўл бўйида кутиб турган йўловчини кўрса, машинасида манзилга олиб кетсин. Агар касалхонага бораётган бўлса, жойигача элтиб қўйинглар;
➖ Ободонлаштириш бўлими ходимлари совқотиши керакмас. Уларга иссиқ овқат, кийим-бош берилиши зарур;
➖ Бозорда нарх-наволарнинг назорати бир дақиқа ҳам сусайтирилмаслиги керак. Бекобод шаҳрида ёғ нархи сунъий кўтарилган. Ҳолбуки захирамизда етарли даражада ёғ маҳсулотимиз бор.
Вилоят ҳокимининг бугун ZOOM платформаси орқали ўтказган йиғилишидан.

#Дуэл
Анош адлиячиларни кутмоқда
🏐"Ёшлар кундалиги"да кайфият аъло. Жамоамиз аъзосиАнош Герасимова (🙈) Адлия бошқармаси жамоаси билан бўладиган волейбол баҳсларига тайёр.
🕓Ўйин соат 16:00 да бошланади. Президентимизнинг меҳнат жамоаларида спортни кенг тарғиб этиш ва ривожлантиришга доир қароридан келиб чиқиб ўтказилаётган дўстона беллашувда ҳакамлик қилиш вилоят спорт бошқармаси раҳбари томонидан амалга оширилади.
❗️Биз кучлимиз! Биз Аношга ишонамиз. Бизнинг жамоа унинг атрофига қурилган. Олға, "Ёшлар кундалиги".
⚔️P.S. Навбатдаги "Дуэл"га вилоят солиқ бошқармаси жамоасини таклиф этамиз. Йўналиш: 100 метрга югуриш. Кўпчилик айтади, солиқчилар семириб кетган, югуролмайди деб. Биз ундай эмаслигига ишонамиз.😉
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Анош адлиячиларни кутмоқда
🏐"Ёшлар кундалиги"да кайфият аъло. Жамоамиз аъзоси
🕓Ўйин соат 16:00 да бошланади. Президентимизнинг меҳнат жамоаларида спортни кенг тарғиб этиш ва ривожлантиришга доир қароридан келиб чиқиб ўтказилаётган дўстона беллашувда ҳакамлик қилиш вилоят спорт бошқармаси раҳбари томонидан амалга оширилади.
❗️Биз кучлимиз! Биз Аношга ишонамиз. Бизнинг жамоа унинг атрофига қурилган. Олға, "Ёшлар кундалиги".
⚔️P.S. Навбатдаги "Дуэл"га вилоят солиқ бошқармаси жамоасини таклиф этамиз. Йўналиш: 100 метрга югуриш. Кўпчилик айтади, солиқчилар семириб кетган, югуролмайди деб. Биз ундай эмаслигига ишонамиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Харбин шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган муз ва қор фестивали қизғин паллага кирди.
Майдонда ўнлаб улкан ҳайкаллар ва инсталляциялар мавжуд. Паркнинг умумий майдони 810 минг кв.м. Ҳудуд кечаси рангли неон чироқлар билан ёритилган. Томошабинларнинг ҳайрати ошади.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Майдонда ўнлаб улкан ҳайкаллар ва инсталляциялар мавжуд. Паркнинг умумий майдони 810 минг кв.м. Ҳудуд кечаси рангли неон чироқлар билан ёритилган. Томошабинларнинг ҳайрати ошади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Қибрай
БАЙТИҚЎРҒОНМИ ЁКИ БАЙТҚЎРҒОН?
Қибрай туманида машҳур Байтқўрғон қишлоғи бор. Айни вақтда бу ҳудуд “Байтқўрғон” маҳалласи деб номланади. Қишлоқ тарихига оид айрим талқинлар бор.
Хайрулла Инағомовнинг "Байтқўрғон қишлоғи тарихи ва гиеографияси" қўлланмасида ёзилишича, қадимда мазкур қишлоқ қамишзорлардан иборат бўлиб, у ерда йирик судралиб юрувчи йиртқич ва паррандалар кўп бўлган.
Дастлаб “Бой тик” лақабли қозоқ кўчиб келган. У қамишзорларни тозалаб, ариқ қазиб сув келтиради. Чорвасини йиртқичлардан сақлаш мақсадида қўрғонлар қуради. Аста-секин бу ерга одамлар кўчиб келиб, ерни ўзлаштириб, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланади. Шундай қилиб “Бой тик” қўрғони кенгайиб, қишлоқ даражасига етган. Қишлоқ номи қозоқ лақаби билан “Байтиқўрғон”деб атала бошланган. Аммо вақт ўтиши билан Байтиқўрғон атамаси “Байтқўрғон"га айланиб кетган.
Яна бир ривоятга кўра, қишлоқ табиати гўзал, баҳаво, зилол сувлари, кўп боғлари, узумзорлари, гулзорлари, кўп лолазорларга бой, шоир аҳлининг илҳомини келтирадиган жойлардан иборат бўлган. Шунинг учун ҳам яқин атрофдаги қишлоғу шаҳарлардан шоир, ёзувчи, бахшилар келиб шеърхонлик, ғазалхонлик, байтхонлик қилишган. Вақт ўтиши билан қишлоқ шоир аҳлининг байтхонлик қиладиган марказига айланган. Қишлоқ эса “Байтқўрғон”деб аталган.
Тарихий маълумотларга қараганда аҳоли асосан 1900 йилларда келиб яшай бошлаган. Аҳолининг асосий қисмини ўзбек, тожик, қозоқ миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.
Байт сўзи арабча бўлиб, уй-жой маъносини билдиради. Байтқўрғон асли Байти – қўрғон яъни мустаҳкамланган жой ёки ”қўрғон” маъносини билдиради. Қишлоқ номининг келиб чиқишида ана шундай фараз ва тахминлар бор.
2000 йилда қишлоқ қабристонида археология институтининг илмий доценти Сарвар Азимов бошчилигида олиб борилган қазишма ишларида сопол идишлар, қозон, қопқоқ,лаган дастурхон ва бошқалар топилган. Улар IV-V ва Х-ХI асрларга тўғри келиши айтилмоқда.
Байтқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини 2014 йилда тугатилиб, "Нуробод"," Навбаҳор", А.Навоий, "Кўприкбоши", "Уйма-ўт", "Байтқўрғон", "Истиқбол" маҳаллаларига ажралади. Қишлоқ номи билан аталувчи "Байтқўрғон" маҳалласида 6 та кўча мавжуд.
“Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиблари Рихсибой Зияев, Дилором Салимова, "Шуҳрат" медали соҳиби Нигматилла Исроилов, “Shotakan” карате бўйича жаҳон ченпионати бронза медали совриндори, бир неча бор Осиё чемпиони Шохрух Қўзиев шу ернинг таниқли инсонларидан
Айни дамда маҳаллада 2722 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг 14-30 ёшлилар 505 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ҳудуди - 30.72 гектар.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Абдуллазокир Акмалов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Ҳамидулла Раҳманқулов
🔹Ёшлар етакчиси – Баҳодирхўжа Ғуломхўжаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Лайло Нурматова

🏳 Волейболда Адлия бошқармаси жамоасининг қўли баланд келди. Ютқазиб қўйдик.
〽️ Ҳозир бир гап айтамиз. Енгилган курашга тўймас, деб маломат қилманг фақат.
🤽♀🤽 Ўйин тақдирини узатмалар (подача) ҳал қилди. Адлиячиларнинг битта ўйинчиси қойилмақом, профессионал подачалар билан яхши ўйин кўрсатди. Аммо ўйинни ташкил этиш, учлик орқали зарба беришда «Кундалик»чилар the champion. Шубҳасиз.
🏐 Нурафшон шаҳар адлия бўлимида ишлайдиган акамиз профи экан, қойил. Айнан унинг узатмалари бизни росааа қийнади.😊
🧘♂🧘♀Ички хотиржамлик. «Кундалик»чилар енгилмайди. Шунчаки рақибларига имконият беради. 🙈
🤝 Ўз навбатида, таклифимизни қабул қилиб, ажойиб ўйинни ташкил этишда ёрдам бергани учун Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва спорт бошқармаси раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз.
«Ёшлар кундалиги» жамоаси.