Yoshlar kundaligi | Rasmiy
98.4K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Муҳокама_учун_мавзу

АЪЛОЧИ БОЛАЛАРГА

Сен тенгдошларингга қўшилиб копток тепмайсан. Ҳар куни институтдаги домлаларингни топшириқ ва вазифаларини киройи садоқату ихлос бирлан адо қиласан. Оқшомлари суюкли дилдорнинг ҳузурига сўзбўрон қилгали бормайсан. Ётоқхонанинг тангу тор хонасида ўлтириб, китоб ўқийсан. Виждонлисан. Сенинг мана шу виждонинг дўстларинг орасида алоҳида мавқе бағишлаб туришини сезасан. Сезасан-у, виждоният қонунлари билан яшамоқ азобларидан тилингни тишлайсан, аълочи бола.

Эрта ёзнинг дилбар оқшомларидан бирида курсдошларинг жамулжам бўласизлар. Чортанг зиёфат. Хайрлашув. Ўқишлар битди. Ким пиқ-пиқ йиғлаган, ким хурсанд. Бу олақуроқ давра ҳам ажойиб. Умуман, таҳсилнинг тўртинчи йилига бориб, қишлоқдан келган жайдари болалар ўзгариб битган, ўрнига аллақандай типлар пайдо бўлган эди. Типларки, орзулари осмон талабалар якунда тош шаҳарнинг жин кўчаларида кўрмаган куни қолмаган, бирдан-бир орзуси шаҳарда қолишдан иборат тўдага айланган-қолган.

Ана, Дон Жуан навбатдаги қурбони билан оғиз-бурун ўпишиб хушҳол ўтирибди. Нарироқда таксист тус жўраларидан вақтини қизғониб, тезроқ суриш пайидан бўлиб турибди. Чамандагул хурсанд: ўқиши битгач, ректоратга ишга чақиришган. Сабабини, бу илтифот ким туфайли эканлигини ҳамма билади. Лекин юзига солмайди. Ҳамманинг орзуси бор. Ҳамманинг танлаган йўли бор. Лекин, аълочи боланинг кўкси ғижимлайди. У дафъатан ҳаётнинг ғирромликларига тўқнаш келган, ҳарчанд аъло баҳоларга ўқимасин, домлаларнинг суюкли шогирди бўлмасин, ҳеч ким унга порлоқ истиқбол йўлларини кўрсатмади. У ўз тақдири қаршисида ёлғиз қолиб кетди.

Аълочи бола қишлоққа қайтди. Шафтолизор боғларига, уни соғинган инилари, жигарлари ҳузурига қайтди. Диплом чўнтакда, юрак дукурлайди. Ишга кирди орзуманда бўлиб. Туман маданият бўлимига ўринбосар бўлди. Санъат ва маданият институтининг аълочи битирувчисини меҳнат фаолияти шу зайл бошланди (шўри қуриганидан ҳали ўзи бехабар).

Куз. Тўйлар бошланди. Аълочи бола қишлоқнинг олди қизига уйланди. Қарсиллаган тўй бўлди ўзиям. Курсдошлар боришди бир гуруҳ бўлиб. Аълочи боланинг порлоқ истиқболи учун қадаҳлар чўқиштиришди, соддадил отанинг дастурхонга тўкканини қоқлаб қайтдилар. Аълочи бола ўша оқшомда илк марта йиғлади. У айтолмади. Ғурури йўл бермади.

Нуфузли институтнинг энг аълочи талабаси шу кунларда Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани маданият бўлимида расман бош мутахассис, амалда эса тадбирларда овоз кучайтиргич карнай, ударник, синтезатор сингари матоҳларнинг созловчиси, ташувчиси, бир тийинга қиммат тадбирларнинг дижурний бошловчисига айланиб қолганини айтолмади. Ғурури йўл бермади. "Баттар бўл, аълочи бола", дейди хўрсиниб ўзига.

Ахири аълочи бола кетди маданият даргоҳидан. Йиғлаб-йиғлаб, пешонасига бир муштлаб кетди. Шу касбни танлагани, маданият соҳаси ривожига недир ҳисса қўшишга орзуманда бўлгани учун ўзини қарғади. Деҳқончилик қилганим яхши, деди аълочи бола.

Вақт ўтди. Аълочи бола оёққа турди. Енгилмади. Жаҳли чиқди унинг. Маҳаллага ишга кирди. Ҳозир у "Давлатботир" МФЙда ёшлар етакчиси. Ҳар замонда телеграмдан узун-қисқа хабарлар йўллаб туради: "Фалон китобни топиб беринг, ўқишим керак"; "Мусобақадаман. Маҳалламнинг воллейболист йигитлари чемпион бўлди. Сиз ишлайдиган Тошкент вилоятидан келган маҳаллани енгди, акажон..."; "Ака, бир кун Тошканга қайтаман, унгача тажрибамни ошириб, иш ўрганишим керак..."

Бунчаям содда бўлмасанг, Иззат? Нимага бунақа тартибли, виждонли одамсан, аълочи бола? Сен қандай яшайсан ахир бу кожлар орасида? Сенга хат ёзма, безовта қилманг, юрагимни сиқма, дегим келади. Айтолмайман.

Баттар бўл, аълочи бола.

P.S. Бу воқеа кўз ўнгимда бўлган. Аълочи бола "Давлатботир"да ризқини ботирларча териб юрганини айтдим. Хўш, унинг сабоқдош-курсдошлари қаерда? Бири вазирликда каттакон, яна бири катта бир бошқарманинг шефи. Устамонроғи қай бир каттаконга ёрдамчи – помошник. Дон Жуан дом-дараксиз кетган. Чамандагулнинг "танка"си ишдан учган, кейин эгасиз қолиб, қишлоғига қайтган, ҳозир "Аёллар дафтари"нинг абадий бечорашкаси.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

"Прокурорман"

🎙 Хонанда - Акжол Мелдебеков

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳакер_кундалиги

🔎 Google дан фойдаланаётганда худди ҳакерлар каби ахборотларни тўғри ва аниқ қидиришни ўрганинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#футбол

Элдор Шомуродов бошқа жамоага ўтмоқчи

🇮🇹 Охирги пайтларда “Рома”да ўйин амалиётисиз қолаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов Римни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Италия футболини ёритувчи бир неча манбалар хабар тарқатяпти.

🌐Хусусан, хорижлик журналист Энди Маттиоли ўзбек ҳужумчиси келажаги бўйича бир қарорга келганини маълум қилди.

✈️ — 2021 йилнинг ёзида клубга келганидан бери Шомуродов бош мураббий Жозе Моуриньо ишончини қозона олмаяпти. Натижада у Италиянинг бошқа клуби – “Торино”га кўчиб ўтиш вариантини танлади.

Аввалроқ футболчига А Серия аутсайдерларидан “Кремонезе” таклиф юборган эди. Лекин ҳужумчи розилик бермаган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ёшлар учун асосий чақириқ — билим олишга интилиш!
Алишер Саъдуллаев.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Азоб чеккин, атайлаб
Қўлингдан сув ичмайман.

Шеър: Иқбол МИРЗО

Фото: Абдул АЗИЗ
Образларда: Илҳом Иминжонов, Моҳларойим Қурбонова.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдали

❗️Атиги 12 минг сўмга автомобиль дворнигини сифатли ва музламас қилиш йўлини билиб олинг.

🥶 Бошланаётган ҳафтадаги рекорд даражадаги совуққа тайёргарлик қилиб қўйинг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#анонс

Халқаро пресс-клуб 2023 йили бир қатор янги лойиҳаларни йўлга қўйишни режалаштирган.

🇺🇿 Мамлакатимиздаги муҳим воқеликларни тезкорлик билан шарҳлаб бориш, турли-туман жараёнлар хусусида аҳолига соҳалар мутахассислари ҳамда экспертларнинг асосли фикрини етказиш мақсадида https://t.iss.one/IPCUzbekistan канали орқали мунтазам ўтказиб борилиши мўлжалланаётган аудиоподкастлар – шуларнинг бири.

🎙 Аудиоподкастларнинг дастлабкиси @IPCUzbekistan телеграм каналида 9 январь куни соат 18:30 да Энергетика вазирлиги мутасадди ходимлари иштирокида «Аномал совуқ: энергетика тизими унга тайёрми?» мавзусида бўлиб ўтади.

Овозли чатимизда Энергетика вазирлигининг мутасаддилари иштирок этадилар.

Аудиоподкастимизда қатнашинг. Мавзу юзасидан саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг!👇

📨 https://t.iss.one/xalqaropressklubbot

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янги_қарор

Электромобили бор акаларга зўр янгилик

📄 Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан йил якунигача ҳудудда фаолият кўрсатаётган автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ қуйиш шохобчаларида камида 1 та (4 каналли) 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

1-4- синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш борасида қарор тайёрланади

📑 Бу ҳақида “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида топшириқ берилган.

🎒Хусусан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда барча ҳудудларда биринчи - тўртинчи синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Қуштамғали қишлоғини тамғаси борми?

Оққўрғон
туманидаги Қуштамғали қишлоғи ҳудудида мўғуллар босқинидан олдин ҳам одамлар яшагани айтилади. Ҳозир бу бўйича изланишлар олиб бориляпти. Шу ерлик аҳоли ва тарих фани ўқитувчиларидан ҳудудга оид бир қатор ривоятларни ёзиб олдик.

Қадимдан ҳар бир ҳукмдорнинг жойларга доир рамзий муҳри бўлган. Ундаги белгига қараб ўша жойга ном берилган. Шу туфайли ҳам Қуштамғали ёки Қўштамғали дейилишига сабаб маҳаллий ҳоким муҳрида қушнинг тасвири туширилган ёки муҳр жуфт белгига эга бўлганидир.

Яна бир маълумотга кўра, ўтган асрларда шу ерлик бой молини уч ўғлига бўлиб беради. Ҳар бирига ажратган чорва моллари қулоғига қушни, ойни, элтамғани ифодаловчи белгилар қўйилади. Қуштамғали номи шундан келиб чиққан дейди маҳалла оқсоқоллари.

Ўтган асрда Қуштамғалида 4 та колхоз ташкил топади. Уларга Бахри Тоирова, Розиқ Рисқуловлар узоқ йил раислик қилган.

Мустақиллик йилларида колхозлар “Ой тамғали” қишлоқ фуқаролар йиғинига айлантирилади. 2014 йилга келиб қишлоқ фуқаролар йиғини маҳаллаларга бўлинади. Қишлоқ маркази этиб Қуштамғали маҳалласи танланди. Бугунги кунда ушбу ҚФЙ таркибида Қуштамғали, Ойтамғали, Бабалак ота қишлоқлари мавжуд.

Бу ердан фан номзоди Рашид Рисқулов ва футбол мураббийси Далер Розиқовлар етишиб чиққан.

Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан.

Маҳаллада 15 та кўча мавжуд. 4450 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2286 нафари 14-30 ёшдагилардир. Ҳудуд майдони – 1730 гектар.

Айни дамда:

🔹Маҳалла раиси – Шерали Бахрамов

🔹Ҳоким ёрдамчиси – Фарруҳ Зокиров

🔹Ёшлар етакчиси – Отабек Абсаматов

🔹Хотин-қизлар фаоли – Муҳайё Яралиева

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуэль

Вилоят Адлия бошқармасига очиқ таклиф!

❗️"Ёшлар кундалиги" дан махсус лойиҳа – "Спорт дуэли". Вилоятдаги ташкилот ва бошқармаларни оммабоп спорт турлари бўйича дўстона баҳсга чорлаймиз.

⚔️Биз жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш учун махсус ишчи гуруҳ тузиб, узундан-узун фойдали-фойдасиз дастурлар тузиб ўтирмаймиз. Аксинча, "рақиб"ларимизни спорт дуэлига таклиф этиб қўя қоламиз.

🏐Илк рақибимиз Тошкент вилояти Адлия бошқармаси жамоаси бўлади. "Ёшлар кундалиги" адлиячиларни волейбол спорт туридан беллашувга таклиф этади.

🤼Беллашув
жорий йилнинг 12 январь куни соат 16:00 да Ўрта Чирчиқ туманидаги 3-ихтисослаштирилган таянч мактабида бўлиб ўтади.

😉Айтганча, ўйиндан олдин таслим бўлиш йўға.

📍Локация

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида...

Шеър: ОЙБЕК

Фото: Абдул АЗИЗ
Образ: Анора Абдурашидова

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#lifehack

Соч қуритгич билан ажойиб лайфҳак. Синаб кўринг самараси бор.

😉Яқинларга юбориб қўйинг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фотогалерея

Нурафшонда қиш нафаси

❄️Айни пайтда Нурафшон шаҳри оппоқ қорга бурканган. Кун қаҳрамонлари эса аҳолига қулайлик яратиш билан банд.

🌬Бугундан бошланган аномал совуқ одамлар кайфиятига у қадар салбий таъсир кўрсатмаётгандек.

Фото: Шерзод Қорабоев.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM