Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент
Франциянинг Шампани Паркентдами?
⚡️Тошкент вилоятида қизиқарли номдаги қишлоқлар кўплаб топилади. Улардан бири Паркент туманидаги Шампан қишлоғидир.
🔘1944 йилда ташкил этилган бу ҳудудда дастлаб ўзбек, рус ва украин миллат вакиллари яшаган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан аввал бу қишлоқдагилар сой бўйларидаги бостирмаларда истиқомат қилган. Кейинчалик одамлар учун янги уй-жойлар қурилган.
📌Маълумотларга кўра, 1949-1950 йилларда Шампан қишлоғига Урал, Уралолди ва Россиянинг Татаристон ҳудудларидан қрим-татарлар кўчиб келган. Уруш тугайдиган йиллари бу ерда 35-40 та хонадон бўлган. Ерларни ўзлаштириш ва озиқ-овқат тақчиллигини олдини олиш мақсадида сувли ерларда сабзи, пиёз, картошка экилган.
🍇1947-1948 йилларда Молдавия, Украина, Грузия, Озарбайжондан винобоп (грузин, баян, пино, ракасител, мускат, сояки, чарос) узум навлари қишлоққа келтирилиб, вино етиштириш учун экилган. Шампан номи ҳам шундан келиб чиққан дейилади. 1955 йилда бу қишлоқда энг катта завод қурилган бўлиб, бу ерда йилига 10 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган.
🍹Қишлоқда 1983-2003 йилларгача узумдан тайёрланган ичимликлар хорижий давлатларга, хусусан, Франция, Россия, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинган.
🍾Айни пайтда Италия технологияси асоси ишлаб чиқарилган олий навли винолар хорижга экспорт қилинади. Шампан қишлоғи Паркент туманидаги энг кичик қишлоқлардан бири бўлиб, марказдан 16 чақирим нарида жойлашган.
⚪️Олим ва агроном Акбар Ҳасанов, ТИҚХММИ миллий тадқиқот университети “Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” факультети декани, олим Бегмат Норов, ёшлардан бокс бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони Озодбек Хурсандов шу қишлоқ фарзандларидир.
🏢Қишлоқ ҳудудида 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхона фаолият кўрсатмоқда.
✅Дарҳақиқат, 1997 йили мазкур қишлоқда “Бошқизилсой” ҚФЙ барпо этилиб, унинг таркибига “Новдак”, “Нивеч”, “Санганак”, “Шампан” маҳаллалари кирган. 2014 йилга келиб, қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилган ва "Шампан" алоҳида маҳаллага айланган..
🍇Айни пайтда аҳолининг асосий даромади - чорвачилик, боғдорчилик, узумчиликдан.
🔺Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 2183 нафар, 0-30 ёшлилар 1129 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 1233 гектар.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Равшан Ойхўжаев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Эркин Эгамназаров
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Абдураҳимов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулзора Топилова
✍️Нигора ЎРОЛОВА,
"Ёшлар кундалиги" мухбири
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёрқинжон Ҳайитбоев ошнам ҳам, танишим ҳам эмас. Республика тадбирларида кўрган, кўришган жойларим бор. Ёш китобхон, ёш ижодкор. "Мард ўғлон" Давлат мукофоти соҳиби. Сирдарёдан.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда унинг Мурожаатномага билдирган муносабати гоҳ кулгуга, гоҳ ҳақоратга учрамоқда.
Хўш, аслида нима ҳаққимиз бор, бир шахснинг устидан кулиб, обрўсини тўкишга, уни сўкишга? Биз ким бўламиз унга?
Китоблар ўқиди - Спарк олди. Ижодда ўзини кўрсатди - мукофот олди.
Меҳнат қиляпти. Яратилган шароитлардан максимал даражада баҳраманд бўляпти. Нима қилибди?
Ўзининг шахсий фикрини билдирган. Юрагидан ўтганларни айтаётибди. Нима, таъсирланиш мумкин эмасми?
Агар ижтимоий тармоқдаги аксар одамлар бахтсиз, аламзада, пессимист бўлса болада нима айб?
Нега сўз эркинлиги деганда фақат сўкиниш, танқидни тушунамиз. Бу дунёда ҳаётидан рози одамлар ҳам бор.
Мен ишонаман, унда ёлғон йўқ. Ўзи шунақа таъсирчан.
Одам деган ким додласа қўшилиб кетмай, сал тафаккур қилиш керак. Худодан қўрқиш керак.
Отабек Бакиров.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Диққат, сўровнома!
✊Юқоридаги суратдан Тошкент вилоятининг турли соҳаларда меҳнат қилаётган, халқ тили билан айтганда эртаси бор, кўзга кўринган ёш кадрлари ўрин олган.
😉Азиз ёшлар, улар орасидан энг муносибига овоз беринг.
⏰Сўровнома 29 декабрь соат 10:00 гача давом этади.
⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.
🎁Ғолиблар йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.
Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИГА МАРҲАМАТ!
🎄Янги йил яқин. Вилоятимиз маъмурий марказида жараён янада шукуҳли ташкил этилмоқда. Нурафшондаги бош арча атрофида бугун эртаклар шаҳарчаси, турли кўнгилочар ўйинлар, байрам дастурлари, арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилган.
🎁Турли эртак қаҳрамонлари ва совғалар болаларни кутмоқда. Айниқса бу совғаларни шахсан Қорбобонинг қўлидан қабул қилиб олишнинг гашти ўзгачада. 😍
🚌Айтганча, асосий йўлдан байрам арчаси ўрнатилган майдонгача бепул автобус ташкил этилган. Рулда эса ўша Янги йил қаҳрамони - Қорбобо. 😍
⏰Байрам шодиёналари эрталаб соат 10:00 дан оқшом соат 22:00 гача давом этади. Марҳамат, келинг ва вақтингизни мароқли ўтказинг!
📍ЛОКАЦИЯ

"ҚАЙТАР ДУНЁ"ДАН ҚАЙТГАЧ...
🤔 Театр нима? Театр ибратхонадир. Театр жамиятга тутилган ойинадирки, унда ўз аксимизни кўрамиз.
“Ёшлар кундалиги” жамоаси яқинда театрга борди. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бўлдик. Спектаклни айтмайсизми? “Қайтар дунё” пьесаси оталари азасини жанжалга айлантирган оқибатсиз фарзандлар, халқдан узоқлашиб кетган лаганбардор раҳбарларни саҳнага олиб чиқади. Гоҳ кулдирадиган, гоҳ йиғлатадиган спектакл ҳақида батафсил ўқишингиз мумкин.
☝️Театрда ҳар ким ўзини кўради. У бир кўзгудир. Ўзингизни кўзгуга солишдан уялманг.
Мақолани қуйидаги ҳаволада ўқинг:
👉 Кириллда ўқиш
👉Lotinda o'qish

#Фототанқид
🎁 Байрам арафаси. Ҳамма ҳудудларда ободлик, нурафшонлик. Нурафшон шаҳри бозорида эса...
🤔 Ўзини "кўз-кўз" қилаётган чиқиндиларга масъулларнинг кўзи тушдимикан?!
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу
ПАҚИЛДОҚ СОТУВЧИНИНГ ИҚРОРИ
Янги йилга оз қолди. Аслида кузнинг ярмидан бошлаб қулоғимизга чалинадиган пақилдоқлар савдоси декабрь охирида авжига чиқади. Пиротехника воситаларига қарши кучайтирилган назорат ўрнатилгани рост. Шунга қарамай ҳали бирон Янги йил пақилдоқ ва мушакларсиз ўтгани йўқ. Нега?
Бу саволга ҳуқуқ‑тартибот идораларидан ёки маънавиятчилардан жавоб олсак бўларди. Лекин биз айнан шу қозоннинг ичида қайнаётган пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланувчилар билан боғландик. Қани, улар нима дер экан?
Эски молдан қутулиш
‒ Янги йил ‒ зўр байрам. Кимга қандай билмадим‑у, бу мавсумда биз пақилдоқ сотувчилари тинмаймиз. Бу иш билан асосан 15‑30 ёш орасидагилар шуғулланади, ‒ дейди мамнуният билан Х. исмли сотувчи. ‒ Аввал ўтган йилдан қолган пақилдоқларни октябрь‑ноябрь ойларида сотиб тугатамиз. Ким билиб ўтирибди, яроқлилик муддати ёзилмаса унга. Лақма болаларга пуллаб дастлабки “оборот”га чиқиб оламиз.
“Пақа‑пақ” операцияси
Кейин янги товар келади. Битта пақилдоқ “пақ”иллагунча нечта қўлдан ўтишини тасаввур қилолмайсиз. Кичик харидорларга ўз нархидан 2‑5 баробар қимматга етиб боради.
Пиротехникалар заводдан чиққач ҳудудлардаги “точка”ларга тарқатилади. У ердан шаҳар‑туманларга етказилади. Бу ёғи занжир реакцияси. Унинг сўнгги ҳалқалари маҳаллалар, кўчалар, мактабларгача кириб боради. Охирги босқич доналаб сотишдир. Бу ишни болаларининг ўзлари боплайди.
Одатда “клиент” топганлар маҳсулот савдосига қийналмайди. Улар келишилган вақтда товарни олади-ю ҳеч нарса бўлмагандек биринчи учраган автобус ё таксига чиқиб кетади. Энг қулайи ‒ автобус. Ҳеч ким “хитламайди”.
Пақилдоқ сотиш осонми?
Осонмас. Эҳ-ҳе, баъзида бу нарсаларни топиш шундай қийин бўлиб кетади‑ки, тасаввур қилолмайсиз. Ҳаммаёқни “мент”лар босиб кетади. “Келди мент, тарқал рейт”, деймиз кулиб. Ҳатто, итларга таланамиз. Қўлга тушсангиз ё маҳсулотингизни олиб қўйиб, ўзингизни қонуний жавобгарликка тортишади. Бу дегани ‒ “GAME OVER”.
Шунинг учун асосан телефон орқали боғланиб, манзилга борган яхши. Оддий пақилдоқ кичкина кўрингани билан "катта ўйин"лар бор устида. Чунки уни жойидан 5 минг сўмга оламиз‑да устига яна 5 минг сўм қўйиб сотамиз. Бир блок пақилдоқнинг ичида 10 қути бўлади. Унинг ёнига бошқа турларини қўшсангиз, хавф ҳам, ноллар сони ҳам ошиб бораверади.
Пақилдоқ сотувчиларнинг “олтин қоидаси”
Бизда иккита қоида бор: биринчиси, қўлга тушиб қолмаслик, иккинчиси маҳсулотларни қуруқ жойда сақлаш. Асосийси одамларни аврай билиш керак.
Иқрор
Бу нарсаларни сизга бекор айтиб бердим. Ўзимни нонимни қирқаяпман. Лекин шунча пайтдан бери қанча болаларга зарар етишига сабабчи бўлганимни яхши биламан.
Масалан, ўзимни жиянимни олайлик. Пақилдоқ ўйнайман деб, кўзини жароҳатлаб олган. Энди у ногирон. Тушуняпсизми, у бутун умр ота‑онасини қайтиб кўрмайди. Бунинг учун доим ўзимни айбдор санайман. Виждон азоби қийнайди. Ҳар гал пақилдоқ овозини эшитганимда жияним кўз олдимга келади. Имкони бўлса ортга қайтиб, барча сотган нарсаларимни йиғиб кўмиб юборардим...
Ҳиссиётларга берилиб кетдим, узр. Шу жойларини кесиб ташлайсиз.
Аслида пиротехника савдоси ‒ мавсумий иш. Беш кунлик бой бўлиб юришингизга ҳам арзимайди. Лекин ҳаммага буни тушунтириб бўлмайди. Қўлида пул турган болага насиҳат кор қилмайди. Ўзимга ҳам кўп айтишган. Лекин...
Фақат исмимни ёзманг. Йўқса, бошим балога қолади. Хайр.
Дарвоқе, Янги йилга арзони ва хавфсизи керак бўлса ўзимда бор‑а, бегона қилмайсиз...
✍️Дониёр Акбаров ёзиб олди.

#спорт
ВИЛОЯТИМИЗ БОКСЧИЛАРИ БИРИНЧИ ЎРИНДА
🗓 18-25-декабрь кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Тошкент вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
✅ Тошкент вилояти мезбонлик қилган мазкур мусобақага Республикамизнинг барча ҳудудларидан саралаб олинган 17-18 ёшдаги 200 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди.
🥊 Боксчиларимиз вилоятимиз ҳисобига 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медални қўшиб қўйишди.
✊ Олға, азаматлар! Энди навбат жаҳон рингларига!
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ВИЛОЯТИМИЗ БОКСЧИЛАРИ БИРИНЧИ ЎРИНДА
✅ Тошкент вилояти мезбонлик қилган мазкур мусобақага Республикамизнинг барча ҳудудларидан саралаб олинган 17-18 ёшдаги 200 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди.
🥊 Боксчиларимиз вилоятимиз ҳисобига 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медални қўшиб қўйишди.
✊ Олға, азаматлар! Энди навбат жаҳон рингларига!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_ким_экан #Янги_йил_ҳазили
"Алло, алло, ҳей бажармайсанми ишингни?"
"Натижа қани, ишлатмайсанми бошингни?"
"Етакчилар бўлинг фаол, олға "Ўзбекистон!"
"Ока, қўйинг, керакмас бу негатив,
Опа, ўчиринг, кўрсатмайлик шуларни,
Ёшларни ўйлайлик, ёшларни!"
Сизнингча бу ким?😁
Комментларга ёзинг.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
"Алло, алло, ҳей бажармайсанми ишингни?"
"Натижа қани, ишлатмайсанми бошингни?"
"Етакчилар бўлинг фаол, олға "Ўзбекистон!"
"Ока, қўйинг, керакмас бу негатив,
Опа, ўчиринг, кўрсатмайлик шуларни,
Ёшларни ўйлайлик, ёшларни!"
Сизнингча бу ким?😁
Комментларга ёзинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ретросурат
Тошкентдан "Чирчиққурилиш" вокзалига биринчи поезднинг етиб келиши. Чирчиқ шаҳри, 1935 йил.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Тошкентдан "Чирчиққурилиш" вокзалига биринчи поезднинг етиб келиши. Чирчиқ шаҳри, 1935 йил.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_фотоси
Қуёш ботган паллада...
🏔Бўстонлиқда шом.
📷 Фото: Абдул Азиз
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Қуёш ботган паллада...
🏔Бўстонлиқда шом.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
ЭҲРОМЛАРНИ "СЎЗЛАТГАН" ОЛИМ
У Миср тарихи учун туғилган эди. 6 ёшидаёқ лотин ва юнон тилидан ташқари яна олтита қадимги шарқ тилларида эркин мулоқот қиларди. 19 ёшида эса Париждаги Гренобл лицейида тарих профессори бўлди.
1808 йил. Унда Миср тарихи ва иероглифларига қизиқиш уйғонди. Нил дельтаси ҳудудидаги давлатчилик тарихи ва географияси бўйича биринчи бўлиб илмий тадқиқот бошлади. Чўл, эҳромлар, бир уюм тошларга умри ва маблағини сарфлаши одамларга телбаликдай кўринди. Уни очиқчасига хастага чиқаришди. Ҳатто, илмий давраларда ҳам унинг устидан кулишарди.
Бу вақтда ғайратли олим гап‑сўзларга парво қилмай ўз ишида давом этди. Бу сукут бўлажак портлашдан далолат берарди. У пухталик билан Мисрнинг сирли эшикларига калит ясашга интиларди.
Бир неча йил умри иероглифларни аниқлаш ва уларни таржима қилиш билан шуғулланди. Жаҳон тарихида илк бор сирли белгилар “тилга кирди”.
Унга шуҳрат олиб келган иш ‒ Розетт битиктошини таржима қилиш бўлди. Тошда қадимги Мисрнинг буюк ва сирли тарихи битилганди. 1821-22 йилларда Розетт битиктошининг иероглиф элементлари бўйича мақолалар нашр эттирди.
1822 йил. Архитектор дўсти Николас Хьюит унга Абу Симбелдаги ибодатхона ёзувлари нусхаларини совға қилди. У бу ёзувлардан Рамзеснинг исмини очишга муваффақ бўлди. Қизиғи шундаки унгача бу ёзувга ҳеч кимнинг тиши ўтмаганди.
Дунё унга тан берди. Иероглифлар унга ўз мўъжизаларини кўрсата бошлади.
Умрининг сўнггига яқин она юрти – Францияда Миср тарихи ва археологияси факултетини очди. "Фиръавнлар Мисри", "Фиръавнлар давридаги Мисрга кириш" каби илмий мақолалар чоп эттирди.
Тарих билан тиллашган олим узоқ йиллик кучли иш фаолияти, руҳий зўриқиш оқибатида 41 ёшида инсультдан вафот этди. Унинг вафоти турли шов‑шувларга сабаб бўлди. Бу эса унинг фаолиятига бўлган қизиқишни янада ошириб юборди.
Афсонавий Мисрнинг инсониятга яширин бўлган сирларини очган, иероглифларини илк бор таржима қилган, том маънода Мисрнинг фанга номаълум қирраларини кашф этган бу даҳо...
Шампольон эди... Жан-Франсуа Шампольон...

#Эълон
✅ Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мигрантлар билан онлайн мулоқот ўтказади.
🕓 Суҳбат эртага, Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.
⭕️ Онлайн мулоқот Зойир Мирзаевнинг фейсбук, твиттер, телеграмдаги шахсий саҳифаларида, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ёшлар кундалиги» медиа лойиҳасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри намойиш этилади.
📌 Шунингдек, ZOOM платформаси орқали мулоқотда иштирок этиш имкони мавжуд.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube