Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.6K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Dayjest Yoshlar kundaligi (14)
<unknown>
#дайжест

14 декабрь. Ҳафтанинг чоршанба куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

📍Бўка тумани. Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида "Беш ташаббус" олимпиадаси иккинчи мавсуми туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

📍Нурафшон шари. "Беш ташаббус" олипиадасининг Стритбол спорт турининг Республика босқичида Нурафшон шаҳрининг Муқимий маҳалла ёшлари фахрли 2-ўринни эгаллашди.

📍Чирчиқ давлат педагогика университети. Жаҳон, республика, вилоят ва университет миқёсида ўтказилган танловларда юқори натижаларга эришган иқтидорли талабаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

📍Чиноз тумани. Белоруссияда  қўл жанги бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида тумандан 12 нафар спортчи ўқувчилар муваффақиятли иштирок этишди. Натижаларга кўра 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, жамоа бўйича 3-ўринни эгаллашди.

📍Тошкент тумани. Маданият саройида 4 та секторнинг 4 нафар жамоаси ўртасида "Ёшлар ва қонун" ҳуқуқий саводхонлик танлови ўтказилди. Ушбу танловда  "Лидерлар" жамоаси ғолиб деб топилиб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

📍Қибрай тумани. Ҳоким ўринбосари М.Бўриева имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олиб, уларга ногиронлар аравачасини топширди.

📍Оҳангарон тумани. Ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида  мактабларда  профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

📍Оққўрғон тумани. Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида туманда ихтисослашган мактаб иш бошлади.  Умумий ҳисобда бу ерда ҳозирда 308 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Оппоқ эди бошда бу дунё:
Кўча оппоқ, кечалар оппоқ,
Қандай яхши экан болалик,
Оппоқ ранглар билан яшамоқ…

Шеър: Хуршид Даврон

Фото: Абдул АЗИЗ

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

Вашингтонда ижара уйда яшай бошладим. Уй эгаси коллеж директори экан. Коллеж хусусий бўлиб, ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам шартнома асосида қабул қилинар экан. Коллежнинг мавқеи шу даражада баланд эканки, уй эгасининг якка-ю ягона ўғли, икки йилки, имтиҳон топшириб, шу коллежга ўқишга киролмас экан. Вашингтондан анча узоқ бўлган Детройт шаҳрида мошина ювиб кун кечирар экан.

Уй эгаси билан анча суҳбатлашиб ўтирдим-у, барибир юрагим сиқилди. Аввало, “Ҳисоб рақамингда бир неча миллион доллар пул бор экан, нега мен бечорадан ҳар кун 30 доллар ижара пули оласан,” дегим келди. Шайтонга ҳай бердим. Индамадим. Лекин иккинчи савол бўғзимдан отилиб чиқди: ”Ҳой одам, якка-ю ягона ўғлингни ишлатиб қўйибсан, имтиҳон ўзингни қўлингда, ўқитмайсанми, бу кетишда оилангни келажаги нима бўлади?”

Уй эгаси ажабсиниб қаради: “Уни ўқишга имтиҳонсиз олсам, Американинг келажаги нима бўлади?”

Шу билан ҳамма савол-жавоб якун топди. Биз Ватанимизни шундай севишимиз кераклигини англаб етдим.

Муҳаммад Исмоил.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

ПИЁДАЯМ ОДАММИ...

Светофор
нинг қизил чироғи ёнди. Зебрадан ўта бошладим. Энди икки қадам қўйган эдим, зувиллаб қимматбаҳо автомобиль ўтиб кетди. Тезлик шамолидан қалқиб кетдим. Арзимаган 20-30 сантиметр ҳаётимни сақлаб қолди. Ўша чорраҳада кузатув камераси ҳам бор эди.

Нима қилиш кераклигига ҳайронман. Белгиланган жойдан белгиланган вақтда ўтган бўлсам.

Азим Суюн ёзганди:

"От минмаган от минса, чопа-чопа ўлдирар..."

Ҳа, кўрмаганнинг кўргани қурсин. Бели оғриб пул топмаган, дадасининг даврида маишат қилаётган ёшлар бу дунёда ҳамма нарсага пул даво деб ўйлайди. Уларни шундай ўйлашга ўргатиб қўйишган.

Узоқ йўлга кўп чиқамиз. Йўл бўйи автоҳалокатларга дуч келамиз. Бахтсиз ҳодисада жон таслим қилган одамни пул билан тирилтириб бўлмайди. Панжара ортида ўтирган одам "қотил", "маҳбус" деган тамғаларни пул билан юва олмайди.

❗️Энг даҳшати - виждон пора олмайди. Унинг овозини ўчириб бўлмайди.

⁉️Сиз нима деб ўйлайсиз, пиёдаям одамми?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қарор_лойиҳаси

Нурафшон давлат университети ташкил этилади

📌«Нурафшон давлат университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

🌐Янги университет республикада маҳаллий ишлаб чиқариш, саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳамда рақамли иқтисодиёт ва IT соҳалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ҳудудларда замонавий фикрлайдиган, рақобатбардош мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида ташкил этилмоқда.

📆Ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

🏢Олий таълим муассасаси учун “Nurafshon Business City” савдо марказининг ҳудудидан 10 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларида қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилгунга қадар Университет Халқ таълими вазирлигининг Қуйи Чирчиқ тумани Ойдинобод МФЙда жойлашган бўш турган биносига (собиқ Қуйи Чирчиқ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи) вақтинча жойлаштирилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳакер_кундалиги

📱Iphoneда энди тез монтаж қиламиз. Видеони кўринг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

Қирғиз офтоби

"…Одамлар ҳар хил тилларда гаплашадилар. Бироқ фақат битта тилда – юрак деб аталмиш забонда севги изҳор қиладилар, қувонадилар, соғинадилар" — У.

Кутилган кун

🇰🇬1926 йил
, куз... Қирғизистон. Талас водийси. Ниҳоят икки севишганнинг интизор кутган кунлари келди. Тўрақул ва Наималарнинг никоҳ кечаси бўлиб ўтди. Орадан икки йил ўтиб, 1928 йилнинг совуқ декабрь кечасида муҳаббат меваси етилди. Ўғил туғилди. Болакайнинг қирғий кўз, ўткир нигоҳлари гўё аччиқ болалик қисматини олдиндан билиб тургандеr маънога тўла эди...

Қисмат. Хайр, болалик!

📝Отаси Тўрақул сиёсатчи, юртпарвар, онаси илмли, оқила аёл эди. Айнан онаси Наиманинг меҳнати сабаб у 6 ёшида савод чиқарди.

😔Бахтга қарши унинг болалиги иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келди. Тўққиз ёшида отаси "Халқ душмани" тамғасини олди – отиб ташланди. Болалик шу нуқтада ўз поёнига етди... Энди укаларини боқиш онаси ва унинг зиммасига юкланди. Ёлғиз аёлнинг топгани нима ҳам бўлар эди, чақалари кунига битта нонга базўр етар, болалар оч қолиб кетарди.

🌾Наима далада катта этик кийиб ишлади. Ярим тун уйига келиб этигини ечар, ичига тўлдирилган буғдойларни майдалаб болаларига нон қилиб берарди...

❗️Унинг болалигининг ўзи аччиқ бир ҳикоя эди. Очлик, яланғочлик, қийинчиликлар. Бас, энди у улғайиши керак, шунга мажбур. 14 ёшида имлони билгани учун қишлоқда котиб бўлиб ишлади. Укаси почтачилик қилди. Онаси далада меҳнат қилди.

Қулаш ва парвоз

👨‍🎓Университетга кирди. Махсус стипендияга номзоди мос келганида отасига қилинган туҳмат сабаб уни ирғитишди. Вақт ўтиб яна зарба — ўқишни битирди, аммо "халқ душмани"нинг ўғли аспирантура эшикларини қоқа олмади.

📖Кичик ижод кутилмаганда унга катта муваффақиятлар калитини тутқазди. У 20 ёшида адабиётнинг сирли оламига кира олди. Жўшқин қалб, теран тафаккур эгасидан ҳаммани ҳайратга солувчи шедевр асарлар туғила бошлади. 28 ёшида олий ҳақиқатни тушуниб етди – у адабиётсиз яшай олмайди!

Сеҳрли сандиқ

❗️Унинг ёзган асарлари юздан ортиқ тилларга таржима қилинди. Ҳар бир асарга ҳаёт нафасини шу қадар кучли берар эдики, ўқувчининг тафаккури яна ва яна фикрлашга, асарнинг атмосферасида тўйиниб нафас олишга тиришар эди. Ёзганларида болаликнинг аччиқ суратлари аниқ ифодаланарди. Фалсафа кайфияти ниҳоятда юқори бўлган бу асарларни ўқувчи шунчаки кўз билан тушуна олмайди, шунчаки хулосаларни айта олмайди. Ниҳояси ўқувчининг ўзига ҳавола қилинган қаҳрамонлар қисмати шунчаки оддий якунни қабул қила олмайди. Сирли, ифодали, муҳаббатли, аниқ тасвирли, кескин характерлар кишини ўз домига тортиб кетади. Ана шундай сеҳрли эди унинг асарлари.

Падар билан учрашув

У 2008 йилнинг 10 июнида вафот этди ва отаси ёнига дафн этилди.

📚Унинг бирор асари йўқки, эътиқоддан йироқ бўлса, инсон қадрини улуғламаса, бирор асари йўқки эзгулик ва соф муҳаббатдан йироқ бўлса. Найман она изтиробларини жонлантирган, Жамиланинг буюк муҳаббатини мардонавор кўрсата олган, ҳайвонлар тақдири негизида инсон туйғуларини куйлай олган "Жамила", "Асрга татигулик кун", "Оқ кема", "Сарвқомат дилбарим", "Қиёмат" каби дунё юзини кўрган асарлар муаллифи, XX аср туркий адибларининг такрорланмас сиймоси бўлган бўлган бу даҳо...

Чингиз эди... Чингиз Айтматов эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ДИҚҚАТ!

Хабарингиз бор, "Ёшлар кундалиги" турли соҳа мутасаддилари билан онлайн мулоқотлар ташкил этиб келмоқда.

Галдаги суҳбат қайси соҳа масъули билан бўлишини истайсиз?

Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эҳтиром

Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири, ёш депутат Эргаш Абдурайимов ўзи ўқиган мактабда бўлиб, устозини йўқлади.

Устозини эъзозлаган шогирд кам бўлмайди. Ҳавас қилинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рейд

📣Тарқал-тарқал, РЕЙД!

🚨Қоидабузармисиз? У ҳолда автомобилда кўчага чиқмаганингиз маъқул. "Ёшлар кундалиги" ва вилоят ЙҲX бош бошқармаси ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

‼️Унутманг, кичик қоидабузарликлар катта ҳалокатларга сабаб бўлиши мумкин.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️Ёшлар парламентининг Тошкент вилоятидаги аъзолари ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди. Овоз беришда жами 3548 нафар фойдаланувчи иштирок этди.

Натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган Ёшлар парламенти аъзоси учталиги қуйидагилар:

🥇Муҳсиддин Низомиддинов
🥈 Нодирабегим Раҳмонова
🥉 Маҳмудбек Ўткиров

📌 Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари йил якунига қадар махсус совға билан тақдирланади.

Сўровномаларимиз эса давом этади. Бизни кузатиб боришда давом этинг 😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, сўровнома!

"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича сўровномалар сериясини давом эттиради.

🔘Юқоридаги суратдан Тошкент вилоятидаги энг фаол маҳалла ёшлар етакчилари ўрин олган. Вилоятимизда 22 та туман-шаҳар борлигини инобатга олиб сўровномани иккига бўлган ҳолда бугун ва эртага беришга қарор қилдик.

❗️Қани ёшлар, сизнингча йил етакчиси бўлишга ким лойиқ? Овоз беринг.😊

🎁 Эслатиб ўтамиз, сўровнома ғолибига қимматбаҳо совға тантанали тарзда топширилади.

Овоз бериш эртага соат 20:00 га қадар давом этади.

⚠️Диққат! Турли ботлар орқали сунъий овоз беришни ташкил қилганлар сўровномадан четлаштирилади.

Сўровномада овоз бериш учун қуйидаги каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Dayjest Yoshlar kundaligi (15)
<unknown>
#дайжест

15 декабрь. Ҳафтанинг  пайшанба кунида вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

🏢Чирчиқ давлат педагогика университети. Кураш бўйича Марказий Осиё халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда муросасиз баҳсга киришган олийгоҳ талабаси Ҳамидулло Нуримов 2- ўринни қўлга киритди.

🏢Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали. Таълим муассасасининг фаол талабалари иштирокида "Нажот илмдадир" мавзусида тадбир ўтказилди.

📍Бўстонлиқ тумани. "Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги" бўйича Республика танлови бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра, туман вакили Севинч Охунова фахрли 1-ўринга муносиб кўрилди.

📍Олмалиқ шаҳри. Вилоят мактаблари ўртасида ўтказилган ёнғин хавфсизлигига бағишланган “Издошлар кўмакдошлар” кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу танловда 19-ИДУМ ўқувчилари фахрли 1-ўринни эгаллади.

📍Зангиота тумани. 13-умумтаълим мактабида “Фарзанд тарбияси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

📍Паркент тумани. “Беш ташаббус олимпиадаси”  туман босқичи ғолиблари муносиб тақдирланди.

📍Юқори Чирчиқ тумани. 9-умумтаълим мактабида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган профилактик суҳбатлар олиб борилди.

📍Тошкент тумани. Иқбол маҳалласида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лирик_чекиниш

Италиялик хонанда Марcэлло афсонавий Ботир Зокировнинг «Раъно» қўшиғини куйлади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Фақат сен бахтиёр бўлишинг керак,
Менми, бир гап бўлар, кўнглингни қил тўқ.
Ўн тўққиз ёшимда қон бўлди юрак,
Ҳали йигирмага кираманми-йўқ...

Шеър: Ғайрат ШЕРАЛИЕВ

Фото: Абдул Азиз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёҳ_сўзлар

Богатырь-Баҳодир

Ўрта асрларда турк-мўғул халқлари қўшинидаги жангларда кўрсатган улкан жасорати ва қаҳрамонлиги учун бериладиган фахрий унвон. Хусусан, Чингизхон авлодидан бўлмаган зодагонлар, йирик лашкар-бошиларга "Баҳодир" унвони берилган.

Кейинчалик бу сўз маъносининг ушбу ижтимоий хусусияти йўқолади ва баҳодир мўғул зодагонларинииг таркибий қисмига айланади. Туркийшунос олимларнииг фикрича, баҳодир туркий-мўгулча ботир сўзининг форсча шаклидир.

Бу сўз кўплаб тилларда: туркий, мўғул, бурят, эрон, ҳинд тилларида ҳам айнан шу шаклда қайд этилган. Ғарб тадқиқотчилари ҳам буни тасдиқлайди. Бу атама нафақат эски рус тилига, балки бошқа тилларга ҳам ўзлаштирилган. Жумладан, поляк, форс, венгер ва бошқалар.

Ҳозир болалар севиб томоша қиладиган мультфильмлардаги рус халқ эртаклари қаҳрамонлари айнан шундай аталган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream scheduled for
📣Диққат, диққат!

Бугун соат 16:00 да Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур Раупов билан аудиосуҳбат ўтказилади.

☝️Сизда соҳа мутасаддисига қандай саволлар бор? Марҳамат, онлайн суҳбатда қатнашиб саволларингизга жавоб олинг.

Суҳбат манзили:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Беш_ташаббус #Бўстонлиқ

Севинч 1-ўринни олди

🥇Бўстонлиқлик Севинч Ахунова "Беш ташаббус" олимпиадаси Республика босқичи
нинг "Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги" танловида иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади.

🥳Севинч, табриклаймиз! Ютуқлар бардавом бўлсин!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт бошқармаси бошлиғи билан суҳбат
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи  Садриддин Шоқосимов билан суҳбат

00:01 - Кириш сўзи.

04:30 - Аҳоли ўртасида етарли даражада тарғибот тадбирлари ўтказилмоқдами?

08:22 - Ҳудудларни вилоят маркази билан боғлаш борасидаги камчиликлар қачон бартараф этилади?

13:18 - Оҳангарон - Нуробод йўналишига автобуслар қачон қўйилади?

15:10 - Йўл ҳақи ошиб кетиши назоратга олинадими?

17:07 - Фуқаролар қайси ишонч рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин?

20:59 - Красногорск - Нурафшон йўналиши қачон тикланади?

23:45 - Ноқонуний киракашлар қай тартибда, қанча маблағ эвазига лицензия олишлари мумкин?

24:43 - Вилоят Транспорт бошқармасига ишга кириш тартиби

26:33 - Соҳа коррупциядан нечоғлик холи?

31:20 - Оҳангаронда нархлар асоссиз оширилмоқда...

33:00 - Янгийўл, Чиноз, Қуйи Чирчиқ туманларини Нурафшон билан боғловчи йўналишлар қўйиладими?

39:09 - Олмалиқ-Қўйлиқ йўналиши йўл ҳақлари ошириб юборилди...

40:53 - Оҳангаронда тамаддихонага айлантириб юборилган автошоҳбекат

49:10 - Вилоят Транспорт бошқармасида фуқаро мурожаатлари ҳам матбуот хизмати зиммасига юкланганми?

1:00:35-  Вилоятдаги транспорт соҳасидаги энг катта муаммо?

1:04:05 - Вилоятга замонавий жамоат транспортлари қачон етиб келади?

1:08:20 - Пискент қишлоқлари орасидаги йўналишлар қачон тикланади?

1:10:30 - Қибрай туманидаги ноқулайликлар бартараф этиладими?

1:21:36 -"Буюк ипак йўли" × Чирчиқ йўналишидаги муаммолар

01:26:05- Якуний сўз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM