Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фото
Кун қаҳрамонлари. Биз уларни кўп танқид қиламиз, уйимизда чироқ ўчса, дарров телефонни қўлга олиб, ҳамма жойга телефон қиламиз. Шу пайт қаердадир кимдир жим ўз ишини қилаётган бўлади. Оддий электрик. бир ярим миллион сўм ойлик оладиган оддий ходим.
У сизнинг қўшнгингиз, отангиз, акангиз ёки дўстингиз бўлиши мумкин. Нима бўлса, бугун йўқни йўндириб, борини тежаб, узилганни бутлаб, бузилганни созлаб туну кун ишлаётган энергетикларга ташаккур.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

#Гашт #Гурунг
📍 Нурафшон шаҳридаги "Дўстлик" маҳалласида яшовчи пенсионер Турғун ота билан Ашурали отанинг суҳбатидан.
🙂 Улар пенсияни олишга кетишаётган экан. Завқи баланд. Қор ўйнаб, шаҳдам юриб бораяпти.
– Бугунгилар бурунги совуқни кўрмаган. Салгина совуққа чидамайди, жўра.
– Ўрик ғўласини чўғида, сандалда ёнбошла-аа-аб ётмаган авлодниям кўрдик, бирам нимжон. Эҳ, ҳозирги ёшлар, ҳозир ёшлар...
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
🙂 Улар пенсияни олишга кетишаётган экан. Завқи баланд. Қор ўйнаб, шаҳдам юриб бораяпти.
– Бугунгилар бурунги совуқни кўрмаган. Салгина совуққа чидамайди, жўра.
– Ўрик ғўласини чўғида, сандалда ёнбошла-аа-аб ётмаган авлодниям кўрдик, бирам нимжон. Эҳ, ҳозирги ёшлар, ҳозир ёшлар...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза
Қор ёғди. Тармоқларни турли оҳ-воҳлар босиб кетди. Айрим жойларда авария ҳолатлари юз бергани учун аёллар кўчани тўсиб, газ бер дейишгача борди. Яхши. Балки, бу талаб ўринлидир.
🌨Лекин, эслаб кўрайлик, охирги беш йилликда тузукроқ қор ёғмади. Фарзандларим билан чана учиш, қиш завқини ҳис қилишни эсламай ҳам қўйгандим. Чунки, қиш айтарли бўлмади, қор кўрмадик баъзи йилларда. Иқлим ўзгариши ва яна нималардир.
❄️Бу йил эса қиш жуда вақтида, оппоқ қор, лайлакқор билан кириб келди. Кўчага чиқинг, атрофга қаранг. Ҳаётдан завқланаётган, ўртоқлари билан қор ўйнаётган болаларингизга қаранг. Кўзларидаги учқунни кўраяпсизми?
❗️ Шунақа, қор мусибат эмас. Қор барака. Ризқ. Қувонч. Қорбобо. Болаликнинг диллардан бир умр ўчмас завқли кунлари, чана учиб маза қилиш дегани. Илтимос, болаларга ҳалал берманг. Улар қандайдир электрон, виртуал ўйинлардан бош кўтариб, интернетдан чалғиб, қор ўйнасин, завққа чўмсин. Бу кунлар ҳам бир ғанимат.
Миразиз Мирсултонов,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи.
Фото: Абдул Азиз
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Қор ёғди. Тармоқларни турли оҳ-воҳлар босиб кетди. Айрим жойларда авария ҳолатлари юз бергани учун аёллар кўчани тўсиб, газ бер дейишгача борди. Яхши. Балки, бу талаб ўринлидир.
🌨Лекин, эслаб кўрайлик, охирги беш йилликда тузукроқ қор ёғмади. Фарзандларим билан чана учиш, қиш завқини ҳис қилишни эсламай ҳам қўйгандим. Чунки, қиш айтарли бўлмади, қор кўрмадик баъзи йилларда. Иқлим ўзгариши ва яна нималардир.
❄️Бу йил эса қиш жуда вақтида, оппоқ қор, лайлакқор билан кириб келди. Кўчага чиқинг, атрофга қаранг. Ҳаётдан завқланаётган, ўртоқлари билан қор ўйнаётган болаларингизга қаранг. Кўзларидаги учқунни кўраяпсизми?
Миразиз Мирсултонов,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи.
Фото: Абдул Азиз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ретросурат
1985 йил. Бўстонлиқ туманидаги Чимён дам олиш маскани.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
1985 йил. Бўстонлиқ туманидаги Чимён дам олиш маскани.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр
Янгийўлда катта йўлни тўсиб, газ бер, деб айтаётган аёлларнинг видеосини кўриб...
📍 Яқинда Мўйноққа бордик. Йўл-йўлакай Самарқанду Бухоро, Навоийдан ўтдик. Бутун-бутун қишлоқлар газлаштирилмаган. Аҳоли яшаш пункти оралиқ масофалари шунчалик бир-биридан узоқки, уларга табиий газ етказиб бериш қарийб имконсиз. Сиз улардан ҳам ночор, оғир шароитдамисиз?
📌 Яқинда водийга тўйга бордик. Наманган вилоятининг Чортоқ, Янгиқўрғон, Учқўрғон туманларида бўлдик. Газ йўқ, аҳоли қиш ғамини еб, ўтин ғамлаяпти. Деҳқонлар, маҳаллий аҳоли ҳашар қилиб, далани ғўза поясидан тозалаб, тандирга, сандалга солишга ўтин жамғараяпти. Сиз улардан ҳам оғир шароитдамисиз, янгийўлликлар?
ℹ️ Биласизми, ўша жойларда уйни табиий газ билан иситиш ҳеч қачон бўлмаган. Таққослаш учун: ўн беш кунча аввал Чирчиқ дарёси бўйларини айландик. Қаровсизлик, шох-шаббалар қалашиб ётибди. Бугун Янгийўл ва унга яқин ҳудудлардаги далада ғўза поялари далада қолиб кетди. Биров йиғиб олиш ҳақида ўйламади ҳам. Вилоят бўйича жами 50 минг гектар ерда ғўза пояси – ўтин ётибди. Яна суриштириб кўрса, жуда кўп одамлар ўзбошимчалик билан газни улаб олиб, табиий газнинг айланма ҳаракатланишини ҳисобга олмай, қувур тортиб олишган. Сиз буларни билмасмидингиз?
⁉️ Совуқ фақат биздами? Аномал совуқ бўлиши, энергетика аллақачон халқаро сиёсатда бир қурол, босим ўтказиш омилига айланиб қолганини тушунмаяпсизми? Кўрмаяпсизми? Биз учун энг муҳими нима ўзи? Ғуруримиз, шарафимиз бўлган давлатимизни, Ватанимизни нимага ўйламаяпсиз? Кўрмаяпсизми, президент жамоаси вазиятни ўнглаш учун туну кун ишлаяпти, музокаралар ўтказаяпти, тинмаяпти. Биз ўзи кимнинг ноғорасига ўйнаяпмиз, халойиқ?
🇺🇦 Украина халқини кўринг! Мамлакат ғорат бўлди, энергетика тизими ишдан чиқди, Европа ҳам уч ойдирки, совуққа тайёргарлик кўради, муқобил энергия излаяпти. Бироқ, ўша Украинада ҳам, Европада ҳам одамларнинг руҳияти синмади, давлати дуч келган муаммолар кўламини ҳис қилаяпти. Қўллаб-қувватлаяпти. Сиз буларни кўрмаяпсизми?
🌍 Дунё энергетика бозорида тўс-тўполон бўлиб ётибди, ҳамма энергия тежовчи мосламаларга ўтган, табиий газ захиралари йилдан-йилга камайиб бораяпти, дунё қуёш энергиясига секин-аста ўтмоқда. Биз ҳам мана шу глобал иқтисодиётнинг бир қисмимиз, буларни кўрмаяпсизми?
❗️Янгийўл Ўзбекистоннинг қаймоқдай тупроғи. Ери унумдор, сувли, даласига тош эксанг, ўшаям гуллайди. Одамлари бой, халқи фаровон, маҳаллада битта фақирни эшитса, ўнта сахий хабар олгани борадиган одамлар яшайди. Бир тўп аёллар шу синовли ва кутилмаган совуқда йўлни тўсиб, эътиборни жалб қилиб, нимага эришдингиз? Умумий қозондан, лимитдан сизга кўпроқ энергия ажратилса, розимисиз? Тинч ухлайсизми? Ўша лимит яна қайсидир бошқа ҳудудларнинг ҳақини қисқартириш эвазига келтирилганини билмайсизми? Сиз Ўзбекистоннинг энг оғир ва совуқ ҳудудларида ҳозир аҳвол қандай эканлигини биласизми?
💭 Тафаккур қилинг! Кимларнинг авлодисиз? Юртни ёв босганда, жазирамада Тошкан сувсизликка 40 кун чидади. Маломат қилмади халқ. Янгийўл шаҳри яқинидаги Шоҳруҳияни эронликлар қамал қилганда, халқ олти ой қамалда яшади, лекин давлатига қарши бормади, ғурури билан турди. Сиз уларни билармидингиз? Ҳозир ҳам гибрид уруш, энергетика ва табиий ресурслар учун кураш кетаётганини, босимлару таҳдидлар жаранглаётганини кўрмаяпсизми?
⚠️ Яна бир гап. Шу ишни қилаётиб, сиз йўлини тўсаётган ҳайдовчилар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Улар ҳам шу юрт фуқаролари, худди сиз-у биз каби. Кимдир мана шу совуқ ҳавода ишдан уйига, оиласи бағрига қайтаётгандир. Яна бири эса кун бўйи газ қуйиш шохобчасида навбатда туриб, тирикчилик ташвиши билан юргандир. Кимдир бемор боласини шифохонага олиб кетаётгандир. Наҳотки, шу нарсалар хаёлингиздан ўтмади?!
☝️Халойиқ, бугун Ватанга тиргак бўлинг! Ватанга суянманг! Бугун! Ҳозир шундай қилинг.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Янгийўлда катта йўлни тўсиб, газ бер, деб айтаётган аёлларнинг видеосини кўриб...
📌 Яқинда водийга тўйга бордик. Наманган вилоятининг Чортоқ, Янгиқўрғон, Учқўрғон туманларида бўлдик. Газ йўқ, аҳоли қиш ғамини еб, ўтин ғамлаяпти. Деҳқонлар, маҳаллий аҳоли ҳашар қилиб, далани ғўза поясидан тозалаб, тандирга, сандалга солишга ўтин жамғараяпти. Сиз улардан ҳам оғир шароитдамисиз, янгийўлликлар?
🌍 Дунё энергетика бозорида тўс-тўполон бўлиб ётибди, ҳамма энергия тежовчи мосламаларга ўтган, табиий газ захиралари йилдан-йилга камайиб бораяпти, дунё қуёш энергиясига секин-аста ўтмоқда. Биз ҳам мана шу глобал иқтисодиётнинг бир қисмимиз, буларни кўрмаяпсизми?
❗️Янгийўл Ўзбекистоннинг қаймоқдай тупроғи. Ери унумдор, сувли, даласига тош эксанг, ўшаям гуллайди. Одамлари бой, халқи фаровон, маҳаллада битта фақирни эшитса, ўнта сахий хабар олгани борадиган одамлар яшайди. Бир тўп аёллар шу синовли ва кутилмаган совуқда йўлни тўсиб, эътиборни жалб қилиб, нимага эришдингиз? Умумий қозондан, лимитдан сизга кўпроқ энергия ажратилса, розимисиз? Тинч ухлайсизми? Ўша лимит яна қайсидир бошқа ҳудудларнинг ҳақини қисқартириш эвазига келтирилганини билмайсизми? Сиз Ўзбекистоннинг энг оғир ва совуқ ҳудудларида ҳозир аҳвол қандай эканлигини биласизми?
💭 Тафаккур қилинг! Кимларнинг авлодисиз? Юртни ёв босганда, жазирамада Тошкан сувсизликка 40 кун чидади. Маломат қилмади халқ. Янгийўл шаҳри яқинидаги Шоҳруҳияни эронликлар қамал қилганда, халқ олти ой қамалда яшади, лекин давлатига қарши бормади, ғурури билан турди. Сиз уларни билармидингиз? Ҳозир ҳам гибрид уруш, энергетика ва табиий ресурслар учун кураш кетаётганини, босимлару таҳдидлар жаранглаётганини кўрмаяпсизми?
⚠️ Яна бир гап. Шу ишни қилаётиб, сиз йўлини тўсаётган ҳайдовчилар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Улар ҳам шу юрт фуқаролари, худди сиз-у биз каби. Кимдир мана шу совуқ ҳавода ишдан уйига, оиласи бағрига қайтаётгандир. Яна бири эса кун бўйи газ қуйиш шохобчасида навбатда туриб, тирикчилик ташвиши билан юргандир. Кимдир бемор боласини шифохонага олиб кетаётгандир. Наҳотки, шу нарсалар хаёлингиздан ўтмади?!
☝️Халойиқ, бугун Ватанга тиргак бўлинг! Ватанга суянманг! Бугун! Ҳозир шундай қилинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#футбол
#жаҳон_чемпионати
⚽️Бугун, 5 декабрда Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтади. Япония терма жамоаси Хорватия термаси билан, Бразилия эса Жанубий Корея билан кураш олиб боради.
🇯🇵Япония - 🇭🇷Хорватия
⚽️Хорватлар турнирда ҳали мағлубият аламини тотиб кўрмаган. Япония терма жамоаси эса 2-турда Коста-Рикага имкониятни бой берди. Германия ва Испания устидан қозонилган ғалабалар эса биринчи ўринда 1/8 финалга чиқиш имконини берди.
🇧🇷Бразилия - 🇰🇷Жанубий Корея
⚽️Бу жуфтликда яққол фаворит Бразилия терма жамоасидир. Пентакампеонлар гуруҳ босқичининг дастлабки икки турида иккита ғалабага эришиб, мундиалда муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Фақат 3-турда Камерунга 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Аммо, Жанубий Корея термаси сўнгги дақиқада ўз гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилди. Португалия терма жамоаси билан ҳал қилувчи ўйиннинг қўшиб берилган вақтидаги қаҳрамонликни ўша тундаги томошабинлар яхши билади (2:1).
❇️Қисқаси, бугунги ўйинларга қизиқиш катта. Тошкент вилоятидаги туман-шаҳар ҳокимлари, бошқармалар раҳбарлари қайси терма жамоаларга мухлислик қилиши билан қизиқдик.
🔹Янгийўл шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари ғалабасига ишонмоқда.
🔹Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов чемпионат давомида Франция жамоасига мухлислик қилади.
🔹Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов Хорватия ғалабасига ишоняпти.
🔹Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов японларнинг имкониятини хорватларникидан устун баҳолади. Шу билан бирга, у бразилиялик футболчилар ғалаба қозонади, дея тахмин қилмоқда.
🔹Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов ҳам гарчи М.Мирсултонов каби Бразилия жамоасига мухлислик қилса-да, кореяликлар ғалабасидан умидвор.
🔹Вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Бабажанов Янопия ва Бразилия терма жамоаларини кейинги босқичда кўришга ишонади.
🔹Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳамдам Назаровнинг Япония ва Жанубий Корея жамоаларини қўллаб-қувватламоқда.
🤔Сизнинг тахминингиз қандай?
⏰Бугунги ўйинлар вақти:
20:00. Япония - Хорватия
00:00. Бразилия - Жанубий Корея.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi