Yoshlar kundaligi | Rasmiy
88.9K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Танлов

ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА ЕТАКЧИСИ КИМ?

Тошкент вилояти ёшлар етакчилари ўртасида «Йилнинг энг намунали маҳалла етакчиси» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Якунга кўра:

🥇 Янгийўл шаҳар «Мезон» маҳалла ёшлар етакчиси Шавкат Рахимбердиев 1-ўрин;
🥈Нурафшон шаҳар «Янгиобод» маҳалла ёшлар етакчиси Ирода Холбоева 2-ўрин;
🥉Янгийўл тумани «Ўзбекистон» маҳалла ёшлар етакчиси Наргиза Рустамова 3-ўринни эгаллади.

Шавкатжон энди Республикада вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади. Омад!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳбўлинг

PUBG ўйинига муккасидан кетганлар экан 😳

PUBG ўйнайдиганларга юборинг, бир кун улар хам шу кўйга тушишлари мумкин.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

"Мен адабиётга яшиндек кириб келдим ва уни момақалдироқ сингари тарк этаман".

У

😔1850 йил 5 август
. Франциянинг Дьепп шаҳрига яқин Миромениль қўрғонида қашшоқлашган дворянлар оиласида чақалоқ туғилди. Отаси оилани қадрламас, онаси эса илмли аёл эди. Уларнинг бундай номутаносиб характери никоҳига ҳам салбий таъсир қилди. Болакай 11 ёшга тўлганда ота-онаси ажрашди. Шундан бери ота фарзандларини қайтиб йўқламади. Энди болакайнинг юрагига тушкунлик, нафрат уруғи сепилган эди.

❗️У денгиз қўйнидаги қишлоқда, соҳил бўйида балиқчилар ва фермерлар орасида улғайди. Унинг ўз ҳаёт фалсафаси бор эди - "Ҳаёт қандай бўлса, шу тарзда қабул қилмоқ керак, табиатнинг қаҳри қаттиқ ва адоватли. Реалист бўлиш, ишонувчан бўлмаслик даркор!"

Уйғониш

🔰Онаси болани диний мактабга берди. Аммо черков унинг дунёсига бутунлай ёт эди, ҳайдалди. Кейин уруш, оддий аскарлик ҳаёти, оиланинг касодга учраши, бир муддат амалдорлик — барчаси мазмунсиз йиллар эди. Бу ҳам етмаганидек, онасининг руҳий касаллиги фарзандларига ҳам мерос қолди. Укаси жиннихонада вафот этди.

🖋Унинг қалбида тушунарсиз кечинмалар туғён урарди. Адабиётга кириб келиш ҳам шундан бошланди. 6 йил кетди бунинг учун. Шу давр мобайнида ёзилган асарлар кулга айланаверди. Ниҳоят қақшаган вужудида асл ижод уйғонди.

Эйфель ва у

🤷‍♂️Ижод аҳли ғалатироқ бўлади. У Эйфелни ёмон кўрар, шу туфайли тез-тез уни кўрмаслик учун минора тепасида тушлик қиларди. Бунинг сабабини эса “Бу ердан Эйфель кўринмайди”, дея изоҳларди.

🎼Адибнинг исми дунё адиблари рўйхатига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди. Инсоннинг руҳий дунёсини куйлайдиган кристалл асарлари жаҳонда шуҳрат қозонди. Асарларида нимадир бор, қандайдир инсоннинг руҳиятига сингиб кетувчи куч. У нима? Ҳеч ким билмайди...

Ниҳоя... Қулаш

😔1893 йил
и унда мия фалажи кучайди ва дунё ёрқин истеъдод соҳибидан айрилди...

📚Франциянинг буюк ёзувчиси, ноёб қалб соҳиби, «Ҳаёт», «Азизим», «Монт-Ориол», «Пер ва Жан» каби романлар муаллифи бўлган бу болакайнинг исми...

Мопассан эди. Ги де Мопассан эди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фототанқид

Одамлар бор - одамларнинг нақшидир,
Одамлар бор - ҳайвон ундан яхшидир.

Пискент. Ўрмон хўжалиги.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ижро

Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежи учун Ёпиқ сув ҳавзаси қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 23 ноябрдаги тегишли қарорига асосан Чирчиқ шаҳар “Адолат” МФЙ, “Чирчиқ 50 йиллиги” шоҳ кўчаси ҳудудида жойлашган давлат захирасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,50 гектар ер майдони Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежига сув спорт турларига ихтисослаштирилган “Ёпиқ сув ҳавзаси” бино-иншоотлари қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқ ёшлари Тошкент вилояти ўғил-қизларига салом йўллади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳакер_кундалиги

Iphone телефонингизни йўқотиб қўйдингизми? Уни ўчиқ ҳолида ҳам топиш мумкин. Бунинг йўлини сизга ўргатамиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёҳ_сўзлар

Оптом – тўпдан (улгуржи)

🔰Аслида бу сўзнинг келиб чиқиши савдогарлар лексикаси билан боғлиқ. Айрим манбаларда бу сўз 18-асрлардан бошлаб рус тилига кенг фойдаланилганини кўрсатяпти.

Қадимда шарқ халқлари савдо нуқталарига газламаларни тўп-тўп келтиришган
. Маҳсулотлар улгуржи сотаётганда эса “тўпдан сотаман” дея ҳайқириб, харидорларни чақирган. Рус халқлари аввал “Топтам”, кейинчалик “Оптом” дея бошлашган. Олимлар бу сўзнинг негизи асида туркий тилларга бориб тақалишини таъкидламоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ретросурат

1970-1980 йиллар. Чирчиқ шаҳри марказидаги ФҲДЁ биноси. Шунингдек, бу ерда китоб дўкони ҳам фаолият юритган

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кунфотоси #Қорақалпоғистон

Денгиз ташлаб кетган кемалар

Қирғоққа урилаётган тўлқинлар жозибаси. Сузиб юрган кема қўнғироқларининг жаранги. Кўкда чарх ураётган сув қушлари. Денгизга ташлаган тўри тўлиб чиққанидан мамнун балиқчилар. Туз ҳиди уфуриб турган ҳаво.

Бу таърифлар бир вақтлар Оролга бериларди. Энди эса бу ерларда "Кемалар қабристони" жойлашган. Денгизи ортидан кетолмаган кемалар. Йилларки сувга етолмаган кемалар.

Бу кемалар - сабр тимсоли, садоқат тимсоли. Яна умиднинг ҳам. Сабот билан денгизни кутади улар. Ва бир мунаввар тонгда Орол уларни бағрига олади. Чиғаноқ дурни яширгандай, ошиқ ёрини бағрига босгандай.

Ўшанда бу кемалар сув остида ўтмишдан суҳбат қуради. Сув устида эса замонавий кемалар жавлон уради.

Кемалар... Денгиз ташлаб кетган кемалар...

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Йил_танлови_2022 #Натижалар

"Ёшлар кундалиги" турли йўналишларда йилнинг энг яхшиларини сўровнома орқали аниқлашда давом этмоқда

🗓 Тошкент вилоятидаги 10 нафар энг яхши касб-ҳунар мактаби директорлар орасида ўтказилган сўровномада 6042 нафар фойдаланувчи иштирок этди.

Мазкур сўровнома натижаларига кўра, энг кўп овоз тўплаган касб-ҳунар мактаблари директорлари 3 талиги қуйидагилар:

🥇Фарҳод Мўминов — 1500 та овоз;
🥈 Баҳодир Дўсимбетов — 1200 та овоз;
🥉 Жаҳонгир Рўзиев — 872 та овоз.

📌Навбатдаги сўровнома вилоятдаги техникумлар директорлари ўртасида бўлиб ўтади.

🎁 Ғолиблар йил якунида махсус совғалар билан тақдирланади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бешташаббус

"ЗАКОВАТ" ҒОЛИБЛАРИ, ОЛҒА!

Маҳаллалар ўртасида "Заковат" ўйинининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Хўш, қайси маҳалла жамоалари республика босқичига йўл олди? Ғолиблар билан танишинг.

🥇 Паркент тумани "Булоқбоши" МФЙ
🥈 Чирчиқ шаҳри "Камалак" МФЙ
🥉 Қибрай тумани "Истиқбол" МФЙ

Вилоятимиз жамоаларига республика босқичида ҳам омад тилаб қоламиз!😊

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

26 ноябрь, ҳафтанинг шанба куни. Вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

👩‍🍳Тошкент давлат аграр университети
. 14-талабалар турар жойида қизлар ўртасида "Пазандачилик маҳорати" танлови ўтказилди.

Чирчиқ давлат педагогика университети. Табиий фанлар факультетида кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар иштирокида "Олий таълим муассасаси одоб-ахлоқ қоидалари" мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.

🥊Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. “Боксчилар ўқув-машғулот жараёнларини ривожлантиришнинг илмий-методик асослари” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн анжуман бўлиб ўтди.

🏢Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали. Машинасозлик ва энергетика факультети талаба-қизлари ўртасида "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши барҳам бериш куни" муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

📍Нурафшон шаҳри. Ички ишлар бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида 25 ноябрь "Зўравонликка барҳам бериш куни" муносабати билан 57-мактабда тадбир ташкиллаштирилди.

📍Ангрен шаҳри.14-сонли умумтаълим мактабида “Қизлар тарбиясида оналарнинг ўрни” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтказилди.

📍Тошкент тумани. Ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

📍Бўстонлиқ тумани. 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 300 туп мевали ҳамда 250 дона терак кўчатлари ўтқазилди.

📍Оҳангарон шаҳри. Спортнинг бокс тури бўйича ўтказилган мусобақанинг Тошкент вилояти босқичида ҳудуддан иштирок этган икки нафар ёш спортчи фахрли 1-ўринни банд этди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Кимлигимни билардим озроқ,
Билар эдим суюклигимни.
Амударёни кўрганда бироқ,
Билиб қолдим буюклигимни...


Шеър: Абдулла Орипов
Образ: Отабек Бакиров
Фото: Илҳом Иминжонов


Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, сўровнома!

🔘"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади.

Юқоридаги суратдан Тошкент вилоятидаги энг фаол техникумлар директорлари ўрин олган. Йил давомида қайси раҳбар самарали фаолият юритди, деб ҳисоблайсиз? Овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 20::00 гача давом этади.

⚠️Турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саёҳат_Қорақалпоғистон

Саҳродаги Лувр музейи ҳақида биласизми, бу Нукусдаги Игор Виталиевич Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат музейидир.

Қисқаси, бу музейда вақт мезонлари бузилиб, ўтмишга тушиб қоласиз.

Минг бора эшитгандан бир марта кўрган яхши, йўлингиз тушса, бу музейга кириб ўтишни тавсия қиламиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM