Yoshlar kundaligi | Rasmiy
46.2K subscribers
12.8K photos
7.63K videos
52 files
17.6K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#мутолаа_учун

“Ёшлар кундалиги”дан ёш китобхонларга

Қарийб 70 йил олдинги башоратлар амалга ошмоқда

🗓 1953 йилда Рэй Брэдберининг “Фаренгейт бўйича 451 даража” фантастик-антиутопик романи нашр этилади. Китобдан бош қаҳрамон Гай Монтэг саргузаштлари фонида келажак технологиялари ҳақида кўплаб башоратлар ўрин олган. Улардан баъзиларини санаб ўтамиз:

🎧 Симсиз қулоқчинлар.
💳 Банкоматлар
🖥 LCD – cуюқ кристалли дисплей телевизорлар
✉️ Катта ҳажмли реклама эълонлари.
🔐 Биометрик қулфлар
💬 Skype ва Whats App ҳақида
🌐 Интернет

🤔 Шунақа бўлиши ҳам мумкинми? Сиз мутолаа давомида бунда-да қизиқарли воқеалар ва башоратларга дуч келасиз. Эътиборлиси, Рэй Брэдберининг айрим башоратлари ҳали амалга ошмаган. Хўш, улар нималар? Бу ҳақида роман мутолааси давомида билиб оласиз.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#об_ҳаво

❗️Дам олиш кунлари мамлакатимизда кучли ёмғир ва қор ёғиши кутиляпти

🌧Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан совуқ антициклон кириб келиши туфайли кучли ёмғир ёғиб, ҳарорат 10-15 даражагача пасаяди. 29-31-октябрь кунлари эса тоғли жойларда ёмғир қорга айланади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#яшил_макон

🌳Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ўтказилмоқда.

⚡️"Ёшлар кундалиги" жамоаси ҳам Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан уюштирилган ҳашарда иштирок этдик ва бу хайрли ишга оз бўлсада ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилдик.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ретро_сурат

📍Бекобод шаҳар саноат техникуми биноси. 1975 йил.

Ҳудуд ёшларига бу жой танишми?
🏢Бинонинг бугунги кўриниши қандайлигини изоҳларда қолдиришингиз мумкин
.😊

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_иқтибоси

☝️Халқ учун нондан сўнг энг муҳими мактабдир.

✍️Ж.Дантон — француз арбоби.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, сўровнома!

🌳 Барча ҳудудларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экилмоқда.

🤔 Хўш, сизнинг ҳудудингизда экилаётган кўчатлар кўкармоқдами?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
📣📣📣 Диққат!

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов билан суҳбат бошланди. Ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.

Суҳбатга уланиш учун:
https://t.iss.one/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy?livestream=ba614515b9ed7d5770

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream started
​​#таълимга_таклиф

МУҲСИДДИН НИЗОМИДДИНОВ: МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ВА ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ МАОШИНИ ОШИРИШ КЕРАК...

❗️Ҳозирги кунда умумтаълим мактаби директори (ўринбосарлари) ойлик маоши кўпчилик ўқитувчиларникидан кам.Очиғи, бунга ҳеч кимнинг эътирози йўқ. Ўқитувчи билимига муносиб ҳақ олсин. Лекин мактабда ушбу ўқитувчиларга кўрсатма берадиган, раҳбарлик қиладиган директор ва ўринбосарларнинг иш ҳақининг камлиги ажабланарли.

🗓 Ҳозирги кунда яхши педагог учун дарс бергани афзал бўлиб қолди. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари барча турдаги ҳисобот ва қоғозбозликдан озод қилинган вақтда, мактаб маъмурияти иш ҳужжатлари, ҳисобот ва жадваллари кўпайса кўпаядики, асло камайгани йўқ. Мактаб директори ўз хизмат вазифасидан ташқари маҳалла сайлови, референдум ва бошқа жамоатчилик ишларига муттасил равишда жалб қилинишини ҳам инобатга олиш керак.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мактаб директори ва ўринбосарларининг ойлигини оширишни таклиф этаман.

Бунга етарли маблағ ва асослар мавжуд:

1️⃣ Директор жамғармаси маблағларининг 80 фоизи 2022 йил 1 августдан бошлаб ишлатилмасдан қолмоқда. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги расмий маълумот берган. Ушбу иқтисод қилинган маблағларни мактаб маъмурияти иш ҳақларини ошириш учун ишлатиш керак.

2️⃣ 2023 йил 1 январдан бошлаб мактаб директори янгидан тайинланишда махсус ўқув курсини тамомлаган, тегишли сертификатга эга захира кадрлар орасидан танлаш кўзда тутилган. Муносиб ва сифатли кадрни танлаш учун эса албатта муносиб ва сифатли иш ҳақи бўлиши керак.

3️⃣ Мактаб ўқитувчиларини қоғозбозлик ва турли ҳисоботлардан озод қилинди, лекин мактаб маъмурияти эътибордан четда қолди. Ўқитувчилар иш ҳақини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда, мактаб маъмурияти четда қолди. Йилда бир марта бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот пули олишдан ҳам маҳрум қилинди.

4️⃣ 0.5 ставкада ишловчи ўринбосарлар 10 соатдан ортиқ дарс олиши мумкин эмаслиги, ушбу 10 соат дарсга ҳам соатбай ҳақ тўланиши эса ишга бўлган муносабатнинг совуқлашишига, норозилик кайфияти ошишига олиб келди.

5️⃣ Ўқитувчилар учун турли устама ва қўшимчалар олиш имкони мавжуд, мактаб маъмурияти эса йўқ. Халқ таълими вазирлиги томонидан чиқарилган устама ва қўшимча маблағлардан деярли 97 фоиз мактаб маъмурияти фойдаланиш имкони йўқ.

6️⃣ Ҳозирги кунда кўпчилик мактаб раҳбарлари қўшимча даромад топишга мажбур бўлиши, ўз иши муносиб баҳоланмаслигидан норози кайфиятда бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Live stream finished (1 hour)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм #Паркент

🍁Эртага дам олиш куни. Табиат қўйнига чиқишнинг айни мавриди. Дўстларингиз ва яқинларингиз билан Паркентга – Кумушкон туризм қишлоғига боринг. Олтин кузнинг дилбар лаҳзаларидан роҳатланинг.

🏔Ёшлар, сизларни Кумушконда романтик манзаралар, хазонрезги боғлар, тансиқ таомлар-у пурвиқор тоғлар кутаяпти. Кумушконга бориш керак. Кумушконни ўз кўзингиз билан кўришингиз керак.😍

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

25 октябрь. Хўш, бугун вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай ўзгаришлар юз берди? Дайжест шу тўғрисида!

Чирчиқ давлат педагогика университетида талаба-ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида спортнинг кураш тури бўйича “Ректор кубоги” мусобақалари ташкил этилди. Ушбу мусобақада университетнинг 11 та факультетидан 167 нафардан ортиқ талабалар 11 вазн тоифасида куч синашди.

Тошкент тумани. Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-умумтаълим мактабида "Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусида семинар ташкил этилди.

Юқори Чирчиқ тумани. Бешкураш спорт тури бўйича Ўзбекистон кубогида тумандаги спортчи ёшлар фаол иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медаллар соҳиби бўлишди.

Оққўрғон тумани. "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида street workaut йўналишида мусобақанинг туман босқичи ташкил этилди.

Чиноз тумани. "Womenʼs Chempionship 2022" мусобақасида чонозлик спортчи қиз ва аёллар   қатнашиб. мусобақа ғолиби бўлди.

Ангрен шаҳри. Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, ташаббуси билан "Ангрен шахмат клуби" ташкил қилинди.

Бекобод шаҳри. "Маърифат" маҳалласида янги барпо этилган универсал спорт майдончасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида Workout бўйича шаҳар босқичи мусобақалари ўтказилди.

Чирчиқ шаҳри. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида 2-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчи ва спортчи талабалари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Оҳангарон шаҳри. "Яшил макон" лойиҳаси доирасида 3-умумтаълим мактаби жамоаси томонидан 150 туп кўчат экилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Анҳорнинг бўйида ўлтирар қизлар,
Юракда қайнайди ноаниқ ҳислар.
..

Қўшиқдан.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эндиликда

«Иккинчи босқичгача фанларни яхши ўзлаштирмаган талабаларга техникум дипломи берилади» – Абдуқодир Тошқулов


Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сессияда

Талаба шундайки, бир давр келганда дунёдаги энг ақллига айланади
. Бу СЕССИЯ ДАВРИДИР!😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Бир миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ё узоқ масофага учувчи ракета бўлиши шарт эмас. Бунинг учун таълим даражасини тушириш ва талабаларни алдов (шпаргалка)га ўргатишнинг ўзи кифоя. Шундай қилинса:

• касал алдов билан муваффақиятга эришган шифокор қўлида ўлади;

• уйлар алдов билан диплом олган муҳандис қўлида қулайди;

• молия алдов билан диплом олган ҳисобчи қўлида инқирозга учрайди;

• инсонийлик алдов билан диплом олган дин шайхи қўлида ҳалок бўлади;

• адолат алдов билан диплом олган судья қўлида барҳам топади;

• фарзандлар онги алдов билан диплом олган ўқитувчи қўлида хароб бўлади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

Бизга замонавий кутубхоналар керакми?

📚 Замонавий кутубхона зерикканидан бир-бири билан гаплашиб ўтирадиган иккита кутубхоначи аёл ва чанг босган китоблар эмас. Сўз юритмоқчи бўлганимиз замонавий кутубхоналар мутлақ бошқача.

🗓 Бугун талабаларга тун-у кун режимида ишлайдиган, кофе ё чой ичиб, завқли мутолаа қилиш имконига эга, биргаликда фикрлаша оладиган, сокин муҳитда дарс тайёрлай оладиган замонавий кутубхоналар керак. Бу каби кутубхоналарни ривожланган давлатларда ҳар қадамда учратиш мумкин.

👨‍🎓 Талабалар ҳаётига эътибор берсангиз, уларнинг катта қисми ётоқхоналарда яшайди. Ётоқхонадаги доимий шовқин, овқат ва турли егуликларнинг иси, телефонда ёшларнинг суҳбатлашиши китоб ўқиш ё дарс тайёрлашга халақит беради.

☝️Шунинг учунми, кўча-кўйда, хиёбонларда китоб ўқиб ўтирган ёшларга баъзан дуч келасиз.

💡 Замонавий кутубхона — хона, жиҳозлар ва китоблар дизайнигача мутлақ креатив кўринишдаги, бир сўз билан айтганда мутолаага кайфият уйғота оладиган маскан.

🖼 Суратда Санкт-Петербургдаги антиқа замонавий кутубхона. Бу кутубхонага ҳатто умрида китоб ушламаган одамлар ҳам келишни истайди. Ўқиш залининг бирида сунъий дарахтлар, тош шаклидаги ёстиқлар ва ям-яшил ўтлоқ қиёфасини намоён қиладиган шинам декорацияга қурилган.

🤔 Тошкент вилоятида шундай кутубхоналар бўлса ёмон бўлмасди-а, нима дейсиз?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Ишларингиз юришмаяптими? Омад сиздан юз ўгирдими? Балки бунга ўзингизнинг эринчоқлигингиз, ношукрлигингиз сабаб бўлаётгандир.

Шундай кезларда икки қўли бўлмаса-да расм чизаётган мана бу болакайни кўз олдингизга келтиринг. У ҳаёт учун курашяпти, чекланган бўлса-да имкониятидан фойдаланяпти. Сиз-чи?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM