Yoshlar kundaligi | Rasmiy
101K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Диққат #Тезкор

Чирчиқдаги банкоматларга 3 нафар ҳарбий ҳужум қилди

❗️KAPITALBANK”нинг Чирчиқ шаҳрида жойлашган банкоматларига ИИВга қарашли қоровул қўшинларининг уч нафар ҳарбийиси ҳужум қилган.

🔰 Аниқланишича, 15 сентябрь куни “KAPITALBANK”га тегишли, Чирчиқ шаҳаридаги “HAVAS” савдо мажмуаси олдидаги банкомат ва 20 сентябрь куни ушбу савдо мажмуаси олдидаги яна бир банкоматни номаълум шахслар бузишга уринган.

❇️Ҳужум қилганлар у ердан ҳеч нима ололмаган.

❗️Тергов ҳаракатларида жиноятни шартнома асосидаги 3 нафар ҳарбий хизмат оддий аскарлари содир этилгани аниқланган.

PS: Ҳарбийларни қалқонимиз, ҳимоячимиз дегандик-а?! Аммо энди улардан ҳимояланишга тўғри келмоқдами?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Тезкор ДХХ академияси бакалавриатига қабул бошланди ‼️Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича қабул бошланди. ❗️Академияда 2023-2024 ўқув йили учун кундузги таълим шаклида ўқиш учун номзодлар сараланмоқда.…
#Тузатиш

Кеча ДХХ академияси бакалавриатига қабул бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Маълум сабабларга кўра, аризалар топшириш манзили dxx.dtm.uz тарзида турли манбалар орқали хато кетганини маълум қиламиз.

Академияга ўқишга кириш учун аризалар қуйидаги my.dtm.uz сайти орқали 10 ноябрга қадар онлайн қабул қилинади. Ушбу сайт орқали ҳужжатларни топширишингиз мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Таълимга_таклифим_бор

ЁШЛАР ОВОЗИ: ТАЪЛИМДАН БЮРОКРАТИЯ ТЎЛИҚ ЙЎҚОЛСИН!

ТДТУ Олмалиқ филиали талабаси Беҳзод Каримов таълим тизимдаги бюрократияга кескин чек қўйишни таклиф қилмоқда:

—Мактаб ўқитувчисини таълимдан бошқа ҳамма ишлар ва мажбуриятлардан озод қилиш керак!
Ўқитувчи учун фақат таълим бериш асосий масала бўлиши шарт. Қоғоз ишлари, тадбирлар ва бошқа тарбиявий ишлардан озод этиш керак ўқитувчиларни, -  дейди талаба.

Шунингдек, у 6-синфдан бошлаб, мактаб таълимини ихтисослаштириш фикрини илгари сурмоқда.

—Репетиторликни мактаб таълимига маълум маънода  жорий этиш керак. Яъни 6 - синфдан аниқ ва гуманитар фанлар кесимида ихтисослаштириш ва ўқувчининг иқтидорига қараб устуворлик бериш керак, - дейди.

Талаба шу билан бирга, бошланғич синф ўқитувчиларининг фаоллиги қараб устамалар белгилашни таклиф қилмоқда.

Сенда ҳам таълим ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича таклиф борми, дарҳол қуйидаги манзилга ёз: @Yoshlar_aloqada_bot

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Бизда 1та аёл қилган ишни 10 та эркак ҳам қилолмайди» – Танзила Норбоева

Сенат раиси бу фикрни «15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни» муносабати билан ўтказилган форумда айтиб ўтди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Qishloq_ayoli

Qishloqda yashovchi xotin-qizlar, albatta, oʻqishi kerak. Qiziqishlarningizni namoyon qilishdan qoʻrqmang, muhtarama xotin-qizlar. | Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti talabasi, Toshkent viloyati hokimligi Oila va xotin-qizlar boshqarmasining matbuot kotibi Zilola Hakimjonovaning hikoyasi.

P.S. Zilola videoni oʻzining qadrdoni “Yoshlar kundaligi” yordamida tayyorlagan. Shuningdek, mashhur bogʻbon Rizamat Musamuhammedovning tugʻilgan joyini Piskent, deya aytibdi. Bu oʻrinda uning ilk ishidagi xatosi uzrli. Piskent bugun uzumchilikda Parkentdan qolishmayapti.

✉️Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эшитдингизми? Эртага 15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни экан!

💫Кеча Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин - қизлар бўлими биргаликда байрам муносабати билан каттагина тадбир уюштирибди.

Мунис ва меҳнаткаш
қишлоқ аёллари мадҳ этилган тадбир «Аёл мўъжизалар яратувчиси» деб номланган.

💐🎗Унда вилоятимизнинг 26 нафар оқила қишлоқ аёллари эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирланган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Audio
#дайжест

Бугун Тошкент вилояти ёшлари  ҳаётида қандай муҳим янгиликлар бўлди?

Бўка тумани. Агротехнологиялар техникумида Тошкент давлат юридик университети ўқитувчи ва талабаларидан иборат "Юридик клиника" жамоаси ва туманда яшовчи хотин-қизлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўрта Чирчиқ тумани. Умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг давомати, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси юзасидан ўрганиш тадбирлари олиб борилди.

Нурафшон шаҳри
. Ёшларнинг аграр соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган интенсив семинар ўтказилди.

Оққўрғон тумани. “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Юқори Чирчиқ тумани. 5 ташаббус олимпиадаси 2-мавсумининг сектор босқичида волейбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Олмалиқ шаҳри.1-ИДУМда эл суйган санъаткорлар ҳамда киноактёрлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Чирчиқ шаҳри. Ҳарбий  гарнизонда "Халқ ва Армия - бир тан-у бир жон!" шиори остида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди..
#Туйғу

Қуёшни уйғотар қишлоқ қизлари,
Тонгга тортиқ этар иссиқ нон тафтин.
Чопар пахтазорга, узум боғига,
Пойида чарх урар куррайи замин.

Шеър: Нигора Эркинбой қизи
Фото: Шерзод Қорабоев


П.С. Бугун 15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_аёли

Қизилтоғнинг қизил юзли Матлубаси


🏔Паркент. Қизилтоғ. Маҳкамовлар оиласи. Оддий қишлоқнинг оддий аёли – Матлубанинг турмуш ўртоғи Мурод Маҳкамов Миллий гвардия ходими.

📗Аёл аста китоб варақлаб, эрининг қалб дафтарини ўқиётир. | Шоҳмен элга, вале сенга қулдирмен.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Бекобод

ТАҚАЧИДАГИ МАҚБАРАНИ БОБУР ҚУРДИРГАНМИ?

Бекобод туманида жойлашган Тақачи қишлоғи Сирдарё соҳили бўйида жойлашган бўлиб,авваллари аҳоли асосан темирчилик билан шуғулланган.

Қадимда бу ҳудуддан йирик савдо йўли ўтган. Бу йўл Фарғона водийси, Хўжанд, Ўратепа, қадимги Чоч (Тошкент)ни бир-бири билан боғлаган. Савдо карвонлари кечувдан ўтиб, айнан шу ерда дам олганлар ва отларини тақаларини шу қишлоқдаги темирчи усталарга таъмирлатганлар. Шу сабабли бу қишлоқ тақачилар қишлоғи деб номланган.

Қишлоқда қадимий "Қизилмозор" қабристони ва қизил рангли ғиштлардан барпо қилинган мақбара мавжуд. Маҳаллий тилда "Қизилгумбаз" деб аталади. Афсоналарга кўра, бу мақбара буюк шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан бир кечада бунёд этилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Қобулга чиқиб кетишида кечувдан ўтгач, шу ерда дам олиш вақтида сипоҳларидан биридан айрилади. Унинг қабри қаровсиз қолмаслиги учун ушбу мақбарани бунёд этган, деган тахминлар мавжуд. Бобурнома китобида ҳам шунга яқин сўзлар келтириб ўтилган.

Қишлоқдан бир неча зиёли инсонлар етишиб чиққан. Фан номзоди Қурвонжон Абдураззақова, фан номзоди, доцент Рўзимат Ҳамроқулов, профессор, физика фанлари доктори, академик Абдужаббор Абдураззоқов, машҳур шифокор бир қатор, орден ва медаллар соҳибаси Меҳринисо Абдураззоқовалар шулар жумласидан.

Қишлоқ ёшлари орасидаям иқтидорлилари сероб. Мирзоҳид Юсуфалиев Италиядаги Sapienza университетининг Европа иттифоқи ҳуқуқи факультетига грант асосида магистрлик ўқишга қабул қилинган, Ифтихор Абдужалилов сузиш бўйича Ўзбекистон чемпиони, Диёрбек Тўхлибоев Karate WT президенти кубоги кумуш медали соҳиби, Ўзбекистон чемпиони, жаҳон чемпионати иштирокчиси.

Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 3780 нафар, 0-30-ёшлилар 1739 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 1082 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси - Фурқат Мамаюсупов
🔹Ҳоким ёрдамчиси - Ғайбулла Абдураззақов
🔹Ёшлар етакчиси - Дилшод Усманов
🔹Хотин-қизлар фаоли - Лутфинисо Нурматова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тошкент_вилоятининг_олима_аёллари

РОБОТ ФЕРМЕР КОРЕЯЛИКЛАРНИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ

‼️Тошкент вилоятида 100 дан ортиқ ихтирочи хотин-қизлар истиқомат қилади. Улар орасида дунёни лол қолдирганлари ҳам бор. Олималаримизнинг айрим ихтиролари қишлоқ хўжалиги тармоқларида юқори натижаларга эришиш ва янги ўзгаришларга замин бўлмоқда. Бугун сизни ана шундай хотин-қизларимиз билан таништирамиз.

Дилбар БЎРОНБОЕВА,
Қуйи Чирчиқ тумани "Баркамол авлод" болалар мактаби робототехника ва конструкторлик тўгараги раҳбари


📌У жамоаси билан фермер робот ихтиро қилган. Мазкур лойиҳа жорий йилнинг июль ойида Жанубий Кореянинг Теджон шаҳрида онлайн тарзда ўтказилган халқаро кўрик-танловда иккинчи ўринни эгаллади.

⚡️Робот сув ва қуруқликда ҳаракатланади. Ўзида тахминан 10 литр сув тўплайди ва фильтрлаб экинларга сепади.Ўсимликларга дори пуркайди. Мевали дарахт ҳосилини дезинфекция қилади. 1 метр масофада одам билан бирга ҳаракатлана олади. У йўл танламайди, узлуксиз қувват манбаига эга.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тошкент_вилоятининг_олима_аёллари

ЭНДИ ШИННИ ЗАМОНАВИЙ УСУЛДА ТАЙЁРЛАНАДИ.

Севара ЭРМАТОВА Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали талабаси

⚡️Бу талабанинг саъй ҳаракатлари билан ўсимликлардан олинадиган табиий доривор моддаларни ажратиб олиш технологияси яратилди. Шу билан бирга эндиликда узум меваларидан тайёрланадиган гемоглобинни кўтарадиган ва камқонлик (анемия) касаллигида профилактика учун қўлланиладиган шинни ҳеч қандай кимёвий моддаларсиз ишлаб чиқарилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#шукуҳ

Тошкент вилоятини қаддида кўтариб турган қишлоқ аёли!

⚡️Бугун Тошкент вилоятида тарихий кун. Илк бор “Халқаро қишлоқ аёллари куни" кенг миқёсда нишонланмоқда.

🏛Ҳозир вилоятнинг 146 та қишлоғидан сараланган 500 нафар фаол аёллар муҳташам бинода жам бўлган.

❗️Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тадбирдаги нутқига кўра, бугун Тошкент вилоятида 1 миллион 484 минг аёллар яшаса, шулардан ярмидан кўпи қишлоқ аёллари, агар 54 нафар фан доктори бўлса, уларнинг 39 нафари ҳам қишлоқ аёллари.

🧑‍🏫Таълим соҳасида ўқитувчиларнинг 90 % дан зиёди айнан қишлоқ аёлларига тўғри келмоқда!

🚘Шофёрлик ва бошқа эркаклар меҳнати билан шуғулланаётганлар орасида ҳам ўша юзи ширмой қишлоқ аёллари бор!

🔥Байрам шиори ҳам ўзига хос – «Қишлоқ аёли - Янги Ўзбекистон бунёдкори»!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тошкент_вилоятининг_олима_аёллари

АЖРИҚДАН КОФЕ ДАМЛАЙМИЗ

Дилноза ЮЛДАШОВА,
Чиноз
туманидагиЭкодунёфермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор


У ажриқ ўсимлиги томиридан кофе ишлаб чиқаришни кашф қилган. Янги маҳсулот одам организмида иммунитетни кўтариб, саратон касаллигининг олдини олишда қўл келади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_аёллари_куни

Сабо келтир хабар қишлоқларимдан!

👩‍👩‍👧 Бугун "Халқаро қишлоқ аёллари куни". Қорахтойлик Барно ая Мусаева сингари асл соддадил мунисалар байрами.

😊Ҳақиқатдан, қишлоқ киши руҳини тозартади. Барно ая билан гаплашсангиз, гаплашгингиз келаверади, самимиятдан завқ оласиз.

👆Яхшиси, видеолавҳани кўринг ва қишлоғингизни бир эсланг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тошкент_вилоятининг_олима_аёллари

ЯНГИ ТЕХНИКА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРАДИ

Гавҳар ЭШМАТОВА,
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари йўналиши таянч докторанти

Паркентлик олима ерларга экиш олдидан ишлов беришда замонавий омоч (махсус тандем ғалтакмола) ихтиро қилди. Мазкур ускуна орқали қишлоқ хўжалиги тармоқларида ёнилғи сарфи ва бошқа харажатлар камаяди.

Шу билан бирга, бу техника амалиётга жалб қилинса тупроққа ишлов бериш сифати яхшиланади, намлик сақлаб қолинади ва бу етиштирилаётган ўсимликлар парваришига ижобий таъсир қилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Шаҳарни забт этган қишлоқ қизлари!

📌Ўрта Чирчиқлик оддий қишлоқ қизи Зилола Назарова Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2-курс магистранти.

У ўтган йили санъат йўналишида «Зулфия» номидаги давлат мукофоти соҳиби бўлган.Унга қадар унинг "Илк қадам", "Устоз ва шогирд” номли шахсий кўргазмалари намойиш этилган.

Бадиий академиянинг ёшлар ижодий уюшмаси аъзоси Зилола "Юрт келажаги иқтидорли ёшлар" кўрик-танловининг республика, "Энг улуғ энг азиз" кўрик танловининг вилоят босқичи ғолибаси бўлган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi