Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилидаги энг эски қўлёзма аниқланди.

📌Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси Бадриддин Мақсудовнинг айтишича, китоб Амир Темур ҳақида ёзилган ва шу пайтга қадар етиб келган туркий қўлёзмаларнинг ҳозирча энг қадимийси бўлиши мумкин.

🔘Китобнинг хотимасида қўлёзма ҳижрий 1027 йил ражаб ойида битилгани қайд этилган. Бу милодий 1618 йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#таклиф

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН НИМАГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК?

🔘Камида 3 йил давомида умумий ўрта таълим мактабларида педагогик стажга эга бўлган номзодларгина Халқ таълими вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий (туман ва вилоят) ХТБ га ишга қабул қилиниши белгиланиши керак;

🔘хорижий тилларни ўргатишга йўналтирилган ёки айни йўналишдаги факультетларга эга ОТМ талабаларига мазкур ОТМ ни битираётганда ўзи ўрганаётган хорижий тилдан Б2 ёки унга тенглаштирилган сертификатни олган тақдирдагина мазкур олий таълим даргоҳини битирганлигини тасдиқловчи диплом берилиши керак;

🔘мактаб директорлари томонидан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва улар орасида эркин рақобатни ривожлантириш мақсадида мактабларда «Директор стипендияси» жорий этилиши ва бу стипендиянинг берилиши, амал муддати ҳар чорак (ёки ҳар ой)да деб белгиланиши керак;

🔘битирувчи, 9 ва 11-синфлар учун «Тарихий қадамжолар ва буюк алломалар» фанини жорий этиш ва барча юқори синфлар учун (6-синфдан – 11-синфгача) Ўзбекистон тарихи фани дарс соатини ҳафтасига 2 соат, Жаҳон тарихи фани учун эса 1 соат этиб белгилаш керак;

🔘Республика ва халқаро фан олимпиадаларида қатнашиб, юқори ўринларни эгаллаган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси таркибидаги тегишли институт ва ташкилотлар томонидан мазкур ўқувчиларга стипендиялар жорий этиш лозим. Бундан кўзланган мақсад, бўлажак олимларни ёшлигидан илмга йўналтиришдир;

🔘халқаро тан олинган хорижий тил (C1 даражасидаги) сертификатларини қўлга киритган, ёки ТОП 500 таликка киритилган хорижий ОТМ га муддатидан аввал, ёки шунингдек республикамизда жойлашган ОТМ га энг юқори бални қўлга киритиб ўқишга кирган мактаб ўқувчилари учун туман ва шаҳар ҳокимларининг стипендиялари жорий этилиши керак;

🔘туман ва шаҳар, вилоят ҳокимликлари таркибида «Таълим ва илм-фан ишлари бўйича ҳоким ўринбосари» лавозими жорий этиш лозим;

🔘 9-синфни битириб, касб-ҳунар мактабларига ўқишга кирмоқчи бўлган ўқувчиларнинг танлаган касб йўналиши қамрови кенгайтирилса, ўринли бўларди. Яъни, бунда бир-бирига яқинроқ бўлган касб йўналишлари бирлаштирилади. Масалан, «ҳайдовчилик ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш», «тикувчилик ва пазандачилик» ёки «бухгалтерия ва компьютер графикаси» каби. Шунда ўқувчи бир вақтнинг ўзида 2 та касбни эгаси бўлиб битиради. Шунингдек, касб-ҳунар мактаблари ва ундаги йўналишлар ҳудуддаги мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда тасдиқланса, ўринли бўлади.

Завқибек Маҳмудов,
Юқори Чирчиқ тумани 34-мактаб директор ўринбосари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табассум

Эҳ бу Оpenbudjet одамларни нималарга мажбур қилмаяпти-а?😄

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Қибрайда 350 миллион сўмлик кредит можароси

📍Қибрайда А.Н. фуқаро Н.га банкда ишловчи танишлари орқали 350 миллион сўм иккиламчи ипотека кредити олиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚡️Ҳолат бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда фош этилди.

Ҳолат юзасидан ҳозирда тегишли моддалар билан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🥋🥇Президент олқиши!!!!

Давлат Бобонов жаҳон чемпиони бўлди. Шавкат Мирзиёев финал баҳсини "Humo" аренада бевосита томоша қилди.

Давлат раҳбари жаҳон чемпиони Давлат Бобоновни олқишлаётган лаҳзалар

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Audio
#дайжест

Бугун,10 октябрь,ҳафтанинг душанба куни.Хўш, бугун вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай муҳим ҳодисалар рўй берди? Дайжестимиз шу тўғрисида!

Чирчиқ шаҳри. Педагогика университети талабалари учун янги ётоқхона қурилади. Айни дамда олийгоҳда 22 минг нафар талаба таҳсил олади, уларнинг 9400 га яқини кундузги таълимда.

Оққўрғон тумани. “Бойғули” МФЙ ҳудудидаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида 15-октябрь "Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан "Аёл азиз" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Қибрай тумани. ИИБ бошлиғи, ҳудудида вояга етмаганлар орасида турли хил жиноятларни олдини олиш мақсадида 4-умумтаълим мактабига бориб, ўқувчилар билан учрашди.

Олмалиқ шаҳри. Ҳоким ўринбосари ва шаҳар Халқ таълими бўлими мудири раислигида 19-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида таълим сифати бўйича таҳлилий-танқидий руҳдаги йиғилиш ўтказилди.

Оҳангарон тумани. "Беш ташаббус олимпиадаси" иккинчи мавсум мусобақаларининг сектор босқичи ўтказилди.

Пискент тумани. "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсумида миллий кураш спорт тури бўйича маҳаллалардаги энг кучли полвонлар саралаб олинди

Зангиота тумани. Халқ таълими бўлими ҳамда Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда 19-умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Янгийўл шаҳри. Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ва ёшлар учрашуви ўтказилди. Ёшларнинг 50 га яқин мурожаат ва таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланиб, ижобий ечим топилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Куз...
Сахийлик бобида унинг тенги йўқ,
Сен баҳорни севсанг, бироз жим тургин.
Кузнинг кимлигини кўрмоқчи бўлсанг,
Беҳизор, анорзор боққа бир киргин.

Шеър: Гулбаҳор Ортиқхўжаева
Фото: Шерзод Қорабоев


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#таклиф

Мактабларда ички тест имтиҳонини ташкиллаштириш керак

Таълим тизимидаги муаммолар, натижадорликнинг пастлиги мени доим ўйлантиради. Мен бугун жамиятда ўз ўрнини топаётган инсон сифатида халқ таълими тизимини ривожлантириш учун қуйидаги таклифларни берган бўлардим:

–  Мактабларни аниқ фанлар бўйича ажратиб олиш ва бунга кўпроқ эътибор кўрсатиш керак. Мисол учун, медицинага ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар биология, кимё, одам анатомияси каби фанларни мактаб даврида мукаммал эгалласа, мактабдан сўнг нуфузли олийгоҳларга тайёрланса мақсадга мувофиқ бўлади;

– ДТМ билан ҳамкорликда мактабда ички тест имтиҳонларини ташкиллаштириш керак. Шу орқали ўқувчилар савияси аниқланади ва индивидуал машғулотларга йўналтирилади;

– Репетиторлик курсларига солиқни камайтириб, ўқувчилар сонини ошириш лозим;

– Болаларни қобилиятига қараб таълимга йўналтириш керак;

– Мактаблардаги давлат имтиҳонлари тест маркази томонидан олиниши керак. Натижа кўрсатмаган ўқувчиларни синфдан-синфга қолдириш лозим.

Аброр Камилов,
"Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Live

Айни вақтда Олмалиқ кон металлургия комбинати томонидан ташкиллаштирилган тармоқлар аро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада кўплаб хорижий ва маҳаллий ҳамкорлар иштирок этишиб, манфаатли шартномалар имзоланмоқда.

Тафсилотлар билан видео орқали танишишингиз мумкин 👆👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#янгилик

1-курс талабаларига сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара тўлови тўлаб берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиши баённомасига кўра, жорий ўқув йилида ўқишга қабул қилинган 1-курс талабаларига ҳеч қандай ижара шартномаси ёки ҳужжатларсиз сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара тўлови тўлаб берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳокама_учун_мавзу

Тошкент вилоятида 200 нафар фуқаро бу йил йўлларда ўлган. Айбдор ким?

Даҳшатли статистика: Тошкент вилоятида шу йилнинг ўзида 853 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 200 нафар йўловчи ҳалок бўлган,  653 нафари тан жароҳати олган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида  маълум қилинди.

Бошқарма масъулларининг фикрича, ҳалокатларнинг 97%  ҳайдовчилар, атиги 3% йўл билан боғлиқ муаммолар сабаб содир бўлган.

Бу ҳодисаларга йўллардаги муаммолар ( чуқурлар, тор ва таъмирланмаган йўллар в.х) сабабчи эмас, демоқда масъуллар!

Хўш, бу борада сизнинг фикрингиз қандай, юзлаб одамларнинг бевақт ўлими, қанчадан-қанча болаларнинг умрбод ногирон бўлиб қолишида айбдор ким?  Ўзбекистон шароитида автоҳалокатларни камайтириш учун нима қилиш мумкин?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ифтихор

Ғалаба! Тошкент вилояти ИИББ ходими Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпиони бўлди

Тошкентда ўтаётган Дзюдо бўйича 35-Жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида Музаффарбек Тўрабоев канадалик рақиби Кайл Райс устидан ишончли ғалаба қозонди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Видеоселектор йиғилиши давомида Президентимизга Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати финалида ҳамюртимиз Музаффарбек Тўрабоев ўз рақибини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлгани ҳақида хабар берилди. Давлатимиз раҳбари ушбу янгиликни катта мамнуният билан қарши олиб, спортчимиз ва бутун халқимизни ғалаба билан табриклади.

Facebook|Instagram|Twitter
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Амир Темур дам олган қишлоқни биласизми?

Шоҳрухия қишлоғи Оққўрғон тумани марказидан 25 чақирим нарида жойлашган бўлиб, энг қадимий маҳаллалардан бири саналади. Эрамизнинг IV асрларида қишлоқ Банокат деб номланган. Шарқдан кўчиб келган туркий қабилалар Сирдарёнинг ўнг қирғоғига жойлашгач, бир қанча қишлоқларни ташкил қилган. Шулардан бири Банокат қишлоғи бўлган. Шундан кейин аҳоли ўтроқлашиб, деҳқончилик билан шуғулланган.

Маълумотларга кўра, қишлоқ номи ҳудуддаги Шоҳрухия археологик объекти номланиши билан боғлиқ. Шу ерлик тарих фани ўқитувчиси Эркин Рўзиев берган маълумотларга кўра, қазишмалар вақтида топилган кўзалар ичидан чиққан буғдой, арпа, шоли, чигит каби уруғлар бу ерда деҳқончилик яхши ривожланганидан далолат беради.

Бу қишлоқ Буюк ипак йўли устида жойлашган бўлиб, Шарқ ва Ғарбга қатнаган карвонлар Сирдарё кечувидан ўтган. V-VI асрга келиб қишлоқ ривожланиб шаҳарга айланган. Карвонсаройлар, бозор расталари кенгайиб, катта майдонларга жойлашган маҳсулотларни сақлаш учун омборлар қурилган. Шаҳар майдони 300 гектарга кенгайган. Айни пайтда мазкур майдон 50 гектарни ташкил этади.

1219 йилнинг кеч кузида мўғул босқинчилари Шоҳрухияга етиб келади. Шаҳар кутволи (бошқарувчиси) Элтуху Малик шаҳар ҳимоясини ташкил қилади.

Шаҳар Сирдарёга яқин бўлишига қарамай аҳоли дарёдан сув ичмаган. Уларга Ғужғон дарёсидан ер ости қувурларида сув келтирилган. Маҳаллий хоин душманга сув йўлини кўрсатиб бергач, ёғий сув йўлини ёпиб қўяди. У ерда 3 кун қақшатқич жанг бўлади. 5 мингдан зиёд мўғул аскарининг ярми жангда ҳалок бўлгач, улар шаҳар аҳолисини бир қисмини қулга айлантириб, қолганини жангда қириб ташлайди, ҳаммаёқ вайронага айланади.

Орадан 150 йил вақт ўтиб, Тўхтамишхонга қарши юришга тайёргарлик кўраётган Амир Темур қўшинининг ўнг қанотини Самарқанд ва Тошкент оралиғига йиғади. Сирдарёнинг кечувидан ўтаётганда шаҳар харобаларини кўриб қолади. Бу жой ҳақида сўраганда унга Банокат шаҳрининг харобалари деб айтишади. Заковатли Темур бу ерни Ўрта Осиёдаги стратегик аҳамиятини тезда тушуниб етади ва шаҳарни қайта тиклашга буйруқ беради. 1386-1389 йилларда шаҳар қайтадан тикланади ва Амир Темурнинг кичик ўғли шарафига Шоҳрухия деб номланади.

1449 йили Мирзо Улуғбек Каъбатиллоҳни зиёрат қилишдан аввал шу ерга келган. “Бобурнома” асарида қайд этилган “Тоғайим Маҳмуд ғалабалари шарафига Шоҳрухияда катта улоқ берди” деган сатрларни учратасиз. Боиси XVI асрда бу манзил Тошкент ҳукмдорларини ёзги қароргоҳи бўлган.

Шаҳар қайтадан гуллаб-яшнайди. Ҳунармандчилик темирчилик, кулолчилик, тўқимачилик, шишасозлик, машҳур камони Чочий (Тошкент камони) шу ерда ясалган.

Манбаларга кўра, Шоҳрухияда ўтказилган археологик қазишмалар давомида ҳудуддан ХIV асрга доир ёдгорликлар топилган. 400 га яқин ашё Темурийлар давлат музейи фондида сақланмоқда.

Шоҳрухия 1928-1930 йилларда Болтабоев номли хўжалик Сталин, “Оққўрғон 2” номи билан аталган 1967 йилдан бошлаб С.Сегизбоев деб номланган. Мустақилликдан кейин Шоҳрухия қишлоқ фуқаролар йиғини бўлган. 2014 йилга келиб “Ҳосилдор” ва “Навбаҳор” маҳаллаларига ажралган. Айни пайтда мазкур маҳаллаларда 8 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Шоҳрухия қишлоғининг марказий қисми "Ҳосилдор" маҳалласи ҳудудида қолган.

Мустақилликдан сўнг ҳудуддан Тошкент вилоят ҳокими Умматқул Мирзақулов, (Собиқ ССР) меҳнат қаҳрамони Тошмамат Алижонов, туман ҳокими Нодир Бердиқулов, Сиддиқжон Ғойипов каби бир қанча ўз касбининг фидойилари етишиб чиққан.

Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Маҳаллада 27 та кўча мавжуд бўлиб 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2074 нафари 0-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони салкам 2 минг гектарга яқин.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Мансур Равшанов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Азиз Астрақулов
🔹Ёшлар етакчиси – Тоҳир Нишонов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Фарида Гаффарова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Audio
#дайжест

11 октябрь, яъни бугун ёшларимиз ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди?

Ўрта Чирчиқ шаҳри. Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўрта Чирчиқ тумани фарзанди Алмас Рахматуллаев иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Оҳангарон шаҳри. "Халқаро қиз болалар куни" муносабати билан "Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг" шиори остида қизлар форуми ташкил этилди.

Олмалиқ шаҳри. 4 та сектор раҳбарлари иштирокида "Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди. Айрим масалалар очиқ муҳокама қилиниб жойида ҳал этилди.

Бўка тумани. "Ёш китобхон" кўрик-танловининг 2-сектор босқичига старт берилди. Етакчилар томонидан 1000 нафарга яқин ёшлар рўйхати шакллантирилди.

Чирчиқ шаҳри. 13 ва 14-умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг давомати, таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилди.

Оққўрғон тумани. Туман ИИБ бошлиғи 1-сонли касб-ҳунар мактабининг юқори синф ўқувчилари билан учрашди. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Чиноз тумани . Фан олимпиадасининг вилоят босқичи учун 13-умумтаълим мактабида тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда.

Қибрай тумани. Ҳоким ўринбосари ва Халқ таълими бўлими масъуллари 11-синф раҳбарлари билан учрашиб, битирувчиларни таълимдан кейинги босқичга жалб қилиш борасида кечиктириб бўлмас вазифаларни муҳокама қилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ифтихор

БЎСТОНЛИҚ ЎҒЛОНИ - ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!

🏋️‍♂️Катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида бўстонлиқлик мард ўғлон Достон Ёқубов Осиёда тенгсиз бўлди.

🥉У даст кўтаришда 140 кг билан бронза медалига эга чиққан бўлса, силтаб кўтаришда 182 кг, иккикурашда 322 кг билан мутлақ Осиё чемпиони бўлди.

Ғалаба муборак, Достонжон!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Сусаймоқда Қуёшнинг тафти,
Ястанади чўлга саратон.
Ишқаб оппоқ, совқотган кафтин,
Ҳув олисдан боқар қаҳратон.

Барглар хазон - яшашдан толиб,
Илинж ила мўлтиллаб турар,
Хазонликни бўйнига олиб,
Тўшалишга тараддуд кўрар.

Шеър: Хайрулло Ҳамидов

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
2022 йил 12 октябрь. Табиат мўъжизаси: Тошкентда олма гуллади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi