#LIVE
Тошкент вилояти ҳокими ҳокимларнинг ижтимоий масалаларга жавобгар ўринбосарларини танқид қилмоқда.
Маълумотга кўра, вилоятда 180 та мактаб таъмирга муҳтож.180 та мактабда спорт заллари мавжуд эмас. 203 та таълим муассасининг ҳожатхонаси антисанитария ҳолатида, таъмирталаб.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Иқтибос
Зойир Мирзаев:
- Ҳар бир таълим муассасаси кириш жойига "Ҳудуднинг тозалиги - мактаб раҳбарининг фаросати" деб катта қилиб ёзиб қўйиш керак. Зора шу ёзувга ҳар гал кўзи тушган раҳбар масъулият ҳис қилиб, антисанитария ҳолатларига йўл қўймаса...

#статистика
Хабар қилганимиздек, айни дамда халқ таълими соҳасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишни вилоят ҳокими олиб бормоқда.
🔘Рақамлар: Вилоятда 886 та мактаб бор. Бу таълим муассасаларида 510 675 нафар ўқувчи таълим олади. 35 447 нафар ўқитувчи фаолият юритади.
🔘Ўқитувчиларнинг 41 фоизи мутахассис, 6,8 фоизи олий тоифали. Вилоятда 364 нафар педагогга эҳтиёж мавжуд.
🔘Ҳудудлардаги 25 та мактаб директори лавозими вакант.
✅ОНЛАЙН КУЗАТИШ УЧУН: https://fb.watch/g0_RGGAO8i/

Вилоят ҳокими таълим тизимидаги ҳозирги аҳволни кескин танқид қилмоқда. Йиғилишда таъкидлангандек, Миллий рейтинг бўйича Тошкент вилояти 14-ўринда турибди.
Шунингдек, ОТМларга кириш бўйича вилоятдаги кўрсаткич жудаям паст, Янгийўл, Зангиота, Тошкент туманларида бу ачинарли аҳволда.
Олмалиқ ва Бекобод шаҳри, Паркент, Бўстонлиқ туманларида мактаб ўқувчилари орасида жиноятчилик кўпайган.
Йиғилишда мактабларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун ҳокимликлар томонидан эътибор қаратилмаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ангрен, Чирчиқ ҳокимликлари томонидан бу борада умуман маблағ ажратилмаган.

Тошкент вилоятида 886 та мактабда 1 млрд. 730 минг дона китоб бор.
Халқаро таҳлилларга кўра, мактаб кутубхоналари кесимида ҳар бир ўқувчига 9 та бадиий китоб тўғри келади. Тошкент вилоятида бу кўрсаткич ҳар бир ўқувчига 2 тадан тўғри келмоқда.
Вилоятдаги мактаб кутубхоналарида умумий 1 миллион 336 та китобга эҳтиёж мавжуд.

#иқтибос
20 ёшдан 30 ёшгача бўлган жонкуяр ёшларни ХТБ мудирлигига, оғир таълим муассасалари раҳбарлигига ишга таклиф қиламиз. Келинг, иқтидори бўлса ёшларга имкон берайлик. Ойлик маошини икки карра кўп тўлаймиз - Зойир Мирзаев.

Вилоят ҳокими соҳада самарадорликни ошириш учун таклиф билдирди:
✅Фанлар кесимида ўқувчилари фан олимпиадаларида натижа ололмаган педагог- ўқитувчилар тажриба сифатида малака ошириш курсларига жўнатилади.
✅Ёшлар ва ижтимоий соҳага масъул ҳоким ўринбосарлари мактабларда дарс беради.
ОНЛАЙН ЭФИР 👉 https://fb.watch/g12DS3NomN/

🔺Тизимдаги камчиликлар аёвсиз танқид қилинган йиғилиш якунида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғига ҳайфсан эълон қилинди, мудир ўринбосарлари лавозимидан озод этилди ва уч ой синов муддати билан фаолият юритадиган бўлди.
📌Шунингдек, фаолияти қониқарсиз ва кўрсаткичлари паст бўлган Бўка, Бекобод, Оҳангарон туманлари Халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда вилоятдаги 12 нафар мактаб директорини лавозимидан озод этиш тавсия этилди,

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Kelajak kasblari” loyihasiga start beramiz! #imkoniyat #repost
“Kelajak kasblari” loyihasi doirasida yoshlarga zamonaviy kasblarni egallashi, axborot texnologiyalarini o‘rganishi va ularni xorijiy tillarga o‘qitish bo‘yicha 6 oygacha muddatli o‘quv kurslari uchun har oyda BHMning 4 baravarigacha (hozirda 1,2 mln so‘m) miqdorda subsidiya ajratiladi.
Mazkur imkoniyatdan foydalanishni istagan yoshlar yoki loyihada ishtirok etish istagidagi o‘quv markazlar yoshlardaftari.uz platformasi orqali “Kelajak kasblari” loyihasiga ariza qoldirishlari mumkin. Batafsil ma’lumot.
Prezidentimizning xorijiy tillarni oʻrganishga va IT sohasiga berayotgan e’tiborlari nuqtayi nazaridan biz ijtimoiy yordamga muhtoj oilalarning farzandlarini oʻziga boʻlgan ishonchini orttirish, mablagʻ topishiga koʻmaklashish, IT va ingliz tilini Oʻzbekistondagi eng ommabop yoʻnalishlarga aylantirish maqsadida ushbu loyihani e’lon qilyapmiz. Bu orqali minglab yoshlar daromad topishlari, oilasiga yordam berishi mumkin. Bu yaratib berilgan imkoniyat juda koʻplab yoshlarimizga qanot boʻlishiga ishonamiz!
@alisher_sadullaev

РАСМГА КИМ ҚАНДАЙ ИЗОҲ БЕРГАН БЎЛАРДИ?
“Сувоқава” ташкилоти мутахассиси:
– Бу йўл йўл қурилиш ташкилотига қарашли, тошни олиб ташлаш уларнинг вазифаси.
Йўл қурилиши мутахассиси:
– Тошни олиб ташлаш Дастурга киритилмаган.
.
МФЙ раиси:
– Биз бу тош ҳақида керакли идораларга бугуноқ хабар берамиз.
Маҳалла нозири:
– Кейинги пайтда маҳаллада бир-иккита шубҳали шахслар ўрмалашиб қолганди.
Депутат:
– Уй қураётганимда неча марта шу тошга кўзим тушган эди-я... Сайловчиларимга албатта кейинги сайловгача жавобини айтаман!
ЙПҲХ ходими:
– Шу ерга ҳам радар ўрнатиш керак.
Блогер:
– О, тош ва қувур муҳаббати. Севги деганлари мана шундай бўлиши керак...
Маддоҳ:
– Бу тошга бош қўйган акамлар,
Ҳозир ҳар нарсада бекамлар.
Бардошлари шу тошдек бўлсин,
Иқболлари қуёшдек бўлсин!
Тошпўлат ҚАЛАНДАР.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
“Сувоқава” ташкилоти мутахассиси:
– Бу йўл йўл қурилиш ташкилотига қарашли, тошни олиб ташлаш уларнинг вазифаси.
Йўл қурилиши мутахассиси:
– Тошни олиб ташлаш Дастурга киритилмаган.
.
МФЙ раиси:
– Биз бу тош ҳақида керакли идораларга бугуноқ хабар берамиз.
Маҳалла нозири:
– Кейинги пайтда маҳаллада бир-иккита шубҳали шахслар ўрмалашиб қолганди.
Депутат:
– Уй қураётганимда неча марта шу тошга кўзим тушган эди-я... Сайловчиларимга албатта кейинги сайловгача жавобини айтаман!
ЙПҲХ ходими:
– Шу ерга ҳам радар ўрнатиш керак.
Блогер:
– О, тош ва қувур муҳаббати. Севги деганлари мана шундай бўлиши керак...
Маддоҳ:
– Бу тошга бош қўйган акамлар,
Ҳозир ҳар нарсада бекамлар.
Бардошлари шу тошдек бўлсин,
Иқболлари қуёшдек бўлсин!
Тошпўлат ҚАЛАНДАР.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
Ҳақиқий саховат - ўзинг муҳтож бўла туриб ўзгаларга раво кўришинг...
Ниҳоятда ибратли ролик! Албатта кўринг.

Yoshlar kundaligi 8.10.2022
Dayjest
#дайжест
Бугун,8 октябрь,ҳафтанинг шанба куни.Хўш, бугун вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай муҳим ҳодисалар рўй берди? Дайжестимиз шу тўғрисида!
✅Чирчиқ шаҳри.18-сонли умумтаълим мактабига Шарқшунослик университетининг профессор ўқитувчилари келиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди.
✅Пискент тумани. Туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов бошчилигида кўнгилли ёшлар фермер хўжалигида пахта теришди.
✅Тошкент тумани.50 нафар ёшга “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тикув машиналари ажратилди. 6 нафар йигит-қизнинг контракт тўловлари тўлаб берилди.
✅Бекобод шаҳри. "Ёшлик" спорт мажмуасида "Гимнастика барча учун" шиори остида қизлар ўртасида "Президент кубоги"нинг вилоят босқичи ўтказилди.1-ўринни Ангрен шаҳри қизлари қўлга киритди.
✅Олмалиқ шаҳри. 5 ташаббус олимпиадаси доирасида спортнинг миллий кураш тури бўйича сектор босқичи бўлиб ўтди.
✅Оҳангарон шаҳри. Ёшлар ўртасида спортнинг "Миллий кураш" тури бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Ғолибликни қўлга киритган маҳаллалар туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.
✅Ангрен шаҳри. ФҲДЁ бўлимида Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан турмуш қуриш истагида ариза топширган ёшлар билан ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
✅Зангиота тумани. "Ўратепа" маҳалласида "Саломатлик учун 5000 қадам" марафони ўтказилди.

#Туйғу
Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,
Ажин тушсин, юзларига доғ тушсин.
Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан,
Қўлларига асо - бир таёқ тушсин.
Шеър: Муҳаммад Юсуф
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,
Ажин тушсин, юзларига доғ тушсин.
Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан,
Қўлларига асо - бир таёқ тушсин.
Шеър: Муҳаммад Юсуф
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Туйғу Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин, Ажин тушсин, юзларига доғ тушсин. Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан, Қўлларига асо - бир таёқ тушсин. Шеър: Муҳаммад Юсуф Каналга уланиш: https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#эслаб
Ҳар бир ижод намунасининг ўз яралиш тарихи бўлади. Журналист Шерқўзи Имонов "Ёшлар кундалиги" га "Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин" мисралари билан бошланувчи машҳур шеърнинг "дунёга келиш" тарихи ҳақида ёзади:
"Мана шу шеърнинг пайдо бўлиши ва ёзилишида ўзим шахсан гувоҳ бўлганман. Бу шеър битта шоир маҳсули эмас. Шеър бир тун давомида иккинчи шоирдан битта-битта мисра олиниб, тонгга яқин яхлит шеър ҳолига келган.
Марҳум шоир Муҳаммад Юсуф тайёр бўлган шеърни шундоқ стол устига қўйиб, ухлаб қолганларидан кейин, тонгги соат бешларда илк марта қўлёзмасини ўқиб кўрганман. Мен янги шеърни ўқиётганимда шоир ширин уйқуда эди. Бу шеърнинг хаммуаллифи Қуйи Чирчиқнинг Қўрғонча қишлоғилик шоир Яҳё Тоға бўлган. Улар биргаликда бир хонали уйда ижарада туришган. Муҳаммад Юсуфнинг шеъриятга кириб келишидан то машҳурликкача бўлган даври Яҳё Тоға билан ўтган. Ҳозир буни ҳеч ким билмайди. Муҳаммад Юсуф Яҳё Тоғанинг Себзордаги ҳовлиси четида жойлашган кулбачада кўп кунлар тунаб қоларди. Ижодий муҳит қизғин эди".
Шерқўзи Имонов,
журналист.

#Муҳокама_учун_мавзу
ОТА-ОНАМИЗГА ЁКИ ЖАМИЯТИМИЗГА ШУ СОХТАЛИК КЕРАКМИ?
Ишқилиб адашган бўлай, бироқ негадир ота-онага кўзбўямачилик учун ҳурмат кўрсатиш, бачкана, зўрма-зўраки суратлар билан ижтимоий тармоқларни тўлдириш урчиб бораётгандай...
“Жаннатим онам” деган ёзувли гулдаста берилса, у албатта интернетда кўз-кўз қилиниши шарт, телефонда “Онажоним” деб сақланишини бошқалар кўриши керак, отага бирор совға тақдим этиладиган бўлса, камера ёқилмагунча ҳамма кутиши зарур!
Айниқса кечаси соат 24.00 да бутун маҳаллани бошга кўтариб, "Бу менинг онам" қўшиғини варанглатиш, ҳаммани безовта қилиш роса одат бўлди. Шунақамасми?
Ҳеч шубҳасиз, ота-оналаримиз ҳар қанча ардоғимизга арзийди. Лекин ҳаракатларимизда уларни эъзозлашдан кўра ўша эъзозлашимизни кўпроқ кўрсатишга уриниш энг камида ғалати туйилади.
Қайтараман, ишқилиб бу масалада адашаётган бўлай ва ҳар кимнинг ихтиёри ўзида. Аммо шуниси аниқки, ота-оналаримиз қилган муносабатимизни оммага кўз-кўз қилишимиздан кўра ўша омма орасида яхши ном қозонишимиздан, одамларга кўпроқ кўмагимиз тегишидан фахрланадилар.
Балки бошқаларга ўрнак, дерсиз. Лекин бу ўрнак гул сотувчининг бизнесини гуллатиш, Инстаграмни бировга қизиқ бўлмаган суратлар билан тўлдириш, фақат қариндошлар орасида муҳокама қилинса ярашадиган манзарани ҳаммага зўрлик билан тиқиштиришга ўхшайди.
Яна билмадим...
Аброр Зоҳидов,
журналист

#пресстур
Бекобод туманида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. Тур иштирокчилари "Пахтакор" маҳалласидаги "Қиличбек Арслонбек ишонч" фермер хўжалигида бўлди.
У ерда ҳашарчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди, теримчиларга кўмаклашилди.
Тоза ҳавода кўтаринки кайфиятда ташкил этилган концерт дастурида барча рақсга тушди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бекобод туманида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. Тур иштирокчилари "Пахтакор" маҳалласидаги "Қиличбек Арслонбек ишонч" фермер хўжалигида бўлди.
У ерда ҳашарчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди, теримчиларга кўмаклашилди.
Тоза ҳавода кўтаринки кайфиятда ташкил этилган концерт дастурида барча рақсга тушди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кундаликчилардан_кайфият_учун
Тошкент вилоятида пишиқчилик авжида!
☝️Ҳаш-паш дегунча олмалиқлик Оташ вайнернинг 0,3 сотих майдондаги ҳосили етилиб қолибди.
⚡️Жамоамиз вакили Абдулатиф эса мош эккан. Ҳосил чўғи салмоқли - Бўка бозорини эгаллаши аниқ. Уям ҳашарга таклиф қиляпти. Анаққиса, ўтаверасизлар-а!? 😉
📌Ҳа айтганча, бу йил вилоятимизнинг 8,3 минг гектар ерига сабзавот, 7,7 минг гектарига картошка, 44,4 минг гектарига дуккакли экинлар экилган.
Хирмонга барака энди, деҳқонлар!

📣 «АгроТрансформация»Тошкент вилоятида давом этади!
📌 10.10.2022 - 20.10.2022 гача "АгроТрансформация" лойиҳасининг навбатдаги семинарлари Тошкент вилоятида бўлиб ўтади:
📍10 октябрь куни Тошкент туманида;
📍12 октябрь Бўка туманида;
📍13 октябрь Юқори Чирчиқ туманида;
📍14 октябрь Нурафшон шаҳрида;
📍19 октябрь Янгийўл туманида;
📍20 октябрь Қибрай туманида.
Барча семинар тренинглар соат 10:00 да бошланади.
🔵 Тошкент вилояти ёшлари, имкониятни қўлдан бой берманг - "Агро трансформация" лойиҳасида фаол иштирок этинг ва агробизнесда ўз ўрнингизни топишга эришинг.✊

#янги_клип #шоу_бизнес
"Сумбула". Бу таронани устоз санъаткорлар маромига етказиб ижро этишган.
Лекин шоу бизнес олами барча соҳалар каби янгиланишни талаб этади. Бугун бу соҳада ўз ўрнига эга бўлаётган санъаткор Ҳамдам Собиров шу номдаги таронани ўз талқинида ижро этиб, клип ишлабди.
Дам олиш кунида сизга қайноқ клипни илиндик. Янги тарона биздан, баҳо бериш сиздан!😍