Yoshlar kundaligi | Rasmiy
79.4K subscribers
12.1K photos
7.09K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар

Бўстонлиқлик Азиз қўли гул уста!
У келажакда аҳоли учун арзон ва шинам хонадонлар қурувчи компанияга асос солмоқчи.

Бугун эса ёшлар етакчиси саъй-ҳаракати билан ўша мақсадига бир қадам яқинлашди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Болалар #Меҳнат #АҚШ

🇺🇸АҚШ: ўзбек пахтаси мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқариладиган товарлар рўйхатидан чиқарилди

📊АҚШ Меҳнат вазирлиги “Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати-2022” йиллик ҳисоботини эълон қилди.

🖨Унда ўзбек пахтаси мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқариладиган товарлар рўйхатидан чиқарилгани маълум қилинган.

✈️❗️Бу — Ўзбекистоннинг пахта маҳсулотларини АҚШга экспорт қилиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш учун янги имкониятларни яратади.

📎Ўзбек пахтаси 2009-йилда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхатига киритилганди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Чирчиқда карате бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилди

🏆 Чирчиқдаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия спорт университетида каратэ бўйича мамлакат кубоги баҳслари бошланди.

❗️ Республика миқёсидаги мазкур мусобақа ўсмирлар ўртасида ўтказилмоқда ва икки кун давом этади.

❗️ 1-2 октябрь кунлари эса катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги баҳслари ташкил этилади. Ҳар иккала мусобақа якунларига кўра, ўсмирлар ва катталар ўртасида миллий терма жамоа таркиби шакллантирилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расмий

Шавкат Жўраевич Раҳимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди

Шавкат Раҳимов 1996 йилдан буён прокуратура органларида фаолият юритиб келади. У 2011 йил март ойидан бошлаб Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Хушхабар

⚡️Ўзбекистонликлар учун ҳаж ва умра квоталари кескин оширилади

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Умримни бир олис ишққа алмашдим,
Қочдим ҳушёрликдан, тушга алмашдим,
Беқанот қалбимни қушга алмашдим
Сизсиз ўтган умрим бекор, ёрижон!
Не бахтким, юрагим бемор, ёрижон!

Шеър: Усмон Азим

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Уммон” гуруҳи солисти Зоҳид ЙТҲ учради

ЙТҲда транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари 1995 йилда туғилган Ж.И. ҳамда 1996 йилда туғилган Ж.Й. шифохонага ётқизилган. 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган.

Зоҳид Рихсиевнинг аҳволи оғирлиги, у жонлантириш бўлимига олингани айтилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Президент ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#бу_қизиқ

Сақич чайнаш тақиқланган давлат

🇸🇬 Сингапур сақични тақиқлаган дунёдаги ягона давлатдир. Тақиқ 1992 йилда кучга кирган ва мамлакат кўчаларини бутунлай тоза сақлашга ёрдам берадиган қатъий қонунлардан биридир.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Очиқ_дарс #Пискент

Спортсевар отахондан ўқитувчиларга "шпаргалка"

Ҳали қаримадим

Қирқ йилдан буён Пискент тумани 27-сонли мактабда фаолият юритаётган ўқитувчи Муҳаммаджон Султонов умрининг ярмини спортга бахш этди. У 1961 йил 25 майда Пискент туманида туғилган. Болалигидан спортга қизиқиши бўлгани сабаб, Тошкент давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.
— Гимнастика билан шуғулланганман. Шу ёшга кирсам ҳам дарсда ўқувчилар билан бемалол ҳаракат қила оламан. Турникларга тортилиш дейсизми, бошқасими менга қийинчилик туғдирмайди, дейди ўқитувчи Муҳаммаджон.

Услубим

—Ўқитувчи бироз қаттиққўлроқ бўлса зарар қилмайди. Дарсда уларга жиддий муносабатда бўламан. "Ўзидан кетган" ларни жазолайман. Бошланғич синфлар билан юмшоқроқ бўлиш керак. Жуда таъсирчан улар.

Талаб ўқувчига ёқсин

—Ўқитувчининг қўйган талаби иложи борича ўқувчига ёқсин. Лекин меъёрда. Ўқувчи билан кулиб, яъни "Ҳингир-ҳингир" қиладиган ўқитувчини бола "бир тийин"га олмайди. На болада, на дарсда тартиб, интизом қолади. Ўқувчилар ўзи шундай: сал бўшроқ қўйсангиз, бошингизга чиқиб кетади. Айниқса, юқори синфлар.

Сабрли бўлинг

—Майли, бирга ҳозир, бирга кеч эришарсиз, аммо сабрли бўлинг. Мулоҳаза қилишга тиришинг. Имкон қадар китоб ўқинг. Шунда келажагингиз порлоқлиги учун кафолат кўрсаткичи кўтарилади.

Шогирдларим: Абдулазиз Ботиров (Олмалиқ шаҳар “Ойдин” деҳқон бозори раҳбари), Умида Муёнова (Кон металлургия коллежи директори ўринбосари), Жамшид Султонов (Пискент тумани тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи), Гулсанам Нематова (ТДПУ педогогика-психология кафедраси мудири), Беҳзод Қодирқулов (Олмалиқ ИИБ бўлими бошлиғи), Баҳодир Абдуқодиров («Тилла она» кўп тармоқли савдо мажмуаси раҳбари)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_шукуҳи

🎉Айни вақтда Нурафшон амфитеатрида 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган байрам дастури бўлиб ўтмоқда.

🔥Майдондаги кайфият шунчаки супер.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф #Онлайн

Нурафшонда бўлиб ўтаётган байрам дастурида вилоятнинг энг фаол ўқитувчилари эътироф этилмоқда.

💫Янгийўл тумани 5-сонли Мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Холида Алиева «Мусиқа фанининг энг фаол мураббийси» номинациясининг ғолиби бўлди!

🔥Унинг шогирдлари Сочи, Москва ва Санкт-Петербург каби шаҳарларда ўтказилган халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#фотолаҳза  #Устозлар_куни

Фото: Абдулазиз Абдурашидов

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ишчи_гуруҳ  #Таҳлил

📌Тошкент вилоятида маҳаллалардаги ёшлар билан ишлаш бўйича Республика комиссияси ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

📌Унда амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама этилди.

🎨Келгусида қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан.

Шеър: Муҳаммад Юсуф
Фото: Шерзод Қорабоев


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бугун 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни

«Сизларга васият қиламан,
маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Ўртадаги нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар»!

Маҳмудхўжа Беҳбудий

🎉Байрамингиз муборак бўлсин, мўътабар ва муқаддас Устозлар! Барчамизнинг ҳаёт йўлимизда сиз азизларнинг ўрнингиз беқиёс, камолотимизда эса машаққатли меҳнатингиз ётади.

Борлигингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi