Yoshlar kundaligi | Rasmiy
119K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#иқтибос

📌Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг муваффақият гарови – минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонли ҳамкорликни илгари суришдадир.

* * * *
📌Ҳеч бир мамлакат ёлғиз ҳолда ушбу глобал хавф-хатарларни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмас.

* * * *
📌Бизнинг асосий шиоримиз – “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина ШҲТ кучли бўлади”.

* * *
📌Шак-шубҳасиз, Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади. Бугун афғон халқи қўшни ва хайрихоҳ давлатлар кўмагига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож.

* * * *
📌Самарқанддан туриб қаралганда, дунё тарқоқ эмас, балки яхлит ва бўлинмас бўлиб кўринади. “Самарқанд руҳи” деган ноёб феноменнинг мазмуни ҳам асли шунда мужассам бўлиб, у халқаро ҳамкорликнинг, жумладан, ШҲТ доирасидаги шерикликнинг принципиал жиҳатдан янги форматини шакллантириш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳали мақоласидан

Yoshlar Kundaligi
#Жараён #Старт

"Беш ташаббус" нима ўзи – Ёшлар етакчилари катта мусобақалар ташкил қилиш борасида ёлғиз қолиб кетаяптими?

♻️Ўтган йилдан бошлаб олимпиада форматида ўтказилаётган "Беш ташаббус" кампанияси ўзига хос спорт ва маданий-маърифий ҳаракатга айланиб боряпти. Маҳаллалардаги етакчилар айни кунларда шу мусобақаларни ташкил этиш билан банд.

⚠️Ҳа, спорт турнирлари,интеллектуал, маданий-маърифий мусобақалар кўп. Аммо кўплаб соҳаларни қамраб олган ва энг қуйидан юқоригача қамраб оладиган беллашув – фақат мана шу мусобақадир.

Масалан. Икки кун аввал старт берилган "Беш ташаббус" олимпиадасининг шахмат ва шашка мусобақалари бугун бошланди. Ҳозир маҳалла босқичи бошланди. Кейин секторлар, сўнгра туман, вилоят ва шу тариқа республика босқичи иштирокчилари сараланади.

⚪️Маълумот учун, мазкур спорт фестивалида қатнашиш учун вилоятимиздан жами 400 минг ёш йигит-қиз онлайн рўйхатдан ўтган. Хусусан, фақатгина шахмат бўйича 17 минг 500 нафар, шашка бўйича 36
минг 14 нафар иштирокчи ўзаро беллашади.

☑️Тадбир юқори савияда ташкил этилаётган ҳудудлар: Нурафшон, Олмалиқ, Янгийўл, Бекобод шаҳри, Оққўрғон, Чиноз, Бўстонлиқ, Зангиота, Ўрта Чирчиқ, Қибрай, Тошкент тумани.

‼️Бошқа ҳудудларни ҳам фаолликка чақирамиз!

Каналга улааниш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#абитуриент2022

Чирчиқ давлат педагогика университетида 2022 йилги супер-контракт нархлари (кундузги, сиртқи, кечки)

‼️Бу ерда 10 фоизлик чегирма қўшиб ҳисобланган. Яъни тўланиши керак бўлган охирги сумма мана шу.

#Тарқатинг #ЧДПУ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хива #Фотосессия

Ўзбек фотографиясининг устози аввали – Хива хонлигида яшаган Худойберган Девонов. Муҳаммад Раҳимхон Феруз уни Россия империясига юборади ва ўқиб, ҳунар ўрганиб, фото санъатини Ўрта Осиёга олиб киради. Худойберган Девонов жуда кўп ноёб кадрларни тарихга муҳрлаган.

Тошкент вилояти ёшлари Хивага борганида Ичан Қалъада жойлашган Худойберган Девонов уй-музейига ҳам киришди. Жамоамиз фотографи Илҳом Иминжонов Хоразмда олган суратларни буюк устозга ҳурмат руҳи билан ҳавола этяпмиз.

Суратларни Хоразм булбули Оғабек Собировнинг машҳур "Хуш соат эди" ашуласи оҳанглари билан улашишни лозим кўрдик. Бу қўшиқ Хоразм қўшиқчилик санъатининг "Лазги"дан кейинги шоҳ асаридир.  

Гўзал таассуротлар улашган ажойиб саёҳат учун вилоят раҳбарига миннатдорлик билдирамиз.

"Ёшлар кундалиги" жамоаси
.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Мен аёлман, қийшиқ қовурға,
Эгрилиги бошимга бало!
Нодираман, мана, юз йилки
Ўлдиради амир Насрулло
!

Шеър: Гулрух Худоёрова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳбўлинг

Уч яшар бола поезд тагида қолиб кетди

🚄Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда 4 ёшли боғча тарбияланувчисини «Афросиёб» тезюрар поезди уриб кетгани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Поезддан олинган видеода бола темирйўлда ўйнаётгани ва поезд босиб кетгани тасвирланган.

⚪️Маълум бўлишича, ҳодиса 2022 йил 9 сентябрь куни соат Қарши—Мароқанд темирйўл йўналишининг Косон тумани, «Қўнғиртоғ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган «Афросиёб» тезюрар поезди билан содир бўлган.

🔺2019 йилда туғилган бола оилавий боғчада назоратсиз қолдирилгани туфайли боғча яқинидаги темирйўлга чиқиб кетган. Оқибатда болани поезд босиб кетган ва у вафот этган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#LIVE

Айни дамда Тошкент туманида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ва медиатур бўлиб ўтмоқда. Жараёнда журналист ва блогерлар таълим муассасаларида жорий йилда олиб борилган ишлар билан яқиндан таништирилиши режалаштирилган.

👉Матбуот анжуманини онлайн кўриш👈

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#абитуриент2022

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалидаги 2022 йилги супер-контракт нархлари (кундузги, сиртқи, кечки)

‼️Бу ерда 10 фоизлик чегирма қўшиб ҳисобланган. Яъни тўланиши керак бўлган охирги сумма мана шу.

#Тарқатинг #ТДТУ_Олмалиқ_филиали

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ретросурат

1958 йил. Янгийўл гидролиз заводи бош биноси.

Р.S: Янгийўллик ёшлар диққатига: суратдаги бино ҳалиям мавжудми? 😉

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият #Тоғлик_куёв

Ўтирадими сен же-мен же қилиб, шартта ейди қўядида😂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Устозни_қадрланг

ШАХСНИ ИДЕАЛЛАШТИРИШ ШАРТМИ?

Республика таълим маркази директор ўринбосари, блогер Исроилжон Тиллабоев «Халқ таълими вазирлигининг устозлар учун сенсацион совғаси» деб бошланган пост ёзибди.

Байрам арафасида устозларнинг ойлиги ниҳоят 1000 долларга етказилибдимикан, деб постни шошиб ўқийсиз. Аммо Тиллабоев пост баҳона Халқ таълим вазирлигига шунчаки «пахта» қўйганининг гувоҳи бўласиз.

Аслида шундоқ ҳам тузатилиши шарт бўлган, Халқ таълими вазирлигининг вазифаси бўлган ишни Тиллабоев вазир Бахтиёр Саидовнинг гўё ўқитувчиларга ҳиммати, байрам совғаси ўлароқ баҳолайди.

Бундан олдин ўқитувчиларнинг асоссиз равишда тоифасининг тушириб юборилиши баҳсларга сабаб бўлди. Биргина қарордаги хато талқин сабаб ўқитувчилар зарар кўриши муқаррар эди.

Ниҳоят ўша хатони тузатишибди! 2022 йил 2 августгача стажига 15 йил тўлган ва 2 август кунида олий тоифага эга бўлган барча устозларнинг олий тоифаси сақланиб қолиниши бўйича Халқ таълим вазирлиги хат чиқарибди. Ва бу маълум шахсларнинг қаҳрамонлиги ўлароқ олқишланган.

Қисқаси, шундоқ ҳам қилиниши керак бўлган ишлар баҳонасида кимларнидир улуғлаб юборишга жудаям устамиз!😉

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Аёл илмли бўлган жойда келажак авлодга фойда»

Шоир Эркин Бозоровдан янгиси

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Odiljon Tojiyev
#ШҲТ #Ўзбекистон #Самарқанд2022

Самарқанд Ўзбекистон тарихидаги энг йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Саммит арафасида хорижий давлат арбоблари Ўзбекистон, ўзаро алоқаларимиз тарихига доир фикрларини билдирмоқда.

Қизиқ маълумот ўқидим бугун. 14-асрда Хитойнинг бутун бошли бир вилоятига юртимиздан чиққан одам ҳокимлик қилган экан. Яна бири эса Нанкин шаҳрида расадхона қурилишида иштирок этган экан. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзинпин ўз мақоласида ёзипти.

Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланган мақола Си Цзинпиннинг 14-16 сентябрь кунлари мамлакатимизга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида чоп этилди.

Умуман, айтиш жоизки, ШҲТнинг Самарқанд саммитида тарихий қарорлар қабул қилиниши, мисли кўрилмаган миқдорда икки ва кўп томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

👉 @odiljon_tojiyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор_хабарлар

Чунцин шаҳри ва Тошкент вилояти энди шерик, биродар. Лавҳа шу ҳақида.

🎥Зилола Ҳакимжонова.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШоуБизнес

Аҳад Қаюм «Браво»га конкрет ультиматум қўйди. Шоир бу сафар ҳазиллашмаяпти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi