Yoshlar kundaligi | Rasmiy
99.3K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ #Энг_фаол_етакчи #Дониёр_Абдураимов

ДОНИЁР ВИЛОЯТДАГИ ЭНГ ЗЎР ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ДЕБ ТОПИЛДИ!

Бугун ўтказилган "Энг фаол етакчи" танловининг вилоят босқичи ғолиби Олмалиқ шаҳри, "Увайсий" маҳалласи ёшлар етакчиси Дониёр Абдураимов бўлди.

Энди у республика босқичида вилоятимиз шаънини ҳимоя қилади. Эслатиб ўтамиз, республика босқичи ғолибларига қимматбаҳо совғалар ва автомобиль берилади.

Дастлабки учликка “Жентра”, “Кобальт”, “Спарк” автомашинаси, шунингдек, фаол иштирок этган 11 нафар етакчининг ҳар бирига 30 миллион сўмдан пул мукофоти берилади.

Танлов ташкилотчиси: Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳвол

Ўзбекистондаги барча мактаб ўқувчиларининг шахсга доир маълумотлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги маълумотлар базасида сақланаяптими?

😱 Ўзбекистонлик дастурчи ҳақиқатларни очиб ташлади. Буни кўриб одам шунчаки ҳайрон қолади. Гап шундаки, Халқ таълими вазирлиги қўллаб келаётган Kundalik.com сайтининг маълумотлар базаси Россияда сақланаётган экан.

🚨 Бу шахсга доир маълумотларни сақлашга доир амалдаги қонунчиликка зид. Ундан ҳам хавотирлиси, мамлакат ёшларига доир барча маълумотлар чет элда сақланиши ачинарли.

🤔 Ким бу лойиҳани бизга олиб кирган ўзи? Қайси калла билан бу ишга рухсат беришган?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚУЙИ ЧИРЧИҚДА ЎҚУВЧИЛАР БОСТИРМАДА ЎҚИЯПТИ

🗓 Бугун "Ёшлар кундалиги" мактаб қурилиши билан боғлиқ реал вазиятни ўрганишни бошлади. Дастлабки манзил – Қуйи Чирчиқ тумани бўлди.

🏫 Туманда тўртта мактабда болалар ноқулай шароитда, қурилиш объектидаги бостирма ёки тадбиркорнинг бўш биносида вақтинча ўқишни бошлашган.

🏗 Қурувчилар мактабни сентябрь ойида битказишни ваъда қилишган, режа-топшириқ шундай бўлган. Лекин бу ваъда бажарилмади. Бу вазиятда муаммо нимада эканлиги ҳам мавҳум. Қурувчилар очиқ суҳбатдан қочмоқда.

🚨 "Ёшлар кундалиги" эртага шу мавзудаги ўрганишларини давом эттиради ва объект пудратчилари, таъсисчилари кимлар эканлигини очиқ маълумотлар порталидан топишга ҳаракат қиламиз. Халқ ўз "қаҳрамон"ларини танисин, билсин. Шунингдек, эртага бошқа ҳудудлардаги мана шундай ҳолатларни ўрганамиз.

📽 Кўринг ва масъулиятсиз қурувчилар туфайли болалар қандай аҳволда дарс олаётганига гувоҳ бўлинг. Тўлиқ видео ютуб каналимизда:
#Туйғу

Япроқдек омонат тебранади дил,
Тамаки тутатар яна ғолиб куз.
Дунёни бир гўзал рангга бўярдим,
Афсус, сиздан олдин куз келди, афсус...


Шеър: Шуҳрат ОРИФ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_бўлмаса #қовун_сезон_бошланди

Бошқа дунёларда китоб нархи росаааа ошиб кетибди. Ўшағдан келган депутат айтяпти.😄

Асаби чарчаганлар кўрмасин))

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама #Дарслик

Мактаб дарсликларининг муаллифлари мурожаат билан чиқди

Гап триллионлар, миллиардлар ҳақида бораркан, кимлардир пайтдан фойдаланиб, бу жараённи шахсий бизнесига айлантириб олишидан хавотир бор. Хавотир асосли.

Дарслик муаллифлари бу ўринда айбсиз айбдор. Улар элнинг мусибатидан пул ишлаб ўрганмаган, ҳалол олимлар, оддий педагоглар. Жамоа ўз ишини яхши уддалаган.

Бу устозларнинг сўзида жон бор. Дарслик мазмунига нисбатан халқда эътирозлар деярли йўқ. Дарсликларнинг ижара нархига доир эътироз бошқа мавзу, чалкаштирманг!

Фейк, ёлғон хабарлар тарқатиб, оммани атайлаб чалғитиш кампанияси кетаяпти. Ҳушёр бўлинг!

Дарсликларда имло ва ҳоказо жузъий камчилик бор. Бу формал ҳолат. Қайта нашрда тўғирлаш мумкин. Лекин, тан олайлик, ҳозирги дарсликлар сифат ва мазмун жиҳатидан аввалгисидан тубдан фарқ қилади. Зўр! Замонавий!

Бизга душман керак эмас. Илтимос, дарсликлар мавзусига шубҳали бизнес тарихига эга амалдор-бизнесменлар аралашмасин!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

Мактаб қани? Пул қани? Қурувчи қани? Назорат қани? 😡

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ташкилотнинг мазкур Самарқанд саммити арафасида ахборот хурижи ҳам бўлаяпти. Уларга қарши айрим фикрлар:

Самарқандда Ғарбга қарши блок тузиш муҳокама қилинмайди;

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳарбий тузилма эмас. Ҳеч қачон ундай бўлмаган;

Ягона пул бирлигини ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Куз_манзаралари #Ангрен

Тошкент вилояти боғларида 2022 йил олмалари ғарқ пишди.❤️🍎

Фото:
Абдулазиз Абдурашидов
Образда: Зилола Ҳакимжонова
Манзил: Ангрен шаҳри, Облиқ қўрғони.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Факт

Август ойида Тошкент вилоятида 2614 та никоҳ қайд этилди.

Республика бўйича энг кўп тўй Фарғона ва Қашқадарёда бўлган.

Халқдаям пул кўпайиб кетди. 😊
 


Фото: Абдулазиз Абдурашидов
Образ: Жаҳонгир Ҳамроқулов, Анора Абдурашидова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Умр ўтар, вақт ўтар,
Хонлар ўтар, тахт ўтар...




Суратда: Англия қироличаси Елизавета. У вақтга тимсол эди. Черчил давридан бугунгача тахтда ўтирди. Қироллик оиласининг кўп пасту баландини кўрди. Айниқса, малика Диананинг сирли ўлими қироличанинг обрўсига путур етказди. Елизавета даврида улкан империя парчаланди, унинг ўрнига омонатгина сиёсий иттифоқ - «Британия Кенгаши» тузилди. Ва яна айнан унинг ҳукмронлиги пайтида урушқоқ инглизлар катта урушларни бошламади, нисбатан сокин ва тинч давр бўлди.

Хайр, қиролича!


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янгийўл тумани ҳокими маҳаллаларни сака дискали Жигулида, оддий кийимда, ўзини танитмай айланяпти. 😳

#видео

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#СафарОлдидан #Хоразм

ЮРГАН ДАРЁ ЁХУД РАҒБАТ НЕГА МУҲИМ?

📃 Зойир Мирзаевнинг топшириғи билан вилоятдаги энг фаол етакчиларни рағбатлантириш бошланган эди. Хусусан, вилоятдаги 88 та секторнинг энг фаол учта етакчиси моддий ва маънавий шаклда қўллаб-қувватланиши билдирилган эди.

Хўш, кейин нима бўлди? Ҳар бир секторда энг фаол деб топилган:

🥇 биринчи ўрин эгаларининг ҳар бирига икки миллион сўм пул берилди;
🥈иккинчи ўрин эгалари ўзлари ҳудудга саёҳатга юборилиши айтилди;
🥉учинчи ўрин эгаларининг ота-онасига Зойир Мирзаев шахсан ташаккурнома йўллади.

🎉 Тара-рам, рам! Бугун йўл куни! Вилоят Ёшлар комиссиясининг ўша хулосасига кўра, ўзи ишлаётган секторда фаолият кўрсаткичлари бўйича иккинчи ўринни олганлар Миразиз Мирсултонов бошчилигида афсона ва эртаклар юрти Хоразмга 3 кунлик саёҳатга жўнаб кетишмоқда.

🤫 Саёҳат давомида нималар бўлишини ҳозир айтмаймиз, чунки, сафарга "Ёшлар кундалиги" ҳамроҳлик қилади. Тошкент вилояти ёшларига аталган қизиқарли ва махсус дастурни йўл-йўлакай ёритиб борамиз.

💭 Яқинда очилган Жалолиддин Мангубердининг улкан ҳайкали ва унга ёндош мажмуани кўришни ният қилиб юргандик. Айни вақтида ва иссиғида шундай имконият бўлди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

🏫 Қуйи Чирчиқда бостирмада ўқиётган мактаб ўқувчилари бугун бошқа бинога кўчирилди.

❗️Тезкорлик билан вазиятни бартараф этгани учун мутасаддиларга миннатдорлик билдирамиз. Қолган гап видеода. 👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ретросурат

1979 йил 1 сентябрь. Олмалиқ шаҳридаги 17-мактаб.

Каналга уланиш
:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi